cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ХИДИРШО ОТА. УЗ

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
534
Obunachilar
-624 soatlar
-37 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
#Ғанимат_фурсатлар Эртага арафа куни Арафа куни Аллоҳ таоло бандаларига жуда яқин бўлади ва дуоларини қабул қилади! ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1020Loading...
02
#ЭСЛАТИНГ Арафа кунининг рўзаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар. (Имом Муслим ривояти). Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз – бошқа диндошларимизга эслатинг! ⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти: 15.06.2024 (Тошкент вақти билан) Саҳарлик тугаши: 03:00 Ифторлик бошланиши: 20:03 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1514Loading...
03
Арафа куни рўза тутишнинг фазилати ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
3472Loading...
04
○ Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади. Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан: Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ! Имом Муслим ривояти. 🤲 Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил! 👉@Xidirsho_ota_masjidi
750Loading...
05
АРАФА КУНИ.. (ЭҲТИЁЖЛАР КУНИ) Имом Aвзоий айтдилар: "Aллоҳдан сўраш учун ҳожатларини Aрафа кунига тўплаб турадиган (сақлаб турадиган) қавмларни биламан". Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир". Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак. Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади. Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган ўша Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир. ("Aл-Aзкор" китоби, 333-бет) Каналга аъзо бўлиш: 👇 👉@Xidirsho_ota_masjidi
840Loading...
06
🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. 🗣 Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади: • 15 июнь — 5 маҳал • 16 июнь — 5 маҳал • 17 июнь — 5 маҳал • 18 июнь — 5 маҳал • 19 июнь — 3 маҳал 🟢Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. 💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. 🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1483Loading...
07
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Жума муборак! 👉@Xidirsho_ota_masjidi
24911Loading...
08
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм) ❓"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими? ❓2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1860Loading...
09
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ УЧУН ҚАССОБ ЁЛЛАШ 22-МАСАЛА: Бир киши қурбонлигини сўйиш учун қассоб ёлласа ва мазкур қассоб ўзининг номидан сўйса, қурбонлик қассобнинг эмас балки эгасининг номидан қилинган саналади (“Сирожийя”). Бир киши қурбонликни сўйишда қассоб билан бирга пичоқни ушлаб сўймоқчи бўлса, унга ҳам тасмия айтиш вожиб бўлади. Агар улардан бири тасмияни қасдан айтмаса, у ҳолда сўйилган жонлиқ ҳалол саналмайди (“Заҳийрийя”). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1540Loading...
10
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИКДА ШЕРИКЛИК МАСАЛАСИ 23-МАСАЛА: Туя ва қорамолга еттидан ортиқ киши шерик бўлса жоиз бўлмайди. Бироқ еттидан кам бўлса жоиз, яъни икки, уч, тўрт, беш, олти киши шерик бўлиб қурбонлик қилса бўлади (“Хулоса”). Бир киши бир қора мол ёки туяни қурбонлик учун сотиб олса сўнг олти киши унга шерик бўлсалар жоиздир. Аммо сотиб олишдан олдин уларни шерик қилгани яхшироқдир. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1610Loading...
11
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ #Дуо Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир. https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
1791Loading...
12
🐏 Qurbonlik qilishning hikmatlarini bilib oling Yaqinlaringizga ham ulashing! 👉@Xidirsho_ota_masjidi
2511Loading...
