cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Олтиариқ тумани ҳокимлиги расмий канали Мурожаат юбориш учун: @oltiariq_tumani_hokimligi_bot Веб:сайт: www.oltiariq.uz

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 229
Obunachilar
-224 soatlar
-157 kunlar
-12330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

"Миллийлигим-ўзлигим" фестивали доирасида 14-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайрланган миллий баҳорий таомларимиз кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада шунингдек, ўқувчилар уй шароитида парвариш қилаётган ҳайвонлар, қушларни ҳам кўргазмада намойиш қилдилар. Ушбу туркум тадбирлар ўқувчи-ёшларда ота боболаримиздан асрлар давомида бизга мерос бўлиб келаётган қадриятларимизга хурмат хиссини уйғотишга хизмат қилди.
Hammasini ko'rsatish...
Олтиариқ мактабларида Олтиариқ тумани 14-умумтаълим мактабида ўтказилган "Миллийлигим ўзлигим" фестивали доирасида мактабнинг Темурбек ворислари синфи ўқувчилари томонидан намойиш этилган ҳарбий чиқишлар тахсинга лойиқ бўлди. Айни пайтда Темурбек ворислари синфларида 80 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Улардан 5 нафари қизболалардир. Ҳарбий билим сирларини захирадаги зобид Шухратжон Гаппаровдан пухта ўзлаштирган ўқучилар шу йили ўтказилган "Ёш гвардиячилар"мусобақасининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллашиб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Фестивал доирасида 14-умумтаълим мактаби тажрибаси асосида тумандаги барча умумтаълим мактабларида "Темурбек ворислари" ҳамда "Спитамен издошлари" синфлари ташкил этилиши белгилаб олинди. Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, чиниққан ва бақувват баркамол авлодни вояга етказишдан иборат.
Hammasini ko'rsatish...
Олтиариқ туманида дув дув гапларга сабаб бўлаётган "Миллийлигим-ўзлигим" фестивали бугун 14-умумтаълим мактабида давом эттирилди. Фестивалда Олтиариқ туман ҳокими Ш.Турдалиев, туман ИИБ бошлиғи И.Сотволдиев, Маънавият ва маърифат Маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Юрсунов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири М.Тешабоев, туманаги барча мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди. Тадбирда миллийлигимиз акс этган кўргазмалар, миллий кийимлар намойиш этилди. Халқ оғзаки ижодидан наъмуналар куйланди. Шу куни ўқувчи-йигитлар ўртасида Ош чемпионати ўтказилди. Ижодкор ёшлар томонидан эса "Ўзбекистон ватаним маним" мавзусида расмлар танлови кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Ташриф буюрган меҳмонлар ўқувчилар билан дилдан суҳбатлар қуришди. Ёшларнинг келажакдаги режалари билан яқиндан танишдилар.
Hammasini ko'rsatish...
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Saida Mirziyoyeva
Prezident topshirig‘iga ko‘ra, Toshkentda YUNESKO tomonidan “Jahon Xotirasi” ro‘yxatiga kiritilgan Usmon mus’hafi (Toshkent Qur’oni) qadimiy qo‘lyozmasini konservatsiya va restavratsiya qilish ishlari rejalashtirilgan. Ushbu ezgu ishga o‘z hissasini qo‘shadigan barchaga minnatdorlik izhor etaman. Birgalikda biz muqaddas qo‘lyozmani kelajak avlod uchun saqlab qola olamiz. - По поручению Президента  будет реализована консервация и реставрация древнейшей рукописи «Мусхаф Османа», внесённой ЮНЕСКО в список «Память мира». Я благодарна каждому, кто будет участвовать в этой благородной миссии. Вместе мы сможем обеспечить сохранность священной реликвии для последующих поколений.
Hammasini ko'rsatish...
FARG`ONA_24____01.05.2024_OLTIARIQ TUMANIDA TADBIR BO`LIB O`TDI
Hammasini ko'rsatish...
Ҳурматли Фарғона вилоятида яшовчи фуқаролар ва вилоятимиз меҳмонлари! Аҳолининг ижтимоий муаммоларини хал этиш, давлат ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилувчи интерактив хизматлар кўламини янада кўпайтириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги аҳоли манфаатлари учун мўлжалланган “Менинг Фарғонам” интерактив портали ташкил этилган. Порталнинг “Онлайн назорат” тизими орқали фуқароларга маиший муаммоларини давлат ташкилотларига тўғридан тўғри етказиб бериш ва иш жараёнини кузатиб бориш имконияти мавжуд. Тизимдан фойдаланиш учун веб браузердан my.fergana.uz манзилини киритинг ёки телефонингизга порталнинг мобил иловасини юклаб олинг, бундан ҳам осон йўли телеграм иловаси орқали onlaynnazorat_bot ҳаволасига ўтинг Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Hammasini ko'rsatish...
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётда чуқур трансформация жараёнлари, қулай инвестиция ва бизнес муҳити ҳамда саноатда юқори қўшилган қийматни яратиш изчил давом эттирилишини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Биринчи йўналиш: “яшил” энергетика. Энергетика тармоғи самарадорлигини ошириш бутун минтақамиз учун долзарбдир. Бу борада мамлакатимизда 28 та лойиҳа устида ишлар давом эттирилмоқда. Ўзбекистон 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш ва энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилган. Бугун форум доирасида инвесторлар учун қўшни Қирғизистон ва Тожикистондаги гидроэлектр станцияларини биргаликда қуриш лойиҳалари тақдимоти ўтказилади. Президент ушбу йўналишда барча давлатлар етакчи компанияларини очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф этди. Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Hammasini ko'rsatish...
🏃🏃‍♀‍➡️Спорт саломатлик гарови. Олтиариқ тумани спорт мактаби (марказий стадион) спорт залида 02.05.2024-йил куни аёллар ўртасида 🏓🏐 шахмат, шашка, волейбол ва стол тенниси йўналишларида "Беш ташаббус спорт мусобақаси" ўтказилмоқда. Ушбу мусобақада бизнинг аёл ходимларимиз хам иштирок этишмоқда. Санэпидқўмита Фарғона вилояти бошқармаси Олтиариқ тумани бўлими ахборот хизмати.
Hammasini ko'rsatish...
Po'stilar arxiv