cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ахиллик

Ушбу канал С Абдулла номли 33 мфй нинг расмий канали булиб асосий максад махалладаги ижтимоий маънавий мухитни согломлаштириш. Оила аъзолари куни кушнилар махалладошлар орасидаги АХИЛЛИЛИКни янада мустахкамлаш

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
421
Obunachilar
+224 soatlar
-87 kunlar
-1730 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
ИТЛАР ИНСОНДАН МЕҲРЛИРОҚ
414Loading...
02
Олдин тупроқ, кейин руҳсан. Олдин жоҳил эдинг, энди доносан. Сени шу ергача келтирган... Яна йўл кўрсатади... Йиллар бўйи кўнгилларни жароҳатлаб, қалбларни тирновчи тош бўлдинг; қани энди ўзингни синаб кўриш учун ҳам бир муддат тупроқ бўлиб кўр! Жалолиддин РУМИЙ @ahillik33mfy
926Loading...
03
ҚАЛБ ХОТИРЖАМЛИГИГА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛАДИ? 🍃 Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Улар имон келтирган, қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади” (Раъд сураси, 28-оят). Мўмин банда Аллоҳга шубҳасиз имон келтиради, Парвардигорини эсланганида қалбига сакинат-хотиржамлик инади, Аллоҳнинг зикри билан дили ором олади. Олимлар аниқлашича, диндорлар эътиқодсизларга қараганда юрак касаллигига 60 % кам учрар экан. Эътиқодлилар ичида қон босимининг хавфли кўриниши ҳам кўп бўлмас экан. Гап шундаки, эътиқодли кишининг кўтаринки кайфияти унинг соғлиғини яхшилайди. Чунончи, Аллоҳга ишониш бошқа қандайдир кайфият кўтарувчи хусусиятлардан яхшироқ таъсир қилади. Тиббиёт олами аста-секин била бошлаган бу ҳақиқат Қуръонда бир минг тўрт юз йил олдин “Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади” ояти билан маълум қилинган. Аллоҳга ишонган, Унинг Каломини ўқиган инсон бошқа одамларга қараганда ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлади. Чунки Қуръон инсон ҳаётига тўлиқ мос келувчи кўрсатмалардан иборат. Инсон табиатига тескари қарашлар кишилар бошига фақат ташвиш солади, руҳий тушкунлик олиб келади. Ҳақиқатан, Аллоҳни зикр қилган одамнинг кўнгли хотиржам бўлади, қалби таскин топади. Тараққиётнинг юқори чўққисига чиққан кўп мамлакатлардаги ҳозирги ҳаёт унчалик хотиржам эмас. Кишиларда ором йўқолиб боряпти, тирикчилик ғамида кўп нарсалардан воз кечиб юбориляпти. Яқин тарихга мурожаат қилсак, хонадондан бир киши деҳқончилик, боғбонлик ёки ҳунармандчилик билан тирикчилик қилар, унинг бир мавсумда топгани бутун бошли оиланинг бир йиллик сарф-харажатларига етарди. Ҳатто муҳтож қариндошларга ҳам ёрдам қилинарди. Аммо бугунги кунда оилада эр ҳам, хотин ҳам тирикчилик ғамида тиниб билмай елиб-югуради. Шунга қарамай турмуши хотиржам эмас, ётиб-туришида, еб-ичишида ҳаловат йўқ. Тинч-тотув яшаш учун мол-дунё топиляпти, “Бой бўлволай, кейин хотиржам яшайман” деб орзу қилиняпти. “Мана шу ишни битирволсам, кўнглим тинчийди”, деб ўйлашяпти. Аммо бу иш кўпинча ортидан бошқа юмушларни етаклаб келади. Чунки дунё ишлари ҳечам тугамайди, бир ташвиш ортидан бошқаси чиқиб келаверади. Аслида тинчлик-хотиржамликка Аллоҳни зикр қилиш билан эришилади. Ҳар соатда, ҳар сонияда Аллоҳнинг бирлигини, борлигини ўйлаб, Аллоҳга таваккул қилган инсонгина ўзи истаганидек осуда ҳаётга, тинчлик-хотиржамликка эришади. Мўмин банда ўзига берилган мол-дунёни Аллоҳнинг омонати, топаётган давлатида ўзгаларнинг ҳам ҳақи бор, деб билади, бойлигини керакли жойга сарфлайди. Шу билан кўнгли таскин топади. Агар мўминга дард келса, буни Аллоҳнинг синови деб сабр қилади, Парвардигорига ҳар қандай вазиятда ҳамду санолар айтади. Кейин Аллоҳ таолонинг амрига кўра дардига даво излайди. Мўмин киши буларнинг барчаси Аллоҳнинг тақдиридан деб ишонади. Мана шу ишонч унга руҳий далда беради. Серфарзанд мўмин айрим одамларга ўхшаб қўрқувга тушмайди, “Болаларимни боқолмаяпман”, деб дод-фарёд солмайди. У шунда ҳам хотиржам. Чунки фарзандлари ризқини Аллоҳ етказишига ишонади. Ҳатто фарзандсиз мўминнинг ҳам қалби хотиржам бўлади. Қиёматда фарзанд масъулияти зиммамдан соқит бўлади, дейди. “Фарзанд неъматини Аллоҳ беради. Фарзанд бермаслик ҳам Унинг иродасига боғлиқ. Менинг шундай ҳолга тушишим Аллоҳнинг иродаси экан”, деб ўзига тасалли беради. Шу билан тирноққа зор мўминнинг ҳам қалби таскин топади, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб, кўнгли ўксимасдан яшайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “(У кунда ҳаёти дунёда Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб, имон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга шундай хитоб қилинади:) “Эй хотиржам жон, сен (Аллоҳ берган неъматлардан) рози бўлган, (Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига кир, Менинг жаннатимга кир!” (Фажр сураси, 27-30-оятлар). Мўминнинг ҳаёти фақат хотиржамликдан иборат бўлади. Шунинг учун жон таслим қилаётганида унга: “Эй хотиржам нафс” деб нидо қилинади. Бунинг мукофотига жаннат билан тақдирланади.
