cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Асанов формати

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Ko'proq ko'rsatish
Tojikiston328Til belgilanmaganTaʼlim9 829
Reklama postlari
15 055
Obunachilar
+3424 soatlar
+2047 kunlar
-18930 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
Шок! Шок! Шок!!! Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғлими?! Шу мавзуда ёзмаган қолмади. Автоблогерам, ижтимоий блогерам, бошқасиям. Ўлларинг, хайпожёрлар. Деяпти баъзилар. Бир мен қолгандим, мана энди менам ёздим. Чунки бу мавзуда ёзиш керак. У муҳим! Биринчидан, Шерали Жўраев — шоу-бизнес эмас, попса эмас; ўзбек санъатида чуқур из қолдирган санъаткор. Уни ва унинг атрофидаги гапларни ҳамма муҳокама қилиши табиий ҳол. Иккинчидан, марҳум ижодкорларнинг мероси атрофидаги тортишувлар муаллифлик ҳуқуқи деган масала кўтарилишига яхшигина хизмат қилади. Толкиннинг асарлари атрофида тортишув бўлмаган дейсизми? Артур Конан Дойл бўйича-чи? Бу — кўп учрайдиган ҳолат, шоу-бизнесдан ташқарига чиқадиган масала. Учинчидан, ёритишга, ракурсга боғлиқ ҳаммаси. Масалан, оталик масаласи, муаллифлик ҳуқуқи масаласи кўтариляпти. Жўраевлар оиласи — бу муаммоларни долзарблаштириб берадиган кейс. Журналистикаси ривожланган жамиятларда бой оилаларда шундай тортишувлар келиб чиқса, журналистлар шу оила билан чекланмай, кейс ўлароқ жамиятдаги муаммоларни кўтаради; отасиз ўсган, тан олинмаган фарзандларнинг жамиятда ўрнини топишда қийналиши ва бошқа масалаларни ўртага ташлайди. Қани биздаям шундай журналист ва блогерлар борми, Жўраевлар мисолида жиддийроқ ижтимоий масалаларни кўтарадиган? Мана шуни кутяпман мен. @AsanovEldar
5 96822Loading...
02
Мен нима контент қилишни ўйлаб-ўйлаб топдим — ўзбек фильм ва сериаллари ҳақида видеолар қиламан! Шунчаки уларни қўйиб қўйиб, ҳар дақиқада "Ияҳ, аҳ, аҳ, аҳҳ..." деб ўтираман. Адашиб кўзим қандайдир сериаллар-у "Оталар сўзи" стайл телефильмларга тушиб қолади-да, экранда бўлаётган порнога асабим чидамайди. Бугунам шунақа бўлди — нонушта пайти асабийлашиб, ўрнимдан туриб, даҳлизда озгина у ер-бу ерга юрволдим, тинчлантирувчи дори-пори ичволдим. Хуллас, бир йигит ишламай, уйда ўтирибди. Тирикчилик учун хотини вайн олишни бошлайди. Машҳур бўлиб кетиб, оилани боқа бошлайди. Аммо муаммолар бошланади — уйни йиғиштиришга вақти йўқ, овқат қилишга вақти йўқ. Қайнонаси норози бўлади, блогер бўлиб кетиб, менга монти қиппермади, кўчадан заказ қилди деб; эри хафа бўлади, уй йиғиштирилмаган, овқат қилинмаган, тамом ажрашаман деб. Энг майда маиший муаммоларни оламшумул даражага кўтариб, фожиага айлантириб, ёш оилани ажрашиш даражасига олиб бориш, шу баҳона замонавий турмуш тарзини тепкилаб ўтиш қайси ақлсиз сценаристнинг хаёлига келди? Шу замонавий касблар ортидан тирикчилик қилиб юрган телеканал нега бунақа трешни суратга олишга пул ажратяпти? Юқорида тасвирланган сюжетда менга келин жабрдийда бўлиб кўринди — ўзи хоҳлаган касб билан шуғуллана олмайди, майда-чуйда маиший ишларни бажаришга мажбуран боғлаб қўйилган, ундан фойдалироқ иш қилаётганиям қўйкалла эрининг кўзига кўринмайди (бўлмаса ўзи хотинининг орқасидан яшаб юрибди). Қайнона абьюзер, эр ўқимаган чаласавод абьюзер қилиб тасвирланган (лекин киночиларнинг ғояси бўйича негадир ижобий қаҳрамонлар ҳисобланади). Мундай олиб қараганда, жамиятимизда кўп учрайдиган оила модели тасвирланяпти бундай кино-сериалларда. Фақат деконструкция қилинмаяпти, балки "ҳаммаси аслида шунақа бўлиши керак, бари тўғри" деган мессиж бериляпти. Аслида бунақа бўлиши керак эмас. Бу хато, эскирган оила модели. Аёл блогерлик ёки бошқа касбдан келтираётган фойдаси уйда монти қилгани кеткизган вақтидан бир неча ўн баравар самаралироқ, фойдалироқ. Қолаверса, аёл монти қилишни билиши шарт, бўлмаса оила бузилади деган аҳмоқона қарашларни тарғиб қилиш ғирт бузғунчиликдир. XXI асрда яшаяпмиз, имконияти бўлса, умуман уй ишини қилмасин, буюртма қилсин, ишчи ёлласин, вақтини самаралироқ сарфласин, ўзини реализация қилсин. Аёлларни уй ишига боғлаб қўйилган қул қилиб тасвирлаш аслида ҳеч қанақа оилавий қадрият ҳам эмас, маънавият ҳам эмас, шунчаки қолоқлик, ҳаётни, замонни, инсонни тушунмасликдир. PS: "Уй қўқиб ётибди, овқат қилмаяпсан, кўчадан заказ қиляпсан, мен эса уйда пиширилган монти егим келяпти! Бўлди ажрашаман!" Эээ ўйлаб топган драмангга Аристотелнинг қонуни. Юнончада қонун (κανών) узун таёқ дегани, билмаганлар бўлса. @AsanovEldar
5 92270Loading...
03
Жиддий айтганда, бу дунёқарашлардаги фарқни акс эттиради. Турли жамиятлар бир хил нарсаларга ҳар хил кўз билан қарайди, ҳар хил мақсад ва қадрият излайди. Моҳиятан АҚШ ёки Европада бўладиган тадбирлар чойхонадан унча фарқ қилмайди — тўпланиб, овқат еб, гаплашиб ўтиришади. Табиий, бошқачароқ овқатлар дастурхонга тортилади, аммо бундан ташқари яна баъзи фарқлар бўлади — йиғилишлардан ҳар хил қадриятлар кўзланади, ҳар хил мавзулар муҳокама қилинади. @AsanovEldar
3 8052Loading...
