cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🌍UMMAT UYGʻON🌏

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِــــيم ••••••••••••••••••••••••••••••••• G'ariblarga tubo bo'lsin!...

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganTil belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
179
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

sticker.webp0.44 KB
🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀 Жахолатнинг домидан чиқиб, Хақ кўринса хасни-да тутдим, Аллоҳ томон элтадир дея, Нобоп йўлдан нажотлар кутдим. Оловларни нур дея атаб, Ўзни урдим, парвона бўлиб, Бағри дилим куйгандан қолган, Жарохатга кетдику тўлиб. Урган бўлдим ўзни хар ёнга, Излаб холис дўстларни чиндан, Ўз гунохим тушунган оним, Ўпкалашим ўринли кимдан? Ишонч, гумон,офият, хатар Қалбдан кетмас, вазият талаб, Хечким аслин кўрсатмас, мен хам, Турдим гўё хўрозқанд ялаб. Тегиб кетди жонимга бундай, Сохтакорлик, сохта юришлар, Ўзим хатто бўлмасам холис, Нега керак дўстлик қуришлар. Четдан боқиб қайта ва қайта, Ўз холимга йиғладим, кулдим, Керак эмас жойларда нечун, Афсус ўзни минг Зое қилдим. Мўъминларга харис онимда, Жохил эди бисёр ёнимда, Иймонлашиб юрмасам шайтон, Қўймас дердим, сузиб қонимда. Адашибман! Хифзида Роббим Сақлар экан,Таваккул қилсам, Тахажжуда Ўзидан ёлғиз, Нажот сўраб, дуолар қилсам. Сўрамадим алҳамдулиллоҳ Хеч мўъминдан нафсимга фойда, Фақат бўлдим керакмас онда, Хато қилиб кераксиз жойда. Хар куним бир Роббимдан имкон, Имконлардан олганча фойда, Хақ тавфиқи ила яшарман, Ўзимга бир, тузибтзўр қоида. Узлатларга кетмам чекиниб, Мехир кутмам аммо юкиниб, ИншаАллоҳ наф бериб яшай, Қолмасам бас СИЗ деб ўкиниб. Дунёдаги қувончлар бекор, Насиб балки жаннатда кулиш, Узур энди, ўзни йўқотиб, Билдим недир, ўлмайин ўлиш. Фақат Ҳаққа суянган кўйи, Тақвосини ўрнига қўйса, ИншаАллоҳ икки дунёда, Азиз бўлар МУСЛИМА НИСА. ©Muslima Nisa
Hammasini ko'rsatish...
"Қўғирчоқ имомлар" Тавҳид томирига болта урганлар, Бақодан Фанони афзал кўрганлар, Шайтон-ла аҳдида собит турганлар, Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Ғийбатхона бўлди, Аллоҳ уйлари Раббоний олимдан ҳоли, жойлари, Бундай мусийбатдан нари қайлари? Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Рижолни безабди Роббим соқол-ла, Шунга ҳам раддия бериб мақол-ла, Биродар тутунар қонхўр шоқол-ла, Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Хижобни юлсалар афифалардан, Қўлларини тиймай заифалардан, Сукутдасиз, СИЗ қайси тоифалардан? Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Очкўз Тоғутларнинг қопқонидирсиз, Муллаларнинг нафси ўпқонидирсиз, Ўзбекнинг тузалмас чипқонидирсиз, Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Тўкин дастурхонда ваъзингиз хўпдир, Ботил-ла ҳақ юзин бежаши кўпдир, Ўпадир! Гар тоғут 'нажасим ўп дер', Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Ҳалолмиди Рибо ёки мусиқа? Харом деганларни олиб тазийққа, Яшарсиз олгандай Роббдан васиқа, Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Касод йўлин тутган, экансиз Тожир, Ботилни ялтироқ кўрсатган фожир, Қай юз-ла Аллоҳдан кутарсиз ажр? Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Тўйу-аза тўлиб киссаларингиз, Ҳалқ ҳаққидан олиб хиссаларингиз, Вақтинчадир ғоз турган жуссаларингиз, Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Ҳаққа кўнмай, ортди кибрларингиз, Ширкка чорлаётир, киборларингиз, Қачон битар мўминга жабрларингиз? Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Кўриндингиз кўзга бўлиб тўнғиздай, Гўнг-ла оввора ул қора қўнғиздай, Бўлган, бўлаверар хоинлар сиздай, Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! Булбулгамас, берилиб минбарлар Зоғга, Ҳақни сўзлаганни итариб чоҳга, Йўлиқарлар билмам қандай Аллоҳга, Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! "Ислом" отасидан қолгандай оҳир, Уйидан Пайғамбар қилгандай зухур, Йўқми сиздай ҳаққа лоиқроқ ахир? Тоғут қўғирчоғи бўлган Имомлар! ©Муслима Ниса.
