cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

islomobod.uz

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман бош имом хатибининг расмий канали. www.islomobod.uz https://www.facebook.com/Islomobod.uz

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 401
Obunachilar
+424 soatlar
-17 kunlar
-3030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 10 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан) 🕔Бомдод 04:50 🕑Пешин 13:05 🕒Аср 17:50 🕔Шом 19:45 🕖Хуфтон 21:25 Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг! https://t.me/islomobod_muslim_uz
Hammasini ko'rsatish...
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 9 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан) 🕔Бомдод 05:00 🕑Пешин 13:05 🕒Аср 17:50 🕔Шом 19:35 🕖Хуфтон 21:25 Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг! https://t.me/islomobod_muslim_uz
Hammasini ko'rsatish...
Repost from FATVO.UZ
​​ХОДИМЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ #закот ❓1245-CАВОЛ: Қўл остимда бир неча ходимлар ишлайди. Шуларга закот берсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга ҳақдор бўлса, уларга закот берсангиз бўлади. Фақат бу ҳолатда бир нарсани ҳисобга олиш керак. Ишчига меҳнат ҳақи бериши керак бўлган ўринда унга закотини бериб шу билан иш ҳақини ёпса, бу иш ҳақи бўлади, лекин закотни адо қилган бўлмайди. Яна ишчи олаётган иш ҳақи закот бериш ҳисобига камаймаслиги керак. Закот олиш ҳисобига одатдаги иш ҳақидан кам миқдордаги иш ҳақига келишсангиз, бу жоиз бўлмайди. Бериладиган закот иш ҳақига ўтиб кетади. Масалан, ходим “Агар менга закот бериб турсангиз, кам иш ҳақига розиман” деса ва шундай келишув қилинса, бундай келишув бўйича бериладиган закот ҳам иш ҳақига ўтиб, закотни қайта бериш лозим бўлади. Чунки юқорида айтилгандек закот беришда ҳийла қилиш бўлади. Бошқа турдаги ишчи, хизматчилар билан келишувлар ҳам шунга киради. Аммо иш ҳақи меъёрида бўлиб, ходим закот олишга ҳақли инсон бўлса, унга закот беришда мутлақо муаммо йўқ. Буҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади: وَكَذَا مَا يَدْفَعُهُ إلَى الْخَدَمِ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ فِي الْأَعْيَادِ وَغَيْرِهَا بِنِيَّةِ الزَّكَاةِ كَذَا فِي مِعْرَاجِ الدِّرَايَةِ “Шунингдек, ҳайит ва бошқа кунларда эркак-аёл ходимларга закот ниятида берадиган инъоми закотдан ўтади. “Меърожуд дироя”да шундай келган”. (“Фатово Оламгирия”китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...

Repost from FATVO.UZ
​​"ОРАМИЗДА НИКОҲ ЙЎҚ, ОРАМИЗДА ҲЕЧ НАРСА ҚОЛМАГАН" КАБИ СЎЗЛАР БИЛАН ТАЛОҚ ТУШАДИМИ? #никоҳ #талоқ ❓1246-CАВОЛ: Аёлим билан жанжаллашиб қолдим. Кейин жаҳл устида: "Орамизда никоҳ йўқ, орамизда ҳеч нарса қолмаган", деб юбордим. Бу ҳолатда никоҳимиз бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўша жанжалда талоққа оид ҳеч қандай гап айтмай, фақат: “Орамизда никоҳ йўқ” деган бўлсангиз, ниятингизга қаралади. Агар бу гапни ажрашиш ниятида айтган бўлсангиз, талоқ тушади. Агар ундай ниятда айтмаган бўлсангиз, талоқ тушмайди. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган: "ولو قال لها: لا نكاح بيني وبينك، أو قال: لم يبق بيني وبينك نكاح، يقع الطلاق إذا نوى". “Эр хотинига ажрашиш ниятида: “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ йўқ”, деса ёки “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ қолмади”, деса, талоқ тушади. ولو قال: لم يبق بيني وبينك شيء ونوى به الطلاق لا يقع “Эр хотинига: “Сен билан менинг орамизда ҳеч нарса қолмади” деса ва бу гапни гарчи талоқ, ажрашиш ниятида айтган бўлса ҳам талоқ тушмайди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби). Талоқ масалаларини бирор аҳли илм — имом домла ҳузурига эр хотин биргаликда бориб, бўлган ҳолатни тўлиқ баён қилиб, домланинг хулосасини олиш тавсия этилади. Чунки талоқда ҳар бир сўз аҳамиятли ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 06 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан) 🕔Бомдод 05:00 🕑Пешин 13:05 🕒Аср 17:50 🕔Шом 19:45 🕖Хуфтон 21:15 Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг! https://t.me/islomobod_muslim_uz
Hammasini ko'rsatish...