481Loading...
04
Сендаги ҳақиқий ишқ ўйлаганинг қадар эмас, қанча ёна олган бўлсанг ўша миқдорича бўлади. Мавлоно Румий Ишқ Фарҳодга тоғни тештирди, Мажнунга саҳро кездирди, Зулайхони ўзидан кечтирди, Машрабни улусдан бездирди, Шайх Санъон бир муҳаббат дардида не кўйларга тушди... Муҳаббат туфайли Роббимизга қуллигимиз ифодаси ўлароқ фарзларини, Расули(с.а.в)га умматлигимиз нишонаси сифатида суннатларини адо этамиз... Токи ўртада муҳаббат кўтарилмас экан на озор етгай, на малоллик сезилгай, хулоса шуки, машаққат муҳаббат билан енгилгай... Умму Амина Ҳаммамизни Аллоҳ муҳаббати, яқинларимизга муҳаббат,кўнгил олишлик,кўнгил беришлик тарк этмасин. Хайрли оқшом қадрдон...
272Loading...
05
Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади... Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Бир донишманд кишидан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди: «Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир». Яшаётган ҳар бир кунинг Аллоҳнинг сенга ҳадясидир. Сен у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилмагин! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айт! Отган тонг сизни ёруғликка етказсин! @ahillik33mfy
546Loading...
06
Билмоқ учун оламниг сирин, Қалб кўзи-ла кўринг дунёни, Жондан азиз ,беғубор ширин, Болаларга беринг дунёни. Улар учун бўлинг тулпор от, Қувончларда чиқарсин қанот, Эртакларга айлансин хаёт, Болаларга беринг дунёни. Жажжи бўлиб завққа тўлгансиз, Хандон отиб шодон кулгансиз, Бир кун сиз ҳам бола бўлгансиз, Болаларга беринг дунёни. Иқболини бахтин кўринг сиз, Камолини тахтин кўринг сиз, Ширин тушдек ўтсин умрингиз, Болаларга беринг дунёни. Дунё ўзи яралган бир кам, Жажжи қалбин эзмасин ҳеч ғам, Болаларни асрасин эгам, Болаларга беринг дунёни. Бугун — 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан барча болажонларни муборакбод этаман! Ўтмишга саёҳат!
25614Loading...
07
Эрта тонгда Роббим сизни уйғотдими, демак, сизга Ўзи рози бўладиган амаллардан кўпроқ қилиб олиб, нафақат бу дунёда, охиратда ҳам чексиз неъматлари ила икром қилишни хоҳлаган. Бундан унумли фойдаланиб қолиш ўзингизга боғлиқ... Ассалому алайкум Қадрдон. Хайрли тонг! Кунингиз барокатли бўлсин! Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
22416Loading...
08
Иймон сустлашиб ибодатла танбал бу́либ колсангиз шу дуони ку́п айтинг: "Аллохумма лаа тажъалний шакиян ва лав махруман" (Аллохим! Мени бадбахтдардан ва махрумлардан килиб ку́йма!) Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
884Loading...
09
Бир қўлда Қуръон-у биттасида жом, Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром, Феруза гумбазли осмон остида На чин мусулмонмиз, на кофир тамон. Умар Ҳайём
962Loading...
10
Кўнгил, ҳар лаҳзада Каъбага бориб қайтади. Аллоҳнинг лутф-эҳсони билан тана ҳам, кўнгил табиати сабабли шарафланади. Бу узун ва қисқалик (яъни, масофалар) жисмлар учундир. Улуҳият оламининг узун ва қисқалик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қодир Аллоҳ, бир жисмни ўзгартирдими, энди у на фарсахга, на милга қарамай кетаверади. Эй биродар, бу замондан юзлаб умид бор. Қийлу қолни тарк эт, Ошиқлар каби жидду жаҳд билан қадам ташла! Кема ичида ҳар қанча кўз қапқоқларини бир бирига уриштириб, ухлайдиган бўлсанг, кема ҳаракатлангани сабабли ухлаётган бўлсанг ҳам, сен барибир йўл юраётган бўласан. Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @ahillik33mfy
1684Loading...