04
Бугун ChatGPT'нинг жуда фойдали бир хислатига эътибор қаратдим. Ўзимизнинг жайдарича тилда ёзилган нарсани ташласангиз, американча, европача терминлар ва қадриятлар билан қайта ишлаб беради. Масалан, "жўралар билан йиғилишиб бир фойдали хайрли иш қилмоқчийдик, савоб бўлади" деган мазмунда бирор матн берсангиз, ичига inclusivity, building sustainable community, empowerment деган чиройли гаплардан қўшиб беради. Натижада маҳалла чолларининг дуосини олиш мақсадида маҳалладошлар ва қўшни маҳалладагилар учун ташкилланган ошдан кўзланган мақсад кичик қишлоқ жамоасида инклюзивликни ошириш (inclusivity), барқарор ҳамжамият қуриш (building sustainable community), ёши катта одамларнинг эйжизмга қарши имкониятларини кенгайтириш (empowerment) каби мақсадларни кўзлаган маданий алмашинув тадбирига (cross-cultural event) айланади. Лойиҳа ва ташаббусларингизни Ғарб одами тушунадиган тилга ўгирмоқчи бўлсангиз, фойдаланинг. @AsanovEldar
4 37824Loading...
05
Бугун пластик карталардан p2p ўтказмалар йилига 100 млн сўм билан чекланади, деган янгилик ўқиб қолдим. Бунга уч хил реакция билдирдим (ичимда). Чунки турли ҳис-туйғуларни келтириб чиқарди менда. Қайси бир реакциям тўғрироқ ва самаралироқ бўлганига ўзингиз баҳо беринг. 1. Facebook реакцияси: бу юлғуч давлат фақат халқни юлишни билади! Энди одамга ўхшаб пластикдан ўтказолмаймиз! Ҳамма нарсага аралашади, ҳар қаердан пул қилай дейди ҳаромхўрлар! Давлат айниди, халқ хор бўлди! 2. Telegram реакцияси: аҳмоқона қарор. Биринчидан, p2p ўтказмалар фақат даромаддан дарак бермайди — одамлар қарз олади, қарз қайтаради, яқинларига ёрдам ёки бирор харажат учун пул юборади, хуллас, бу бир замонавий қулайлик. Бунга қараб зинҳор даромадга баҳо бериб бўлмайди. Алоҳида одамлар бу тизимни суиистеъмол қилаётгани бутун тизимни йўқ қилиш керак дегани эмас. Қолаверса, қарор терс натижа беради — яна ҳамма нақд пулга ўтиб кетади, давлат ташкилотлари молиявий оқимларни назорат қилиш имкониятидан маҳрум бўлади, пул ишлари анча қийинлашади. Замонавий технологиялар замонида бундай аҳмоқона чекловлар ўрнатиш жамиятни орқага тортади, Каримов замонларидаги шубҳачилик, пул топишдан қўрқиш ва қора пулга талабни ошириб юборади. Ҳафтафаҳм чаламутахассисларгина ўзининг оёғига бундай болта уриб, тараққиётни тўхтатадиган ва ишлаб турган тизимни бузадиган ташаббусни жиддий кўриб чиқиши мумкин. 3. Жамшид Акбаров реакцияси: Термуламан бир картага, бир йўлга. Қўлнинг кири пул ўлсин-а, пул ўлсин! Пул ўтказма, нақдин беравер қўлга. Ўтказмалар чеклангани рост бўлсин! @AsanovEldar
6 43140Loading...
06
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
6 13110Loading...
07
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият университети талабаси Жамшид Атамбаев яратган “Соғинч” анимацион фильми халқаро мукофотни қўлга киритибди. Қозоғистонда бўлиб ўтган Farabi Film Festival’да. Мультфильмдан парча кўриб, япон анимесини кўргандай бўлдим – аниме услуби, қиёфалар, ҳаракатлар шунга монанд. Сюжетини билмадим, лекин, афтидан, биз ўрганган тарбиявий мультфильмларга ўхшамайди, ҳарқалай, одобли бола, одобли қиз, ўгай она каби образларга кўзим тушмади. Фильмга қизиқдим, бир тўлиғини кўраман. @AsanovEldar
4 61921Loading...
08
Тбилисида Ethnographer деб аталган ресторан бор. Грузин этнографияси унсурларидан фойдаланган ҳолда дизайн қилинган — эски уйларни эслатади; миллий рақслар, куй-қўшиқлар ва, албатта, миллий таомлар таклиф этилади. Ном жуда яхши танланган. Бу — гуманитар фан номи билан аталган ягона бизнес эмас. Масалан, АҚШда Anthropologie номли кийим ва аксессуар дўкони бор. Жуда ўзига хос коллекциялар таклиф этади, номига муносиб равишда турли халқларнинг анъанавий либосларидан фойдаланади. @AsanovEldar
5 54018Loading...
09
Грузияда ҳар қадамда мана шу ҳолатга дуч келасиз — бинолар ташқарисида, меҳмонхона ва дўконлар ичида мамлакат байроғи Евроиттифоқ байроғи билан ёнма-ён жойлаб қўйилган. Грузия неччи йиллардан буён Европага қўшилиш орзусида яшамоқда. Бу жараён кўп вақт олади, лекин мамлакат бу мақсадига яқинлашмоқда — 2023 йил декабрида у Евроиттифоққа киришга расмий номзодга айланди. #georgiatravelmoments #emotionsaregeorgia #GeorgiaTravel #GeorgiaTravelGeorgia #emotionsaregeorgia #gnta
5 1039Loading...
10
Bugun raqibimiz turnir peshqadamlaridan biri - Tailand terma jamoasi 💪🏼 Bu “A” guruhida birinchi o‘rin uchun o‘yin. Chiptalarni iTicket.uz sayti orqali xarid qiling va “Humo Arena”da yigitlarimizni qo‘llab-quvvatlang 🔥 —————————— Сегодня нашим соперником станет один из лидеров турнира - сборная Тайланда 💪🏼 Это матч за первое место в группе А. Приобретайте билеты на сайте iTicket.uz и поддержите наших ребят на «Хумо Арене» 🔥
4 2020Loading...
11
Нодир билан Грузиядамиз, лекин Qurultoy'нинг янги сони чиқди. Меҳмонларимиз — тарихчи олимлар Сурат Кубаев ва Мунира Хотамова. Анча яхши суҳбат бўлди, айниқса Сурат ака иккинчи чиқишида анча очилди. @AsanovEldar
5 93717Loading...
