cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

NAMOZ O'QISH TARTIBI

Assalomu alaykum Namoz o'qish tartibi kanaliga xush kelibsiz. Kanal admini: @Odiljon_Shokirov @Shokirov_Odiljon

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
3 551
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-47 kunlar
-4330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

✨ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!✨ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ ✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади: 1. Андижон 05:10 2. Наманган 05:10 3. Фарғона 05:10 4. Тошкент ш. 05:15 5. Тошкент в. 05:20 6. Сирдарё 05:25 7. Жиззах 05:30 8. Самарқанд 05:35 9. Навоий 05:40 10. Қашқадарё 05:40 11. Бухоро 05:40 12. Сурхондарё 05:40 13. Хоразм 05:50 14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50 ☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Hammasini ko'rsatish...
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган). 🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. 🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
🌙 ҚЎШАЛОҚ АЙЁМ ✨ Қутлуғ ойнинг улуғ «ҲАЙИТ» кунига ва Жума айёмига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин! 🕋 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, Рамазон ҲАЙИТ ва Жума айёмингиз муборак бўлсин. Келаси Рамазонларнинг Жумаларида хам бир биримизни қутлаш насиб қилсин 🤲 Яқинларни қўшалоқ Саййидул Айём билан қутланг! 🌙🕌 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш⬇️ 👉https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
Hammasini ko'rsatish...
#Диққат #Тарқатинг Ҳайит намози қай тарзда ўқилади? Батафсил видеода кўрсатилган. Видеони яқинларга улашинг❗️👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
Hammasini ko'rsatish...
✅ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди. 🌙 Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади. 🌙 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари: 1. Андижон вилояти 05:50 2. Бухоро вилояти 06:20 3. Жиззах вилояти 06:10 4. Навоий вилояти 06:20 5. Наманган вилояти 05:50 6. Самарқанд вилояти 06:20 7. Сирдарё вилояти 06:00 8. Сурхондарё вилояти 06:15 9. Тошкент вилояти 06:00 10. Тошкент шаҳри 06:00 11. Фарғона вилояти 05:50 12. Хоразм вилояти 06:30 13. Қашқадарё вилояти 06:20 14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:40 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати YouTube | Instagram | Facebook 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган). 🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
Намозни янги бошлагандим, сураларни ёдлагунимча китобга қараб ўқисам бўладими?
Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram #Диний_савол_жавоб @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...