11
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма! Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун... 🥀 Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун... 🍃 Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун... 🤲🏻 Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун... 🌺 Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун... Мавлоно Жалолиддин Румий.
882Loading...
12
#БУГУН Бугун 1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!🥳🥳🥳 Кўзларимиз қувончи, қалбларимиз баҳори - азиз ва беғубор болажонларимизни борига шукр. Ҳаёт сиз билан гўзал! Бугун совғалар олиш ва болаларни хурсанд қилиш эсдан чиқмасин 😊
1429Loading...
13
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Бошланган янги кунингизнинг илк сахифаси бахтли онлардан бошлансин..!! Файзли бугунги пайшанба кун ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини Аллоҳ насиб қилсин..!!! Олам ясаниб, гулларга бурканиб, покланиб ва янада файзу-баракотларга тўла сандиқларини туҳфа этиб, гўзал табассум ила пешвоз чиқмоқда. •Ташрифга чоғланиб турган куннинг хар онидан завқланинг, ҳар дамига орзулар рўйҳатини битинг! @ahillik33mfy
904Loading...
14
Қийинчилик бўлмаган жойга раҳмат тушмайди! Меҳнат-машаққат бўлсин ки, имтиҳон бўлсин. Кўзёшларинг, Роббинг Аллоҳнинг сени ташлаб қўймаганига далилдир. Улар неъматдир, баракотдир, шафқатдир. Йиғлаяпман дея, асло қайғурма. Чунки, ҳар юрак ҳам йиғлай олмайди, ҳар юрак ғамгин бўлолмайди! Раҳмон сенинг мақомингни улуғламоқ учун, сени синамоқда. Кўрайликчи, ҳеч нарсага қарамасдан жим туриб сабр қиладими, дея имтиҳон қилмоқда. Эй кўнгил! Чорасизлигинг сени Жаннат эшигига олиб боради. Маҳзун қалбинг, сенинг нажотинг бўлади. Кўзёшларинг кўнгил ойнасини поклайди. Сабр қилар экансан, юрагинг ўзгариб боради. Ундан кейин биласанми, нима? - Қалбинг сиррига етасан. Эй кўнгил! Ана ўшанда, нима учун бунчалар чорасиз қолганингни, нима учун дардлар сенга ёпишиб олганини, ҳақиқати билан англаб етасан. Изн бер юрагинг ўзгарсин. Қийин бўлса ҳам сабр қил! Юрагинг ёнса ҳам сабр қил! Ёнмаган юрак, музлайди. Мендан сенга гўзал бир насиҳат: - Дардингга яхшилаб қара! Дармонинг, дардингда яшириндир. Жалолиддин Румий
3589Loading...
15
«ХУДОДАН НИМАЯМ СЎРАРДИМ, ҲАММА НАРСАМ ЕТАРЛИ БЎЛСА» 🕋 Бу Кўҳна Байтуллоҳ не-не воқеаларга гувоҳ бўлмади дейсиз, не-не одамларни кўрмади дейсиз... Байтуллоҳга кимдир яхши ниятда, кимдир ёмон ниятда келар экан. Нима учун келганини билмайдиганлар ҳам бор. Бугун Байтуллоҳга нима учун келганини билмаган одам қиссасини ўқиб ибрат оламиз. Зеро Байтуллоҳга келган яхши ҳам, ёмон ҳам ўзидан бир ибрат қолдирар экан.                        😎 У жуда бадавлат эди. Агар машинаси бор киши бой ҳисобланса, унинг шахсий самолёти бўлган. Агар данғиллама ҳовлиси бор киши бадавлат ҳисобланса, у осмонўпар қасрларда яшарди. Битта дўкони борни пулдор дейилса, унинг завод-фабрикалар тинмай ишлар эди. У пулдор. У амалдор. У кордон; ишбилармон. У етакчи; лидер. У ўзи хон, кўланкаси майдон. У... У... Орзуларининг ҳаммаси ушалган. «Қанийди анави таомни есам, манави кийимни кийсам, мана мундай маркали машина минсам, у қилсам, бу қилсам...» деган орзуси йўқ. Хуллас, унвону «фазилат»ларини ёзсанг, бир вароқ бўладиган бу корчалон ҳажга боради. Бормаса ҳам бўлмасди-да. Ахир маҳалладаги фақирлар ҳажга бориб «ҳожи ака» бўлиб қайтди, у эса ҳамон ҳожи ака эмас. Аслида ҳажга бориш унга чўт эмас. Карнайчидан нима кетди — бир «пуф», дейилганидек, ҳаж харажатлари унинг учун чойчақадек гап. Бойвочча миллион-миллион мусулмонлар орзулаган Маккага етиб келади. Қимматбаҳо кийимларини мажбуран ечиб, кафанга ўхшаш оқ эҳромни