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ 06 МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан) 🕔Бомдод 05:00 🕑Пешин 13:05 🕒Аср 17:50 🕔Шом 19:40 🕖Хуфтон 21:15 Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг! https://t.me/islomobod_muslim_uz
Hammasini ko'rsatish...
Repost from FATVO.UZ
#Видео #кечирим 🎙Абу Зар розияллоҳу анҳунинг кечирим сўрашлари Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Hammasini ko'rsatish...
Repost from FATVO.UZ
#Видео #нафс 🎙“Нафс” нима ва унинг қандай даражалари бор? Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Hammasini ko'rsatish...
Repost from FATVO.UZ
АЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРСА БЎЛАДИМИ? #ақида ❓1096-CАВОЛ: Аёллар қабристонга борса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда қабр зиёратига рухсат берилган, балки тарғиб ҳам қилинган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "كنت نهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تزهد في الدنيا، وتذكر الآخرة" яъни: “Сизларни қабр зиёратидан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Чунки, у дунёдан қайтаради ва охиратни эслатади”, деганлар. (Ибн Можа ривоят қилган). Уламолар ушбу ҳадисни қабр зиёратига рухсат бериш учун асос қилиб келтирадилар. Бироқ аёлларнинг ҳис-ҳаяжонлари эркакларникидан фарқ қилади. Шу боис китобларимизда аёлларнинг қабристонга бориши борасида бир неча хил фикрларни учратишимиз мумкин. Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳи “Раддул муҳтор” китобларида ушбу масаладаги турли қарашларни келтиргач, уларнинг ортидан Хайруддин Рамлийнинг қуйидаги сўзларини келтиради: إنْ كَانَ ذَلِكَ لِتَجْدِيدِ الْحُزْنِ وَالْبُكَاءِ وَالنَّدْبِ عَلَى مَا جَرَتْ بِهِ عَادَتُهُنَّ فَلَا تَجُوزُ ، وَعَلَيْهِ حُمِلَ حَدِيثُ { لَعَنَ اللَّهُ زَائِرَاتِ الْقُبُورِ } وَإِنْ كَانَ لِلِاعْتِبَارِ وَالتَّرَحُّمِ مِنْ غَيْرِ بُكَاءٍ وَالتَّبَرُّكِ بِزِيَارَةِ قُبُورِ الصَّالِحِينَ فَلَا بَأْسَ إذَا كُنَّ عَجَائِزَ . وَيُكْرَهُ إذَا كُنَّ شَوَابَّ كَحُضُورِ الْجَمَاعَةِ فِي الْمَسَاجِدِ “Агар аёлларнинг қабристонга бориши одатдагидек, йиғлаш, қайғуларни янгилаш ва ўликларни мақтаб жар солиш учун бўлса бу жоиз эмас. “Қабр зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин”, маъносидаги ҳадис ҳам мана шундай аёлларга қарата айтилган. Агар ёши катта аёллар ибратланиш, йиғи-сиғи қилмай, ўтганларга раҳмат сўраш ва солиҳ инсонларнинг зиёратидан табаррук ҳосил қилиш учун борсалар, бунинг зарари йўқ. Агар ёш аёллар бўлса, уларнинг қабристонга боришлари худди масжидга боришлари каби макруҳдир”. Аллома Ибн Обидийн ушбу ибораларни келтиргандан сўнг масалага қуйидагича хулоса ясаганлар: وَهُوَ تَوْفِيقٌ حَسَنٌ яъни: “Хайруддин Рамлийнинг ушбу хулосалари мазкур масаладаги ҳар-хил сўзларни гўзал шаклда мувофиқлаштириш ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби). Демак, уламоларимизнинг юқоридаги сўзларидан ёши катта аёллар эркакларга аралашмаган ҳолатда, сатри авратга риоя қилиб, йиғи-сиғи қилмай, ибратланиш мақсадида қабристонга бориб ўтганларини зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуо қилиб келишлари жоиз экани келиб чиқади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Hammasini ko'rsatish...
