cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Реклама ва ҳамкорлик учун: @menejer_smm_men 👈admin Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» Румий🍃

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
41 394
Obunachilar
-1024 soatlar
-417 kunlar
-16630 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
Бошингдами, чархи дунёни, Қошингдами, ғами дунёни, Нечун фарёд тортасан, одам, Елкангдами, ғами дунёни? 🌷 Оҳларинг оламни бузади, Аламдан харита тузади, Юлдузни самодан узади, Қўлингдами ғами, дунёни? 🥀 Битмайди ҳеч, ками дунёни, Ширинми, оҳ, таъми дунёни, Бир кунлик ҳаётга, эй, дўстим, Тенг бўлолмас- жами дунёни. Гадодан ҳам, қолади дунё, Фурсатларин, кутади дунё, Тоғларни ҳам, ютади, дунё, Қоласан, қоронғу дунёда, Оҳ, ўтиб ҳам, кетади, дунё!!! ✍️Тўлқин Ёрқулов Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин... Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади... Яхши нарсалар ҳақида ўйланг... Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг... 🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨ Тунингиз хайрли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
6 689325Loading...
02
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. Ошиқларга уйқу ҳаромдир. Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун. Шамс Табризий @Jaloliddinrumiyy🕊
7 710231Loading...
03
Тушкунликка тушманг! Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. Сизнинг ишингиз бор, бу дунёда ишсиз инсонлар қанча?! Гоҳида егани таомингиз бўлмай оч қоляпсизми? Бу дунёда бир қултум сувга зор кишилар борлигини унутманг. Оёғингизга янги оёқ кийим олишга имкон бўлмаяптими? Бу ҳаётда ҳатто оёғи бўлмаган кишилар борлигини эсланг. Қарзларингизни узишга қийналяпсизми? Қанчадан-қанча инсонлар қарзга ботиб қолганлигини ўйланг. Тушкунликка тушманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ берган кунга рози бўлинг. Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин. Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз. Эҳтимол, машина олишингизнинг кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир… Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам, ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки, бу Аллоҳ сизни ноқобил фарзанддан асраганидир… Қанча уринсангиз ҳам, бойиб кета олмаяпсизми? Эҳтимол, сиз учун фақирлик афзалдирки, Аллоҳ таоло сизга бойлик бермаётгандир. Сиз бахтсизман, деб асло айтманг. Сиз нақадар бахтли эканингизни билмайсиз? Аввало, Аллоҳ таоло сизни инсон қилиб яратди. Оёқ остида эзилиб кетадиган чумоли қилиб яратганда ёки ҳамма ҳазар қиладиган тўнғиз қилиб яратганда нима бўларди?! Сизга берилган чексиз неъматларни эсланг. Аллоҳ таоло сизни мусулмон қилиб яратди. Бу дунёдан кофир ҳолида ўтиб кетганлар қанча?! Улар эртага қиёмат кунида «Кошки тупроқ бўлиб кетсайдим» деганда, сиз мусулмон бўлганингизга шукр қилмайсизми? Тушкунликка тушишдан фойда йўқ. Ундан кўра саждага бош қўйиб, Аллоҳдан офият сўранг! Зеро, бу ҳаётда бир марта саждага бош қўйишга қодир бўлмаган қанча инсонлар бор… Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф @Jaloliddinrumiyy🍃
12 746472Loading...
04
📿Ер сожидларнинг пешонасини; Тун обидларнинг ноласини; Ёноқлар, тавба қилувчиларнинг кўзёшларини унутмайди. Умр шиддат билан ўтиб кетади. ❌Орзуни узайтиришдан эҳтиёт бўлинг! Тилингизни залолатдан авайланг! 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌 🕊🌹ЯКШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун 19 май, +20°+15°⛈️ Туғилган жон борки, яқинда вафот этади.🥀 Магар Аллоҳгина Ҳай (Тирик), ўлмайдиган - Боқийдир. Ҳаётдан шуни ўрганингки, ипак либос кийганларнинг ҳаммаси ҳам амир эмас. Йиртиқ - ямоқ кийганларнинг ҳаммаси ҳам, фақир эмас. @Jaloliddinrumiyy🕊
29 7081 218Loading...
05
ЯХШИ ДЎСТ - ДАРДИНГИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМИДИР "Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир". Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга: - Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди. - Йўқ, насиҳатингизга амал қиламан! - Дўстинг билан иноқлигингизда хурсандчилигингиз кўп бўлганми ёки унинг хатолари туфайли ғам-ташвишингиз кўп бўлганми? - Қувончли куним кўп бўлган. - У сенга яхшилик кўп қилдими ё ёмонлик? - Яхшиликлари кўпроқ бўлган. - У ҳолда, ана шу яхши кунларинг ҳурмати уни кечириб юбор. Ўрталарингда дўстлик ҳурмати учун ўч олишн бас қил. Агар иккингиз душманликни давом эттирсангиз, сен хоҳламаган ишлар содир бўлади. Азизим, шуни унутмангки, киши учун иймондан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар тоат-ибодатда ёрдам берадиган дўстингиз бўлса, унинг қўлини маҳкам тутинг. Зеро, дўст бўлиш осон, дўстликни сақлаш қийин. Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандимиздан ҳам яқинроқ бўлади. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар. Дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстнинг сифатларидан бири - унинг ўзидан ҳам дўстларини устун қўйишидир. Кишининг иймондан сўнг биринчи қиладиган иши содиқ дўст топишдир. У сизга бойлигингиз учун эмас, иймонингиз учун дўст бўлсин. Дўстлик риштаси туфайли фақат икки инсон бирлашмайди, балки кишилар орасидаги ишонч, ахлоқ ва донолик сингари улуғ фазилатлар мустаҳкамланиб боради. Чунки бугунги кунда ишониш мумкин бўлган кишини топиш машаққатга айланиб бормоқда. Дўстига "Сенинг еганинг - менинг тўйганим!" - дейдиган мардлар саноқли қоляптимикан? Бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирининг қўлидаги нонни тортиб олаётган нафс бандалари ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади?! Ўзида борини дўсти билан баҳам кўриш ҳам нафсини жиловлай олишдир, аслида. Гўзал ахлоқни дўстига ўргатиш, Аллоҳга ибодат қилишда ўрнак бўлиш, шубҳасиз, сизни солиҳ амаллар сари етаклайди. Яхши дўст адашмаслигингизни, савоб амалларингиз кўп бўлишини истайди. Яхши дўст яхши кунингизда доим ҳам ёнингизда турмаслиги мумкин. Аммо бошингизга кулфат тушганида у ёнингиздан асло кетмайди.Сизни ёлғизлатиб қўймайди. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос! Бандаси дардни ёлғиз ўзи кўтара олмайди. Шунинг учун одам тафтини одам олади, дейишади. Яхши дўст сиз учун ўзини қанча фидо қилса ҳам, миннат қилмайди. "Роббим рози бўлсин! Менга шу етади", дейди. Қилган яхшилигини пешонангизга тақ этиб уриб, миннат қилувчилардан Аллоҳ асрасин! "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
16 666517Loading...