боғлайди. Байтуллоҳда худди қўл остидаги ишхонада юргандек ғўдайиб юради. Ҳамма дуо, илтижо билан банд. У эса ғўдайганча дуо қилмай, нималарнидир планлаштириб юрарди. — Бу ерда Аллоҳга илтижо қилинади, дуо ўқилади, тилаклар тиланади, — дейди ҳожилардан бири. — Худодан нимаям сўрардим, ҳамма нарсам етарли, — деб битта гап билан уни ўчиради. Ҳа, кемтик мантиққа суяниб қараганда, у Худодан нима ҳам сўраши керак, ахир унга ҳамма нарса у сўрамасидан олдин беҳисоб берилган-ку?! Лекин саломат ақлга таяниб гапирилса, Аллоҳга дуо қилмаслик, ғирт аҳмоқлик, нодонликдир. Чунки ўша беҳисоб ноз-неъматларни берган Аллоҳ у неъматларни олиб қўйишга ҳам қодир. Соғлик инъом этган Аллоҳ уни олиб қўйиши ҳеч гап эмас. Ишонмасангиз, касалхонага бориб кўринг! Кеча уларнинг бари соппа-соғ одамлар эди, бугун бемор. Мол-дунёни тортиқ қилган Аллоҳ уни қайта тортиб олиши мумкин. Кечаги бой фақирга айланиши ҳеч гап эмас. Мансаб, амал, обрў ҳам худди шундай. Мансаб ва обрўни берган Худо уни яна қайтариб олишга қодир. Уй-жой, бола-чақа тортиқ қилган Зот уларни тортиб олиши мумкин. Олдинлаб кетаётган ишларнинг орқага кетмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Шундай ҳам бўлди. «Худодан нимаям сўрардим...» деган одамдан омад кета бошлади. Ишлар орқага қараб чопқилади. У аста-секин ҳамма мол-мулкидан айрила бошлади. Ҳатто шахсий уйи, қасри ҳам қўлдан кетди. Ватанидан айрилди. Ҳақиқий дарбадарга айланди. Хотин, бола-чақа бошқа ерда, у бошқа ерда. Охири ижарага турган ишчилар билан бир квартирада ижарага турди. Руҳий азоблар, йўқчилик, дарбадарлик, ёлғизлик Каъбани ёнида эгилмаган алиф қоматини дол қилиб қўйди. Олтмиш ёшни ошиб ўтиши билан ғам-андуҳда бу бевафо дунёни тарк этди...                        😎 ﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ  إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ﴾ «Парвардигорингиз деди: Мендан сўранглар, дуо қилинглар, Мен сизларнинг дуоларингизни мустажоб қиламан. Менинг ибодатимдан кибр қилганлар, дуодан бош тортган мутакаббирлар жаҳаннамга хор-зор бўлиб кирадилар». Ғофир сураси 60-оят. Агар Аллоҳга ҳамду сано, шукур айтмоқчи бўлсангиз, шундай ҳамд айтингки, дунёдаги энг бадавлат менман, энг соғлом менман, неъматларнинг барчаси менга берилган, мен энг тўқ, энг бой одамман, деган одамдек ҳамду сано айтинг. Агар дуо қилиб бирор нарса сўрамоқчи бўлсангиз, ҳеч вақоси йўқ фақир, қашшоқ кишидек ялиниб, ёлвориб сўранг. Бериб турса ҳам сўраверинг. Икки дунё саодатини сўранг, икки дунё яхшилигини тиланг...
4169Loading...
16
Эҳтимол сен,  фақат илдизлар орасида кўринувчи нарсаларни шоҳлар орасидан излаётгандирсан.. Агар режа иш бермаса, режани ўзгартиринг, аммо мақсадни ўзгартирманг!   Шамс Табризий
1133Loading...
17
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Ҳафта ичра турли кун, Турли саҳар, турли тун. Энг муқаддас, нурли кун Жума айём муборак! Ғанимат уйғонинг ўтмасин фурсат, Тавбалар қилайлик умр ғанимат. Орқага қайтмайди ўтган ҳар фурсат, Мусулмон аҳлига Жума муборак! Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! ЖУМА МУБОРАК!
27922Loading...
18
Азизим, уйғондингизми? Кўзларингизни очиб нимани ўйладингиз? Келинг, кечаги ҳаммасини унутамиз. Кеча ўтди, эртани қўй, кул бугун, Қувонч надур, ул бугундир, ул бугундир, ул бугун... Бугун кўз очган бўлсангиз, янги тонгдан баҳра олаяпсиз,ахир бу маззаку! Чой ичсангиз, уни таъмини ҳис қилинг, оҳ, бай-бай-бай. Кўчага чиқсангиз, атрофдан баҳра олинг.Баъзан шошилиб атрофни ҳам, ўз борлиғимизни ҳам ҳис қилмаймиз... Аслида ҳар дақиқа- мазмун. Ҳар дақиқада СИЗ бор! Келинг фақат юксакликка интиламиз,.инсоний юксакликка! Гуллар тўла кун муборак!
