cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси. ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 893
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+447 kunlar
+5630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
1 Фаросат аҳлига ибрат замона, Дили кўрлар учун ишрат замона. Дилини покламоқ бўлганлар айтур Ки, зикри Ҳақ учун фурсат замона. 2 Иллат излаганга иллатдур дунё, Ғурбат излаганга ғурбатдур дунё. Ким нени изласа, топар бегумон, Ҳикмат излаганга ҳикматдур дунё. 3 На шараф, на шон истадим, На садаф, на кон истадим, Бари ўткинчи, шу боис Гавҳари Иймон истадим. 4 Дард келса, ғам келса, ютдик биз, Кутдик биз, кутдик биз, кутдик биз. Қабр деб атаманг бу жойни, У уйдан бу уйга ўтдик биз… 5 Бир кун биз ҳам афсона бўлгаймиз, Тупроқ билан ҳамхона бўлгаймиз. Йўқолдики – ҳар не азиз бўлгай, Йўқолдикки, дурдона бўлгаймиз.   Садриддин Салим БУХОРИЙ ДУРДОНА БЎЛИБ КЕТГАН УСТОЗНИ АЛЛОҲ ЎЗ РАҲМАТИГА ОЛСИН. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Hammasini ko'rsatish...
😢 12👍 7🔥 4
Тушди савдои муҳаббат... ✍Машраб қуддиса сирруҳу. 🎙Темурмалик Юнусов. @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Hammasini ko'rsatish...
МАШРАБ.mp32.37 MB
👍 17😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
**** Тушти савдои муҳаббат бошима, Op этар мардум келурға қошима. Ул муҳаббат кўйида қон йиғладим, Етти иқлим ғарқ бўлди кўз ёшима. Сажда айлар зоҳид ул меҳроб аро, Мен қилурман сажда эгма қошима. Муҳтасиб тўктурди соқий бодасин, Етмади ақли ани сирдошима. Кунда юз минг жабр этсанг ўргулай, Қўй қараб ғам юкини бардошима. Машраби девонани ҳайрон этиб, Не сабабдин келмадинг бир қошима? Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Hammasini ko'rsatish...
😢 12👍 6🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ирфон Қалби яланғоч – ҳақиқатга оч, дардлари ошкор – ташнаи дийдор, ишқи оташнок, муҳаббати пок, сўзлари ўтлиғ, оҳлари дудлиғ, мажозлари тагли, ҳақиқати рангли, туйғулари жорий, мақсуди олий, қўрқуви пурғам, умиди маҳкам, ҳислари тошқин, шеърлари жўшқин, иймони соғлом, ихлослари том – биз билган ва биз севган Машраб ана шудир!.. Устоз Мирзо Кенжабекнинг “Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами” китобидан @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Hammasini ko'rsatish...
👍 8🔥 3
ҲАЗРАТИ БИШРИ ҲОФИЙ раҳматуллоҳи алайҳ ҲИКМАТЛАРИ * * * Бишрнинг тавбаи насуҳ (асл тавба) айлаганига сабаб будир: ерда ётган бир қоғоз парчасидаги «Бисмиллаҳир-Роҳман» ёзувини кўриб қолди-да, олиб, ўпиб, бошига қўйди. Мушки анбар исларини суриб, сақлади. Ўша кеча тушида: «Ё Бишр! Сен Менинг исмимни гўзал ислар билан улуғладинг. Улуғланганим ва иззатланганим ҳақи учун Мен ҳам сенинг номингни икки жаҳонда азиз қилгайдирмен», деган каломларни эшитиб уйғонди. Йиғлади. Истиғфор айтиб, тавбаи насуҳ қилди. * * * Ҳақ таъоло ишқидан шу қадар ҳайрон бўлдики, оёғига пойабзал киймас эди. Шунинг учун Ҳофий (حافى) дер эдилар. (Ҳофий деб оёқяланг юрганга айтилур.) * * * Ундан нечун пойабзал киймаганини сўрадилар. «Ҳақ таъоло: «Ер менинг тўшагимдир», деб марҳамат этгани учун», деди. * * * Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал Бишрни кўп севар, зиёратига тез-тез бориб турар эди. Унинг шогирдлари бир девонани шунчалик зиёрат қилишлари сабабини сўрадилар. «Мен илмни ундан кўп биламан, аммо ул Аллоҳни мендан кўп билади», деб марҳамат