Hammasini ko'rsatish...
01:06
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда 100 фоиз аёллардан камида 85 фоизи авратлари (аёқ қўли, сочлари)ни очиб юрийди. Кўпи билан 15 фоизи ҳижоб ўрайди. Улардан тахминан 1 фоизи қора ҳижоб ва ниқоб тақади, агар бир фоиз чиқса. Агар домлаларни мақсади Аллоҳни розилиги бўлса, халқини жаҳаннамга тушишидан хавотирга бўлса, кимни маломат қилиб, насиҳат қилади?! Аврати очиқларгами, ёпиқларгами?! Аммо домламиз 85 фоиз ярим ялонғоч юрган аёллар қолиб, 1 фоиз қора ҳижоб кийган аёлларга ташланибдилар. Маълумот учун Ханафий мазҳаби уламолари агар аёл киши юзини очса фитна бўлса юзини беркитиб юриши вожиб Аллоҳга қасам ичиб айтаманки барча аёллар юзини очиб юрса фитна бўлади агарчи энг хунукман десаям мисрликларда бир мақол бор Хар бир тушган нарсани олувчиси бор дейилади яни юзини очиб юрса битта эркак фитналанмаса бишқаси фитналанади, Буваларимиз чимматларда юришган Субҳаналлаҳ буваларимизам адашган деймизми энди субҳаналлоҳ. Битта гап айтамиз Аллоҳ ислом динига нусрат берсин ва исломни иззатини олий қилсин. 👇👇👇 @al_azhar123
Hammasini ko'rsatish...
1.77 MB
Бирдамликни парчаловчи омиллар ​​Кучли қувватли бўлиш гуноҳлардан тийилган ҳолда, бўлишини Аллоҳ таоло оятларида билдириб ўтди. Шу билан бирга, гуноҳ қилиб, тавба қилган инсонни ҳам севишини баён қилади. Ўзбекистондаги инсоний муносабатлар бўйича вазиятни ёритадиган бўлсак, инсонларда ўзаро ишонч йўқлигини, у асосида меҳр-муҳаббат, бродарлик мавжуд эмаслиги, у сабабли бирдамлик йўқлигини кузатишимиз мумкин. Кетма-кетлик ўлароқ кўриб чиқсайлик; ◼Гумонланиш сабабли ишонч йўқлиги; ◼Ишонч заифлиги/йўқлиги сабабли меҳр-муҳаббат ноқислиги ◼Меҳр-муҳаббат танқислиги сабабли бродарлик ришталари йўқлиги ◼Бродарлик ришталари мавжудсизлиги сабабли, бирдамлик йўқлиги ◼Бирдамлик йўқлиги боис, парчаланиш, тарқоқлик кучлилиги, ҳуқуқлар поймол бўлиши, динда эркинлик йўқлиги каби кетма-кет сабаб мусаббабга боғланган занжирни кузатишимиз мумкин. Демак, иззатсизликни асоси гумон ва шу каби нафс ғолиб келган гуноҳларга бориб тақалишини кузатишимиз мумкин. Жоҳил муҳитдагиларни тушунса бўлади, аммо муҳожиратдагилар илмдан хабари бўла туриб, айни шу масалаларни била туриб, нега шу каби гумонлардан тийилишмасдан, жамиятда адоват, қалб ҳиралигини юзага келтириб фитна қилишлари ажабланарли ҳол. Мўмин киши юзаки ҳулосалар билан эмас, аниқликлар билан иш тутиши бир қанча оятларда таъкидланган. Аниқлик асосидаги ҳаракат биздаги заиф сифатларни кетказиб, қалблар бирлигини таъминлайди ва бизни саодатли қилади. Гумонлар ва ўтмиш ҳатолар билан ўралашиш фақат ва фақат бизни таназзулга ва ҳорликга етаклашига тариҳ гувоҳ عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إياكم والظنَّ، فإنَّ الظنَّ أكذب الحديث   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Гумондан сақланинглар, албатта гумон ёлғонроқ хабардир“ © Юсуф Азизий Манба:aqida/fikr
Hammasini ko'rsatish...
Hammasini ko'rsatish...
Усул саласа шарҳи. Муқаддима. 1."Аллоҳнинг уч ваъдаси" 2."Битоқа" тўғрисидаги ҳадис

