cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ЖAННАТ КАЛИТИ

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم Жаннат дарвозасининг олдида, кириш учун изн берилишини кутиб туришинг энг бахтиёр онларингдир.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
36 035
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-1427 kunlar
-5 28030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

🌙Ухлашдан олдин таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намозини ўқинг. Фаришталар тонггача ҳаққингизга дуо қилиб чиқади.🌺 🕋Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар. 🌹ХАЙРЛИ ТУН!!!🌹 🤲🏻🕌Хотиржам холатда уйқуга ётиб, Аллоҳнинг барокати ила тонг орттириш барчамизга насиб этсин. @Jaloliddinrumiyy🕊
Hammasini ko'rsatish...
13👍 6
Баъзан У́йланиб қоламан... Ҳаёт Бизга Нима Учун Берилган? 🌜 Сарҳадсиз ҳаётнинг Су́қмокларида Бизни Қандай Синовлар Кутаётганини У́зимиз ҳам Билмаймиз... Лекин Тақдирга Ёзилганини Ку́рмасликни Иложи ҳам Йу́қ. Умримиз Чизиқларида Эса... Ҳар Хил Инсонларга Дуч Келамиз... 🌜 Уларнинг Бири Бизга У́рнак Бу́лса Иккинчиси... Сабоқ Бу́лади... 🌜 Оқшоминггиз Хайрли Ва ҳузурли Бу́лсин Азиз Диндошлар... Қадрлигим...
Hammasini ko'rsatish...
👍 9 4
Одамзот ўзига керак бўлган инсонларга талпиниб, ўзи керак бўлган инсонлардан қочади. Оқибатда... Ҳеч кимга кераксиз одамга айланиб қолади... ____ @Husniddin_Kamol
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
Эрим муҳандис. Унинг хотиржам, мулойим табиатини севганим учун у билан турмуш қургандим. Бу хушфеъл эркакнинг кўксига бош қўйиб қалбим оташда ёнарди. Неажабки, икки йиллик ошиқ-маъшуқлик ва беш йиллик турмушдан кейин эримнинг мулойим феъли менга ёқмай қолса денг! Эримнинг – бир пайтлари мен қаттиқ яхши кўрган- бу хусусияти энди ғашимга тегаётганди. Жуда эҳтиросли, ҳиссиётга берилувчан, романтикага ўч аёлман. Шу сабабли ҳам эримнинг “ичимдагини топ” феъли, севгисини изҳор қилмаслиги ва турмушимизда романтиканинг йўқлиги мени муҳаббатдан узоқлаштириб, эримдан кўнглим совуб кетди. Охири унга қароримни очиқладим: мен узил-кесил ажрашишга аҳд қилгандим. Эримнинг ҳайратдан кўзлари хонасидан чиқиб кетди: -Нега?!- деб сўради. -Бундоқ олганда аниқ бир сабаб йўқ,- дедим ўзимни бепарво тутиб.- Шунчаки бу ишқсиз турмушдан чарчадим. Тун бўйи бир сўз демади. Ўйлаётганди. Бу ҳоли ҳам тушкунлигимни ортиради. Ҳис-туйғусини, ғам-ташвишларини билинтиришни ожизлик деб тушунадиган одам билан яшардим. Шу пайтгача бирор марта ҳис-туйғусини очиқ ифодаламаган одамдан нима ҳам кутардим-ки!? Ниҳоят тилга кирди: -Фикрингдан қайтишинг учун нима қилишим керак? Ҳа, инсоннинг феъли ҳеч қачон ўзгармайди, деганлари рост экан. Сўнги илинж-истакларим ҳам сўниб бораётганди. Саволингизнинг жавобини ўзингиз топиб, кўнглимни ишонтиролсангиз қароримдан воз кечаман. Биласизми, севгингизни исботлаш учун нима қилишингизни истайман? Тоғдаги жарлик тубида бир гўзал гул ўсади. Ҳаётингизни хавфга қўйиб бўлса-да ўша гулни мен учун узиб олиб кела оласизми? Юзимга диққат билан тикилди ва: -Бунинг жавобини сенга эртага айтаман,- деди. Охирги жумлалари сўнги йилтиллаб турган умидларимни-да ўлдирди. Эртаси куни тонгда уйғонганимда, эрим уйда йўқ экан. Сутдан бўшаган шиша идишни ошхонадаги овқатланиш столига қўйиб, олдига бир хат қолдирибди. “ Севгилим- дея бошланарди нома,- Сен хоҳлаган гулни сен учун узиб келардим, аммо юрагим бунга йўл қўймади. Чунки ҳар доимгидек компьютерни остин-устун қилиб, бузиб қўйганингдан кейин монитор олдида йиғлаб ўтирганингда уни тузатиб бериш учун қўлларим керак бўлади. Калитларни уйда унутиб қолдирганингни билиб, кўчада кутиб қолишингдан хавотир олиб сендан