12
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳақидаги Нурбекнинг фикрларига қўшимча қилиб кетсам. Эсингизда бўлса, анча олдин Андрей Коротаевнинг айнан шу мавзудаги социологик тадқиқоти ҳақида ёзгандим. Нурбек айтган «Буюк шахмат тахтаси» китобида дунё барқарорлиги учун хавф соладиган омиллар сирасига шаҳарларнинг тартибсиз кенгайиши ҳам киритилган. Коротаевнинг тадқиқотида эса Бзежинскийнинг аргументлари нисбатан аниқ ва чуқурроқ таҳлил қилинади. Масалан, Коротаев жамиятда ёшлар улушининг ошиши деганда аниқ рақамларни келтиради – 30 фоиз. Яъни 20-29 ёшдаги одамларнинг улуши шунчадан ошиб кетса, уруш ва қўзғолонлар келиб чиқиши эҳтимоли ҳам ортади. Ундан ташқари, одамларнинг кунлик рациони 2300 килокалориядан паст бўлмаслиги ҳам ижтимоий барқарорликнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Дунё давлатларида шунинг учун эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни иш билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Уларга енгиллик ва имтиёзлар керак. Хоҳ энергетик тўловларда бўлсин, хоҳ бошқа соҳада. Ижтимоий давлатларнинг асосий вазифаси ҳам имконияти камроқ бўлган қатламларни ташлаб қўймаслик, уларни қўллаб-қувватлашдан иборат. @AsanovEldar
6 14715Loading...
13
Шанба — "Миллий кино куни" Энди ҳар шанба куни миллий телеканалларда ўзбек фильмларини томоша қилиш мумкин. Кеча Ренессанс кино уйида республика телеканалларида ҳафтанинг бир кунини "Миллий кино куни" сифатида белгилаш ҳамда миллий фильмлар намойишини йўлга қўйиш мақсадида анжуман бўлиб ўтди. Унда Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, нодавлат телеканаллар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда ҳафтанинг ҳар шанба куни "Миллий кино куни" этиб белгиланди. Бу кунда давлат ва нодавлат телеканалларда фақат миллий фильмлар намойиш қилинади. Бу иш қай даражада натижа беради, билмадим. Балки талаб туфайли сифатли ишлар кўпайиши кутилаётгандир. @AsanovEldar
6 9857Loading...
14
Ўзи менинг ақлли дўстларим кўп. Ораларида энг ақлсизи ўзимман, интернетда катталик қилиб юраман фақат. Яна бир дўстим ва ҳамкасбим, ҳозир Германияда докторантурада ўқиётган ўзбекистонлик юрист ва тадқиқотчи Ўткир Холмуродовнинг мақоласи Springer журналларидан бирида этилди. Мақолада Ўзбекистонда уй зўравонлиги ҳолатлари устидан юритиладиган суд ишлари ўрганилган. Қаерда бундай ҳолатлар кўп, қаерда кам, судлар қандай ҳукмлар ўқийди, бу ҳукмлар қабул қилинишига қандай омиллар таъсир қилган — бари баён этилган. Аслида мақоланинг асосий тезисларини келтириб ўтсам бўларди, лекин ҳали ўзим ҳам ўқимадим. Ўткир билан суҳбатлардан мавзуси ва хулосаларини биламан. Шунга ҳали ўқиб чиқмаган нарсам ҳақида батафсил фикр билдириб ўтирмайман. Аммо жуда фойдали ва муҳим тадқиқот бўлганини айта оламан. Ўқиб чиқинг. Utkirbek Kholmirzaev, Zayniddin Shamsidinov. Semiotics of Legal Transplants: Exploring Domestic Violence Justice in Uzbekistan @AsanovEldar
7 40628Loading...
15
Крокус Ситидаги теракт ортидан тожикистонлик эксперт, мен кўп эсга оладиган дўстим Рустам Азизий Россиянинг нуфузли Republic журналига катта интервью берди. Унда ИШИД Хуросон ташкилотининг моҳияти, ИШИДдан фарқи ва умуман минтақадаги террорчи гуруҳларнинг бугунги аҳволи ҳақида жуда фойдали маълумотлар берилган. Албатта ўқиладиган материал. Террорчиларнинг мотивларига эътибор беринг. «Очень примитивная мотивация: еда, секс, власть». Большой разговор с таджикским экспертом по радикальным группировкам Рустамом Азизи об «ИГИЛ Хорасан» @AsanovEldar
7 76856Loading...
16
Бугун Остонов билан тушликда гаплашиб ўтириб, қора туш даврини эсладик, беихтиёр бугунги кун билан қиёсладик. Табиийки, бугун анча яхшироқ, ўзгаришлар бор деган хулосага келдик. Суҳбат асносида бир воқеа эсимга тушиб кетди. 2014 йил, Kun.uz'да ишлаётган кезларим. У пайти жамоамиз ҳали анча кичкина эди, бир кичик офисда ишлардик. Мен солиқ мавзусида бир хабар ёзиб чиқаргандим. Хабар Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ҳақида экан, мен Давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) деб ёзворибман. Ёшман, тажриба кам, давлат ташкилотларини яхши билмайман, шунга шунақа бўлган. Бир пайт қўмитадан Kun.uz'нинг раҳбари Умид акага телефон қилишди, хато кетганини айтишди, сўнг хабарни ёзган одамни сўрашди. Умид ака телефонни менга берди. Мен саломлашиб, узр сўраб, тажрибасизлик қилганимни тушунтира бошладим. Бир пайт солиқдан телефон қилган одам кўчабезори оҳангда, сансираб, "Нима, қўмита билан инспекциянинг фарқига бормай қолдингми?" деди; "Ўргатиб қўяман фарқини"га ўхшаш яна баъзи гаплар айтди, ҳозир аниқ эсимда йўқ. Мен докторантурани яқинда битирган, давлат ташкилотларидаям, улар биланам ишламаган, бунақа муомалага ўрганмаганман. Жаҳлим чиқиб кетиб, менам бақириб кетдим. Тахминан мана бунақа гаплар: "Ўзингизни босволинг, нима сансираб кетдингиз? Арзимаган хатога шунчами? Таниш эмасмиз, ўтказиб қўйган жойингиз йўқ, тўғри-тўғри гапиринг". Ҳалиги ака тутилиб қолди, бунақа реакция кутмаган шекилли, сўнг "ҳа бўпти" деб ўчириб қўйди. Умид акадан "Нега бунақа гаплашяпти бу?" деб сўрасам, ака тушунтирди: солиқчилар жуда катта кучга эга, бизнес қўрқади, чунки ҳамманинг солиқдан минуси бор, шунга беписанд гаплашишга, керак бўлса, уришиб, сўкиб ташлашга ўрганишган. Қолаверса, медиа билан мулоқот қилишга ўрганишмаган, ўрганганиям давлат газеталарига ва ТВсига стандарт интервьюлар берган, журналистлардан кескин реакция, кескин савол кутишмайди. Ҳозир солиқ бизнес билан қанақа гаплашади, билмадим, лекин медиа билан ундай гаплашмаса керак. @AsanovEldar
13 35732Loading...