13
#Қурбонлик ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ Савол: Қурбонликнинг терисини сотиш жоизми? Жавоб: Қурбонликнинг териси унинг гўшти каби пулга сотилмайди. Агар сотса, қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб бўлади. Лекин терини уйда ишлатиладиган (идиш-товоқ каби ейилмай, доимий фойдаланиладиган) нарса эвазига алмаштириш мумкин. Савол: Бир-икки ҳафта олдин қурбонлик ниятида сотиб олинган ёки шу мақсадда уйда боқилаётган ҳайвоннинг сути ва юнгидан фойдаланса бўладими? Жавоб: «Фатавойи ҳиндия» китобида: «Қурбонликка қўй (ёки мол) сотиб олган киши унинг сути ёки юнгидан фойдаланиши макруҳи таҳримий. Чунки у қурбонликни қурбат учун тайин қилди. Қурбонлик кунидан олдин сўйилса, гўштидан фойдаланиш жоиз бўлмаганидек, қурбонликдан олдин сути ва юнгидан фойдаланиш ҳам жоиз эмас. Баъзи машойихлар фойдаланиш жоиз эмаслигига назр қилинган қурбонлик ва камбағалнинг қурбонликка атаб сотиб олган жонлиғида жоиз эмас», дейишган», деб келтирилади. Соғилган сут ва олинган юнг фақирларга садақа қилиб юборилади. Савол: Бир киши отасининг номидан қилган қурбонлигидан ўзига керагини олиб, қолганини сотиб юборса бўладими? Жавоб: Қурбонликнинг териси, гўштини бой ёки камбағалга ҳадя ва садақа қилиш мумкин. Агар қурбонликнинг тери ёки гўшти пулга сотилса, бу пул закот олишга ҳақлиларга берилади, ўзи ишлатиши жоиз эмас. «Раддул мухтор» китобида: «Агар қурбонлик гўшти ё териси мустаҳлак (буғдой, асал каби ейиладиган нарсага) ёки пул эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб», дейилган. Савол: Сотилган қурбонлик терисининг қиймати қандай садақа ҳисобланади? Унинг қийматини масжид-мадрасаларнинг таъмирига ишлатса бўладими? Жавоб: Шариатга кўра, сотилган қурбонлик терисини фақир-мискинларга садақа қилиш вожибга айланади. «Ҳидоя» китобида «Тери ёки гўштни тилло, кумуш ёки турмайдиган мол (ун, ёғ каби) нарса эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб бўлади. Чунки қурбат эвазга кўчди», дейилган. Ушбу иборадан қурбонлик териси сотилгач, унинг қиймати худди закот каби садақа қилиниши вожиб эканини билиш мумкин. Демак, бундай маблағ закотга ҳақдор ўринларга сарфланади. Закотни фақир-мискинга мулк қилиб бериш шарт бўлганидек, терининг қиймати ҳам фақир-мискинга мулк қилиб берилади. Масжид таъмирига ишлатишда мулк қилиб бериш йўқ. Мабодо терининг пули ҳақдор фақир кишига мулк қилиб берилса ва у ўз ихтиёри билан масжидга ҳадя этса жоиз. Савол: Агар терини имом ёки мутаваллига бериб, улар уни масжидга ишлатса бўладими? Жавоб: Қурбонликнинг биринчи куни, ийд намозини ўқишдан олдин қурбонликни суйиш жоиз эмас. Ийд намози ўқилгандан кейин сўйилиши шарт. «Шаҳар аҳли учун ийд намозидан олдин қурбонлик жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугунги биринчи ибодатимиз намоз, кейин қурбонлик», деганлар. Ba яна У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан олдин сўйса, қурбонлигини қайта қилсин. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, ибодати тугал бўлибди, мусулмонлар суннатини топибди», деганлар. Имом намозни кечиктирса ҳам яримламагунча то кун қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. “Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар” китобидан. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1841Loading...
14
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ 🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
2351Loading...
15
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ КИМЛАРГА ВОЖИБ? ❓CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, кимлар қурбонлик қилиши лозим? Умуман қурбонлик қилишга тегишли аҳкомлар ҳақида батафсил маълумот берсангиз. 📩 ЖАВОБ: Қурбонлик қилиш – Ислом шиорларидан биридир. Аллоҳ таоло қурбон ҳайити кунида бизларни ҳайит намозини ўқишга, қурби етган кишиларни эса қурбонлик қилишга буюрган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай баён қилинган: яъни: “Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!” (Кавсар сураси, 2-оят). Давомини ўқиш учун линк устига босинг! 👉@Xidirsho_ota_masjidi
2011Loading...
16
#Қурбонликка_оид_масалалар 3-МАСАЛА: Қурбонлик учун қўй, эчки, қорамол ёки туя сўйилади. Қўй ва эчкини бир киши, қорамол ва туяни бир кишидан токи етти кишигача қурбонлик қила олади. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1510Loading...
17
#Қурбонликка_оид_масалалар 6-МАСАЛА: Қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик кунларининг барчасида бой бўлиши шарт қилинмайди, балки ушбу кунларнинг аввалида камбағал бўлган киши охирги кунида бойга айланса ҳам, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Фатовои Оламгирийя” китоби). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1330Loading...