06
Руҳнинг ҳам қулоқлари бор. У ақл эшитмаган ва идрок этмаган нарсаларни эшитиш имконини беради. Жалолиддин Румий. @Jaloliddinrumiyy🍃
11 505160Loading...
07
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🕌🌹ШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун 18 май, +25°+17°⛈️ Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади. 🕊🌹💦🌸🌺💦🕊🌹🌸🌺💦 Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
46 7612 187Loading...
08
ТАҲЛИЛЧИЛАР: КЕЛАЖАКДА ГЎДАКЛАРНИНГ КЎПЧИЛИГИ МУСУЛМОН ОИЛАЛАРДА ТУҒИЛАДИ Pew Research Centreнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари мусулмонлар орасида туғилишнинг кўпайиши истиқболларига тўхтаб ўтишди. Жумладан, уларнинг фикрига кўра 2035 йилга бориб дунёда мусулмонларнинг чақалоқлари сони христианларникидан бир миллионга кўп бўлади, аср охирига бориб эса ислом дунёдаги энг кўп тарқалган динга айланади. Тадқиқот натижаларига кўра 2035 йилда 225 миллион муслима она бўлиши кутилмоқда. Айни йилда насронийлар орасида туғилган чақалоқлар сони 224 миллионни ташкил қилади. Беш йил ўтиб эса икки дин орасидаги чақалоқлар тафовути мусулмонлар фойдасига 5 миллионга етиши мумкин. 2010-2015 йилларда туғилган чақалоқларнинг 31 фоизи мусулмон оилаларга тўғри келади. Таҳлилчиларга кўра, христианларда туғилиш кескин пасаймаган бўлса-да, бироқ ўсиш ҳам кузатилмайди. Pew Research Centre фикрига кўра 2050 йилга келиб Ҳиндистон мусулмонлар энг кўп тўпланган мамлакатга айланади. Бир неча ўн йилдан сўнг бу ердаги мусулмонлар сони 300 миллиондан ошади. манба: @MarkazTiuUz @Jaloliddinrumiyy🍃
13 862144Loading...
09
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади. Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури: 1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз). 2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши. 3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш. 4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…) 5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам. 6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг. 7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш. 8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш. 9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар. Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин. @Jaloliddinrumiyy🕊
18 704738Loading...
10
🕋📿Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌙🕌 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🍃🌹🌱🌷☘️🌺🌿💐🍀🌹🍃 🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин! 📿Шукрона айтамиз ўзинга минг бор,🌺 Қалблардан дардларни кетқазганинг учун.🍃 🕊Шукрона айтамиз🌸 эй парвардигор,📿 🕋Жумадан Жумага 🍃 етказганинг учун.✨ @Jaloliddinrumiyy🍃
100 4176 351Loading...
11
​​"Кундуз каби ёруғлик таратмоқ истасанг кечага ўхшаган нафсингни куйдирмоғинг лозим!". Мавлоно Румий 🍃 Инсонни икки нарса ёндиради: 1. Дўстидан келган хиёнат. 2. Душманидан келган марҳамат. Мавлоно Румий 🌿 Аллоҳ сирларни майдон (юза) га чиқаради. Мадомики эккан нарсанг бир кун кўкариб чиқар экан, нима учун ёмон уруғ экмоқдасан?! Жалолиддин Румий 🌙✨ Кишининг қалби боққа ўхшайди; унинг нодир маърифати, таровати ва латиф аҳволлари топ-тоза ва кўкаламзорга ўхшайди. Бас, қалб боғига қарагин, маърифат ғунчалари маърифат гуллари, адолат сарвлари ва пок ёсуманлари билан тўлгандир. Жалолиддин Румий "Маснавийдан маънавий" китобидан, 202-бет. Хайрли Тун! ✨✨✨✨ @Jaloliddinrumiyy🕊
19 882306Loading...
12
ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади: 1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади; 2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади; 3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади; 4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади; 5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади. Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим. Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир. “Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
18 176393Loading...
13
Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади. Хаёт бу - ёмғир. Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одам бўлади. У кутилмаган вақтда келади. У сизни ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик, қуёш олиб келади. Доимо шундай одамлар сиз билан бирга бўлсин. 💦💦💦💦💦💦💦💦💦 @Jaloliddinrumiyy🍃
19 595608Loading...
14
🕋Ғаминг давосин бандадан излама. Ўзга инсон сенинг қалбингни Яратгувчисидек билмайди.🕌 Шамс Табризий 🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРАКАТУҲ🍃 Бугун 16 май, пайшанба, +26°+20°⛈️ 🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир! Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹 🍃Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
43 0021 957Loading...