28016Loading...
19
Ҳар тонг мени уйғотдинг қайта, Бундан ортиқ бахт бордир қайда!? Яратганга санолар айта, Сени яхши кўраман ҳаёт! Умрим яшил боғлиги учун, Доим вақтим чоғлиги учун. Тўртта мучам соғлиги учун, Сени яхши кўраман ҳаёт! Гоҳ дард бердинг,  гоҳида қувонч, Гоҳ панд едим, гоҳида ишонч. Қўлларимни дуоларга оч, Сени яхши кўраман ҳаёт! Аллоҳ ўзи қилса ҳимоят, Имонлар соғ, бўлса ҳидоят. Шукрларим қилмай ниҳоя, Сени яхши кўраман ҳаёт ! Топилади ризқим ҳам тузим, Ёнимдадур ўғилу-қизим. Ёруғ олам кўрмоқда кўзим, Сени яхши кўраман ҳаёт ! Яқинларим саломат бўлса, Гарчи жоним омонат бўлса. Яхшиликлар тумонат бўлса, Сени яхши кўраман ҳаёт ! Ёруғликка бошлаб маёғим, Оппоқ рангга тўлса бўёғим. Ерни босиб турса оёғим, Сени яхши кўраман ҳаёт ! Қандай севмай, яйрамай нечун, Қушларнинг шўх нағмаси учун. Ҳамма, ҳамма,  ҳаммаси учун, Сени яхши кўраман ҳаёт!
47022Loading...
20
​​ ОЯТАЛ КУРСИ ҲАҚИДА Оятал курси бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади. Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири. Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди. Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди. Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади. Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди. Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган. Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.
25612Loading...
21
Сиз ва биз хақимизда 10 та ҳақиқат экан... Тингланг ва фикр қилинг!
70122Loading...
22
Бошланган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин... Яна бир тонгни қарши олар эканмиз Ўзидан меҳр-оқибатимизни давомий қилишлигини сўраб қоламиз. Кунингиз мазмунли ўтсин Қадрдон. Ассалому алейкум! Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
26711Loading...
23
Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса; - билки ҳали табиатинг тоза экан. Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг; - билки, ички дунёинг гўзал экан. Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг; - билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади. Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг; - билки, сен вафога жуда яқинсан! Билгин: • Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди; Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади; • Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан; Лабингни фақат икки нарсага ишлат: - бири табассум; - иккинчиси сукут. Табассум мушкул ишларни ҳал қилади; • Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади. Шайх Шаъровий
2268Loading...
24
Не либослар кўрдим ичида одам йўқ, не одамлар кўрдим устида либос йўқ. Мавлоно Румий @ahillik33mfy
1864Loading...
25
Фарзандингизни қўрқоқ қилиб тарбияламанг...
33714Loading...
26
Садақа маъноси молиявий эҳсондан кўра кенгроқ. "Ҳар бир яхшилик садақадир". Шундай экан ширин сўз садақа қилайлик, табассум садақа қилайлик, меҳр садақа қилайлик Қадрдоним ➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
1495Loading...
27
🕖🕗🕘🕙🕚🕛 Кекса-ёш ҳаётга ҳар кимки етар, Ҳаммаси бирма-бир, изма-из ўтар. Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий, Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар... © Умар Хайём
2122Loading...
28
Ассалому алайкум! Хайрли тонг ! Мен тонгни яхши кўраман! Унинг янги умидлари-ю янги имконлари, ёмғирли тундан кейинги барҳаво нафаси-ю қуёшнинг заррин нурлари учун. Ҳар бир эртада - янги тонг бор, ҳар бир янги тонгда бугунни юпатган эрта... Кунларнинг энг ҳайрлиси, сизга бўлсин, бошлаган кунингиз, савобли, ҳайрли амалларга тўла бўлсин! @ahillik33mfy
24513Loading...
29
Баракаллох жуда яхши ишлашибди роликни... https://t.me/uzbeku
1937Loading...
30
Ассаламу алайкум. Омонмисиз, қадрлигим.. Янги тонг муборак бўлсин. Қалбингиз Аллоҳнинг уйи! Кўксингиз меҳрнинг кони! Кўзингиз гўзаллик шайдоси! Қўлларингиз ҳайрнинг аскари! Оёқларингиз яхшиликнинг чопари! Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!" дир... Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди. Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас! Қалбингизни эгасига очинг... Меҳр бисотингизни сочинг... Кўзлар гўзаллик нурига, Қўллар дуонинг зўрига, Оёқлар Покнинг ҳузурига Сизни еткизмагунича толмасин! Сизни йўқлаб келган бугунги кун тонги ҳайрли ишларга дебоча бўлсин! Сиз энг яхши инсонсиз, хайрли тонг яна бир бор...