18
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИ ТИРИКЛАЙИН ЁКИ СЎЙГАНДАН КЕЙИН ТАРОЗИГА ТОРТИБ НАРХИНИ КЕЛИШИШ #қурбонлик ❓1286-CАВОЛ: Қурбонлик қилишга қўй ёки бошқа ҳайвон сотиб олмоқчи бўлган киши ҳайвоннинг пулини сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса бўладими? Қурбонлик учун сотиб олинадиган қўй ёки молни нархини чиқариш учун тириклигича тарозига қўйиб, вазнига қараб нархини келишиб олиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон тўлиқ мулкка кирмасдан сўйилса, қурбонликка ўтмайди. Чунки, неча кило чиқса, шунга қараб пул бераман, дейиш билан ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига тўлиқ ўтмаган бўлади. Ундан ташқари чиққан гўштининг килосига қараб пул бераман, дейиш фақат гўшт сотиб оламан, дейиш бўлади. Шунга кўра, қўй сўйилганда ҳақиқий эгасининг номидан сўйилган бўлади, сотиб олувчининг номидан эмас. Демак, аввал (пули насия бўладими, нақд бўладими фарқи йўқ) тирик ҳайвонни қийматини тайин қилиб, тўлиқ сотиб олиши керак, кейин қурбонлик қилинса, дуруст бўлади. Қолаверса, бу шаклда сўйилаётган қўйнинг нархи номаълум бўлиб турган бўлади. Савдодаги шартлардан бири товар ва сумманинг аниқ бўлишидир. Агар уларнинг бири ноаниқ бўлса, савдо ҳақиқий ҳисобланмайди. وَجَهَالَةُ الثَّمَنِ تَمْنَعُ صِحَّةَ الْبَيْعِ “Маҳсулот нархининг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Тирик ҳайвонни тарозуга қўйиб, ҳар килосига маълум маблағни бериб тириклай сотиб олса, уни қурбонлик қилиш дуруст бўлади. Чунки ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига ўтиб сўйилмоқда. Масалан, Қурбонлик қилувчи қўй сотувчи билан, қўйни тириклигича тарозига қўямиз, чиққан килосига шунчадан бераман, деб қўйни нархини чиқаришади ва шу нархга савдо боғланади. Яъни нархни қулай белгилаш учун шундай услубдан фойдаланишади. Аслида шариат қоидаси бўйича ҳайвонлар тарозида тортилмайдиган, балки қийматига қараб сотиладиган нарса (товар) ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда жоиз бўлиши тарозида тортгандан кейин аниқ бўлган суммага сотиб олаётгани учундир. Масалан, тирик вазни эллик кило чиқса ва килосига эллик минг сўмдан беришга келишса, қўйнинг баҳоси икки ярим миллион бўлади ва қўйни шу суммага сотиб олган бўлади. “Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган: وجهالة الثمن تمنع صحة البيع فإذا علم ورضي به جاز البيع ؛ لأن المانع من الجواز هو الجهالة عند العقد وقد زالت في المجلس وله حكم حالة العقد فصار كأنه كان معلوما عند العقد “Нархнинг номаълум бўлиши савдонинг тўғри бўлишини ман қилади. Агар харидор савдонинг ўзида нархни билса ва шу нархга рози бўлса, савдо жоиз бўлади. Чунки савдонинг тўғри бўлишидан тўсиб турган нарса бу савдо вақтидаги нархнинг номаълумлиги эди. Савдо келишуви бўлаётган вақтда номаълумлик йўқолса, нарх худди савдо битимида маълум бўлгандек бўлиб қолади”. Қўйнинг тирик ҳолида тарозига қўйилгандан кейин баҳосининг аниқ бўлиши нархдаги ноаниқликни йўқотади ва савдо тўғри бўлишини таъминлайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1871Loading...
19
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚАЙСИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ АФЗАЛ? 21-МАСАЛА: Бир киши битта қўйнинг нархи молнинг еттидан биридан қимматроқ бўлса, битта қўй сўйгани афзалдир. Агар уларнинг қиймати тенг бўлса ҳам, битта қўй сўйгани яхшироқдир. Аммо молнинг еттидан бири битта қўйнинг қийматидан кўпроқ бўлса, у ҳолда молга шерик бўлгани афзалдир. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1561Loading...