15
🌹Бир аёл Бахтшуносга рўпара келиб қолибди. Унга ўзининг бахтли эканлигини исботлагиси келибди... Ранго-ранг хаёт дафтарини очиб кўрсатибди, унда: гуллар, минбарлар, дабдабалар муҳрланган сурат ва видеолар бор экан! 🍂 - Бахтсизсан!- дебди Бахтшунос... 🥀Аёл: - Нега? - деб сўрабди... - Ҳақиқий бахтли инсонлар бахтини исботлаш учун далил ва хужжатларини намойиш қилмайдилар. Бу бахтига ўзи ишонмаган бахтсизнинг иши,- деб жавоб берибди Бахтшунос... @Jaloliddinrumiyy🕊
17 343337Loading...
16
Истиғфор ва унинг фойдалари Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ). Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради. Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади. Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир. Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди. Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади. Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ёрдам беради. Аллоҳ неъматларига шукр қилган, Унга ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз қолдирмайди. Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келганда ҳам истиғфор айтилади. Жаъфар Содиқ шундай деган экан: “Кимнинг ризқи (келиши) кечикса, истиғфор айтишни кўпайтирсин ”. Ойлик маоши кечикаётган, савдосидан барака кўтарилган одам истиғфор айтса, ишлари юришиб кетади. Аллоҳ кўп истиғфор айтган бандани хаёлига келмаган томондан ризқлантиради. Қарзга ботган ёки бировга қарз бериб, пулини ололмай юрган одам ҳам истиғфор билан муродига етади. Агар оилада нотинчлик бўлса, эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса, истиғфор айтилади. Баъзида инсоннинг моддий ҳолати яхши бўлсаям негадир қалби безовта бўлаверади, пули бор, ошна-оғайнилари, таниш-билишлари бисёр, негадир қалби нотинч. Мана шундай пайтда ҳам истиғфор айтилса, кўнгилдаги ғашлик арийди. Кўп истиғфор айтган инсон ўзини анча енгил ҳис қилади. Чунки ҳар сафар истиғфор айтилганида дилдаги қора доғлар ювилади, дилхиралик барҳам топади. Бойми, камбағалми, ёшми, қарими, ҳар бир инсон истиғфор айтишга муҳтож. Сабаби оддий: инсон ожиз ва заиф. Ҳаётда ҳар қандай муаммони чангал-чангал пул билан, казо-казо таниш-билишлар билан ҳал этиб бўлмайди. Дунёда пул билан ҳам битмайдиган ишлар жуда кўп. Хуллас, истиғфор айтиб қийин вазиятлардан чиқиб кетиш, муаммоларни ҳал этиш мумкин. Аллоҳ бизга шундай имконият берган. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз. "Истиғфорнинг 40 хосияти, Салавотлар" китобидан @Jaloliddinrumiyy🍃
22 088727Loading...
17
Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма! ‘Жалолиддин Румий 🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺 🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋 🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼 Бугун 15 май, чоршанба. +32°+23°☁️ 🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹 Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, ҳаммша дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин... @Jaloliddinrumiyy🕊
63 9182 337Loading...
18
Кибр кирган бошга илм кирмайди 📚 Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар: — Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар? Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди: — Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг. Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола: — Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар: — Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман. Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади.  *** Кибр кирган бошга илм кирмайди Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди: — Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли… — Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан. Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди.  "Ибратли ҳикоялар" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🕊
27 611625Loading...
19
ҒАМ-ҚАЙҒУСИЗ ЯШАШ УЧУН 7 ҚАДАМ Саҳоватда, ҳимматда оқар дарё каби бўл, Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл, Ўзга айбин ёпишдан қоронғу тун каби бўл, Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл, Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл, Бағрикенглик - меҳрда улкан денгиз каби бўл, Қандай бўлсанг - шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл. Мавлоно Жалолиддин Румий @Jaloliddinrumiyy🍃
26 547730Loading...
20
🕌🕊Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Бугун 14 май, сешанба!🍃 +35°+20°☀️ Тонг отганда ўқиладиган дуо «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма» 🕋 Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. 🕌 Бошланган Сешанба Кунимиз эзгу амаллар билан, зикрда ва шукрда ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
59 1902 322Loading...
21
🌙Ухлашдан олдин таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намозини ўқинг. Фаришталар тонггача ҳаққингизга дуо қилиб чиқади.🌺 🕋Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар. 🌹✨ХАЙРЛИ ТУН!!!✨🌹 🤲🏻🕌Хотиржам холатда уйқуга ётиб, Аллоҳнинг барокати ила тонг орттириш барчамизга насиб этсин. @Jaloliddinrumiyy🕊
27 634633Loading...
22
🧑‍🎓Farzandi daho bo'lishini xohlagan onajonlar uchun maxsus kanal 🌱Jannat rayhonlari uchun Rivojlantiruvchi va qiziqarli kitoblar📚 💛Farzandingizni kitobga bo'lgan muhabbatini yoshlikdan uyg'otmoqchimisiz? 🥰Unda hozirdanoq shu ishga kirishing! 🫶Biz sizga bu ishda yordam beramiz in shaa Alloh ✓ Bizda 0 dan 10 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun maxsus kitoblarimiz mavjud❗(kanalga ulanish uchun ko'k yozuvni bosing) ✅Bu habarni yaqinlaringizga ulashib qo'ying, siz sababchi bo'lib ular ham bunday imkoniyatdan foydalanib qolsinlar Telegram||Instagram
10 718104Loading...
23
ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН: ☝️ Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир. 🍃 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир. 🔸 Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди. 🕋 Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир. 📿 Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин. ☝️ Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор. ❗️ Бировдан раҳмат кутма. 💎 Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир. ❗️ Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил. 🤲🏻 Бало - дуога ундайди. 💎 Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир. 🔶 Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин. 🕌 Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир. 🤲🏻 Қайғу дуоларини кўп айт. 💎 Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла. ❗️Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар. 💎 Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир. Доктор Оиз Ал-Қарний. @Jaloliddinrumiyy🕊
21 802582Loading...
