cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Умиджон СУЛТОНОВ ХАБАРЛАРИ ✍

Ушбу каналда Умиджон Султоновнинг меҳнат фаолияти, олиб бораётган ишлари, шунингдек инсонларни меҳр-оқибатга, эзгулик ва маьрифатга йўғрилган ҳаётий ҳикоя, ривоят ва шеьрлар,ҳамда юртимиздаги улкан ислоҳот ва янгиликлардан хабардор бўласиз.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
206
Obunachilar
-124 soatlar
+37 kunlar
+230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ЎЗИНГ МУРАББИЙСАН - ҲАЁТ Мақола ёза бошлаганимга ва илк материалим босилганига 18 йил, таълим тизимидаги расмий фаолиятимга эса салкам 2 йил бўлмоқда. Дастлаб, илк мақолам туман ҳокимлигининг ""Уйчинома"" газетасида ёритилганди. У пайтлар Янгичек маҳалласи масъул котиби вазифасида ишлар эдим. Ўша пайтлардан буён ""Уйчинома"" газетасида махсус мухбир, муҳаррир ўринбосари, ҳозирда эса бош муҳаррир сифатида ишлаб келаётган устозим Муҳаммадали Қамбаров қўл остида тобландим,, туманимизга танилдим. Талабчанликни ўзлаштирдим, ўз услубимни кучайтирдим. Ҳамкасбларим, раҳбарлар ишончини, ҳурматини қозондим. Ўша пайтларни эсласам, устозим менга бош бўлиб, мақолаларимни ""Уйчинома"" газетасида ҳар ҳафта бериб борар, ҳафтасига мендан янгидан янги мақола сўраб турарди. Шундан сўнг мақолаларим вилоят ҳокимлигининг ""Аёл ва жамият""," ""Наманган ҳақиқати"" газеталарида маҳаллада ўтказаётган тадбирларим, спортчи ёшлар эришаётган ютуқлари ҳақида ёзган тезкор янгиликларим эълон қилина бошланди. 2013 йилда мамлакат миқёсида «Энг намунали фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Шу кўрик танловда мен фаолият олиб бораётган Янгичек маҳалла фуқаролао йиғини ҳам туман ва вилоятда ғолиб бўлганлиги сабабли ушбу танловда иштирок этдик. Айни ушбу тадбирда интерьвю берганим Вазирлар Маҳкамасининг ""Халқ сўзи""  газетасида ёритилди. Шундан сўнг олийгоҳда таҳсил олиб юрган кезларим олийгоҳнинг "Қишлоқ ҳаёти"" газетасида мақолаларим ёритила бошланди. Олийгоҳда ўтказиладиган конференцияларда, тадбирларда, анжуманларда, медиа-форумлар-у фестивалларда, муваффақиятли қатнашдим. Ҳар бир жараёнга мос мавзуларни ёритишда мунтазам малакамни оширдим. Олийгоҳни тамомлаб, коллежда иш бошладим. Коллежда ҳам вилоят ўрта махсус таълими бошқармасининг ""Маҳорат мактаби"" Чортоқ туман ҳокимлигининг ""Чортоқ ҳақиқати"" газетасида мақолаларим ёритила бошланди. Коллеж ҳаётини тарғиботига имкон қадар муносиб ҳиссамни қўшишга интилдим. 2017-2021  йилларда маҳалла тизимида ишладим. Устозим Муҳаммадали Қамбаров кўмаги билан ""Уйчинома"" газетасининг жамоатчи мухбири бўлганим ҳаётим ва йўналишимда янги саҳифа очди. Фаолиятим давомида амалга оширилаётган ишлар Наманган телевиденияси, ""Ўзбекистон 24"" ва ""Маҳалла"" телеканаллари томонидан тасвирга олиниб, бир неча бор ёритилди. Ўтган шу йиллар давомида катта обрў ва тажриба тўпладим, эътирофларга сазовор бўлдим. Кенг қамровли, кўп қиррали замонавий мутахассисга тенглашдим. Туманимизда кечаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий масалаларга доир ислоҳотларнинг тумандаги изчил ижросини, қизғин жараёнларни туман газетасида доимий равишда ёритдим. Туманда ""Умиджон Султонов"" бўлиб танилдим. 2022 йилдан таълим тизимида иш фаолиятимни давом эттириб, педагог устозлар сафига қўшилдим. 