cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

AXYORLAR

وَإِنَّهُمْ عِنْدَنَا لَمِنَ الْمُصْطَفَيْنَ الْأَخْيَارِ ﴿ص ٤٧﴾ • Каналдаги маълумотлардан бошқа ўринларда фойдаланишга рухсат. • Каналдаги биринчи пост: https://t.me/axyorlar/4 • Боғланиш: @AxyorlarBot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 071
Obunachilar
-224 soatlar
+77 kunlar
+4030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Бу – йигирма йиллик воқеа. 2004 йил, ёз, хуфтондан кейин, "отбой"га яқин вақти, МХХнинг тергов изолятори. Тишим қаттиқ оғриб қолди. Илдизларниинг санчиғи мияларимга, кўзларимгача урарди. Чидамай қолдим. Хонадагилар "навбатчига айтинг, дори беради", деди. Эшикни тақиллатдим. Навбатчи туйнукни очди, "шундай, шундай" дедим. Туйнукни ёпиб, индамай кетди. Шерикларим "яхши бўлди, энди дори олиб келади" деди. 1-2 дақиқадан кейин тешикни қайта очиб, "сенми, бу ёққа кел" деди сансираб. Ёқмаса ҳам мажбур эдим, бордим олдига. Тешикдан қўлини тиқди, қизил бандли омбур бор экан, "оғриётган тишингни кўрсат, суғуриб оламан" деди. Гердайиб туришидан ўзидан фиръавн ясаб олган эди. Ҳеч нарса дея олмадим, ҳеч нарса. Чунки, қафасдаги бир ожиз, бир нотавон эдим, қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Фақат қаттиқ оғриндим, индамай жойимга қайтдим. У тиржайиб, боплаб қўйганидан хурсанд бўлиб, тарақлатиб, ёпиб кетди. Бироз ўтиб оғриқ ҳам қолди, ухладик. Эрталаб бомдоддан кейин ўша туйнук очилиб, кечқурунги навбатчи аланглаб у ёқ бу ёққа, ичкарига қаради. Ичимизда ёши каттароқ, Наманганнинг Ғунча деганми-ей маҳалласидан Аҳмадхон ака исмли кишига қараб, имлаб чақириб, олиб чиқиб кетди. Озгинадан кейин у киши қайтиб келиб, ёнимга ўтирди. (У ерда "нега чақирибди?" деган гап бўлмайди, қулоқмикан деган шубҳага тушиб қолинади.) Озгинадан кейин у киши секин пичирлаб, "қори ака, навбатчи мендан рози бўлсинлар, хато қилдим, кечирсинлар, ўшандан кейиноқ тишим қаттиқ оғриб қолди, кечаси билан думалаб чиқдим, ёмон оғриди, кечирсинлар деди қайта-қайта, жағ-юзлари ҳақиқатда шишиб кетибди, чангаллаб ўлтирибди" деди. Негадир ёдимга тушиб кетди. Чуқур хўрсиниб қўйдим... Мабодо, тўқимага ўхшамасин, танийдиганлар бўлса, Ғунчадан, Орифбоев Аҳмадхон акадан бир сўраб кўрсин, балки у одам ҳам эслар… ✍🏻 Салоҳидди Тожиддин ўғли (Салим Айюбий) ┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈ Каналга уланиш: ⤵️ https://t.me/axyorlar
Hammasini ko'rsatish...