24
АҚИДАВИЙ ҚОИДА Хаёл психолог олимлар наздида икки турга бўлинади: биринчиси, қайтарувчи хаёл, худди Маккада туриб Дамашқдаги уйимни хаёл қилганимдек. Иккинчиси, яратувчи хаёл. Бу шоирлар, ёзувчилар, рассомлар ва санъат усталарининг хаёлидир. Анави санъаткорларнинг хаёлотига бир разм солинг. Улар асли воқеъликда йўқ нарсани кўрсата олишадими? Венус ҳайкалини ясаган ҳайкалтарош биз умримизда ҳеч кўрмаган суратни пайдо қилди. Лекин мана шу сурат янгитдан яратилганми ёки воқеъликдан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилганми? Ўзи кўрган бурунларнинг энг чиройлисини олган, энг чиройли оғизни, энг чиройли жисмни олиб мана шуларни бирлаштирган. Натижада янги сурат пайдо бўлган. Лекин шу янги сурат бор нарсалардан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилган. Париж музейида сақланадиган Оссурия қанотли бургут тимсолини ясаган ҳайкалтарош ҳам одамнинг калласини олиб бургутнинг жасадига қўйган. Унга қуш қанотини бириктирган. Янги сурат, лекин эски нарсалардан бўлиб-бўлиб ишланган. Адиба Хавла Қaзвиний ўйлаб топган ғаройиб ҳайвон ҳам шу кабидир. Шоирларнинг хаёлоти ҳам истиора, ташбеҳ, киноя ва ажиб муболағаларга ҳар қанча чуқур кирмасин, аслида воқеъликда бор бўлган турли бўлаклардан жамланган холос. Агар биз мана шу бўлакларни жамлаш учун янада чуқурроқ киришни истасак, энди, хаёлнинг ўзи ҳам бундай жамлашдан ожиз қолади. Мисол учун, ранглар оламидан бир бўлак ва товушлар оламидан бир бўлак олинг. Энди: “фалончи қўшиқчи атиргул хиди таралиб турадиган қўшиқ айтди” ёки “фалончининг атири қизил рангли хид таратар экан”, деб айтиб кўринг. Мана шу манзарани хаёлингизга келтиринг. Биласизки, бу нарсани ҳеч тасаввур қила олмайсиз. Ҳолбуки, бу ҳам воқеъликда бор бўлган нарсалардан ташкил топган эди. Биз хушбўй куйни, қизил хидни хаёлимизга сиғдира олмаймиз. Биз уч ўлчамли фазо (узунлик, кенглик, баландлик) дан ташқари нарсани ҳам тасаввур қила олмаймиз. Масалан, тўртинчи фазони", юзаси йўқ доирани, бурчаги йўқ учбурчакни тасаввур қила олмаймиз. У ҳолда қандай қилиб охиратни ва ундаги нарсаларни хаёл қила оламиз, ваҳоланки, у бизнинг оламимизга ўхшамайдику? Охиратнинг бу дунёга нисбати, бу дунёнинг она қорнига нисбатига ўхшайди. Агар биз она қорнидаги чақалоқдан ва унинг жавоб бериши мумкин бўлганда эди, “дунё нима?”, десак, у “мана шу мени ўраб турган парда ва мени қамраб олган мана бу қоронғулик дунёдир”, деб жавоб берган бўлар эди. Агар биз унга: “мана бу ерда бошқа дунё ҳам бор. Унда қуёш ва ой бор. Тун ва кун бор. Қуруқлик ва денгиз бор. Пастлик ва тоғликлар бор. Қақшаган саҳролар, серсоя боғлар бор”, десак, бу гапларнинг маъносига умуман тушунмайди. Тушунган тақдирда ҳам, унинг ҳақиқатини хаёлига сиғдира олмайди. Мана шунинг учун Абдуллоҳ ибн Аббос айтганларки: “Дунёдаги нарсалар охиратдаги нарсаларнинг исмлари холос”. Охиратнинг хамри дунё хамрига ўхшаган эмас. Унинг ҳурлари дунё аёлларига ўхшамайди. Жаҳаннам олови дунё oлoвидек эмас. Жаҳаннам устига қўйилган сирот кўприги бу дунёда водийлар ва дарёлар устига қўйиладиган кўприк сингари эмас. Демак, бу қоида — инсоният хаёли сезги аъзолари ҳис қилган нарсаларнигина идрок эта олади. Шайх Али Тантовий "Ислом динини умумий таништириш" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
15 772100Loading...
25
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!📿 Бугун 13 май, душанба! +30°+15°☀️ 🍃 Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур... Янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин. 🌸 Инсонни гўзал қилган юзидир, юзни гўзал қилган кўздир. Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан сўздир... Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин. БОШЛАНГАН ЯНГИ ҲАФТА ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ ЎТСИН! @Jaloliddinrumiyy🕊
69 2132 742Loading...
