Mr Freeman
Kanalga Telegram’da o‘tish
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Ko'proq ko'rsatish2 550
Obunachilar
-224 soatlar
-97 kunlar
+2030 kunlar
Postlar arxiv
2 548
Шуларни ўзлари ҳар сафар Ўзбекистонда иш ўринлари камлигини, ойликлар пастлигини айтиб танқид қилишади. Лекин мамлакатга кирган ҳар бир йирик брендни “лгбтчи”дан олиб, “сионистчи”га солади. На иссиққа кўнамиз, на совуққа.
30+ млнлик халқни иш билан таъминлашни истасак, мана шундай йирик брендларни қучоқ очиб кутиб олишимиз, уларга нима шароитлар керак бўлса, барчасини қилиб беришимиз лозим. Давлат иш ўрниларини яратмайди, давлатнинг вазифаси — мана бундай машҳур инвесторларни қизиқтириш учун мамлакатда инвестицион климат яратиш. Ҳукуматни ишлагани қўйинглар.
2 548
Бугун Фурқат туманида аёлнинг ечинган ҳолатида кўпчилик бўлиб бостириб кириб, уни видеога олган “эркакларнинг” қамалиб кетганига янаям кўпроқ хурсанд бўлдим. Шахсий даҳлсизликка тупуриб қўйган погонлиларни қаматиб тўғри қилди тизим, ҳали қамалмай судма-суд юрганларни ҳам босиш керак.
Бу варварларни оқлаётган гнидаларни ҳам шунақа ётган ҳолатида 7-8 та опер келиб калтакласа, кўрардим аҳволини. Биронтаси ҳам охиригача бормасди. Гулираънога шундай жамиятда яшаб туриб ҳам, буларга қарши охиригача бораётгани учун тасаннолар айтиш керак. Йил одами.
2 548
Европани катта шаҳарларида, ёки кўп гапирилган Туркияда ҳайвонлар бемалол кўчаларда ёзилиб ётишади. Одамлар уларга қарашади, боқишади. Сўнгги пайтларда бундай ҳолат Тошкентда ҳам кўпайиб кетаётганидан хурсанд бўляпман. Бу ерда ҳам кўпчилик бу нарсаларни тушуняпти, кўча ҳайвонлари оч қолиб кетаётгани йўқ.
Мушукни ёввойиси бўлмайди. Ҳаммаси бир хил. Аксинча, ёввойи одамлар бўлади. Ёввойи одамлар кўп жойда мушуклар ўзини агрессив тутади, улардан қўрққани учун асосан том устида ва чердакларда яшириниб юради. Қайсики маҳаллада мушуклар хотиржам кўчаларда юролмаса, одамлардан қочиб юрса, билингки, у ерда ёввойи одамлар кўп. Шу орқали жойларнинг маданият даражасини билволаман одатда.
2 548
Шерзод Қудратхўжа ҳам ўзимиздан экан)
Кўча ҳайвонларига меҳрибонлик қилинг, айниқса, бугунги совуқ ҳавода улар бунга зор, эринмай дўкондан бир-икки дона овқат сотиб олиб берсанглар янаям яхши. Халқ маданияти шуларга бўлган эътибор орқали ҳам ўлчанади.
2 548
Инстаграмдаги мемларимиздан бирининг остида қўйилган изоҳлардан. Букетни қарела)
Биз эса ҳамон Қодирийларни отган, деб руслардан аччиқланиб юрибмиз…
2 548
Путин шу пайтгача Марказий Осиё, Беларусь, Африканинг бир неча мамлакатлари-ю Сурия, Грузия ва ҳаттоки АҚШга ўз одамини раҳбарликка қўйиб, уларни Россия манфаатларига хизмат қилдирди. Лекин, бутун президентлик карьераси давомида Украинада бу ишнинг уддасидан чиқолмади. Украиналикларни ҳатто 4 йиллик уруш билан ҳам бўйсундиролмади. Шу нарса унга тунлари уйқу бермаётган бўлса керак.
2 548
Россиянинг “Украинани 3 кунда эгаллаб олиши”га 4 йил тўлди.
Трампнинг бу урушни “1 кунда тугатиши”га ҳам қарийб бир йил бўлди.
На унисига, на бунисига бош эгмаган Зеленскийга қоил қолиш керак. Мана нима учун демократик легитимлик ва халқ қўллови муҳим.