31417Loading...
31
Олтинга тенг сўзлар - Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яша. - Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар... - Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади... - Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонма. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади. - Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади. - Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади... - Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан... - Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.  - Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тушуниб етишимиз БАХТдир. (с) «Ҳикматлар саодатга етаклар» китобидан
1947Loading...
32
​​Бир кишини Аллоҳ учун севмоқ (дўст тутмоқ), қўлингга тасбеҳ олиб минг маротаба "Аллоҳ" дейишликдан кўра яна ҳам кўпроқ роҳатбахш зикрдир. Ҳазрати Шамс Табризий Одамларга қалбингизнинг гўзаллиги,поклиги билан муомала қилинг! Улар ҳам сизга чиройли жавоб қилишларини кутманг! Унутсалар, ранжиманг! Зеро Аллоҳ сизни ҳеч қачон унутмайди! Мустафо Маҳмуд Хайрли тун! Аллоҳимнинг муҳаббати қалбингизни тарк этмасин... Бизларга ҳамиша чиройли амаллар қилишни,Ўзига итоатда бўлишни насиб этсин.
1655Loading...
33
Борлигингизда қадрингизни билмаганларни, йўқлигингиз билан тарбия этинг. Мавлоно Румий
1674Loading...
34
Қадр Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат берди. Бу соат 200 йил олдин ясалган, бизга у бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини билиб кел деди. Фарзанди бориб келиб, соатсоздан: "Бу эски соат экан, беш доллар бераман", деган жавобни олиб келди. Ота: "Энди буни қадимий буюмлар сотиладиган жойга олиб бориб, нархлатиб кел", деди. У ерга бориб келган ўғил: "Беш минг доллар берамиз", дейишганини айтди. "Энди буни давлат музейига олиб бор ва сотмоқчи эканингни айт", – деди ота. Музейга бориб келган ўғил отасига: "Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, соатни текширгандан сўнг шу биргини соатга бир миллион доллар белгилашди" – деб келди. Шунда отаси: "Болам сенга ўргатмоқчи бўлганим шуки, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган ерда бўлади. Ўзингни ноўрин жойга қўйиб қадрингга етмасалар ҳафа бўлиб юрма. Қадрингни билган – қадрингга етади, шундай экан, ўзинга лойиқ бўлмаган ерда қолма" деди.
2837Loading...
35
Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши.Лекин ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини эксанг, ундан-да яхши. «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман). ​​ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ ушбу тонгда муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин… @ahillik33mfy
32517Loading...
36
Азиз Оналар қизларингизга тўғи маслаҳат берсангиз улар албатта бахтли яшайди. Яқинларга юбориб қўямиз @Jonli_Bolta 👈 Котта боллар телеграм канали😎
1847Loading...
37
Мана хақиқий Ота ва унинг тарбияси... https://t.me/uzbeku
2028Loading...
38
Алғов-далғов замонга қолиб кетдик... Кулинг — умрингиз узаяди
1857Loading...
39
МЕҲНАТ ҲАМ ИБОДАТ, ҚАЧОНКИ... Ўзгаларга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилиш инсоннинг фазилатидир. Aнас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинишича, Табукдан қайтаётган Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қарши олган Саъд бин Муъоз (р.а.)га дедилар: – Эй Муъоз, қўлларингдаги ниманинг изи? Саъд бин Муъоз (р.а.) жавоб бердилар: – Ё Расулуллоҳ, кетмон чопиб, оиламни боқаяпман. Бу излар ўшандан... Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Муъоз (р.а.)нинг қўлларини ўпиб: – Бу қўлларни жаҳаннам оташи куйдирмайди, – дедилар... Кунларнинг бирида ёш йигитнинг эрта саҳардан ишга кетаётганини саҳобийлардан баъзилари ёқтирмай гапиришди. Улар орасида бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: – Ундай деманглар! Aгар у ишга бировга муҳтож бўлмаслик, ота-онаси ва оиласи аҳлини зориқтирмаслик учун кетаётган бўлса, ҳар қадами ибодат. Лекин агар нияти қўлга киритадиган пули билан мақтаниш, кайф суриш бўлса, унинг шериги шайтондир. Юқоридаги ривоятлардан маълум бўладики, мусулмон кишининг яхши ният билан меҳнат қилиши ибодат. “Меҳнат қилиш ҳам ибодат экан, намозга нима ҳожат”, деган тушунча хато, бундай дейиш билан кишининг иймони кетади. Зотан, меҳнатнинг ибодат ҳисобланиши намозларни тўкис адо этиш, ҳаромдан қочиш билан бўлади. Луқмасининг ҳалол бўлишини истаган киши қуйидаги беш нарсага диққат қилиши лозим: 1. Ризқ топиш ҳаракатида экан, Aллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни тарк этмаслик; 2. Даромад, фойда топиш учун кишиларни ранжитмаслик; 3. Ишга киришаркан, ўзи ва оиласи номусини ҳимоялашни ният қилиш; 4. Иш давомида ўзини ҳаддан ортиқ чарчатмаслик; 5. Меҳнатни фақат ризқ топиш сабабларидан деб билиш. Чунки кишига ризқни қилаётган меҳнати эмас, Aллоҳ таоло беради. “Ирфон” тақвимидан олинди.