17
Ўзбекча "Овоз" жудаям зўр бошланди! Маза қилдим! Очиғи, Ҳамдам Собиров услубидаги 90-йиллар ностальгияси ёки гитарада онага ва жўрачиликка бағишлаб айтиладиган кавказча услуб босиб кетади, маънавиятчилик қилиниб, бошқа услублар ўтказилмайди деб қўрққандим. Йўқ, ёрворишяпти! Flyin Up чиқди, AC/DC'дан айтди ва зўр айтди. Ҳакамлар реакцияси ижобий бўлди. Рок ўлмади дўстлар! Рок шайтон мусиқаси, одамни жинни қилади деган кўрсатувларниям кўрди телевидениемиз. Энди рок бемалол айтиляпти, танловларда қатнашяпти. Маълум маънода Жасур рокни қайта канонизация қилиб берди бизга. Энди кўпроқ рок концерт, рок кўрсатув, рок гуруҳ кутиб қоламиз. Маданиятимиз мана шунақа бойиб, хилма-хиллашиб боради. PS: Фаррух Зокировнинг реакциясига эътибор беринг. @AsanovEldar
9 43170Loading...
18
Охирги пайтлар мени энг кўп қийнаётган нарса — кўп платформалилик. Бундай термин йўқ, ўзим ўйлаб топдим. Нималигини тушунтираман. Масалан, бирор мавзуда янгиликларни кузатмоқчиман. Барча асосий янгиликларни берадиган битта тайинли платформа (сайт, канал) йўқ — нимадандир қолиб кетмаслик учун албатта яна бошқа платформаларни кузатиш керак бўлади. Дейлик, грантларни кузатиб бормоқчиман (хоинлар каби). Бирор қизиқ дастурдан қолиб кетмаслик учун ҳар бир фонд, ҳар бир университетнинг сайтига, аккаунтларига қараб туриш керак. Масонлар ўзлариники учун ягона платформа қилиб қўймаганми деб сўрарсиз. Йўқ, масонлар ҳам эл қатори. Олдин ҳам шундай бўлган аслида. Лекин платформа, умуман ахборот камроқ бўлган, шунга улгурганман. Узоқ йиллар бундай ахборот оқимида юриш толиқтирдими, манба кўпайиб кетдими, қарияпманми, билмадим, негадир энди бу иш мени жуда чарчатяпти. @AsanovEldar
5 7253Loading...
19
✅Агар, сиз 🇺🇿 давлат субсидиялари☝️ • бола пули олиш • субсидиялар олиш • ипотека уйлари олиш • банкдан кредит олиш • қандай ҳужжатлар кераклиги • уларни қандай олиш тартиби • қаерга мурожаат қилиш кераклиги • “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилганлар • кам таъминланган оилаларга бериладиган имтиёзлар ва бошқа турдаги ҳуқуқий саволларга жавоблар олишни истасангиз, бу канал сиз учун. Улашинглар:👇 https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy
1 83414Loading...
20
Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма тўртта туман аҳолисининг бир ойлик истеъмолига тенг электр токини ўғирлабди. Бу ферма икки йил ичида 34,3 миллиард сўмлик зарар етказган. Кеча, 19 апрель куни яна бир ҳолатда, Жиззах вилоятида ўз уйида ноқонуний майнинг ферма ташкил этиб, 280 миллион сўмлик электрни ўғирлаган фуқаро қўлга олингани хабар қилинган. Шунингдек, март ойида Тошкентда 680 миллион сўмлик, Февраль ойида Фарғонада 1,3 миллиард сўмлик, Бухорода эса 860 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлаган майнинг фермалар аниқланган. Бутун 2023 йил давомида эса республика бўйича 26 та ҳолатда 58,2 миллиард сўмлик электр энергияси айнан майнинг фермалар томонидан ўғирланган. Булар сўнгги вақтларда эълон қилинган статистиканинг бир қисми, холос. Электр ва табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олиш билан боғлиқ кичик ҳолатлар бу статистикага қўшилмаган. Афсуски, баъзи тадбиркорлар ва хонадон эгалари ҳали ҳам ўзлари истеъмол қиладиган электр ва газ учун тўловлардан қочиб, уни ўғирлашни маъқул кўрмоқда. Муҳримхон ёзганидек, бундай ҳолатлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши, айбдорларнинг суд жараёнлари очиқ кўрсатилиши керак. Шундагина энергоресурслардан ноқонуний фойдаланишнинг оқибатларини намойиш қилиш, ижтимоий масъулиятни янада ошириш мумкин бўлади. @AsanovEldar
5 82912Loading...
21
Бир нарсага эътибор беринг: Эрон империал лойиҳасига қарши Исроил коалициясида, АҚШдан ташқари, араб давлатлариям бор. Булар — Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Иордания, Марокаш. Ваҳоланки, дунёни дин призмаси орқали кўрадиган публицистлар ва фаоллар Исроил—Фаластин қарама-қаршилигини яҳудий-мусулмон ёки яҳудий-араб зиддияти қилиб кўрсатишга уринади. Аслида ундай эмас. Нега ундай эмас. Яна Клаузевицни эслаймиз. Геосиёсат моҳиятан геоиқтисоддир. Иқтисодий манфаатлар, ресурс учун кураш сиёсатнинг асосини ташкил қилиб келган. Ҳис-туйғу оммани жунбушга келтириш ва сафарбар қилиш инструменти холос. Араб давлатлари анчадан буён Исроил билан келишишга ҳаракат қилиб келмоқда, бу эса Эроннинг манфаатларига зид келади. ҲАМАСнинг ҳужуми ҳам Эроннинг ундови билан шу бирлашувга қарши провокация сифатида уюштирилган эди. Бу ўринда Саудия ёки БАА учун Эрон Исроилдан кўра хавфлироқ рақиб. Исроил билан эса келишиш мумкин, тарихан яҳудийлар ва араблар доим келишиб олган. Фақат битта оғриқли нуқта — Фаластин қолмоқда. Бир таҳлилчи ёзганди — нефтдор араб давлатлари бу конфликт ҳал бўлишидан манфаатдор, қандай ҳал бўлиши (Фаластин батамом тугатилиши ёки мустақил бўлиши) унча муҳим эмас. @AsanovEldar
6 70132Loading...
22
Дўстим Михаил Магиддан яна бир яхши аналитика. Исроил—Эрон зиддиятига бағишланган. Олдинроқ яна бир мақоласи чиққанди. Матннинг қисқача моҳияти: Байденга уруш керакмас, катта уруш сайловда мағлубиятга олиб келиши мумкин; Эронга уруш керакмас, ички зиддиятлари тиқилиб ётибди; уруш Биби Нетаньяхуга керак. Ғазо мавзуси кун тартибидан қола бошлаганига, ҲАМАСни енга олмаётганига янги ғалабаларга эришиш, аҳолини сафарбар қилиш ва ҳокимиятдан кетмаслик учун атайлаб Эроннинг Суриядаги консуллигига ҳужум қилди. Бу уруш келтириб чиқариш учун қилинган провокация эди. Аммо Эроннинг жавобидан сўнг Исроил қийин вазиятда қолди. Битта ҳужумни қайтаришга млрд доллар кетди, доимий ҳужумларни қайтариш, катта урушга кириш қанчага тушади? Иқтисод издан чиқса, аҳолининг кайфияти қанақа бўлади? Вашингтон икки тарафни тинчита олмаса, уруш кенгайиб кетиб, қўшни давлатларни қамраб олиши мумкин. Шунга Байден Бибини шаштидан қайтаришга уринмоқда. Бугун эрталаб Исроил Эронга жавоб зарбаси беришидан олдин ёзилгани боис бу факт унда акс этмаган. Михаил Магид. Байден пригрозил Нетаньяху снарядным голодом @AsanovEldar
5 69322Loading...
