OSTONA ORTIDA
🔞КАТТАЛАР УЧУН! 🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар! Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда бизга юборинг: 👨💻 Реклама хизмати:
Ko'proq ko'rsatish27 219
Obunachilar
-5824 soatlar
-3857 kunlar
-1 64930 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Дунёга бир бора келамиз бизлар,
Одамзот тафтини одамзот олар.
Оқибатни унутманг дўстлар,
Мехр қолар, мухаббат қолар...
Бойлик талаб қилинмас сиздан,
Хар кимса ўзига керагин олар.
Бу хаётда қолари биздан,
Мехр қолар, мухаббат қолар...
➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
👉@OSTONA_ORTIDA_N1
Сардор Кариевнинг онаси “Док-1 Макс”дан жабрланганларга 75 млрд сўм маблағни тўлаб беришга тайёрлигини билдирди
Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева судга илтимоснома киритиб, “Док-1 Макс” жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 млрд 756 млн сўм миқдоридаги маънавий зарарни тўлаб бериш таклифи билан чиққан. Бунинг эвазига у ўғлини озод этишларини сўраган.
👉@OSTONA_ORTIDA_N1
Денов туман жиноят суди раиси йўл транспорт ҳодисасига учради
Автомобил рулида суд раисининг адвокат таниши бўлган ва у оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижаси муҳокама қилиниб, жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
👉@OSTONA_ORTIDA_N1
Тошкентда BYD ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди
Чилонзор туманида ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган, ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлмаган 2002 йилда туғилган фуқаро инспектор устига машинани ҳайдаб, уни уриб юборди.
👉@OSTONA_ORTIDA_N1
Фаросатдан "қисилган" одамлар - фото
Тозаликда японларга ҳавас қиламиз, аммо улардай бўлишга уриниб кўрмаймиз. Буни Ўзбекистон кўчаларида юриб, ҳар ёққа улоқтирилган чиқиндиларни кўриб сезмаслик мумкин эмас. Kun.uz фотографи Тошкент шаҳри бўйлаб юриб, инсонларнинг табиатга қилаётган бешафқат муносабатини обективига муҳрлади.
👉@OSTONA_ORTIDA_N1
Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, 59 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Tracker катта тезликда йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида, уч киши шифохонада вафот этган.
👉@OSTONA_ORTIDA_N1
Қирғизистонда содир бўлган зилзила Наманганда ҳам сезилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди.
Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 37 км.
Косонсой туманида 2 балл, 48 км.
👉@OSTONA_ORTIDA_N1
💸Нурсултон Рўзибоев: "Ғалабангизга машина, уйимни сотиб тиккан эдим, деётганлардан узр сўрaмайман!"
👉@OSTONA_ORTIDA_N1
Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Гумонланувчи Telegram орқали турли хил мазмундаги хабар (ҳавола) жўнатиб, фуқароларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали картада сақланган пулларни ўғирлаган.
👉@OSTONA_ORTIDA_N1