cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Muslim Ibrohimov

Andijon viloyati hokimining matbuot kotibi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
549
Obunachilar
+2624 soatlar
+257 kunlar
+1730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

01:19
Video unavailableShow in Telegram
#Live Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғида янги кўприк қурилмоқда. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0746.MOV15.06 MB
02:10
Video unavailableShow in Telegram
#Live Янги кўприк қурилмоқда ••••••••••••• Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғида янги кўприк қурилмоқда. Айни дақиқаларда “Оқбўйрасой” ҳудудида иш жараёнлари жадал суратда кечмоқда. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0727.MOV25.46 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Муносабат: “Шаҳрихонсой”да оқиб келган болани Ош шаҳридан экани оила вакили томонидан тасдиқламоқда ••••••••••• Хўжаобод туманидаги “Шаҳрихонсой”дан топилган тахминан 5-6 ёшли қизалоқ Ош шаҳридаги оиладан экани тасдиқланмоқда. Юборилган фотосурат орқали Ошдаги оила вакили бу қизалоқ унинг ўз оиласидан эканини тасдиқлаган. Ҳозирда оила вакили Хўжаобод тумани сари йўлга чиққанини билдирган. Вилоят ҳокимлиги ва тегишли органлар томонидан мазкур оилани қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари ташкил этилди. Якуний ва аниқ хулосалар маълум қилинади. @muslim_ibrokhimov
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Муносабат: “Шаҳрихонсой”да топилган шахс бўйича ••••••••••••••• Ижтимоий тармоқларда Хўжаобод туманидан оқиб ўтувчи “Шаҳрихонсой”дан кичик ёшдаги шахснинг ҳаёт аломатларисиз топилгани ҳақида хабарлар кузатилди. Мазкур ҳодиса вилоят ҳамда туман ҳокимликлари, шунингдек, вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган. Кичик ёшли бола тахминан 5-6 да экани тахмин қилинмоқда. Қиз бола жинсига мансуб. Ҳозирча шахси номаълум ва ИИБ вакиллари унинг шахсига аниқлик киритиш бўйича иш олиб бормоқда. Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари ҳудудидаги тезкор ўрганишлар давомида ушбу ҳудудларда бу ёшдаги фарзандини йўқотган ҳеч бир оила ёки топилган шахсга, шу вазиятга боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмади. Бундан келиб чиқиб, ушбу шахс вилоятимиздан ташқари бўлган, тошқин рўй берган бошқа ҳудуддан оқиб келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Вазият бўйича қўшимча ахборотлар маълум қилинади. @muslim_ibrokhimov
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Муносабат: тармоқларда табиий офатлар ҳақида берилаётган ахборотлар Андижон вилояти ҳудудига тегишли эмас •••••••••••• Ижтимоий тармоқларда кучли сел-сув тошқинлари рўй бераётгани ва бу ҳодиса аҳоли яшаш жойларига ва инсонларга зарар етказгани ҳақида ахборотлар кузатилиб, булар Андижон вилояти билан боғланаётган ҳолатлар учрамоқда. Андижонда кучли сел ёки сув тошқини мутлақо кузатилгани йўқ. Бу каби ҳолатдан жабрланган аҳоли вакиллари ҳам қайд этилмаган. Хабарлар орасида фақатгина Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғидаги кўприк билан боғлиқ ҳодиса вилоятимизга оид бўлиб, мазкур ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда. Жабрланган фуқаролар йўқ. Вазият бўйича тезкор ахборотлар маълум қилинмоқда. Шу сабабли, ахборот тарқатувчи манбалардан хабарларга аниқлик киритиб олишларини сўраймиз. Тармоқ фойдаланувчиларига бу каби хабарлар Андижонга оид эмаслигини такроран эслатиб ўтамиз! @muslim_ibrokhimov
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Муносабат: Хўжаобод маҳалласидаги хонадонларда 1 соат ичида табиий газ таъминоти тикланади ••••••••••••••• Бугун соат 15:15 да Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғидаги “Оқбўйрасой” устидаги кўприкда рўй берган ҳолатдан сўнг барча зарурий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жумладан, Андижон вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман ҳокимликлари раҳбарияти вакиллари ҳамда ФВБ қутқарувчилари ҳодиса жойида зарур ҳаракатларни олиб бормоқда. Ҳозирда “Оқбўйрасой” оқими барқарор равишда ҳаракатланмоқда. “ҲудудгазАндижон” раҳбарияти берган маълумотларга кўра, кўприк қулаши оқибатида Хўжаобод тумани ҳудудида табиий газдан узилиб қолган 2 минн 890 та хонадонда 1 соат ичида таъминот тикланади. Айни вақтда тузатиш бўйича амалий иш жараёнлари якунланмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки қурбон бўлганлар йўқ. @muslim_ibrokhimov
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Муносабат: кўприк қулаши ҳолати бўйича •••••••••••••••• Ижтимоий тармоқларда Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприклардан бири қулаган ҳолат тасвирланган хабарлар кузатилди. Айни дақиқаларда вилоят ҳамда ҳар икки туман раҳбарияти вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва иш олиб бормоқда. Содир бўлган воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ. Ҳозирда бошқа барча ҳолатларни ўрганиш давом этмоқда. Мавзу бўйича қўшимча ахборотлар маълум қилинади. @muslim_ibrokhimov
Hammasini ko'rsatish...
01:35
Video unavailableShow in Telegram
Хонобод шаҳри Сизни кутмоқда ••••••••••••• Андижондаги “Дунё садолари” фестивалида дунё юлдузлари Жони, Жаҳ Кхалиб ҳамда Инна иштирок этади. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0587.MOV34.04 MB
01:45
Video unavailableShow in Telegram
#Live Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида халқаро фестивалга тайёргарлик бўйича фаолият олиб бормоқда. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0552.MOV20.89 MB
02:19
Video unavailableShow in Telegram
1000 АҚШ доллари миқдорида маош тўланувчи иш жойларига танлов ўтказилмоқда ••••••••••••••• Россияда минг доллар маош, авиачипта, турар жой ва озиқ-овқат таъминланувчи иш жойлари учун андижонлик талабгорлар учун танлов бўлиб ўтмоқда. Танлов Андижон шаҳридаги аҳолини касбга ўқитиш марказида Россия Федерацияси, Москва вилоятининг “Самолёт груп” тасарруфидаги “Беллатрикс про” етакчи компанияси вакиллари иштирокида ўтказилмоқда. Вилоятимиз раҳбарининг Россияга сафари чоғида амалга оширилган келишувлар асосида андижонлик талабгорлар кафолатланган иш жойларига қабул қилинмоқдалар. Иш берувчи шартлари бўйича: 1) 18 ёшдан - 45 ёшгача бўлган эркаклар; 2) РФга киришида тақиқ бўлмаган шахслар; 3) Муқаддам судланмаган; 4) Жисмонан соғлом; 5) Рус тилида эркин мулоқоти бўлган талабгорлар танловда иштирок этишлари мумкин. Маошлар (меҳнат самарадорлигига асосан) энг камида 1000 АҚШ доллари миқдорида тўланади. Иш берувчи томонидан: 1) Авиачипта; 2) Патент харажатлари; 3) Ётоқхона ва бир маҳал иссиқ овқат учун керакли маблағ олдиндан тўлаб борилади. 4) Агар талабгор 6 ойдан кўп вақт мобайнида шу иш жойида фаолият юритса, ушбу харажатлар бонус шаклида бепул тақдим этилади. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7988.MOV27.17 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.