23
Форс клавиатурасининг қулайликларини кашф қиляпман. Ўзим билмаган ҳолда. Анча олдин ниманидир қидираётиб, ق тугмасини босишда shift'ни қўйвориш эсимдан чиқибди, натижада ق ўрнига ريال чиқиб келди. Ўқиёлмай, нима экан деб ўтирган бўлсангиз, риёл дегани. Риёл эса Эроннинг валютаси. Лекин, қизиғи, Google'да ريال деб қидирув берсангиз, пул бирлиги эмас, "Реал Мадрид" чиқиб келади (иккови бир хил ёзилади чунки). Эронда "Реал" риёлдан машҳурроқ шекилли. @AsanovEldar
7 66019Loading...
24
Икки ҳафталик дамдан сўнг Qurultoy қайтди. Мавсумни саломдан бошлашга қарор қилдик. Мавзуимиз — ўзбекларда мулоқот маданияти, саломлашиш, қасам ичиш, турли ижтимоий алоқалар, исм қўйиш ва ҳ.к. Меҳмонимиз — этнограф олим, PhD Набижон Нарзиев. Линк бу ерда. @AsanovEldar
4 85522Loading...
25
Қочганимга тутилганим ҳақида Интернет-журналистикага кириб келиб, хабар ёзишдан бошлаганман (ҳамма қатори). Аммо бу иш менга кўп ноқулайлик туғдирарди: доим тезкор бўлишга ҳаракат қилиш керак (бўлмаса янгилик актуаллигини йўқотади ёки кимдир биринчи ёзиб қўяди), тадбирларда юриб, саволлар бериш, суҳбат ва интервьюлар қилиш керак, инсайдерлар топиб, контакт ўрнатиб, алоқада бўлиб туриш керак. Унча-мунчага ижтимоий контактга киришни хоҳламайдиган мендай одамовига бу оғир қийноқ эди, натижада хоҳишсиз ишлардим ёки омадсиз ишлардим. Шунга таҳлилий журналистикага ўтишга қарор қилдим — энг муҳим, мен севган илм-фан билан боғлиқ, иннайкейин, кабинетда ўтириб таҳлил қиласан, шошилмай ёзасан, тезкорлик талаби йўқ, контактлар кам. Деб ўйлардим. Аммо янги муаммо чиқди: таҳлил бўлими бошлиғи сифатида колумнист ва эксперт қидирасан, улар билан келишасан, мажлислар ўтказасан, ойлик режалар тузасан, ишни назорат қиласан. Хуллас, бошқарув ва ташкилотчилик керак бўлди. Буям ёқмади. Ташкилотчилик, нетворкинг минимум талаб қилинадиган соҳаларга ўтдим — блогинг, экспертлик; илм-фанга қайтдим. Лекин бу соҳалар ҳам мен хоҳлагандай "тинч" эмас экан. Блогер сифатида тадбир ва турларда юрасан (ижтимоий контакт), эксперт сифатида ҳар ҳафта янги одамлар билан учрашасан, маъруза қиласан, тренинг ўтасан, савол-жавоб қиласан, йиғилиш ва тадбирларда юрасан. Мен учун энг оғири — карьера юриши учун тадбирлардан ташқариям алоқа ўрнатиш, суҳбатлашиш, танишиш, ёзишиш керак, бўлмаса биров сени танимайди, чеккада қолиб кетасан. Хуллас, фаол бўлиш керак. Илм-фан эса (ҳали Ўзбекистонга тўлиқ кириб келмаган замонавий кўринишида) мен қочган барча амалиётларни талаб этади. Аввало, бугун фан жамоасиз бўлмайди — жамоа тузасан (ёки жамоага қўшиласан), бу эса яна ташкилотчилик, нетворкинг, ижтимоий контакт, сон-саноқсиз йиғилиш, фикр алмашиш дегани. Иккинчидан, тадқиқотни кабинетда ўтириб қилиб бўлмайди. Шу кунларда бир тадқиқот устида ишлаяпман, у жуда кўп ижтимоий контакт ва ташкилотчиликни талаб қилади: керакли жойларга қўнғироқ қилиб/ёзиб, керакли ахборотни сўраяпман, эксперт ва мутахассислар билан жонли интервьюлар қиляпман, интервью учун албатта уларни топиб, контакт ўрнатиб, гаплашиб, келишиб олиш керак. Хуллас, тадқиқот бош-оёқ ижтимоий контакт ва ташкилотчиликдан иборат. Ниҳоят, тадқиқотингни кўрсатиш учун ҳам фаол бўлиш керак: ҳамкасбларга юбориб ёки улар билан суҳбатлашиб, фикрини олиш, конференцияларда презентация қилиш, алоқалар ўрнатиш, тадқиқотни чоп этиш ва давом эттириш учун журналлар, конференциялар, университетлар билан алоқага киришиш. Хуллас, мен севган соҳаларда ва, хулосам бўйича, исталган соҳада муваффақиятга эришиш учун фаол бўлиш керак. Хонадан чиқмай, интернет титкилаб, сифатли журналистика, блоггинг, экспертиза ва фан қилиб бўлмайди; сифатли бўлсаям, уни танитиш ва давом эттириш учун яна ҳаракат қилиш керак. Хуллас, фаол бўлиш керак экан. Бугунги дунё — социофобларнинг жаҳаннами. @AsanovEldar
4 51817Loading...
26
Пойтахт марказида InfinBANK’нинг янги офиси иш бошлади Тошкент шаҳри марказида InfinBANK’нинг янги олти қаватли биноси фойдаланишга топширилди. Биринчи қаватида операцион бўлим жойлашган. Бўлим икки қисмга – юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш бурчакларига ажратилган бўлиб, бинода барча қулайликлар мавжуд. Жумладан, замонавий мажлислар зали, ички ресторан, банк ходимлари учун дам олиш бурчаклари ва ҳ.к. Янги офисда ишлар open space муҳитида юритилади. Яъни бўлимлар алоҳида кабинетларга ажратилмаган, ходимлар ҳеч қандай тўсиқсиз ўзаро мулоқотда бўлишади, раҳбарият эса иш жараёнини бевосита назорат қилиб бориш имконига эга бўлади. Маълум қилинишича, InfinBANK нафақат иш услубини, офислар дизайнини ўзгартирган, балки мижозларга хизмат кўрсатиш доирасини ҳам анча кенгайтиришга муваффақ бўлган. Реклама
6 8898Loading...
27
Отлар битта бармоғининг учида юришини билармидингиз? Отларнинг аждодларида бармоқлар кўп бўлган, секинлик билан биттаси каттариб, тирноғи туёққа айланган, қолган бармоқларнинг рудиментлари тепароқда қолиб кетган. @AsanovEldar
6 40541Loading...
