cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Хазрати Билол

Сурхондарё вилояти Жарқурғон тумани "Хазрати Билол" жомеъ масжиди

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 836
Obunachilar
-524 soatlar
+27 kunlar
-130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ШАРТНОМАНИ СОТИШ ЖОИЗМИ? #шартнома #машина #автосалон ❓1106-CАВОЛ: Бугунги кунда баъзилар автосалонлардан шартнома олиб, бошқасига маълум бир маблағ эвазига сотмоқдалар. Шу иш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бу иш шаръан жоиз эмас. Чунки биринчидан, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса, шаръан жоиз эмасдир. Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар: ( لَا بَيْعُ الْمَنْقُولِ ) أَيْ لَا يَصِحُّ لِنَهْيِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ مَا لَمْ يُقْبَضْ ، وَلِأَنَّ فِيهِ غَرَرَ انْفِسَاخِ الْعَقْدِ عَلَى اعْتِبَارِ الْهَلَاكِ (البحر الرائق) Яъни: “Кўчар мол-мулкларни савдоси уларни қўлга киритишдан олдин жоиз эмасдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлга киритилмаган нарсанинг савдосидан қайтарганлар. Чунки, бу савдода сотилган нарса (харидор қўлига етиб боришидан олдин) ҳалок бўлиши яъни унга талофат етиши мумкинлиги эътиборидан, савдо келишуви бузилиши хавфи мавжуд” ("Баҳрур-роиқ" китоби). Иккинчидан: машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун, машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади ва қачонки у нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, харидор алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса, шариатда ман қилинган ғарар – алдов устига қурилган савдо ҳисобланади. Учинчидан: аксарият ҳолатларда бу каби шартнома сотувчилар бир нечта шартномани қўлга киритиб, уларни сотишга ҳаракат қилади. Масалан 134 млн 294 минг сўмлик автомашина устига шартномани олиб бергани учун 1200 доллар устама қўяди. Табиийки бу нарса автоулов нархининг ошишига сабаб бўлади. Сунъий равишда нархларни оширишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар: عن عبد الله بن عباس قال : "نَهَى رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يُتَلَقَّى الرُّكْبَانُ، ولَا يَبِيعَ حَاضِرٌ لِبَادٍ. قُلتُ: يا ابْنَ عَبَّاسٍ، ما قَوْلُهُ: «لايَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ»؟ قَالَ: لا يَكونُ له سِمْسَارًا" (رواه البخاري و مسلم). Яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам карвондаги деҳқонларнинг йўлига пешвоз чиқиб, уларни бозорга киритмасдан маҳсулотларини арзон сотиб олиб, кейин шаҳар аҳолисига қиммат нархда сотишдан қайтардилар ва “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин”, дедилар. Мен сўрадим: Эй, Аббоснинг ўғли, у зотнинг: “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин” деганларининг маъноси нима? Шунда, у деди: “Унга даллоллик қилмасин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Демак, ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра, нарх-навони сунъий равишда оширишдан қайтарилган. Бу ишда кароҳият бор. Шуларни эътиборга олган ҳолда автомашина сотиб олиш учун тузилган шартномани сотиш шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Hammasini ko'rsatish...
01:15
Video unavailableShow in Telegram
23.91 MB
04:09
Video unavailableShow in Telegram
9.96 MB
#ибрат УЧ ТОИФА ОНА Биринчи тоифа – болажонига кийим ёки ўйинчоқ сотиб олса, “Айтчи, ширинтойим, бугун сенга нима олиб келдим? ” дейди ва бола қалбини ўзига боғлайди, ўзига йўналтиради. Иккинчи тоифа – нуридийдасига нимадир олганида, “Болам, бу нарсани мен олиб келдим, аммо дадажонинг соғ бўлсинлар, у киши ишлаб пул топдилар ва сенга шу нарсани олдик” дейди ва бола кўнглини отасига боғлайди ва отага йўналтиради. Учинчи тоифа – боласига бир нарса олганида, “Болажоним, буни сенга мен олиб келган бўлсам ҳам, отанг ишлаб топган пулга сотиб олган бўлсам ҳам, буни сенга Аллоҳ берди. Ҳар бир нарсанинг соҳиби Аллоҳ таолодир” дейди ва бола қалбини Аллоҳга боғлайди, Унгагина йўналтиради.                                                Биринчи она – фақат Она Иккинчи она – вафоли Она Учинчи она – ақлли Она ва шу билан бирга ҳам муаллимдир. Аллоҳ барчамизга Яхши Она бўлишни насиб этсин! https://t.me/wwwxazratibilol
Hammasini ko'rsatish...
Хазрати Билол