2022 йилда  Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Носир Аббос ва шоир Зиёвиддин Мансуров билан учрашиб кўришишга муяссар бўлдим. Ўтган давр оралиғида Наманган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг "Мураббий"" газетасида мақолаларим ёритила бошланди. Энг муҳими, 2024 - йилдан мақолаларим Республика "Ўзбекистонда таълим""журналида ёритилиб,таҳририятнинг сертификат ва дипломларига сазовор бўла бошлади. Дарвоқе,  2019 йилдан буён телеграмда 200 нафардан зиёд аъзога эга ҳамжиҳатлигини таъминлаётган ҳолда" "Умиджон СУЛТОНОВ ХАБАРЛАРИ"" каналини администратори бўлиб, ҳаётим билан боғлиқ ҳар бир жараённи ёритиб, канални юритаман (админман). Мазкур онлайн давра мени ташкилотчилик, етакчилик, ташаббускорликка ва даҳлдорликка, синчковликка, кузатувчанликка, ғайрат-шижоатга ундаб турди. Ҳа, меҳр-эътиборимни, кўз нуримни, билим-иқтидоримни ва садоқатимни завқли, лекин машаққатли таҳрир юмушига, сўз сайқалига бағишладим. Доимо қўллаб-қувватлаган дуогўй онамга,  устозим, дўстим акам, қадрдоним Муҳаммадали Каримбоевичга  доимо таъзимдаман. Фурсатдан фойдаланиб, каминага қулай шароит, қай соҳада ишламайин, фаолиятим бўйича эришган ютуқларимга сабабчи бўлган Муҳаммадали Қамбаровга яна бир бор алоҳида миннатдорчилигимни билдираман. Умиджон СУЛТОНОВ 2024 йил 3-май эрта тонгда ёзилди.
Hammasini ko'rsatish...
9-""А" синф раҳбари Дилоромхон опа Қамбарова бошчилигидаги ўқувчиларга раҳмат
Hammasini ko'rsatish...
* * * Дилимнинг сиёҳи очилмади ҳеч, Негадир, нимадан бунча задаман. Ортга қайтай десам бўлди энди кеч, Мен фақат ўзимдан ўзим хафаман. Кўнглимни энг сўнгги манзилга кўмдим, Жилмайиб туришни эплайман доим. Ҳасад, кибр келса кўзимни юмдим, Ўзинг асра, дедим, шундан Худойим. Менинг ҳамроҳларим жим, истиҳола, Баъзида ютқаздим шулар бор сабаб. Барини Аллоҳга этдим ҳавола, Сабрлар ёғдирди, шукр, беадад. Қоқилдим, туролдим шуни ўзи бахт, Ҳеч бўлмай, кеч бўлди балки топганим. Ахир бўйсунмайди менга сира вақт, Аммо сездирмадим сира толганим. Кўнглимни кенг қилдим, ер бўлди қадрим, Кимдир назарида топтади доим. Ҳар кеч Аллоҳимга нолалар қилдим, Ҳар кимнинг назарин тўқ қил Худойим. Не берсанг Аллоҳим ўзинг бер манга, Бандага қўймагин бирон ҳаққимни. Озорлар етса ҳам майлида танга, Ёдимдан кўтарма сира ҳаддимни. Дилим.... Нимагадир зададир ҳамон! ✍ Қирғизова Маъсуда https://t.me/comsher
Hammasini ko'rsatish...
ЯХШИ НИЯТ "Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради". • Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир. Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. Яхши ният ва эзгу мақсадлар мўминни абадий жаннатга сазовор этади.
Hammasini ko'rsatish...
ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

Хаёт бу - ёмғир. Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. У ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик, қуёш олиб киради. Хаётингизда шундай одамингиз  доим бор бўлсин. Унутманг... Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби юмшоқ , меҳрга тўла инсонлар кўпайсин. 🤲 Бахт хамиша хамрохингиз  бўлсин!  Ғам кўрманг илоҳим 🤲
Hammasini ko'rsatish...
Битта табассум билан, дўстлик бошланиши мумкин... Битта сўз билан, уруш тугаши мумкин... Битта қараш билан, муносабатларни сақлаб қолиш мумкин... Битта одам дунёни ўзгартириши мумкин... Ва ўша одам сиз бўлишиз мумкин... Шунчаки бирор кимсага табассум қилинг! Ассалому алайкум!
Hammasini ko'rsatish...