3768Loading...
40
"Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билади. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир" (Ҳуд сураси, 6-оят). Ҳар бир нарса Лавҳул-маҳфузда тақдир этиб ёзиб қўйилган. "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
2656Loading...
00:59
Video unavailableShow in Telegram
ИТЛАР ИНСОНДАН МЕҲРЛИРОҚ
Hammasini ko'rsatish...
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Олдин тупроқ, кейин руҳсан. Олдин жоҳил эдинг, энди доносан. Сени шу ергача келтирган... Яна йўл кўрсатади... Йиллар бўйи кўнгилларни жароҳатлаб, қалбларни тирновчи тош бўлдинг; қани энди ўзингни синаб кўриш учун ҳам бир муддат тупроқ бўлиб кўр! Жалолиддин РУМИЙ @ahillik33mfy
Hammasini ko'rsatish...
ҚАЛБ ХОТИРЖАМЛИГИГА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛАДИ? 🍃 Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Улар имон келтирган, қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади” (Раъд сураси, 28-оят). Мўмин банда Аллоҳга шубҳасиз имон келтиради, Парвардигорини эсланганида қалбига сакинат-хотиржамлик инади, Аллоҳнинг зикри билан дили ором олади. Олимлар аниқлашича, диндорлар эътиқодсизларга қараганда юрак касаллигига 60 % кам учрар экан. Эътиқодлилар ичида қон босимининг хавфли кўриниши ҳам кўп бўлмас экан. Гап шундаки, эътиқодли кишининг кўтаринки кайфияти унинг соғлиғини яхшилайди. Чунончи, Аллоҳга ишониш бошқа қандайдир кайфият кўтарувчи хусусиятлардан яхшироқ таъсир қилади. Тиббиёт олами аста-секин била бошлаган бу ҳақиқат Қуръонда бир минг тўрт юз йил олдин “Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади” ояти билан маълум қилинган. Аллоҳга ишонган, Унинг Каломини ўқиган инсон бошқа одамларга қараганда ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлади. Чунки Қуръон инсон ҳаётига тўлиқ мос келувчи кўрсатмалардан иборат. Инсон табиатига тескари қарашлар кишилар бошига фақат ташвиш солади, руҳий тушкунлик олиб келади. Ҳақиқатан, Аллоҳни зикр қилган одамнинг кўнгли хотиржам бўлади, қалби таскин топади. Тараққиётнинг юқори чўққисига чиққан кўп мамлакатлардаги ҳозирги ҳаёт унчалик хотиржам эмас. Кишиларда ором йўқолиб боряпти, тирикчилик ғамида кўп нарсалардан воз кечиб юбориляпти. Яқин тарихга мурожаат қилсак, хонадондан бир киши деҳқончилик, боғбонлик ёки ҳунармандчилик билан тирикчилик қилар, унинг бир мавсумда топгани бутун бошли оиланинг бир йиллик сарф-харажатларига етарди. Ҳатто муҳтож қариндошларга ҳам ёрдам қилинарди. Аммо бугунги кунда оилада эр ҳам, хотин ҳам тирикчилик ғамида тиниб билмай елиб-югуради. Шунга қарамай турмуши хотиржам эмас, ётиб-туришида, еб-ичишида ҳаловат йўқ. Тинч-тотув яшаш учун мол-дунё топиляпти, “Бой бўлволай, кейин хотиржам яшайман” деб орзу қилиняпти. “Мана шу ишни битирволсам, кўнглим тинчийди”, деб ўйлашяпти. Аммо бу иш кўпинча ортидан бошқа юмушларни етаклаб келади. Чунки дунё ишлари ҳечам тугамайди, бир ташвиш ортидан бошқаси чиқиб келаверади. Аслида тинчлик-хотиржамликка Аллоҳни зикр қилиш билан эришилади. Ҳар соатда, ҳар сонияда Аллоҳнинг бирлигини, борлигини ўйлаб, Аллоҳга таваккул қилган инсонгина ўзи истаганидек осуда ҳаётга, тинчлик-хотиржамликка эришади. Мўмин банда ўзига берилган мол-дунёни Аллоҳнинг омонати, топаётган давлатида ўзгаларнинг ҳам ҳақи бор, деб билади, бойлигини керакли жойга сарфлайди. Шу билан кўнгли таскин топади. Агар мўминга дард келса, буни Аллоҳнинг синови деб сабр қилади, Парвардигорига ҳар қандай вазиятда ҳамду санолар айтади. Кейин Аллоҳ таолонинг амрига кўра дардига даво излайди. Мўмин киши буларнинг барчаси Аллоҳнинг тақдиридан деб ишонади. Мана шу ишонч унга руҳий далда беради. Серфарзанд мўмин айрим одамларга ўхшаб қўрқувга тушмайди, “Болаларимни боқолмаяпман”, деб дод-фарёд солмайди. У шунда ҳам