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим قال تعالى: وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ   Бугунги кунда мусулмонлар томонидан ислом умматини азиз қилиш учун жуда кўп сай ҳаракатлар қилмоқда лекин…

Ўрис боси бкелгандан буён Комунистлар захри намоён Ҳақ-ҳуқуқинг айлама баён, Қадр-қиймат кўрсатолмас бўй Токи бўлсанг юввош мисли қўй. Онгингни ҳам забт этди душман, Сасинг чиқса қиладир пушмон, Деёлмассан мен озод қушман, Ўз айбингдан берар хар иш рўй, Афзал билсанг бўлмоқликни қўй! Курмак ерсан, бериб ошингни Силамагай нокас бошингни, Терганингча мудоом тошингни, Бу хорликка қўёлсанг чек қўй, Гар бўлмасанг юввош мисли қўй! Очман десанг суяк тутарлар Йиллар сени тунаб ётарлар, Бир кун ёвга сени сотарлар, Ёлғонларни майли ростга йўй, Рози эсанг бўлмоқликка қўй. Бошинг чўқир ўлаксахўрлар, Пешонандан томчилар шўрлар, Кўп бу юрта кўзи соғ кўрлар, Ҳеч қийматинг кўрсатмади бўй, Не қиларсан бўлсанг мисли қўй?! Кўнглинг ёмон бузулиб кетар, Жигарларинг эзилиб кетар, Деяолмай аммо Бас! Етар! Юпатарсан ўзни қилиб тўй, Яшаябсан ахир мисли қўй! Пок Исломий аслингни бузиб, Ташладилар наслингни бузиб, Фахшда кетдинг кўплардан ўзиб, Юртим тинч деб сураверсанг ўй, Кўп яшарсан ҳали, бўлиб қўй! Чет элдами, ё Юртда Эй Сан Бир-бирингни гўштингни ейсан, Яна кўксинг керганча дейсан: Мен Ўзбекман, ўзбекликни Қўй, СЕН қўрадан чиқаолмаган Қўй! Ўзингга бек бўлганинг касри, Ҳолиқингдан четлатди асли, Туркийликнинг қулади қасри, Мен деяолмам хоинларни сўй, Бундай ишга жазм этаолмас қўй! Ўзим-ўзим деган онингдан, Арзони йўқ сенинг қонингдан, Бўғзингга тиғ тортиб жонингдан, Айирарлар бирма-бир шу кўй, Шер бўлмайин, бўлаверсанг қўй! Катта ғаминг қорин ғамидир, Тор хаётинг кўзинг намидир, Бил! Тотли там, Тавхид тамидир, Ҳақ каломин кўрмас кўзинг ўй, Қўй чорвадир, СЕН Қўйликни қўй. Кўпдан қочиб қутилмас ёвлар, Аслингга қайт, махф этиб ғовлар,Душманларинг бераолмас довлар, Қуръон-Суннат бўлса дарду-ўй Арслонларга айланар ҳар қўй! ©Muslima Nisa
Hammasini ko'rsatish...
Устоз Абу Ҳанифаҳнинг бошқа тармоқлардаги саҳифалари Telegram: https://t.me/QalbNuriAbuHanifah YouTube: https://youtube.com/c/QalbNuri facebook: facebook.com/QalbNuriAbuHanifah Instagram instagram.com/qalbnuri.abu.hanifah Rasmiy sayt www.qalbnuri.org https://t.me/Siyrat_Rasululloh
Hammasini ko'rsatish...