26
АЛЛОҲ ТАОЛОГА ИЙМОН Инсон учун энг биринчи вазифа ва бурч Аллоҳ таолога иймон келтиришдир. Аллоҳга иймон келтириш бўлмас экан, иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди. Киши ҳамма нарсани ёлғиз Аллоҳ таоло яратганини, Ундан ўзгага сиғиниб бўлмаслигини, У комил сифатлар билан сифатланганини, айб-нуқсондан поклигини қалби билан тасдиқлаб, тили билан иқрор бўлсагина Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлади.  Аллоҳ таоло зоти ва сифатларида ягонадир, қадимдир (мавжудлигининг аввали йўқ), доимдир (мавжудлигининг ниҳояси йўқ), тирикдир, билувчидир, қодирдир, ихтиёрлидир (истаганини қилади), сўзлагувчидир, эшитувчидир, кўрувчидир. Аллоҳ таоло жисм ҳам, жавҳар (яъни модда) ҳам, араз (ранг, ҳид каби) ҳам эмас. Унинг сурати ва шакли йўқ. Аллоҳ таоло бирор томонда ва маконда эмас. Зеро, У Зот макон ва томонни Ўзи яратган. Аллоҳ таолонинг борлиги замон билан белгиланмайди. Аллоҳ таоло исмлари, зотий ва феълий сифатлари билан ҳамиша бўлган ва бўлади. Аллоҳ таолонинг бирорта исми ва сифати янги пайдо бўлмаган.  Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатларида ўхшаши, акси, тенги йўқ. Аллоҳ таоло ҳеч бир нарсага муҳтож эмас. Аллоҳ таоло охиратда мўминларга Ўз зотига муносиб, кайфиятсиз равишда кўринади. Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши, ҳукми ва тақдири билан бўлади. Аллоҳ таоло барча нарсани билади, ҳамма нарсага қодирдир.  Аллоҳ таолонинг сифатлари азалий ва абадийдир. Аллоҳ таолонинг сифатлари саккизта:  Ҳаёт – тириклик. Аллоҳ таоло тирикдир.  Илм – билиш. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билувчидир.  Қудрат – қодирлик. Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодирдир.  Самъа – эшитиш. Аллоҳ таоло ошкор ва пинҳонни эшитувчидир, ҳеч нарса Унга махфий эмасдир.  Басар – кўриш. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани кўради, ҳеч нарса Ундан яширин эмасдир.  Ирода – хоҳиш. Аллоҳ таоло хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаган нарса бўлмайди.  Калом – сўзлаш. Аллоҳ таоло сўзлагувчидир.  Таквин – йўқдан яратиш. Аллоҳ таоло оламни йўқдан яратган, ҳамма нарсанинг яратувчиси Аллоҳ таолодир.  Бу сифатлардан ҳаёт, илм, қудрат, самъа, басар, ирода ва калом сифатлари Аллоҳ таолонинг зотий сифатларидир. Таквин сифати ҳам Аллоҳ таолонинг зотий сифати бўлиб, барча феълий сифатлар Аллоҳ таолонинг «таквин» сифати остига киради. Аллоҳ таолонинг ҳеч бир сифати махлуқларнинг сифатига асло ўхшамайди. manba- https://islom.uz/iymon/1 @Jaloliddinrumiyy🍃
20 305275Loading...
27
Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа... 🍃 Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди: - Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим. Ҳаким киши шундай деди: - Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми? Йигит: -Ҳа. Донишманд: - Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг. Шунда йигит: - Нега бундай деяпсиз? Донишманд: - Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради. Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир! Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми? Йигит: ҳа, деди. - Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади. Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди. Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра. @Jaloliddinrumiyy🍃
22 533698Loading...
28
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🍃🌹🍃 Хайрли тонг! Бугун 12 май, якшанба! +25°+14°☁️ Табассум қилинг☺️ Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор. Табассум қилинг☺️ Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади. Табассум қилинг☺️ Зотан,сизнинг дуоингизни ижобат қиладиган Роббингиз бор! Қанчадан қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда. Табассум қилинг☺️ Зеро, сиз бу сизсиз. Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча! @Jaloliddinrumiyy🍃
59 7562 069Loading...
29
ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ Янги туғилган чақалоқ оппоқ матога ўралади, чунки динимизда матоларнинг энг афзали оқ ранглиси экани айтилган. Тезда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш, Парвардигордан фарзандига ихлос ва эътиқод билан дунё ҳамда охират яхшиликларини сўраш лозим. Бу ҳақда ушбу ҳадис ворид бўлган: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳасан ибн Али туғилганида ўнг қулоғига азон айтиб, чап қулоғига такбир айтдилар". Ҳасан ибн Алидан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким фарзандли бўлса, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтса, унга уммус сибён зарар бермайди", дедилар. Ҳадисдаги "уммус сибён" шайтон бўлиб, у болаларга зарар ё касаллик келтиришини муҳаддислар айтишган. Чақалоқ қулоғига азон билан такбир айтишдан мақсад, бола дунёда биринчи эшитадиган овоз ва сўз Аллоҳнинг муборак исми бўлишидир. "Оилада фарзанд тарбияси" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🕊
23 168502Loading...
30
НАСИХАТЛАР 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.  2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.  3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.  4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)  5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.  6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Оҳиратни. @Jaloliddinrumiyy🌿
33 4851 159Loading...
31
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ!!!🌺🍃 ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! 🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! 🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин. @Jaloliddinrumiyy🕊
55 8002 005Loading...
32
ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР 🕋 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин. Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Ибн Можа) Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган. (Муслим) Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, иншааллоҳ, қабул қилинади. 1. Қуръон тиловат қилинган жойда. 2. Илм ўқилган жойда. 3. Масжидул Ҳаромда. 4. Масжидул Ақсода. 5. Каъба ёнида. 6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да. 7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да. 8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да. 9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида. 10. Мақоми Иброҳимда. 11. Замзам булоғи ёнида. 12. Сафо тоғи устида. 13. Марва тоғи устида. 14. Нур тоғи устида. 15. Савр тоғи устида. 16. Масжидун Набий (мадина)да. 17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида. 18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида. 19. Уҳуд тоғида. 20. Қубо масжидида. 21. Икки қиблали масжидда. 22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар: 1. Танҳо жойда қилинган дуо. 2. Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо. 3. Туннинг охирги қисмида қилинган дуо. Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Бухорий). @Jaloliddinrumiyy🕊
28 043779Loading...