20
#Қурбонликка_оид_масалалар 10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1280Loading...
21
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ПАЙТИДА ҲАЙВОНГА НУҚСОН ЕТСА 20-МАСАЛА: Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни сўйиладиган жойга олиб келиб, уни ерга ёткизиш вақтида қўл ёки оёқлари синиб қолса, уни қурбонлик қилиш жоиздир. Шунингдек, қурбонлик қилинадиган мол сўйиладиган пайти қочиб кетиб, кўзига нуқсон етса, уни қурбонлик қилиш жоиздир (“Бадоеъ”). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1750Loading...
22
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИГА НУҚСОН ЕТСА 19-МАСАЛА: Бой киши тарафидан қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвоннинг кўзи кўрмай қолса, ёки қўл ё оёғи синса, ёки қулоғи кесилса, ёки думи ё думбасининг учдан биридан кўпи узилса, ушбу ҳайвонни ҳам қурбонлик қила олмайди. Балки ўрнига бошқа соғломини сотиб олиб, ўшанисини қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Шу каби қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса ёки ўғирланса ҳам, ўрнига бошқасини сотиб олиб, қурбонлик қилиниши лозим. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
1300Loading...
23
#Қурбонликка_оид_масалалар 5-МАСАЛА: “Икки кўзи кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвонни қурбонлик учун сўйилмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Туя, қорамол, қўй ва эчкиларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик учун сўйилса, жоиз бўлаверади (“Ал-Ҳидоя” ва “Ал-Фатово Оламгирийя” китоблари). Озғин қўй сўядиган жойгача юриб бора олса, қурбонликка ярайди. Юриб бора олмаса, қурбонликка сўйилмайди. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1390Loading...
24
#Қурбонликка_оид_масалалар 4-МАСАЛА: Шохсиз қўйни қурбонлик қилиш дуруст. Шохининг бир қисми синган қўйни ҳам қурбонлик қилишга рухсат берилган. Аммо шохи таг-тубидан синган бўлса, қурбонликка ярамайди. Мажнун (жинни) қўй айни пайтда ем-хашак еб турган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз. Қўтир қўйни қурбонликка сўйиш учун қўтирлик гўштга ўтмаган ва айни пайтда ем-хашак еб турган бўлиши шарт. Акс ҳолда у қўй қурбонликка ўтмайди (“Фатовои Оламгирийя” китоби). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1490Loading...
25
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР 17-МАСАЛА: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг қулоқ ёки дум ёки думбасининг учдан биридан камроғи кесилган бўлса ҳам, уни қурбонлик қилиш дурустдир. Қулоғи ўртасидан узунасига кесилган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Шунингдек, қулоғининг учи ёки остидан озгинаси қирқилган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиш мумкиндир (“Бадоеъ”). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1260Loading...
26
#Қурбонликка_оид_масалалар 2-МАСАЛА: Қурбонликнинг ҳукми – бу дунёда вожибни адо этиш ва охиратда Аллоҳ таолонинг фазли билан улкан ажру-савобларга эга бўлишдир (“Ғиёсийя”). Қурбонлик, агар барча шартлари топилса, эркакка ҳам, аёлга ҳам вожибдир (“Бадоеъ”). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1720Loading...
27
#Қурбонликка_оид_масалалар 1-МАСАЛА: “Қурбонлик кунларида бой, муқим, мусулмон, ҳур-озод бўлган ҳар бир кишига қурбонлик қилиш вожибдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Қурбонликни вожиб қиладиган бойлик – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1970Loading...
28
#Қурбонликка_оид_масалалар 12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1250Loading...
29
#Қурбонликка_оид_масалалар 14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1320Loading...
30
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ЁШИ... 15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1341Loading...
31
#Қурбонликка_оид_масалалар 13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади. Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1190Loading...
32
#Қурбонликка_оид_масалалар 11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1290Loading...
33
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ НУҚСОНЛАР 18-МАСАЛА: Тиши йўқ ҳайвон агар тили билан ем-ҳашакни ейдиган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Акс ҳолда, жоиз бўлмайди. (“Бадоеъ”). Қўй ёки молнинг икки қулоғидаги ёриқ ва кесилган жойлари жамланмайди. Яъни ҳар-бири алоҳида ҳисоблаб кўрилади. Агар ҳар бир қулоғининг кесилган жойи учдан биридан кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир (“Татархонийя”). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1151Loading...