2 548
Шунақа ит танимайдиган каналлар қаердан бунча 800 минг обуначи йиғади, ҳайронман. Имло хатолари билан бирга кўчириб босишяпти @burchakostida каналимиздаги постларни. Эгаларига етказиб қўйинглар, бизнинг ойлигимизни беришсин)
2 548
Уйимиз олдидаги тўртта банкоматни бирортасида айирбошлаш хизмати ишламаяпти. Қачон келмасам, шу аҳвол. Шу ишларни сунъий амалга оширишади шекл, одамлар қора бозорга бориб топширсин валютасини, деб.
2 548
+1
Элдар Асанов бўш вақтларида эркин кураш билан ҳам шуғулланиб туришини билармидинглар)
2 548
Акахонга муаллифлик ҳуқуқлари ҳақидаги видеомемиз ёқиб тушибди. Уланиб ҳам олибдилар. Сиз қачон уланасиз🤨
2 548
+1
Яндекс Allplay иловасини сотиб олганини эшитганимда, биринчи бўлиб “Буларнинг ҳам куни битибди”, деган фикр хаёлимга келди. Одатда, гигант компаниялар бозордаги ўз рақобатчиларини уларни кейинчалик ривожлантириш учун эмас, аксинча, синдириб йўқ қилиш учун сотиб олишади. Яндексни ўзида Allplay’га ўхшаш Кинопоиск деган иловаси бор, у ердан на бир сифатли кино ва на бир сериал топа оласан, шунга бўлса керак, одамлар орасида машҳур эмас. Уларга бу йўналиш қизиқ бўлганида, ана шу Кинопоискни ривожлантирган бўлишарди, менимча.
Allplay иловасидан Ўзбекистонга қайтганимдан бери, тахминан 4 йилдан буён фойдаланиб келардим. Унинг йўқ бўлиб кетаётганини кўриш аламли бўляпти, тахминан 1-2 йилдан кейин шунақа илова бор бўлганини ҳеч ким эслолмаса ҳам керак, худди ҳозир ҳеч ким бир пайтлар Express24 деган етакчи овқат етказиб бериш хизмати бор бўлганини эслолмайдигандек. Уларни ҳам ўтган йили айнан Яндекс компанияси сотиб олган эди.
Тўғри, ҳар ким мустақил қарор қабул қилади — сотгиси келибди, яхши нарх айтилганига сотиб юборгандир, бу бизнес, дейишингиз мумкин. Бу фикрга қўшиламан. Лекин, шахсан мен, йиллаб меҳнатим сингган лойиҳамни бировнинг қўлига уни синдириб бериши учун сотмаган бўлардим. Айниқса, асосий рақобатчимга.
Аввалроқ, @burchakostida канали учун қандайдир рус кишилар 30 минг доллар таклиф қилаётгани ҳақида постлар ёзгандим, яқинда яна биттаси, бу сафар ўзимизнинг қоракўз билан ҳам шу масалада гаплашиб қолдим. 27 минг беришим мумкин, деди. Ўтган галгидек, бу сафар ҳам таклифни рад этдим. Ўзим нолдан кўтарган лойиҳам ўзимда қолгани яхши.
@freemanuz
2 548
Бургер Кинг “Биз фақат рус тилида хизмат кўрсатамиз, бошқача бўлиши мумкин эмас, бу масала ёпилган”, деб ёзгани айтилган гап-сўзлар фейк экан. Ҳозир бу гапларни ёзган аккаунт ўчириб юборилган, компаниянинг ўзига ҳеч қандай алоқаси йўқ, дейишяпти. Буям рақобатга дош беролмайдиган, ўзини “миллий бренд” қилиб кўрсатиб, любой соҳада монополия ўрнатишга ҳаракат қиладиган ўзимизнинг қоракўзларнинг иши бўлса керак, хойнаҳой.
Бургер Кингга бориб келган одамлар тасдиқлашлари мумкин, хизмат кўрсатиш тўлиқ ўзбек тилида бўляпти. Ҳеч қандай дискриминация йўқ. Ўзи, жаҳон брендларини мамлакатга бир азобда, катта машаққат билан олиб кирдик, уларни ҳозир қўллаб-қувватлаш керак, манипуляцияга учманг.