👍 4😱 2
Қалбга оид гуноҳи кабиралар хатари Аксар одамлар қалбга оид катта гуноҳларга бепарво ва улар ортидан келадиган хатарлардан ғафлатдадирлар. Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кибр, ужб ва риёнинг гуноҳи ароқ ичишнинг гуноҳидан каттароқдир». 📖 «Ар-радду ала Шозилий», 114-бет. Кибр — одамларни менсимаслик ва ҳақни тан олмаслик; Ужб — қилган ибодати ва солиҳ амалига маҳлиё бўлиш, у сабабли қалбда ғурур туйиш ва уни қилишга Аллоҳ тавфиқ берганини унутиш; Риё — одамлар кўриши учун амал қилиш, хўжакўрсинлик. Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Риё, ужб, кибр, фахр, гердайиш, Аллоҳ таолонинг марҳаматидан ва илтифотидан умид узиш, Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиш, мусулмонларга озор етишидан шодланиш ва хурсанд бўлиш, уларнинг бошига тушган мусибатдан қувониш, жамиятда бузуқлик ёйилишини яхши кўриш, Аллоҳ одамларга берган фазлу марҳаматга ҳасад қилиш ва унинг йўқ бўлишини хоҳлаш ҳамда шу каби қалбга оид гуноҳи кабиралар зино қилиш ва ароқ ичиш каби баданга оид гуноҳи кабиралардан ҳаромлиги каттароқ ва ёмонроқдир». 📖 «Мадорижус саликин», 1/171. Аллоҳ таолодан қалбларимизни бу каби иллатлар ва гуноҳлардан тозалашини сўраймиз. ┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈ Каналга уланиш: ⤵️ https://t.me/axyorlar
Hammasini ko'rsatish...
👍 2💔 1
Repost from AXYORLAR
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَصِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ». رواه مسلم. Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа куни рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги, Ошуро куни рўзаси эса бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади, деб Аллоҳдан умид қиламан». 📖 Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425) ва Термизий (752) ривояти. ┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈ Каналга уланиш: ⤵️ https://t.me/axyorlar
Hammasini ko'rsatish...
😍 4👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Шахсий эркинлик бу университетда қайси мутахассислик бўйича ўқишни ёки ичмоқчи бўлган қаҳванг шакарли ё шакарсиз бўлишини танлашингдир. Аллоҳнинг шариати ва дини Исломнинг ўзгармас қонунларига келсак, бу ўринда шахсий эркинлик кетмайди. «Улар эшитдик ва итоат этдик, дерлар» (Бақара, 285). Аллоҳнинг буйруғини эшитганимиздан сўнг унга бўйсунишимиз ва таслим бўлишимиз бизни жаннатга олиб боради. Ўзингиз хоҳлаганингиздек эмас, «Раббингиз буюрганидек ҳақда устувор бўлинг» (Ҳуд, 112). ✍🏻 Файсал Аназий ┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈ Каналга уланиш: ⤵️ https://t.me/axyorlar
Hammasini ko'rsatish...
💯 6👍 1 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Баъзан буюк олим идрок этмаган нарсани (илму маърифатда) ундан қуйи бўлган киши англаб етиши мумкин. Чунки илм инъомдир. Аллоҳ фазлини ўзи хоҳлаган кишига беради». 📖 «Фатҳул Борий», Илм китоби, 5-боб, 62-ҳадис шарҳидан. ✨ @Axyorlar
Hammasini ko'rsatish...
👍 7 1😭 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳижоб шундай ибодатки, Аллоҳ уни фақат аёлга насиб этди. Аёл ҳижобини кийганидан бошлаб ибодатда бўлади. Ҳатто оиласи билан табиат қўйнига сайрга чиқса ҳам, аёл ҳижоби сабабли Аллоҳга ибодат қилаётган, эркаклар эса шунчаки мубоҳ (жоиз) амал қилаётган бўлади. Аёл ҳижоби билан нафақат ўзини, балки бутун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматини ҳимоя қилади. Ҳижобингизга маҳкам бўлинг, эй Аллоҳнинг чўриси! ✍🏻 Др. Ҳусайн Файфий ┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈ Каналга уланиш: ⤵️ https://t.me/axyorlar
Hammasini ko'rsatish...
👍 8🤩 1🕊 1
sticker.webp0.05 KB
Photo unavailableShow in Telegram
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈ Каналга уланиш: ⤵️ https://t.me/axyorlar
Hammasini ko'rsatish...
8 1👍 1
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Яширин гуноҳларинг бўлгани каби яширин савобларинг ҳам бўлсин 🎙 Шайх Валид Суайдон ┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈ Каналга уланиш: ⤵️ https://t.me/axyorlar
Hammasini ko'rsatish...
IMG_5676.MOV14.57 MB
👍 13😢 3🤩 1
sticker.webp0.03 KB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.