​​#ибрат КАЪБА ЕРНИНГ МАРКАЗИ Узоқ даврлардан буён баъзи мусулмонлар орасида “Нима учун намоз чоғида Каъбага юзланиш керак ва нима сабабдан Олий Зот Маккани бошқа жойлардан афзал билиб улуғлаб, ”харам” - ёпиқ деб атаган?” деган савол сўраб келинган. Қуръондаги илмий маълумотлар бўйича машхур тадқиқотчи Залюла Нажаара бу борада Пайғамбарнинг соллоллоху алайхи васаллам қуйидаги хадисларига таянади: “Макка сувдаги кичик ер бўлаги эди ва бутун қуруқлик у ердан тарқалган”. Қохира университети жўғрофия бўйича профессори, мисрлик мутахассис доктор Хусайн Камолиддин мазкур фикрни ривожлантириб шуни аниқладики, сув устидаги вулқон харакатлари туфайли биринчи қуруқлик хозирги Каъба ўрнида пайдо бўлган. Кейинчалик ер ўша жойдан кенгая бошлаган. Бунгача эса сайёрамиз сув билан тўла қопланган. Бундан ташқари, узоқ муддатли ўлчовлар ва хисоблаб чиқишлардан сўнг Каъба, Макка қуруқликнинг қоқ ўртаси эканлиги аниқланди. Агар барча қитъалар бирлаштирилса, бунинг гувохи бўлишимиз мумкин. Мазкур илмий кашфиёт расмий тарзда 1977 йилнинг ноябр ойида эълон қилинган эди. Олимлар шуни хам аниқладиларки, айнан ўша ернинг ўзида (Араб ярим ороли жойлашган жойда) қадимда Хондвана номли умумий қитъа мавжуд бўлган, кейинчалик еттига бўлиниб кетган. Ушбу умумий қитъанинг пайдо бўлиши Палеозой даврига тўғри келади. Ўзининг дастлабки кўринишини сақлаб қолиши Мезозойнинг биринчи даврига тўғри келади. Лекин тахминан 180 млн. йиллар бурун Мезозойнинг иккинчи ярмига келиб глобал тектоник харакатлар натижасида Хондвана материкаси қатор қитъаларга бўлина бошлади ва натижада биз бугун билган шаклга келди. Хусайн Камолиддин яна қўшимча қилиб ёзадики, Маккада, яна хам тўғрироғи Каъба жойлашган жойда Ернинг магнит маркази жойлашган. Олимнинг хулосасига кўра, Ернинг магнит қутблари алмашса хам Каъбадаги магнит марказ жойида қолар экан. Буни олим Ернинг турли нуқталаридан Каъбага нисбатан йўналишларни ўлчаганидан кейин аниқлади. Ушбу йўналишларнинг хар томондан Маккадаги Каъба томон олиб борувчи магнит чизиқлари билан мувофиқ келаётганлигини топган. Шунга қўшимча қилиб, доктор Камолиддин Ернинг хақиқий магнит меридиани Гринвич бўйлаб эмас, балки Макка бўйлаб ўтишини хам аниқлаган. Гринвич меридиани магнит қутблари алмашуви чоғида ўзгариб кетади, Каъба бўйлаб меридиан эса Ернинг магнит ўқи сифатида жойида қолиб, айнан Каъба бўйлаб ўтади. Ажойиби шундаки, бугунги фан инсон танасида хам шу каби магнит меридианлари мавжудлигини, улар Ернинг магнит чизиқлари билан мос келиши ёки уларни кесиб ўтиши, шу туфайли бу жараён инсон организмига ё фойдали, ё зарарли таъсир бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди. Буларнинг барчаси намоз ёки бошқа холатларда Каъбага юзланишга илохий амрнинг сабаблари хам бўлиши мумкин. Маълумки, Пайғамбар соллоллоху алайхи васаллам хар қандай холатда Каъбага юзланишга, сухбат қуришда у томонга қараб туриш ёки ухлаш ва хоказоларга одатланган эдилар. Олимларда яна шундай гипотеза хам борки, тавоф вақтида Каъба атрофида соат йўналишига тескари холатда зиёратчиларнинг айланиб юриши ўша зиёратчининг фалак айланишига мувофиқ келишини ифодалайди. Электрондан тортиб то галактикагача коинотда хамма нарса шундай харакатланади. Пайғамбар соллоллоху алайхи васалламнинг “Хажи мақбулнинг гунохлари тўкилади ва у худди онадан янги туғилгандек бўлади” маъносидаги хадисларидан келиб чиққан холда, олимлар бир фикрни илгари суришганки, Ер ўқини айланиб ўтиш пайтида зиёратчидаги манфий маълумотлар, гунохлар йўқ бўлиб кетиши мумкин. Доктор Камолиддин бу мавзуда бошқа хадисларни хам кўриб чиққан. “Каъбанинг устида Байтул Маъмур жойлашган. Унинг устида эса Арш ва етти осмон қарор топган хамда Каъба остида еттита ер тўшалган”. Унинг фикрича, мазкур еттита ер бу - Ернинг етти қобиғи, етти осмон эса сайёрамизнинг етти коинот доирасидир. Албатта, юқоридаги сўнгги фикрлар олимларнинг соф илмларига асосланган гипотезалари. Лекин Исломнинг узоқ тарихи шуни кўрсатадики, Аллохнинг барча амрларида катта маъно ва хикматлар яширинган. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...