#БУГУННИНГ_МУАММОСИ Агар кишининг дини заифлашса, ақли ва кўнглидан кўра кўпроқ қорни ва фаржига эргашади. @Tavhid_7 // заҳира @Xanafi
Hammasini ko'rsatish...
​​XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги "Пахта иши"да жувонмарг кетган 10 000 лаб юртдошларимиз... Барчасини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, халқ ва Ҳақ учун хизмат қилиб жон берган барча фидойилардан Аллоҳ рози бўлсин! Георгий латтасига ошиқ бўлганлар Георгий хочи соҳибларининг ушбу фикрларини ҳам ўқиб, хулоса қилиб кўришсин: Қўзғолончилар (Дукчи Эшон бошлиқ 1898 йилдаги қўзғолон) бизнинг уйқуда ётган 22 солдатимизни ўлдирганликлари учун бунинг хунига исёнчилардан 22000 кишига ўлим жазоси берилиб, 300 киши Сибирь сургунига ҳукм этилди. Қўзғолончилар раҳбари Дукчи Эшон яшаган жой — Мингтепа теп-текис қилиниб, у ерга 200 оилали рус қишлоғи қурилди... Ислом ўз қиёфасида нуфузли бир кучдирки, у билан биз, руслар, узоқ даврларгача, муқаррар равишда ҳисоблашишга мажбурмиз..." С. М. Духовский, Туркистон генерал-губернатори (Император Николай II га юборган ахборотномасидан). Бир минг сарт бир рус солдати этигининг пошнасига арзимайди. Иванов, Фарғона генерал-губернатори. Кўктепа жангида жон бераётган бир мулланинг: «8000 бегуноҳ одамни ўлдирганинг учун виждон азобига қолмайсанми?» — деб берган саволига генерал Скобелев юзсизлик билан: «Йўқ! Талофат 80000 га етмаганига ачинаман!»—деб виждонсизларча жавоб берган. Миллатни йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг маданиятнни, санъатини, тилини йуқ қилсанг бас, тез орада ўзи адойи тамом бўлади... Тўкилган ҳар томчи рус қони учун душман (ўрта осиёликлар) қонини дарёдек оқизаман.. Дунё славянларники, славянлар эса Россияники... Очиғи мен урушни яхши кўраман. Ҳар бир миллат ўз худудини табиий чегараларгача кенгайтириш ҳуқуқига эга ва бу қонунийдир. Биз, славянлар, албатта Босфор ва Дарданеллни эгаллашимиз зарур, акс ҳолда ҳар қандай тарихий аҳамиятимизни йўқотамиз. Агар қўлимиз бу бўғозларгача етмаса, ерларимиз қанчалик чексизлигига қарамай, биз ҳалок бўламиз. Мен шуни кўриб, ҳис қилиб турибман ва башорат қилиб айтаманки, славянлар бир куни Германияни ейди. Немисларга асло тоқат қила олмайман... М. Д. Скобелев, Фарғона генерал-губернатори. @SaroyMullalari
Hammasini ko'rsatish...

Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.