28
Охирги пайтлар кўп ижтимоий мавзуларни кузатдим (кузатмай қўйгандим), яна бироз қизиқиш уйғонди. У мавзудан бунисига ўтиб, охири Open Budget эсимга келиб кетди. Қани нималар бўлаётган экан деб ғолиб бўлган ташаббуслар рўйхатига кирдим. Ўтган йилги рўйхатда 1 200 ғолиб ташаббус бор экан. Бошидан кўздан кечириб бошладим. Нечта саҳифадан ўтмай, ҳаммасида бир хил гап — "фалонча маҳаллада фалонча метр йўлни асфальтлаш". Мияда дарров анъанавий савол ва норозиликлар уйғонди: "Одамларга фақат машина керак, ўзини эмас, машинасини ўйлаб, ютган пулига асфальт йўл қилади! Қани болалар майдончалари? Қани пиёда йўллар? Қани боғлар ва дарахтзорлар? Асфальт ўрнига брусчатка ётқиз, пиёдаларга қулай бўлсин, машиналарга ноқулай бўлсин! Бу халқни қутқариб бўлмайди!" Ҳафсалам пир бўлиб, зерикиб, охирги саҳифаларга ўтдим. Йўқ, тўлиқ асфальт эмас экан — охирроғида болалар майдончалари, мактаб ҳожатхоналари, тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби ташаббуслар бор экан. Энди, одамлар эҳтиёжлардан келиб чиқади албатта. Йўлларни асфальтлаш ҳам бир эҳтиёж. Ҳаммаям урбанистика ҳақида ўйлаб юрмайди, кўплар реалликдан келиб чиқади. Ҳали асфальтдан бошқачароқ ташаббусларга (брусчатка, боғ, пиёда йўл, велосипед йўли каби) берилаётган пул етадими, йўқми. Бошида ичимда бақир-чақир қилиб олиб, кейин шуларни ўйладим ва мана энди тинчланиб пост ёзяпман. Лекин барибир Open Budget'дан фақат машиналарга қулайлик яратиб, бор структурани қўллаб-қувватлашга эмас, бироз шаҳарларни, қишлоқларни яхшилаш, жонлантиришга йўналтирса бўларкан. Айтайлик, ҳар бир мавсум олдидан тушунтириш бериш мумкиндир, нуқул асфальт қилаверма, пиёдаларни, болаларни, боғ-роғларни ўйла деб. Ёки маълум бир ташаббусларга приоритет бериш йўли билан. @AsanovEldar
6 13425Loading...
29
Электр энергияси нархи ошиши масаласида баъзи ўқувчилар менга ёзишди. Даромадим шунақа миқдорда, электр энергияси нархи кўтарилса, тўловга қийналиб қоламан, деган мазмунда. Шундан сўнг ўзим учун ҳам сарф-харажатим қай даражада ошишини ҳисоблаб кўришга қарор қилдим. Тошкентда яшовчи кўпчилик сингари кўп қаватли уйда тураман. Ўзимни жуда тежамкор истеъмолчи дея олмайман — бемалол ишлатаман, доимий ҳисоблаб юрмайман. Аммо шунда ҳам кўрсатилган ижтимоий меъёрдан — 200 kWh'дан кўп ишлатмас эканман. Шу йилнинг январь ва февраль ойларида 349 kWh ишлатибман; февралда — 153 kWh; мартдаги рақамларни тополмадим (биламан, ламерман); апрелнинг биринчи ярмида — 64 kWh. Шундай қилиб, янги тариф бўйича икки ой учун 78 525 сўм тўларканман. "Қолган маиший истеъмолчилар" категориясига кирсам, бу сумма 157 050 сўм бўларкан. Бу, менимча, унча катта харажат эмас. Албатта, ҳамманинг моддий имкониятлари ҳар хил, аммо имконияти камроқ қатламга ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган. Менимча, гап нархнинг ошишида эмас, гап кўпроқ энергия тежамкорлигида — меъёридан кўп ишлатилса, электр энергияси учун тўлов сезиларли харажатга айланиши мумкин. 200 kWh аслида кўпчилик учун бир ойга етарли миқдор. @AsanovEldar
5 08423Loading...
30
Мана бу янгилик чиққанидан сўнг баъзи ўқувчилар менга ёзишди. Даромадим шунақа миқдорда, электр энергияси нархи кўтарилса, тўловга қийналиб қоламан, деган мазмунда. Шундан сўнг ўзим учун ҳам сарф-харажатим қай даражада ошишини ҳисоблаб кўришга қарор қилдим. Тошкентда яшовчи кўпчилик сингари кўп қаватли уйда тураман. Ўзимни жуда тежамкор истеъмолчи дея олмайман — бемалол ишлатаман, доимий ҳисоблаб юрмайман. Аммо шунда ҳам кўрсатилган ижтимоий меъёрдан — 200 kWh'дан кўп ишлатмас эканман. Шу йилнинг январь ва февраль ойларида 349 kWh ишлатибман; февралда — 153 kWh; мартдаги рақамларни тополмадим (биламан, ламерман); апрелнинг биринчи ярмида — 64 kWh. Шундай қилиб, янги тариф бўйича икки ой учун 78 525 сўм тўларканман. "Қолган маиший истеъмолчилар" категориясига кирсам, бу сумма 157 050 сўм бўларкан. Бу, менимча, унча катта харажат эмас. Албатта, ҳамманинг моддий имкониятлари ҳар хил, аммо имконияти камроқ қатламга ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган. Менимча, гап нархнинг ошишида эмас, гап кўпроқ энергия тежамкорлигида — меъёридан кўп ишлатилса, электр энергияси учун тўлов сезиларли харажатга айланиши мумкин. 200 kWh аслида кўпчилик учун бир ойга етарли миқдор.
10Loading...
31

32
Shogun сериали охирига яқинлашиб қолди. Икки кун олдин чиққан 9-қисм ҳам шедевр бўлди. "Тахтлар ўйини"га қиёслашяптию, мен унданам юқорироқ баҳолаган бўлардим. Сериални кўриб туриб, бир нарсага эътибор бердим. Кўрсатилаётган давр Япониясида қизиқ маданий муҳит шаклланган: японларда қатъий бир динда бўлиш мажбурияти йўқ — бир қисми буддист, бир қисми синтоист, яна баъзилар европалик руҳонийлар таъсирида христиан динига ўтган. Барининг дини ҳар хил, аммо: - бу уларнинг бирга яшаши, оила қуриши, қариндошликни сақлашига мутлақо халақит бермайди, ҳеч ким бировни динига қараб ажратмайди; - динидан қатъи назар, барча япон одатларига риоя қилади — японча кийинади, японча дунёқарашга бўйсунади, амалларни бажаради. Аслида исломгача бўлган Марказий Осиёда ҳам шунақа муҳит ҳукм сурган: турклар ва сўғдлар орасида христианлар (несторианлар), буддистлар, монийлар, тангричилар, зардуштийлар бўлган. Бир жамият, бир шаҳар, бир қабила ичидаги одамлар, яқин қариндошлар, бир оила вакиллари турли динда бўлишига норма сифатида қаралган. Айни пайтда динга боғлиқ бўлмаган туркча ва сўғдча одатларга риоя қилинган. Мусулмон ва христианликда бирлаштирувчи идеология жуда кучли бўлган — бу динлар маданиятни, қадриятларни назорат қилган ва бир хиллаштириб юборган. Аммо мен барибир Марказий Осиёда Кушонлардан Турк хоқонлигигача бўлган даврда ҳукм сурган диний ва миллий хилма-хиллик моделига кўпроқ ҳавас қиламан. Бу, албатта, субъектив масала, ҳамманинг симпатияси ва қадриятларига боғлиқ. @AsanovEldar
5 12533Loading...