аввал уйга келиш учун оёқларим керак бўлади. Машина ҳайдашни яхши кўрасан, аммо нуқул шаҳарда йўлдан адашиб юрасан. Сенга йўлларни кўрсатишим учун кўзларимга эҳтиёжим бор. Уйда ўтиришни яхши кўрасан. Зерикмаслигинг, бекорчи нарсаларга ўралашиб қолмаслигинг учун ҳикоялар айтиб беришим керак. Бунинг учун эса оғзим керак бўлади. Эртадан кечгача компьютерга қарайверганингдан кўзларинг чарчаса, нури хиралашса кексайганимизда тирноқларингни олишим, сочларингдаги кўринишини истамаганим оқ толаларни бўяшим, тепадан пастган тушаётганингда қўлларингда тута олишим, гулларнинг рангини ёшлигингда сенинг юзинг рангидек эканини айта олишим учун кўзларимга эҳтиёжим бор. Аммо сени мендан ортиқ севадиган одам бўлса, ўша сен айтган жарликдаги гулни сен учун узиб келаман, ягонам... - Мактубни ўқир эканман кўз ёшларимни тўхтатолмасдим. Ўқишда давом этдим. - Буларни ўқиганингдан сўнг, кўнглинг менга ишонса, илтимос, эшикни оч, жоним. Сен яхши кўрадиган кунжутли нон ва янги соғилган сут билан эшик ортида кутяпман...” Ҳаяжон билан эшикни очдим. Эрим хавотир ва хижолатли алпозда кунжутли нон ва сут солинган халтани маҳкам тутганча эшик ортида турганди. Энди ишончим комил эди: мени эримдан бошқа ҳеч ким бу қадар кучли муҳаббат ва ҳаяжон билан севмасди. Жарлик тубидаги танҳо гулни ўз жойида қолдиришга қарор қилдим. У севгисини исботлашга уринган бошқа ошиқларга керак бўлар. Мен эса чин муҳаббат шаробидан масту масъудман...
Hammasini ko'rsatish...
👍 4😢 4
Уҳуд камончилари ким эди? Туркиялик Ислом олими Мехмет Фотих Читлак хўжамиз Умра зиёрати вақтида Ухуд тоғига узоқ боқиб, ёнидаги талабаларидан сўрайди: - Ухуд ғазотида камончилар тепалигини (ўлжа тўплаш учун) тарк этган сахобалар кимлар эди? Хамма жим. Жавоб йўқ. Устоз саволини такрорлайди: - Камончилар тепалигини тарк этган сахобалар кимлар эди? Талабаларнинг хижолатдан бошлари эгик. - Билмаймиз, устоз... - дейишади секингина. - Ишонинг, аслида мен хам буни билмайман, - дейди устоз кўзлари ёшланиб. - Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг номлари хеч қачон хеч ерда айтилмаган, хеч бир манбада ёзиб қолдирилмаган. Тепаликни ташлаб кетиб, мусулмонларнинг кўп талафот кўришига сабабчи бўлган ўша камончиларнинг ким бўлганини хатто уларнинг рафиқалари хам, фарзандлари хам билмаганлар. Чунки, бошқа сахобалар буни асло ошкор этишмаган, яширишган. Йиллар ўтиб, Жамал ва Сиффин ходисаларида бир-бирларига қарама-қарши турганларида хам, "Сиз Ухуддаги тепаликни ташлаб кетгандингиз", дея ўзаро маломат қилганлари йўқ. Бир-бирларига қарама-қарши холларида ҳам бир-бирларининг хатоларини юзига солишмади. Чин мўмин-мусулмон - мана шундай гўзал ахлоқ эгасидир! Энди англаб турибманки, Уҳуд аслида мағлубият эмас, ғалаба бўлган экан - инсонийлик, мусулмонлик ғалабаси бўлган экан... Бир-бирининг хатосини кўриб қолса, айблаш "имконияти"ни қўлдан бой бермай, дархол оммага ошкор қилишга киришадиган; бир-бирини обрўсизлантиришдан, масхаралашдан завқ оладиган "муслим"ларни, "муслима"ларни кўрганимда устозимизнинг шу гаплари эсимга тушади. ..."Мен бор гапни айтяпман, холис одамман" дея бошқаларнию ўзини алдайдиганлар икки елкаларидаги малакларни алдай олмайдилар-ку барибир! Бу ишлари учун малаклар уларнинг номаи аъмолига: "Бу банда - холислардандир" деб ёзишмайди, "Бу банда биродарининг гўштини еди" деб ёзишади. Бир-бирининг айбу хатосини оммага ошкор қилмаган, бир-бирининг камчилигини элга достон қилишдан хазар этган асхоби киром қатори Жаннатга кирмоқни истайдиган "гапдон"лар диндошларининг гўштини чайнашга ихтисослашган оғизларини тавба суви билан поклаб олсинлар. Чунки, Жаннат - ювиқсизлар кирадиган жой эмас.
