cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ҒАЙБУЛЛОҲ ДОМЛА МУХЛИСЛАРИ

Устоз Ғайбуллоҳ домла маърузаларини кузатиб боринг!

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
310
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+47 kunlar
+1630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ўн хил сўз фарзандингиз руҳиятини барбод қилади: 1. «Эшак, ит, ҳайвон......» деб сўкиш. 2 «Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми...» деб хорлаш. 3. Бошқаларга солиштириш фарзанднинг ўзидаги камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради. 4. «Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл, эй аҳмоқ, сендан ҳеч қандай фойда йўқ», дея фарзанднинг қалбини синдириш. 5. «Бошингни ёраман, қонингни ичаман...» деб таҳдид қилиш. 6. Қаноатлантирмасдан, ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик. 7. «Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг...» каби сўзлар билан қарғаш. 8. Фарзанднинг сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш. 9. «Муайян бир ишни бажарсанг, сени яхши кўраман», «Бундай қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман», «Мана буни есанг ёки ютсанг, ёки дарс тайёрласанг, сени яхши кўраман», деб, яхши кўришига маълум бир ишларни шарт қилиб қўйиш. 10. «Эркак киши йиғламайди», «Жим бўл, ҳали сен гапиришга ёшлик қиласан», «Бу бола мени жинни қилади», «Менинг кучим етмаяпти, Аллоҳ жазойингни берсин» каби улкан хато сўзларни ишлатиш. Сиз тарбиячиларнинг қайси турига мансубсиз? – Фарзандингизни ўйнатиб, сайр қилдирсангиз, демак, сиз яхши отасиз. – Фарзандингизга ўзи ўйнаб, вақтичоғлик қилишига рухсат берсангиз, демак, сиз сабрли отасиз. – Фарзандингизга тафаккур қилиши, қобилиятларини ривожлантириши ва ихтиролар қилишига шароит яратиб берсангиз, демак, сиз кашфиётчи ота экансиз. Энди кимда буларнинг барчаси жамланган бўлса, у инсон фарзандлари учун меҳрибон, ёқимли ва ноёб тарбиячидир. Айтишларича... Ўтган асрларда аёл фарзандини эмизмоқчи бўлса, «бисмиллаҳ»ни айтиб, сўнгра фарзанди буюк шахс бўлишини ният қилиб, эмизар экан. Фарзанди вояга етгач, қўрқмас чавандоз ёки забардаст олим, ёки моҳир йўлбошчи бўлиб етишар экан. Шунинг учун ота-боболаримиздан буюк шахслар чиққан. Аммо бугунги кунда аксар аёлларимиз фақат фарзандини ухлатиш учунгина эмизишади. Шунинг учун умматнинг аксари мудроқ ва уйқудадир... Фарзандингиз ҳам... Сиз каби инсондир. Унинг ҳам ҳис-туйғуси бор ва у ҳам маҳзун бўлади. Унинг ҳам ўзига яраша ғурури бор десам ҳам муболаға қилмаган бўламан. Шундай экан, уни бошқалар олдида қийин аҳволга солиб, қалбига жароҳат етказиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Фарзандингизни ёшлигида ҳурмат қилсангиз, кексайганингизда у ҳам сизни ҳурмат қилиб, қадрлайди. Сиз етиштирган мева Агар фарзандингизни ажнабий, яъни урф-одати ва дини бошқача бўлган мактабга жойласангиз ва у ерда у ажнабий ўртоқлар орттирса, сизнинг эса тарбия беришга вақтингиз бўлмаса, «фарзандим бошқа кишининг фарзандига айланиб қолди», деб ўтирманг! Бу ўз қўлингиз билан етиштирган мева бўлади! Бир кун келиб... Фарзандлар билан бирга ўтириш, уларга таълим-тарбия беришда йўл қўйилган катта нуқсон-камчилик асоратини идрок қилмаймиз... Бир кун келиб, гап кор қилмайдиган, ўнглаб бўлмайдиган, уриниш наф бермайдиган ҳолга келгандагина, у нуқсон ва эътиборсизликнинг оқибатини тушуниб етамиз. Arabic uz ҳикматлари асосида Райҳона тайёрлади. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Hammasini ko'rsatish...

​​ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ 🌷 Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар. Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар. Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди. Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди. – Мен Фотимаман. – Қайси Фотима? – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима. – Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман. Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди. – Кимсиз? – Фотимаман. – Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у? – Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди. – Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим... Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди. – Кимсиз? – Фотимаман. – Ёнингизда ким бор, эй Фотима? – Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради: – Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи. Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди. – Кимсиз? – Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарига кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди. – Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз. – Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл... ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Hammasini ko'rsatish...

​​​​ФАРЗАНДЛАР УЧУН ҚУРЪОН ЎРГАТИШДАГИ МУҲИМ ҚАДАМЛАР (Оналар учун махсус рисола) – Фарзанд қоринда ҳомила пайтидаёқ унга Қуръон эшиттириб боринг. – Фарзанд эмизикли пайтида ҳам унга Қуръон эшиттиринг. – Фарзанд олдида Қуръон ўқиб туринг. – Фарзандни ўзи учун Қуръон совға қилинг. – Қуръондан ёдлаган ҳар жузи учун ҳадя тортиқ қилинг. – Қуръонни ҳар пораси учун байрам, зиёфат уюштириб беринг. – Қуръон қиссаларидан сўзлаб беринг. – Қуръон суралари бўйича уюштирилган мусобақа дискларидан қўйиб беринг. – Фарзандингизга ҳар ерда Қуръонни ҳамроҳ қилиб, ёнида тутинг. – Қуръони карим учун тааллуқли воситаларга фарзандингизни боғланг. – Қуръон таълими ёзилган диск ва шунга ўхшаш воситалар харид қилиб, олиб беринг. – Қуръон мусобақаларида қатнашиш учун фарзандингизни рағбатлантиринг. – Фарзандингизни Қуръон ўқишини аудиоёзувини (диктофон ёки телефонда) ёзиб боринг. – Қуръонга тааллуқли нарсаларга фарзандингизни шижоатлантиринг. – Ёдлаган сураларини намозда ҳам ўқитиб боринг. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Hammasini ko'rsatish...