Шок! Шок! Шок!!! Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғлими?! Шу мавзуда ёзмаган қолмади. Автоблогерам, ижтимоий блогерам, бошқасиям. Ўлларинг, хайпожёрлар. Деяпти баъзилар. Бир мен қолгандим, мана энди менам ёздим. Чунки бу мавзуда ёзиш керак. У муҳим! Биринчидан, Шерали Жўраев — шоу-бизнес эмас, попса эмас; ўзбек санъатида чуқур из қолдирган санъаткор. Уни ва унинг атрофидаги гапларни ҳамма муҳокама қилиши табиий ҳол. Иккинчидан, марҳум ижодкорларнинг мероси атрофидаги тортишувлар муаллифлик ҳуқуқи деган масала кўтарилишига яхшигина хизмат қилади. Толкиннинг асарлари атрофида тортишув бўлмаган дейсизми? Артур Конан Дойл бўйича-чи? Бу — кўп учрайдиган ҳолат, шоу-бизнесдан ташқарига чиқадиган масала. Учинчидан, ёритишга, ракурсга боғлиқ ҳаммаси. Масалан, оталик масаласи, муаллифлик ҳуқуқи масаласи кўтариляпти. Жўраевлар оиласи — бу муаммоларни долзарблаштириб берадиган кейс. Журналистикаси ривожланган жамиятларда бой оилаларда шундай тортишувлар келиб чиқса, журналистлар шу оила билан чекланмай, кейс ўлароқ жамиятдаги муаммоларни кўтаради; отасиз ўсган, тан олинмаган фарзандларнинг жамиятда ўрнини топишда қийналиши ва бошқа масалаларни ўртага ташлайди. Қани биздаям шундай журналист ва блогерлар борми, Жўраевлар мисолида жиддийроқ ижтимоий масалаларни кўтарадиган? Мана шуни кутяпман мен. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 127🔥 21😁 13👎 8🥴 2 1🍌 1🙈 1
Мен нима контент қилишни ўйлаб-ўйлаб топдим — ўзбек фильм ва сериаллари ҳақида видеолар қиламан! Шунчаки уларни қўйиб қўйиб, ҳар дақиқада "Ияҳ, аҳ, аҳ, аҳҳ..." деб ўтираман. Адашиб кўзим қандайдир сериаллар-у "Оталар сўзи" стайл телефильмларга тушиб қолади-да, экранда бўлаётган порнога асабим чидамайди. Бугунам шунақа бўлди — нонушта пайти асабийлашиб, ўрнимдан туриб, даҳлизда озгина у ер-бу ерга юрволдим, тинчлантирувчи дори-пори ичволдим. Хуллас, бир йигит ишламай, уйда ўтирибди. Тирикчилик учун хотини вайн олишни бошлайди. Машҳур бўлиб кетиб, оилани боқа бошлайди. Аммо муаммолар бошланади — уйни йиғиштиришга вақти йўқ, овқат қилишга вақти йўқ. Қайнонаси норози бўлади, блогер бўлиб кетиб, менга монти қиппермади, кўчадан заказ қилди деб; эри хафа бўлади, уй йиғиштирилмаган, овқат қилинмаган, тамом ажрашаман деб. Энг майда маиший муаммоларни оламшумул даражага кўтариб, фожиага айлантириб, ёш оилани ажрашиш даражасига олиб бориш, шу баҳона замонавий турмуш тарзини тепкилаб ўтиш қайси ақлсиз сценаристнинг хаёлига келди? Шу замонавий касблар ортидан тирикчилик қилиб юрган телеканал нега бунақа трешни суратга олишга пул ажратяпти? Юқорида тасвирланган сюжетда менга келин жабрдийда бўлиб кўринди — ўзи хоҳлаган касб билан шуғуллана олмайди, майда-чуйда маиший ишларни бажаришга мажбуран боғлаб қўйилган, ундан фойдалироқ иш қилаётганиям қўйкалла эрининг кўзига кўринмайди (бўлмаса ўзи хотинининг орқасидан яшаб юрибди). Қайнона абьюзер, эр ўқимаган чаласавод абьюзер қилиб тасвирланган (лекин киночиларнинг ғояси бўйича негадир ижобий қаҳрамонлар ҳисобланади). Мундай олиб қараганда, жамиятимизда кўп учрайдиган оила модели тасвирланяпти бундай кино-сериалларда. Фақат деконструкция қилинмаяпти, балки "ҳаммаси аслида шунақа бўлиши керак, бари тўғри" деган мессиж бериляпти. Аслида бунақа бўлиши керак эмас. Бу хато, эскирган оила модели. Аёл блогерлик ёки бошқа касбдан келтираётган фойдаси уйда монти қилгани кеткизган вақтидан бир неча ўн баравар самаралироқ, фойдалироқ. Қолаверса, аёл монти қилишни билиши шарт, бўлмаса оила бузилади деган аҳмоқона қарашларни тарғиб қилиш ғирт бузғунчиликдир. XXI асрда яшаяпмиз, имконияти бўлса, умуман уй ишини қилмасин, буюртма қилсин, ишчи ёлласин, вақтини самаралироқ сарфласин, ўзини реализация қилсин. Аёлларни уй ишига боғлаб қўйилган қул қилиб тасвирлаш аслида ҳеч қанақа оилавий қадрият ҳам эмас, маънавият ҳам эмас, шунчаки қолоқлик, ҳаётни, замонни, инсонни тушунмасликдир. PS: "Уй қўқиб ётибди, овқат қилмаяпсан, кўчадан заказ қиляпсан, мен эса уйда пиширилган монти егим келяпти! Бўлди ажрашаман!" Эээ ўйлаб топган драмангга Аристотелнинг қонуни. Юнончада қонун (κανών) узун таёқ дегани, билмаганлар бўлса. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 116😁 40👎 9💯 8👏 4 2🔥 2🤔 1🙉 1
Жиддий айтганда, бу дунёқарашлардаги фарқни акс эттиради. Турли жамиятлар бир хил нарсаларга ҳар хил кўз билан қарайди, ҳар хил мақсад ва қадрият излайди. Моҳиятан АҚШ ёки Европада бўладиган тадбирлар чойхонадан унча фарқ қилмайди — тўпланиб, овқат еб, гаплашиб ўтиришади. Табиий, бошқачароқ овқатлар дастурхонга тортилади, аммо бундан ташқари яна баъзи фарқлар бўлади — йиғилишлардан ҳар хил қадриятлар кўзланади, ҳар хил мавзулар муҳокама қилинади. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 32👎 2😁 2