Сурхондарё вилояти Жарқурғон тумани "Хазрати Билол" жомеъ масжиди

ҚАНДАЙ САВОБ БИЛАН ГУНОҲИМНИ ЮВСАМ БЎЛАДИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Мен 3-4 йилдан бери ахлоқсиз филмларни кўрардим. Энди дўзахдан қўрқяпман. Қандай савоб билан гуноҳимни ювсам бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тезда чин кўнгилдан тавба қилинг ва ўша жирканч одатга қайтмасликка азму қарор қилинг! Мана шундай чин тавба ўтган гуноҳларни ювади. Аллоҳ таолонинг фарзларини адо қилинг. Хусусан, фарз намозларини ўз вақтида шариатимизда буюрилганидек қилиб ўқинг. Чунки мукаммал адо этилган намоз ҳам фаҳш ва мункар ишлардан тўсади. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиб юринг. Ҳаром ишлардан узоқ бўлинг. Бўш вақтингизда фойдали ишлар билан машғул бўлинг, китоб ўқинг, солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлиб улар билан дўстлашинг, ибодатда бўлинг. Шунда умид қиламизки, Аллоҳ таоло фазли марҳамати билан Сизни дўзахдан узоқ қилади. Тавфиқ Аллоҳдан. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
Ассалому алайкум..... Солиҳлардан бири айтадилар: Жанозада кулаётган одамни кўрсанг, билгинки, унинг қалби қотибди. Энди майит билан унинг фарқи нафас олиб турганида холос.
Hammasini ko'rsatish...
00:49
Video unavailableShow in Telegram
62.54 MB
01:01
Video unavailableShow in Telegram
1.01 MB
❗️7 нарсадан эҳтиёт бўлинг! 1. 🤐Кишиларнинг сўзига аралашиш. 2. 👉Меҳмон бўлган вақтда мезбонга ҳукм (амр) қилиш. 3. 🚶‍♂️Чақирилмаган жойга бориш. 4. 🙇🏻‍♂️Бир мажлисда ҳеч кимдан беижозат юқорига ўтиб ўтириш. 5. 🙅Ёмон одам билан дўстлашиш. 6. 🤷‍♂️💵Бехайр ва бахил бойдан ёрдам сўраш. 7. 🦻Эшитишга тайёр бўлмаган одамга хитоб қилиш. https://t.me/wwwxazratibilol
Hammasini ko'rsatish...
Хазрати Билол

Сурхондарё вилояти Жарқурғон тумани "Хазрати Билол" жомеъ масжиди

#БИЛАСИЗМИ? Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган? Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом). Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади? Жавоб: Беш вақт намоз. Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси? Жавоб: Пешин намози. Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади? Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган? Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади? Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради? Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати. Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми? Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом). Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган? Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар. Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган? Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом). Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган? Жавоб: Каъб ибн Луай. Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган? Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом). Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган? Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти. Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган? Жавоб: Идрис (алайҳиссалом). Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган? Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган? Жавоб: Идрис (алайҳиссалом). Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси? Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)Идрис (алайҳиссалом). Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/wwwxazratibilol
Hammasini ko'rsatish...
Хазрати Билол

Сурхондарё вилояти Жарқурғон тумани "Хазрати Билол" жомеъ масжиди

Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.