этди. * * * Билол Хаввос бир гал сафарда ўзига йўлдош бўлган зотнинг Хизр алайҳиссалом эканларини англади. «Имоми Шофиъий ҳақида не дейсиз?» – деб сўради. «У зот қутблардан», – дедилар. «Имом Аҳмад ибн Ҳанбал-чи?» – деди. «Сиддиқлардан», – дедилар. «Бишри Ҳофий ҳақида не дейсиз?» – деди. «Бишр билан Аллоҳнинг орасига туша олмайман», дедилар Хизр алайҳиссалом. * * * (Бишри Ҳофий) қирқ йил орзу қилган нарсасини нафсига бермади. Бекларнинг буйруғи билан қазилган, деб ариқдан сув ичмади. * * * Жуда совуқ бир кунда совқотган, яланғоч бир кишига эгнидаги абосини (дарвишона чакмонини) ечиб берди. Ўзи совқота бошлади. Фақирга: «Або олиб беришга пулим йўқ эди, шунинг учун ўзимникини бердим», – деди. * * * Сўрадилар: «Бу мартабага қандоқ эришдингиз?» «Умримда бирор зум Ҳақ таолодан бошқасига ҳолимни сўзламадим», – деди. * * * “ФАҚР (йўқчиликка қаноат) уч қисмдир: биринчиси – ҳеч кимсадан нарса истамас, берсалар ҳам олмас, бу қавм руҳонийлардандир, Ҳақдан бошқасига муҳтож бўлмас, кўнгилларидан не кечса, жаноби Ҳақ ўзи эҳсон этур; иккинчиси – халқдан бирон нарса истамаслар, берсалар – олурлар, булар кўнгил аҳлидирким, авосит (ўрталар, ўртаҳоллар) дерлар; учинчиси – сабр қилурлар, нафсларига истаган нарсасини бермаслар”. * * * Тўрт минг ақчаси бўлган бир зот Бишр ҳазратларига мурожаат қилиб, ҳажни ният қилганини айтди. «Савоб умид қилмасдан ғарибларга садақа қил», деди. Мурожаат этган зот: «Ҳажни устун кўряпман», – деган эди, «Ул пул ҳалол эмас, фойдасиз бўлади», – деди Бишр. * * * Ҳазрати Рисолатпаноҳ жанобимиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кеча Бишрнинг тушига кириб, марҳамат этдиларки: «Ё Бишр! Ҳазрати Ҳақ таъоло ўз яқинлари орасида сени нечун юксак тутганини билурмисен?» – «Билмасмен», деди Бишр. Расули Акрам жанобимиз марҳамат этдиларки: «Суннатларимга риоя қилдинг, қариндошларингга насиҳат бердинг, аҳли байтимни севдинг, ана шунинг учун», – дедилар. * * * «Ўлимдан қўрққаннинг кўнглида шак бордир. Мўъмин киши ўлимдан қўрқмагай. Чунки ўлим Ҳақ таъолога етиштиргувчи воситадирки, мўъмин ундан қочмаслиги лозимдир». * * * Бишр ҳазратлари Бағдод шаҳрида бўлган пайтларида ялангоёқ юргани учун ҳайвонлар кўчада тезак ташламас эди. Бир куни бир зотнинг моли кўчада таппи ташлади. Мол эгаси фарёд кўтариб, йиғлаб, «Бишр ўлди», дер эди. «Қаердан билдинг?» дедилар. «Молим кўчада тезаклади», деди. Таҳқиқ этиб (текшириб) билдиларки, ўша соат ичида Бишр дунёдан ўтган экан. * * * Бишр ҳазратлари таслими руҳ этар экан, фақир бир йўқсил келди. Жон ҳолатда бўлса ҳам, кўйлагини ечиб йўқсилга берди. Або ичида жон берди. “ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан. Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек. @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Hammasini ko'rsatish...
😢 11👍 5🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
**** Дунёда сир борки, сочма-соч дунё, Қорни тўқ, усти бут, кўзи оч дунё. Азал орифларнинг кўзи ўнгида Кийимлари қат-қат – яланғоч дунё! Мирзо КЕНЖАБЕК @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Hammasini ko'rsatish...
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
**** Асcалому алайкум  ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ! БУГУН: Чоршанба. Ҳижрий-қамарий 1445 йил, ЗУЛҲИЖЖАНИНГ 28-куни. Милодий 2024 йил 3 июль. @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Hammasini ko'rsatish...