34
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР 16-МАСАЛА: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг думи ёки думбасининг учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса ёки туғма қулоқсиз бўлса ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аммо қулоқлари туғма кичик бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Битта қулоғи йўқ бўлса, ёки кесилган бўлса, уни қурбонлик қилиб бўлмайди. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1830Loading...
35
#ЭСЛАТИНГ БИР КУНДА БИР ЙИЛГА БАРОБАР РЎЗА ТУТИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? ЕЧИМ: Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунидаги ҳар бир куннинг рўзаси, бир йилга баробар. ДАЛИЛ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробар. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробар», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган. Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз – бошқа диндошларимизга эслатинг! ⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти: 12.06.2024 (Тошкент вақти билан) Саҳарлик тугаши: 03:00 Ифторлик бошланиши: 20:02 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
4399Loading...
36
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊 Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! 🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
2433Loading...
37
бомдод 04:15 пешин 13:00 аср 18:25 шом 20:10 хуфтон 21:40
1 65010Loading...
38
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. Facebook|Instagram|X
3064Loading...
39
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
3712Loading...
40
#ақида Ризқ Аллоҳдан Саидаҳмад домла Сайдаралиев ` Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси 👉@Xidirsho_ota_masjidi
1801Loading...
01:12
Video unavailableShow in Telegram
#Ғанимат_фурсатлар Эртага арафа куни Арафа куни Аллоҳ таоло бандаларига жуда яқин бўлади ва дуоларини қабул қилади! ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
Арафанинг машҳур дуоси 0.mp42.38 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#ЭСЛАТИНГ Арафа кунининг рўзаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар. (Имом Муслим ривояти). Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз – бошқа диндошларимизга эслатинг! ⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти: 15.06.2024 (Тошкент вақти билан) Саҳарлик тугаши: 03:00 Ифторлик бошланиши: 20:03 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
01:22
Video unavailableShow in Telegram
Арафа куни рўза тутишнинг фазилати ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
05. ARAFA KUNI RO'ZA TUTISHNING FAZILATI.mp49.34 MB
Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади. Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан: Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ! Имом Муслим ривояти. 🤲 Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил! 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
АРАФА КУНИ.. (ЭҲТИЁЖЛАР КУНИ) Имом Aвзоий айтдилар: "Aллоҳдан сўраш учун ҳожатларини Aрафа кунига тўплаб турадиган (сақлаб турадиган) қавмларни биламан". Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир". Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак. Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади. Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган ўша Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир. ("Aл-Aзкор" китоби, 333-бет) Каналга аъзо бўлиш: 👇 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🗣 Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади: • 15 июнь — 5 маҳал • 16 июнь — 5 маҳал • 17 июнь — 5 маҳал • 18 июнь — 5 маҳал • 19 июнь — 3 маҳал 🟢Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. 💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. 🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Жума муборак! 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм) ❓"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими? ❓2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ УЧУН ҚАССОБ ЁЛЛАШ 22-МАСАЛА: Бир киши қурбонлигини сўйиш учун қассоб ёлласа ва мазкур қассоб ўзининг номидан сўйса, қурбонлик қассобнинг эмас балки эгасининг номидан қилинган саналади (“Сирожийя”). Бир киши қурбонликни сўйишда қассоб билан бирга пичоқни ушлаб сўймоқчи бўлса, унга ҳам тасмия айтиш вожиб бўлади. Агар улардан бири тасмияни қасдан айтмаса, у ҳолда сўйилган жонлиқ ҳалол саналмайди (“Заҳийрийя”). 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИКДА ШЕРИКЛИК МАСАЛАСИ 23-МАСАЛА: Туя ва қорамолга еттидан ортиқ киши шерик бўлса жоиз бўлмайди. Бироқ еттидан кам бўлса жоиз, яъни икки, уч, тўрт, беш, олти киши шерик бўлиб қурбонлик қилса бўлади (“Хулоса”). Бир киши бир қора мол ёки туяни қурбонлик учун сотиб олса сўнг олти киши унга шерик бўлсалар жоиздир. Аммо сотиб олишдан олдин уларни шерик қилгани яхшироқдир. 👉@Xidirsho_ota_masjidi
Hammasini ko'rsatish...