33
ЯХШИ ГУМОН Бир аёл таксини орқа ўриндиғи бўш бўла туриб, ҳайдовчи ёнига ўтирди. (???) Чунки ҳайдовчи унинг эри эди. Соқоли бор бир киши азон айтилган масжид олдидан намоз ўқимай ўтиб кетди. (???) Чунки у шу масжид яқинидаги масжидда имом эди. Бир киши поёзд бекатида навбат кутиб ўтирарди. Бир киши унга салом берди. У эса жавоб қайтармади. (???) Чунки унинг қулоғи эшитмас эди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Дарҳақиқат, кўпинча атрофдаги инсонларга нисбатан унинг ташқи кўринишига қараб фикр юритиб қўямиз. Кўп ҳолларда иш биз ўйлагандан бошқача бўлиб чиқади. Кейин ўзимиз аттанг қилиб қоламиз. Бўлар иш бўлди. Энди афсус қилишнинг фойдаси йўқ. Шу каби ҳолатларда биз яхши гумон сифатини ўзимизда шакллантириб олишимиз керак. 12. «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир...» Ҳужурот сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Гумондан сақланинг. Чунки у энг ёлғон гапдир». Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган. Имом Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ санади билан Жаъфар ибн Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдандан ривоят қилади: У зот айтади: «Агар биродаринг ҳақида сен ёқтирмайдиган нарса етиб келса, бирдан то етмишгача узр ахтар. Агар топа олсанг. Йўқса, балки мен билмаган узр бўлса керак, дегин». Ибн Асокир раҳматуллоҳи алайҳ санади билан Муҳаммад ибн Сириндан ривоят қилади: У зот айтади: «Агар биродаринг ҳақида бирор сўз етиб келса узр ахтар. Агар топа олмасанг, балки мен билмаган узр бўлса керак, дегин». Солиҳлардан бири айтади: «Аллоҳга қасамки, бандага ишларида ўзининг ниятини билиш мушкул. Бошқаларнинг ниятларини у қаердан ҳам билсин?!». Аллоҳ яхши гумонда бўлишимизни Ўзи осон айласин. @Jaloliddinrumiyy🕊
24 771444Loading...
34
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Хайрли_тонг! ЖУМА айёмингиз муборак яхшилар... 🍃🕋🌹🕌🕊☘️ Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 🍃🌹🕌🕋🕊🌿 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг... Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин... @Jaloliddinrumiyy🕊
140 3376 303Loading...
35
Буюк шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳикоя қилади:— “Жаннатга йўл” асарим ёзилганда мени жуда қийнашди. Совет даври эди. У пайтлар жаннат, дўзах деган гаплар умуман ишлатилмасди. Давлатни коммунистлар бошқарарди. Табиийки, уларга бундай гаплар ёқмас эди. Асарни ҳали қўлёзмалик пайтидаёқ ўғирлаб кетишди. Хотирам шу қадар кучли эканки, юз бетлик шеърий драмани қайта ёзиб чиқдим. Мен ким , совет мафкурасининг қаршисида жимитдеккина жоним бор, “пуф” деса учиб кетардим. Зўрға омон қолганман. Халқимиз, шеърият мухлислари мени қўллаб туришди. “Муштум” журналида “Жаннатга йўл” асарим кетма-кет босилди. 17 киши тўпланиб олиб устимдан юқорига ёзишди:” Асарда нега порахўрлик сўзини ишлатдинг, совет тузумида порахўрлик нима қилади, сен атайин фаровон турмушимизни бузиб кўрсатаётирсан, бузғунчи ва жамиятимизга ёт кимсасан”, дейишди. Қаттиқ тошбўрон остида қолдим. Аммо, не ажабки орадан вақт ўтиб, Қарши Давлат драматик театри ушбу асарни саҳналаштирди. Мени ҳам асар тақдимотига таклиф этишди. Тўғрисини айтсам, тақдимотга қатнашишга юрагим дов бермас эди. Лекин, ҳаммадан журъатлироқ чиққан театр жамоасининг таклифини рад қилолмас эдим. Буни қарангки, спектаклга ўша пайтда Қашқадарё вилояти обкомининг биринчи секратари бўлиб ишлаётган Ислом Абдуғаниевич қатнашиш истагини билдирибдилар. Баттар оғир аҳволга тушдим. Ислом Абдуғаниевич бу асарни қандай қабул қилишини билмас эдим. Коммунистларни танқид қиламан-у, коммунистларнинг каттаси мени омон қўярмиди, деб хавотирлана бошладим. Ислом ака билан биринчи қаторда ёнма-ён ўтирибмиз, саҳнадан “юлғичлар, порахўрлар, диёнатсизлар, худосизлар” деган гаплар дамба-дам эшитилиб турибди. Мен эса, ҳозир Ислом Абдуғаниевичнинг жаҳли чиқиб кетса, нима қиламан деб, юрак ҳовучлаб ўтирибман. Асар тугади. Бир пайт Ислом Абдуғаниевич ўринларидан турдилар. Мен ҳам секин турдим. У киши қулочларини кенг ёзиб, мени махкам қучоқладилар. “Раҳмат шоир, айни ҳақиқатни ёзибсиз !” – дедилар. Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. “Раҳмат, Ислом Абдуғаниевич раҳмат !” деяолдим. Ўпкам тўлиб кетган эди, ортиқ гапираолмадим. “Жуда яхши асар ёзибсиз! Бу спектаклни ҳамма кўриши керак. Одамлар оилаларини, бола-чақаларини олиб келиб кўриши керак. Курсида ўтирган ҳар бир амалдор кўриши керак. Одамлар ҳақиқатни билсин!”-дедилар. Сўнг асарни саҳналаштиргани учун театр жамоасига миннатдорчилик билдирдилар. Ислом аканинг даъвати билан қашқадарёликлар ушбу драмани кўп вақт томоша қилиб юришди... манба - ...http://mehrob.uz/index.php/maqolalar/item/450-oltinchi-qism @Jaloliddinrumiyy🌿
26 236255Loading...
36
Ўқиш, мутолаанинг фойдалари 1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди. 2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади. 3. Бекорчилардан йироқ бўлади. 4. Тил бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди. 5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди. 6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади. 7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради. 8. Илмий малакасини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади. 9. Иймони зиёда бўлади хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир. 10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зоеъ бўлишидан паноҳ топади. 11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди. "Маҳзун бўлма" китобидан. @Jaloliddinumiyy🕊
21 676405Loading...