хотиржам. Чунки фарзандлари ризқини Аллоҳ етказишига ишонади. Ҳатто фарзандсиз мўминнинг ҳам қалби хотиржам бўлади. Қиёматда фарзанд масъулияти зиммамдан соқит бўлади, дейди. “Фарзанд неъматини Аллоҳ беради. Фарзанд бермаслик ҳам Унинг иродасига боғлиқ. Менинг шундай ҳолга тушишим Аллоҳнинг иродаси экан”, деб ўзига тасалли беради. Шу билан тирноққа зор мўминнинг ҳам қалби таскин топади, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб, кўнгли ўксимасдан яшайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “(У кунда ҳаёти дунёда Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб, имон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга шундай хитоб қилинади:) “Эй хотиржам жон, сен (Аллоҳ берган неъматлардан) рози бўлган, (Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига кир, Менинг жаннатимга кир!” (Фажр сураси, 27-30-оятлар). Мўминнинг ҳаёти фақат хотиржамликдан иборат бўлади. Шунинг учун жон таслим қилаётганида унга: “Эй хотиржам нафс” деб нидо қилинади. Бунинг мукофотига жаннат билан тақдирланади.
Hammasini ko'rsatish...
00:44
Video unavailableShow in Telegram
Сендаги ҳақиқий ишқ ўйлаганинг қадар эмас, қанча ёна олган бўлсанг ўша миқдорича бўлади. Мавлоно Румий Ишқ Фарҳодга тоғни тештирди, Мажнунга саҳро кездирди, Зулайхони ўзидан кечтирди, Машрабни улусдан бездирди, Шайх Санъон бир муҳаббат дардида не кўйларга тушди... Муҳаббат туфайли Роббимизга қуллигимиз ифодаси ўлароқ фарзларини, Расули(с.а.в)га умматлигимиз нишонаси сифатида суннатларини адо этамиз... Токи ўртада муҳаббат кўтарилмас экан на озор етгай, на малоллик сезилгай, хулоса шуки, машаққат муҳаббат билан енгилгай... Умму Амина Ҳаммамизни Аллоҳ муҳаббати, яқинларимизга муҳаббат,кўнгил олишлик,кўнгил беришлик тарк этмасин. Хайрли оқшом қадрдон...
Hammasini ko'rsatish...
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади... Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Бир донишманд кишидан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди: «Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир». Яшаётган ҳар бир кунинг Аллоҳнинг сенга ҳадясидир. Сен у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилмагин! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айт! Отган тонг сизни ёруғликка етказсин! @ahillik33mfy
Hammasini ko'rsatish...
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Билмоқ учун оламниг сирин, Қалб кўзи-ла кўринг дунёни, Жондан азиз ,беғубор ширин, Болаларга беринг дунёни. Улар учун бўлинг тулпор от, Қувончларда чиқарсин қанот, Эртакларга айлансин хаёт, Болаларга беринг дунёни. Жажжи бўлиб завққа тўлгансиз, Хандон отиб шодон кулгансиз, Бир кун сиз ҳам бола бўлгансиз, Болаларга беринг дунёни. Иқболини бахтин кўринг сиз, Камолини тахтин кўринг сиз, Ширин тушдек ўтсин умрингиз, Болаларга беринг дунёни. Дунё ўзи яралган бир кам, Жажжи қалбин эзмасин ҳеч ғам, Болаларни асрасин эгам, Болаларга беринг дунёни. Бугун — 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан барча болажонларни муборакбод этаман! Ўтмишга саёҳат!
Hammasini ko'rsatish...
00:13
Video unavailableShow in Telegram
Эрта тонгда Роббим сизни уйғотдими, демак, сизга Ўзи рози бўладиган амаллардан кўпроқ қилиб олиб, нафақат бу дунёда, охиратда ҳам чексиз неъматлари ила икром қилишни хоҳлаган. Бундан унумли фойдаланиб қолиш ўзингизга боғлиқ... Ассалому алайкум Қадрдон. Хайрли тонг! Кунингиз барокатли бўлсин! Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
Hammasini ko'rsatish...
00:18
Video unavailableShow in Telegram
Иймон сустлашиб ибодатла танбал бу́либ колсангиз шу дуони ку́п айтинг: "Аллохумма лаа тажъалний шакиян ва лав махруман" (Аллохим! Мени бадбахтдардан ва махрумлардан килиб ку́йма!) Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram