cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 473
Obunachilar
+324 soatlar
+167 kunlar
+2830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#Кун_ҳикмати ‼️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ✅ "Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади", дедилар. @Avgonbogmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
Hammasini ko'rsatish...
4
Photo unavailableShow in Telegram
Hammasini ko'rsatish...
🔥 3 1
ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. #juma #salovat #duo MUSLIMUZ @Avgonbogmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
​Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг маърузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар: 🍃 “Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева-бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни чорасини топа олмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай ҳайрон ҳолатда турганида ғоибдан овоз келиб, бу уловлар уларнинг дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Уларнинг қилган қурбонликларидир. Сиз қурбонлик қилмаганлигингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан уйғонгач, тавба қилди". 🍃 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади: “Ёш, навқирон, бақувват жонворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир” 🍃 "Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан олинди. Jaloliddinrumiyy @Avgonbogmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
ШИФО ОЯТЛАРИ "Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган. Шифо оятлари қуйидагилар: 1. "Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради" (Тавба сураси, 14-оят). 2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят). 3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят). 4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят). 5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят). 6. "Айтинг: "(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят). Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг "Руҳул баён" номли тафсиридан олинди. "Қуръон қалблар шифоси" китобидан. Jaloliddinrumiyy @Avgonbogmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
#Кун_ҳадиси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ:  “Аллоҳга қасамки мўмин бўлмайди!, Аллоҳга қасамки мўмин бўлмайди, Аллоҳга қасамки мўмин бўлмайди!”, дедилар. “Ким!, эй Аллоҳнинг Расули?” дейилди. У зот: “Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган киши”, дедилар. (Бухорий ривоят қилган). muhaddisuz @Avgonbogmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
Muhaddis.uz | Расмий канал

© Ҳадис илми мактабининг расмий канали Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз: taplink.cc/muhaddisuz

САҲАРДА ИСТИҒФОР АЙТИШ ХОСИЯТИ Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш – таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтиш қалбга қувонч, танага тетиклик бағишлайди. Қуръони каримда тақводорлар сифатлари шундай келтирилган: “Улар (дунёда): “Парвардигоро, биз Сенга имон келтирганмиз. Энди Ўзинг гуноҳларимизни кечир, бизни дўзах азобидан асра”, деб (Аллоҳга илтижо қилган) эдилар. Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли, саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар эди” (Оли Имрон сураси, 17-18-оятлар). Одамлар айни ширин уйқудалигида туриб намоз ўқиш, истиғфор айтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун кучли имон, ихлос, қунт, ҳафсала бўлиши керак. Саҳобаи киромлар саҳарда истиғфор айтишни одат қилишганди. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга саҳарда етмиш марта истиғфор айтишни буюргандилар . Ривоят қилинишича, улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу тунги намозни ўқиб бўлиб, шогирдидан: “Эй Нофеъ, саҳар вақти кирдими?” деб сўрарди. Агар Нофеъ “Ҳа”, деса, тонг отгунча дуо қиларди, истиғфор айтарди . Иброҳим ибн Ҳотиб отасидан ривоят қилади: “Мен саҳарда масжид бурчагида бир киши: “Парвардигорим! Сен буюрдинг, мен итоат этдим. Ҳозир саҳар вақти. Менинг гуноҳларимни кечир!” деб дуо қилаётганини эшитдим. Қарасам, у Абдуллоҳ ибн Масъуд экан ” https://t.me/Avgonbogmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

👍 6
Дўстнинг яхшиси: — яхши кунингда чақирсанг; — ёмон кунингда чақирмасанг ҳам, келадиганидир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу @Avgonbogmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
#ибрат Нодонларга жавоб қайтариш ҳам нодонликдир. Шунинг учун уларга парво қилманг. Шундай эътибор бермангки, ҳатто, дунёда борлигига шубҳа билан қараб қолсин... @Avgonbogmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
🥰 4👍 2
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.