37
Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан из қолдиради... Мавлоно Румий 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРОКАТУҲ БУГУН 9-МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ! 🌺Бугун ёнимизда умргузаронлик қилаётган нуронийларимизнинг қадрлари ҳамиша баланд бўлсин! Ўтганларни руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин! 🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🍃
71 4142 219Loading...
38
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.🥀 "Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…" 🍃 ОҚШОМ ХАЙРЛИ, ТУН ФАРАҲБАХШ БЎЛСИН!!! 🕋 Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат... @Jaloliddinrumiyy🕊
26 785485Loading...
39
АЛҚАМА Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди. – Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар: – Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар. Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди: – Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди. У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: – Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай? – У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она. – Сизга муомаласи қандай? – Мен ундан қаттиқ хафаман! – Нима учун? – У хотинини мендан устун қўяди. Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар. – Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар. – Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она. Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?.. – Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман! Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди: – Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар: – Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир? Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар: – Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
39 647987Loading...
40
​Замзам суви овозга жавоб берар экан… 💦 Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктор Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқа сўнгра роҳатлашини исботлади. Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: "Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи Оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам Сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради тадкикотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради, Буни япон олими Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган.» Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган. Эмото замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото: ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосасига кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган. @Jaloliddinrumiyy https://telegra.ph/Zam-zam-12-21
42 5031 018Loading...
00:22
Video unavailableShow in Telegram
Бошингдами, чархи дунёни, Қошингдами, ғами дунёни, Нечун фарёд тортасан, одам, Елкангдами, ғами дунёни? 🌷 Оҳларинг оламни бузади, Аламдан харита тузади, Юлдузни самодан узади, Қўлингдами ғами, дунёни? 🥀 Битмайди ҳеч, ками дунёни, Ширинми, оҳ, таъми дунёни, Бир кунлик ҳаётга, эй, дўстим, Тенг бўлолмас- жами дунёни. Гадодан ҳам, қолади дунё, Фурсатларин, кутади дунё, Тоғларни ҳам, ютади, дунё, Қоласан, қоронғу дунёда, Оҳ, ўтиб ҳам, кетади, дунё!!! ✍️Тўлқин Ёрқулов Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин... Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади... Яхши нарсалар ҳақида ўйланг... Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг... 🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨ Тунингиз хайрли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
👍 67👏 9🥰 8 5😢 5🤗 3🔥 2👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. Ошиқларга уйқу ҳаромдир. Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун. Шамс Табризий @Jaloliddinrumiyy🕊
Hammasini ko'rsatish...
👍 110 22💯 22💔 8😢 5👏 4🕊 1
Тушкунликка тушманг! Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. Сизнинг ишингиз бор, бу дунёда ишсиз инсонлар қанча?! Гоҳида егани таомингиз бўлмай оч қоляпсизми? Бу дунёда бир қултум сувга зор кишилар борлигини унутманг. Оёғингизга янги оёқ кийим олишга имкон бўлмаяптими? Бу ҳаётда ҳатто оёғи бўлмаган кишилар борлигини эсланг. Қарзларингизни узишга қийналяпсизми? Қанчадан-қанча инсонлар қарзга ботиб қолганлигини ўйланг. Тушкунликка тушманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ берган кунга рози бўлинг. Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин. Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз. Эҳтимол, машина олишингизнинг кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир… Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам, ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки, бу Аллоҳ сизни ноқобил фарзанддан асраганидир… Қанча уринсангиз ҳам, бойиб кета олмаяпсизми? Эҳтимол, сиз учун фақирлик афзалдирки, Аллоҳ таоло сизга бойлик бермаётгандир. Сиз бахтсизман, деб асло айтманг. Сиз нақадар бахтли эканингизни билмайсиз? Аввало, Аллоҳ таоло сизни инсон қилиб яратди. Оёқ остида эзилиб кетадиган чумоли қилиб яратганда ёки ҳамма ҳазар қиладиган тўнғиз қилиб яратганда нима бўларди?! Сизга берилган чексиз неъматларни эсланг. Аллоҳ таоло сизни мусулмон қилиб яратди. Бу дунёдан кофир ҳолида ўтиб кетганлар қанча?! Улар эртага қиёмат кунида «Кошки тупроқ бўлиб кетсайдим» деганда, сиз мусулмон бўлганингизга шукр қилмайсизми? Тушкунликка тушишдан фойда йўқ. Ундан кўра саждага бош қўйиб, Аллоҳдан офият сўранг! Зеро, бу ҳаётда бир марта саждага бош қўйишга қодир бўлмаган қанча инсонлар бор… Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
109👍 83😢 31💯 9🔥 5🥰 4👌 2🕊 1
00:20
Video unavailableShow in Telegram
📿Ер сожидларнинг пешонасини; Тун обидларнинг ноласини; Ёноқлар, тавба қилувчиларнинг кўзёшларини унутмайди. Умр шиддат билан ўтиб кетади. Орзуни узайтиришдан эҳтиёт бўлинг! Тилингизни залолатдан авайланг! 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌 🕊🌹ЯКШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун 19 май, +20°+15°⛈️ Туғилган жон борки, яқинда вафот этади.🥀 Магар Аллоҳгина Ҳай (Тирик), ўлмайдиган - Боқийдир. Ҳаётдан шуни ўрганингки, ипак либос кийганларнинг ҳаммаси ҳам амир эмас. Йиртиқ - ямоқ кийганларнинг ҳаммаси ҳам, фақир эмас. @Jaloliddinrumiyy🕊
Hammasini ko'rsatish...