🙏 8👍 2
ФАРОҒАТ КАМОЛ янги давр ўзбек шеъриятида назири бўлмаган, юксак шеърий санъати ҳамон тадқиқ этилмаган санъаткор шоирадир. Шоира қалбидан шеърий парчалар: Кўнглим овозидан қалқиб уйғондим, Менга сирдош бўлди ўзимнинг кўнглим. * * * Не кечса – бошингдан кечгани аён, Фарёд китобингда саҳфалар бисёр. Эй муборак замин, она Туркистон, Ҳар тошингда қисмат ёзиғлари бор... * * * Ўғлон, фурсат етди, ўзлигинг тани, Юракка жасорат тилагин кўпроқ. Силжитгин зулумот ҳудудларини, Бугун сенга муштоқ бу туркий тупроқ... Мирзо КЕНЖАБЕК, "Ёшларга дил сўзларим" китобидан. •┈❁✿❁┈• @m_kenjabek •┈❁✿❁┈•
Hammasini ko'rsatish...
👍 13🤔 1
ЯНГИ ДАВР ЎЗБЕК ШОИРАЛАРИ ХХ–XXI аср адабиётида ҳам Ойдин (Собирова), Раъно Узоқова, Зулфия, Саида Зунунова, Ҳалима Худойбердиева, Ойдин Ҳожиева, Қутлибека, Бибисора Туробова, Муҳтарама Улуғова, Фароғат Камол, Зулфия Бобоева каби кўплаб қалам аҳллари етишдилар. ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА – ўзбек адабиётига инқилобий руҳ билан кириб келган янги шеърият авлоди сафидаги забардаст шоирлардан биридир. Ҳамид Олимжондан бошлаб барча шоирлар қадимий Ватанни “Ўзбекистон” деган ном билан куйлаган бўлсалар, Ҳалима опамиз ўз мардона шеъриятида кўҳна юртни Туркистон деб, халқни эса туркий халқим деб куйлаган чин ватанпарвар, чин миллатпарвар шоирдир. У шеъриятдаги самимияти ва мавзу кўламининг кенглиги билан Зулфия опанинг шеърий анъаналарини бир неча поғона юқорига кўтарди. ФАРОҒАТ КАМОЛ янги давр ўзбек шеъриятида назири бўлмаган, юксак шеърий санъати ҳамон тадқиқ этилмаган санъаткор шоирадир. ЗУЛФИЯ БОБОЕВА – Хўжанд мулкида етишган, ўзбек шеъриятининг асл маънодаги янги Зулфияси, ўз сози, ўз овозига эга бўлган, шеърияти ёниқ шоирадир! ҚУТЛИБЕКА шеърияти ҳам шоёни эътибордир. Умид қиламанки, адабиётшунос олим ва мунаққидларимиз бу беназир шоиралар ижодини янги нуқтаи назардан тадқиқ этадилар. Аслида адабиётда “эркаклар шеърияти”, “аёллар шеърияти” деган гап йўқ. Шеърият яхлит бир шеъриятдир. Лекин орифликда – авлиёликда эркаклар мартабасига етган аёллар бўлганидек, шеъриятда ҳам эркаклар даражасидан ўтадиган мардона аёллар шеърияти бор! Ёш ижодкор қизларим, улкан қалб, улкан дард билан, буюк ғоя ва мақсадлар билан яшашларини, маҳдуд мавзулар доирасини ёриб чиқиб, юксак пардаларда ижод этишларини орзу қиламан. Бу борада тарихимизда яхши мисол ва намуналар борлигини кўрдик, кузатдик. Мирзо КЕНЖАБЕК, "Ёшларга дил сўзларим" китобидан. •┈❁✿❁┈• @xojagon_uz @m_kenjabek •┈❁✿❁┈•
Hammasini ko'rsatish...
👍 10
Photo unavailableShow in Telegram
**** «Мени Абу Ҳанифанинг илми бўлган жойдан қидир!» (Шайх Фаридуддин Атторнинг "Тазкиратул-авлиё" китобидан.) Яҳё ибн Муъоз Розий айтдилар: «Тушимда Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. «Айна утлубик?» – «Сизни қаердан талаб қилайин?» – деб сўрадим. «Ъинда илми Аби Ҳанифа» – «Мени Абу Ҳанифанинг илми бўлган жойдан қидир!» – деб жавоб бердилар. Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси. @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Hammasini ko'rsatish...
👍 21🔥 4👏 2
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.