​​📖​​МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР 1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади. 2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди. 3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил! 4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади... 5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса, унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин. 6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши— томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир. 7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга кўр бўлиб қолади. 8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб қолиши ҳеч гап эмас. 9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди. 10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)... Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади... 11) Инсон организмидаги тириклик тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади... Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг.... ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Hammasini ko'rsatish...

00:53
Video unavailableShow in Telegram
🤲ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉 🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺 ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ҚАРЗДОРНИ ҚАРҒАГАНДИМ @Shayx_Muxlislariuz САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир кишига қарз берудим. 3 ойда бераман деб йўқ бўлиб кети, 6-7 ойдан кегин ушлаб олдим қарзни сўрасам бермиман деб бўйин товлади. Қарз болангни ўлигига буюрсин деб қарғадим ва кетдим. Орадан 2 йил ўтиб энди пулни қайтаряпти кечирим сўраб. Энди шу пулни олсам манга халолми харомми? Нима қилишим керак? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ:👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21869
Hammasini ko'rsatish...
00:12
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАНДА Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг, بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар». Ибн Сунний ривояти. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ. #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланинг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Hammasini ko'rsatish...
Таҳлил, тасбеҳ, такбир, таҳмид ва истиғфор айтишнинг фазилати Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. Тасбиҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. Таҳмид бу “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. Бунинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қиладилар: “Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлиш – Сендан ўзга илоҳ йўқ, (ҳар қандай айбу-нуқсондан) поксан, албатта мен золимларданман. – Ғам-ташвишли ёки балоланган, ёки қарздор бирор кимса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, унга ижобат бўлади.” Дуонинг арабча матни: لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят). Ушбу дуони доим айтиб юрайлик “Ал-ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом” китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ "АЛЛОҲ ҚАЕРДА?" САВОЛИГА ЖАВОБ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
АЁЛ КИШИ БЕГОНА ЭРКАКЛАРГА ҚАРАШИ ҲАҚИДА @Shayx_Muxlislariuz САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг аёлим бегона эркакларга кўп қарайди мен буни кўп маротаба бундай қилмаслигини такрорлаган сарим фойдаси бўлмаяпти. Яхши ҳам гапириб кўрдим ёмон ҳам гапириб кўрдим фойдаси бўлмаяпти. Илимсизлиги сабаб нима қилипти дегани деган ман ёмон манода қарамаяпманку деб вазиятан чиқиб кетади ёки тан олмайди. Орқаваротдан ҳам эшитсам ишхонасидагилар ҳам кўзи ўйноқи аёл экан дейишар экан. Мисол учун мошинада ўтирсак ҳам ёнимизга бир мошинада эркак келиб тўхтаса шунга ҳам қараб тураверади, илтимос ечим топиб беринг. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ на пулдан ва на оилавий аҳволдан яъни (жинсий алоқадан) ҳар жабхада бир эркак қилиши керак бўлган нарсани ортиғи билан Аллоҳ изни ила қилиб қўйганман Алҳамдулиллаҳ. 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ:👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21857
Hammasini ko'rsatish...
Солиҳ фарзанд тарбиялаш услублари, уларга Аллоҳ кўриб турганини ўргатиш Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтади: «Уч ёшлик пайтимда кечалари бедор бўлардим. Шундай пайтларда тоғам Муҳаммад ибн Савворнинг намоз ўқиётганини кўрардим. Тоғам бир куни менга: «Сени яратган Аллоҳни зикр қилмайсанми?» деди. Мен: «Уни қандай қилиб зикр қиламан?» дедим. Тоғам: «Тўшагингда ёпиниб ётган Ҳолингда тилингни қимирлатмасдан, қалбинг билан уч марта «Аллоҳ, мен билан бирга. Аллоҳ, мени кўриб турибди. Аллоҳ ҳолимни билиб турибди», деб айт», деди. Мана шу сўзларни бир неча тун айтиб юрдим. Кейин бу ишимни тоғамга билдирдим. У: «У сўзларни ҳар кеча етти марта айт», деди. Шундай қилдим. Бироз вақт ўтгач, тоғамга буни маълум қилдим. Тоғам: «У сўзларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди. Мен айтиб юрдим. Натижада бу сўзнинг ҳаловати қалбимга ўрнашиб қолди. Бир йилдан сўнг тоғам: «Сенга ўргатганларимни ёдлаб ол ва то қабрга киргунингча доим айтиб юр. Чунки у сўзлар сенга дунё ва охиратда фойда беради», деди. Мен уларни йиллар давомида айтиб юрдим ва улар сабаб ички ҳаловатга эришдим. (Орадан вақтлар ўтиб) тоғам бир куни менга: «Эй Саҳл, Аллоҳ ким билан бирга бўлса, уни кўриб турган бўлса, унинг кузатувчиси бўлса, ўша одам Аллоҳга осий бўлиб, гуноҳ қила оладими?! Бас, гуноҳ қилишдан сақлан», деди. Тоғамнинг бу сабоқлари менга фойда бериб, ёлғиз қолган чоғларимда ҳам гуноҳга қўлим бормайдиган бўлиб қолди... Қуръон ўқишни ўргандим. Олти ёки етти ёшга етганимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим». «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Hammasini ko'rsatish...