cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Фарғона ТТБ Саломатлик сабоқлари

ТИББИЁТ БЎЙИЧА ЭНГ ҚИСҚА ВА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР, ҚИЗИҚАРЛИ ҲАВОЛАЛАР. БИЗ БИЛАН ЗЕРИКИБ ҚОЛМАЙСИЗ.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
372
Obunachilar
+224 soatlar
+57 kunlar
+330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ка-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди. Бир куни аканинг эшиги тақиллади. — Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар, — деди. — Ҳа, албатта. Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор, — деди омборхонасига ишора қилиб, — сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг. Уста дарҳол ишга киришди. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради. — Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?.. — Раҳмат, ҳамма нарса етарли, — жавоб берди уста. Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди. — Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! — деди ғазаб билан устага қараб. Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади. Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага P.S.: Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак. http://t.me/+dsT-9mWDXsRiNDRi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Шунчаки бошланг! Шунда атрофингиздаги имкониятлар ҳам бирин-кетин кўрина бошлайди. Бутун Борлиқ сизга ёрдам бера бошлайди. http://t.me/+dsT-9mWDXsRiNDRi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Сиздаги касалликларни мева ва сабзавотлар билан даволаймиз! Сизда астма борми?: ✅ Пиёз ейинг, ❓ Сизда иситма борми?: ✅ Ёгурт истеъмол қилинг, ❓ Сизда уйқусизлик борми?: ✅ Асални истеъмол қилинг, ❓ Бошингиз оғрияптими?: ✅ Балиқ истеъмол қилинг, ❓ Сизда артрит борми?: ✅ Балиқ истеъмол қилинг, ❓ Сизда суяк муаммоси борми?: ✅ Ананас истеъмол қилинг. http://t.me/+dsT-9mWDXsRiNDRi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
📖 ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИ 📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади. 📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир. 📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади. 📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил. 📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир. 📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди. 📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир. http://t.me/+dsT-9mWDXsRiNDRi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#ана_сизга – Ақлли аёл рашк қилмайди. – Нега? – Чунки рашк - эрининг хаётида ўзидан хам кўра чиройлироқ аёл борлигини тан олиш хисобланади. ©Aйман Ёғий http://t.me/+dsT-9mWDXsRiNDRi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
1,5 ой давомида ҳар кеча ётишдан олдин, шу махсулотларни истеъмол қилиб ётинг 🔶РЕЦЕПТ; •1 дона анжир меваси; •5 дона қуритилган ўрик; •1 дона оддий ўрик меваси. 🔶Фойдаси қандай? Фойдаси шунда-ки, бел сохасидаги умурқта суякларига самарали таъсир кўрсатиб, хатто диск чурраси "грыжа" касаллигини хам енгиллаштиради ва умуртқа суякларини мустахкамлайди... http://t.me/+dsT-9mWDXsRiNDRi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
МЕҲР ОҒУШИ Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади. Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз. Болаларни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз. Дўстларни қучинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз. Жигарларингизни қучинг – бағрингиз кенгаяди. Ҳаётни қучинг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади. http://t.me/+dsT-9mWDXsRiNDRi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Мия бир кунда қанча калория сарфлайди? 🧠Мия кунига 400 калория энергия сарфлайди ва у бошқа органлардан фарқли ўлароқ, бу калорияларни доимий равишда сарфлайди. 🔸Мия тана вазнининг атиги 2 фоизини ташкил қилади ва у энергиямизнинг 20 фоизини истеъмол қилади. Таққослаш учун, мушаклар тананинг 25 фоиз қувватини сарфлайди. 👶🏻Янги туғилган чақалоқларнинг мияси эса танадаги энергиянинг 65 фоизини истеъмол қилади. http://t.me/+dsT-9mWDXsRiNDRi
Hammasini ko'rsatish...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳиси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! http://t.me/+dsT-9mWDXsRiNDRi
Hammasini ko'rsatish...
1.44 MB
00:26
Video unavailableShow in Telegram
Янги тонг, янги ҳафта, янги имкониятлар ва янги умидлар муборак бўлсин қадрдон!!!
Hammasini ko'rsatish...
2.37 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.