Бугун ChatGPT'нинг жуда фойдали бир хислатига эътибор қаратдим. Ўзимизнинг жайдарича тилда ёзилган нарсани ташласангиз, американча, европача терминлар ва қадриятлар билан қайта ишлаб беради. Масалан, "жўралар билан йиғилишиб бир фойдали хайрли иш қилмоқчийдик, савоб бўлади" деган мазмунда бирор матн берсангиз, ичига inclusivity, building sustainable community, empowerment деган чиройли гаплардан қўшиб беради. Натижада маҳалла чолларининг дуосини олиш мақсадида маҳалладошлар ва қўшни маҳалладагилар учун ташкилланган ошдан кўзланган мақсад кичик қишлоқ жамоасида инклюзивликни ошириш (inclusivity), барқарор ҳамжамият қуриш (building sustainable community), ёши катта одамларнинг эйжизмга қарши имкониятларини кенгайтириш (empowerment) каби мақсадларни кўзлаган маданий алмашинув тадбирига (cross-cultural event) айланади. Лойиҳа ва ташаббусларингизни Ғарб одами тушунадиган тилга ўгирмоқчи бўлсангиз, фойдаланинг. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 84🤣 47❤‍🔥 4🔥 4👎 1👏 1
Бугун пластик карталардан p2p ўтказмалар йилига 100 млн сўм билан чекланади, деган янгилик ўқиб қолдим. Бунга уч хил реакция билдирдим (ичимда). Чунки турли ҳис-туйғуларни келтириб чиқарди менда. Қайси бир реакциям тўғрироқ ва самаралироқ бўлганига ўзингиз баҳо беринг. 1. Facebook реакцияси: бу юлғуч давлат фақат халқни юлишни билади! Энди одамга ўхшаб пластикдан ўтказолмаймиз! Ҳамма нарсага аралашади, ҳар қаердан пул қилай дейди ҳаромхўрлар! Давлат айниди, халқ хор бўлди! 2. Telegram реакцияси: аҳмоқона қарор. Биринчидан, p2p ўтказмалар фақат даромаддан дарак бермайди — одамлар қарз олади, қарз қайтаради, яқинларига ёрдам ёки бирор харажат учун пул юборади, хуллас, бу бир замонавий қулайлик. Бунга қараб зинҳор даромадга баҳо бериб бўлмайди. Алоҳида одамлар бу тизимни суиистеъмол қилаётгани бутун тизимни йўқ қилиш керак дегани эмас. Қолаверса, қарор терс натижа беради — яна ҳамма нақд пулга ўтиб кетади, давлат ташкилотлари молиявий оқимларни назорат қилиш имкониятидан маҳрум бўлади, пул ишлари анча қийинлашади. Замонавий технологиялар замонида бундай аҳмоқона чекловлар ўрнатиш жамиятни орқага тортади, Каримов замонларидаги шубҳачилик, пул топишдан қўрқиш ва қора пулга талабни ошириб юборади. Ҳафтафаҳм чаламутахассисларгина ўзининг оёғига бундай болта уриб, тараққиётни тўхтатадиган ва ишлаб турган тизимни бузадиган ташаббусни жиддий кўриб чиқиши мумкин. 3. Жамшид Акбаров реакцияси: Термуламан бир картага, бир йўлга. Қўлнинг кири пул ўлсин-а, пул ўлсин! Пул ўтказма, нақдин беравер қўлга. Ўтказмалар чеклангани рост бўлсин! @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
😁 93👍 25🤣 9🌚 4👎 3👻 3 2😢 2
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
Hammasini ko'rsatish...
👍 19👎 10🥴 4
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият университети талабаси Жамшид Атамбаев яратган “Соғинч” анимацион фильми халқаро мукофотни қўлга киритибди. Қозоғистонда бўлиб ўтган Farabi Film Festival’да. Мультфильмдан парча кўриб, япон анимесини кўргандай бўлдим – аниме услуби, қиёфалар, ҳаракатлар шунга монанд. Сюжетини билмадим, лекин, афтидан, биз ўрганган тарбиявий мультфильмларга ўхшамайди, ҳарқалай, одобли бола, одобли қиз, ўгай она каби образларга кўзим тушмади. Фильмга қизиқдим, бир тўлиғини кўраман. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 28👎 9
Photo unavailableShow in Telegram
Тбилисида Ethnographer деб аталган ресторан бор. Грузин этнографияси унсурларидан фойдаланган ҳолда дизайн қилинган — эски уйларни эслатади; миллий рақслар, куй-қўшиқлар ва, албатта, миллий таомлар таклиф этилади. Ном жуда яхши танланган. Бу — гуманитар фан номи билан аталган ягона бизнес эмас. Масалан, АҚШда Anthropologie номли кийим ва аксессуар дўкони бор. Жуда ўзига хос коллекциялар таклиф этади, номига муносиб равишда турли халқларнинг анъанавий либосларидан фойдаланади. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 64👎 4
Photo unavailableShow in Telegram
Грузияда ҳар қадамда мана шу ҳолатга дуч келасиз — бинолар ташқарисида, меҳмонхона ва дўконлар ичида мамлакат байроғи Евроиттифоқ байроғи билан ёнма-ён жойлаб қўйилган. Грузия неччи йиллардан буён Европага қўшилиш орзусида яшамоқда. Бу жараён кўп вақт олади, лекин мамлакат бу мақсадига яқинлашмоқда — 2023 йил декабрида у Евроиттифоққа киришга расмий номзодга айланди. #georgiatravelmoments #emotionsaregeorgia #GeorgiaTravel #GeorgiaTravelGeorgia #emotionsaregeorgia #gnta
Hammasini ko'rsatish...
👍 96 12👎 5🤔 2 1🔥 1
Repost from UZ.HOCKEY
Photo unavailableShow in Telegram
Bugun raqibimiz turnir peshqadamlaridan biri - Tailand terma jamoasi 💪🏼 Bu “A” guruhida birinchi o‘rin uchun o‘yin. Chiptalarni iTicket.uz sayti orqali xarid qiling va “Humo Arena”da yigitlarimizni qo‘llab-quvvatlang 🔥 —————————— Сегодня нашим соперником станет один из лидеров турнира - сборная Тайланда 💪🏼 Это матч за первое место в группе А. Приобретайте билеты на сайте iTicket.uz и поддержите наших ребят на «Хумо Арене» 🔥
Hammasini ko'rsatish...
👍 14😁 10🤔 2🌚 2👎 1👏 1🥱 1