Hammasini ko'rsatish...
👍 10😢 1
Баъзан У́йланиб қоламан... Ҳаёт Бизга Нима Учун Берилган? 🌜 Сарҳадсиз ҳаётнинг Су́қмокларида Бизни Қандай Синовлар Кутаётганини У́зимиз ҳам Билмаймиз... Лекин Тақдирга Ёзилганини Ку́рмасликни Иложи ҳам Йу́қ. Умримиз Чизиқларида Эса... Ҳар Хил Инсонларга Дуч Келамиз... 🌜 Уларнинг Бири Бизга У́рнак Бу́лса Иккинчиси... Сабоқ Бу́лади... 🌜 Оқшоминггиз Хайрли Ва ҳузурли Бу́лсин Азиз Диндошлар... Қадрлигим...
Hammasini ko'rsatish...
Сариштали уй - фариштали уй 🤷‍♀ Доим келинининг нўноқлигидан шикоят қилиб юрадиган қўшнимнинг гаплари бугун мени ҳайратда қолдирди. Айтишича, энди уйлари саранжом, озода, пишириқ ва салатлар мазали, уйларида  бошқача файз ва қувноқлик ҳукм сураётган экан.🤗 - Уйга хизматкор олдингизми? - Йўғе, қўшнижон, келиним Саришта бекажон каналидан ўрганиб, эпчил-чаққон бўлди-қолди.😍 🔥 Сиз ҳам ҳар соҳада билағон бўлишни хоҳласангиз , унда тез бу каналга уланиб олинг!👇
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
🤗 Каналга уланиб олиш
🤔 Маълумотларни кўриш
​​🌷Бир оила бор. Исломга Аллоҳ қодир қилганча амал қилар эди. Болалар ота онасига итоатли. Эр хотин ҳам аҳил. Нимадир бўлдию оилада тушунмовчиликлар бошланди. Эр хотин бир бирини тушунмаслик. Болаларда итоатсизлик, уйда жанжаллар. Аёл нима қилишини билмай бир аҳли илмнинг олдига бориб маслаҳат сўради. Аҳли илм инсон у аёлга уйда "Бақара сураси"ни ўқишни ва доим телефонда ёки тасмада бақара сурасини қўйиб қўйишни маслаҳат берди. Аёл ҳам маслаҳатга амал қилиб уйда бақара сурасини ўқишни ва телефонда ҳам доимо қўйиб қўйишининг бошлади. Бир хафталар ўтар ўтмас аёл туш кўрди. Тушида бир қоп қора махлуқ (кичкина фарзандчалари ҳам бор) аёлнинг уйини хафа бўлган ҳолда тарк қилар эди. Ўша кундан бошлаб аёлнинг уйидаги вазият эски ҳолига қайта бошлади.   Бу вазиятда катта эҳтимол билан у уйга жинлар кириб олган. Уйда Бақара сураси ўқилган ва доимо тасма қўйилгандан сўнг  жинлар у уйни тарк қилишган. Набий Сололоҳу алайҳи васаллам: Албатта, Бақара сураси ўқиладиган уйга шайтон кирмайди, дедилар. Термизий ривояти.
Hammasini ko'rsatish...

👍 19
Спасибо, что пользуетесь - @SaveAsBot'ом
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
ДЎСТИМ... Бир хабар ол... 🎙Жавоҳир Халилжонов РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Hammasini ko'rsatish...
👍 6