👍 143 20🔥 13😢 10👏 7💯 3🥰 2👌 2
ЯХШИ ДЎСТ - ДАРДИНГИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМИДИР "Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир". Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга: - Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди. - Йўқ, насиҳатингизга амал қиламан! - Дўстинг билан иноқлигингизда хурсандчилигингиз кўп бўлганми ёки унинг хатолари туфайли ғам-ташвишингиз кўп бўлганми? - Қувончли куним кўп бўлган. - У сенга яхшилик кўп қилдими ё ёмонлик? - Яхшиликлари кўпроқ бўлган. - У ҳолда, ана шу яхши кунларинг ҳурмати уни кечириб юбор. Ўрталарингда дўстлик ҳурмати учун ўч олишн бас қил. Агар иккингиз душманликни давом эттирсангиз, сен хоҳламаган ишлар содир бўлади. Азизим, шуни унутмангки, киши учун иймондан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар тоат-ибодатда ёрдам берадиган дўстингиз бўлса, унинг қўлини маҳкам тутинг. Зеро, дўст бўлиш осон, дўстликни сақлаш қийин. Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандимиздан ҳам яқинроқ бўлади. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар. Дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстнинг сифатларидан бири - унинг ўзидан ҳам дўстларини устун қўйишидир. Кишининг иймондан сўнг биринчи қиладиган иши содиқ дўст топишдир. У сизга бойлигингиз учун эмас, иймонингиз учун дўст бўлсин. Дўстлик риштаси туфайли фақат икки инсон бирлашмайди, балки кишилар орасидаги ишонч, ахлоқ ва донолик сингари улуғ фазилатлар мустаҳкамланиб боради. Чунки бугунги кунда ишониш мумкин бўлган кишини топиш машаққатга айланиб бормоқда. Дўстига "Сенинг еганинг - менинг тўйганим!" - дейдиган мардлар саноқли қоляптимикан? Бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирининг қўлидаги нонни тортиб олаётган нафс бандалари ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади?! Ўзида борини дўсти билан баҳам кўриш ҳам нафсини жиловлай олишдир, аслида. Гўзал ахлоқни дўстига ўргатиш, Аллоҳга ибодат қилишда ўрнак бўлиш, шубҳасиз, сизни солиҳ амаллар сари етаклайди. Яхши дўст адашмаслигингизни, савоб амалларингиз кўп бўлишини истайди. Яхши дўст яхши кунингизда доим ҳам ёнингизда турмаслиги мумкин. Аммо бошингизга кулфат тушганида у ёнингиздан асло кетмайди.Сизни ёлғизлатиб қўймайди. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос! Бандаси дардни ёлғиз ўзи кўтара олмайди. Шунинг учун одам тафтини одам олади, дейишади. Яхши дўст сиз учун ўзини қанча фидо қилса ҳам, миннат қилмайди. "Роббим рози бўлсин! Менга шу етади", дейди. Қилган яхшилигини пешонангизга тақ этиб уриб, миннат қилувчилардан Аллоҳ асрасин! "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
👍 101 21💯 9😢 3🔥 1🥰 1👌 1🕊 1😇 1
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Руҳнинг ҳам қулоқлари бор. У ақл эшитмаган ва идрок этмаган нарсаларни эшитиш имконини беради. Жалолиддин Румий. @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
😢 61👍 28 24💯 6🕊 4🔥 3👏 2
00:09
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🕌🌹ШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун 18 май, +25°+17°⛈️ Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади. 🕊🌹💦🌸🌺💦🕊🌹🌸🌺💦 Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
Hammasini ko'rsatish...
👍 98 23👏 10🥰 6💔 2🤗 2😢 1👌 1🕊 1💯 1
ТАҲЛИЛЧИЛАР: КЕЛАЖАКДА ГЎДАКЛАРНИНГ КЎПЧИЛИГИ МУСУЛМОН ОИЛАЛАРДА ТУҒИЛАДИ Pew Research Centreнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари мусулмонлар орасида туғилишнинг кўпайиши истиқболларига тўхтаб ўтишди. Жумладан, уларнинг фикрига кўра 2035 йилга бориб дунёда мусулмонларнинг чақалоқлари сони христианларникидан бир миллионга кўп бўлади, аср охирига бориб эса ислом дунёдаги энг кўп тарқалган динга айланади. Тадқиқот натижаларига кўра 2035 йилда 225 миллион муслима она бўлиши кутилмоқда. Айни йилда насронийлар орасида туғилган чақалоқлар сони 224 миллионни ташкил қилади. Беш йил ўтиб эса икки дин орасидаги чақалоқлар тафовути мусулмонлар фойдасига 5 миллионга етиши мумкин. 2010-2015 йилларда туғилган чақалоқларнинг 31 фоизи мусулмон оилаларга тўғри келади. Таҳлилчиларга кўра, христианларда туғилиш кескин пасаймаган бўлса-да, бироқ ўсиш ҳам кузатилмайди. Pew Research Centre фикрига кўра 2050 йилга келиб Ҳиндистон мусулмонлар энг кўп тўпланган мамлакатга айланади. Бир неча ўн йилдан сўнг бу ердаги мусулмонлар сони 300 миллиондан ошади. манба: @MarkazTiuUz @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
👍 100👏 18 6😇 3💯 2😱 1👌 1
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади. Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури: 1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз). 2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши. 3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш. 4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…) 5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам. 6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг. 7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш. 8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш. 9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар. Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин. @Jaloliddinrumiyy🕊
Hammasini ko'rsatish...
👍 91💯 27👏 5🤩 3🥰 2 1
00:11
Video unavailableShow in Telegram
🕋📿Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌙🕌 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🍃🌹🌱🌷☘️🌺🌿💐🍀🌹🍃 🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин! 📿Шукрона айтамиз ўзинга минг бор,🌺 Қалблардан дардларни кетқазганинг учун.🍃 🕊Шукрона айтамиз🌸 эй парвардигор,📿 🕋Жумадан Жумага 🍃 етказганинг учун.✨ @Jaloliddinrumiyy🍃
Hammasini ko'rsatish...
👍 104 29🥰 24👏 5🤗 4🕊 2💯 1😇 1