cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Мустахкам оила.

Аллоҳ таоло Таҳрим сурасининг олтинчи ояти каримасида қуйидагича марҳамат қилади: БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ «Эй иймон келтирганлар, ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан иборат дўзах оловидан сақлангиз!».

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
517
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+17 kunlar
+230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ташриқ ва қурбонлик кунлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Ташриқ кунлари» луғатда «офтобда қуритиш кунлари» деган маънони билдиради. Истилоҳда Қурбон ҳайитидан кейинги уч кун «ташриқ кунлари» саналади. Илгари ўша кунлари ҳожилар Минода туриб, қурбонликлари сўйилганидан кейин гўштини қуёшга қўйиб қуритиш билан машғул бўлишган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ташриқ кунлари рўза тутишдан қайтарганлар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Аллоҳни саноқли кунларда эсланг. Бас, ким икки кундан кейин шошилиб, кетиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга ҳам гуноҳ йўқ. Бу – тақво қилувчилар учун. Аллоҳга тақво қилинглар ва билингларки, албатта сиз Унга тўпланурсиз» (Бақара сураси, 203-оят). Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло «ташриқ кунлари»да Ўзини кўп зикр қилишга ҳукм қилмоқда. Ташриқ кунлари намоздан кейин ташриқ такбирини айтиш вожибдир. Демак, юқоридаги ояти каримадан бешта ҳукм билинади: 1. Ташриқ кунлари Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш; 2. Ташриқ кунлари Минода туриш; 3. Қурбонлик кунидан кейинги ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлар тошини отиш вожиб; 4. Ўн учинчи куннинг тошини отиш эса афзал ва яхши; 5. Аллоҳ таолодан хавфда туришни ихтиёр қилиш лозим ва зарурийдир. Ташриқ кунлари зул-ҳижжанинг ўн биринчи кунидан бошлаб ўн учинчи куннинг қуёши ботгуничадир. Қурбонлик кунлари эса, ўнинчи кундан бошлаб ўн иккинчи кунгачадир. Демак, иккиси тўрт кундир. Ушбу кунлардан ўнинчиси кун қурбонликка хос кундир. Ўн учинчи кун эса ташриққа хосдир. Иккисининг орасидаги икки кун қурбонлик билан ташриқ орасида муштаракдир. «Наҳр»нинг маъноси қурбонлик қилишдир. «Ташриқ»нинг маъноси эса, гўштни қуритишдир. Давоми ➡️ Ташриқ ва қурбонлик кунлари Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Ташриқ ва қурбонлик кунлари

«Ташриқ кунлари» луғатда «офтобда қуритиш кунлари» деган маънони билдиради. Истилоҳда Қурбон ҳайитидан кейинги уч кун «ташр

Исломнинг мустаҳкам қўрғони Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни эслаб йиғладилар, ҳатто ердаги тошлар ҳўл бўлиб кетди. У киши шундай дедилар: «Умар Исломнинг мустаҳкам қўрғони эди, одамлар унга кириб, қайтиб чиқишмас эди. Умар вафот этгач, бу қўрғон бузилди, одамлар Исломдан чиқадиган бўлди». «Солиҳлар гулшани» китобидан Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Исломнинг мустаҳкам қўрғони

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни эслаб йиғладилар, ҳатто ердаги тошлар ҳўл бўлиб кетди. У киши шундай де

02:15
Video unavailableShow in Telegram
Хайит байрами ҳақида. Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Хайит байрами ҳақида..mp420.18 MB
👍 2🥰 1🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
🤲 Агар қалб тоат нури билан ярқираса, уни ҳар томондан яхшиликлар булути ўраб кела бошлайди. Эгаси эса бир тоатдан иккинчи тоатга кўчиб бораверади. Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 2 1🥰 1
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Eid al adha muborak Қурбон ҳайити табриги Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум! “Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесик”. Кавсар сураси. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ. Амма баъд. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, arabicuz илмий- маърифий каналининг азиз мухлислари, илм толиблари! Сизларни муборак Қурбон ҳайити билан ўзим ва arabicuz жамоаси номидан самимий табриклайман. Аллоҳнинг амрига бўйсунган ҳолда, тақво ҳосил қилиш мақсадида амалга оширадиган қурбонликларингиз ва эҳсонларингзни Ўз даргоҳида ҳусни мақбул айласин. Сизга ва оилангизга тинчлик, фаровонлик ва икки дунё саодати насиб бўлсин. Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
eid al adha muborak.mp44.59 MB
👍 2🥰 1🕊 1
Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. 1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш. 2. Ғусл қилиш. 3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш. 4. Хушбўйланиш. 5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик. 6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш. 7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд". 8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим. 9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш. 10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди. 11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш. 12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш. 13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш. Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Манба Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал

   1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш. 2. Ғусл қилиш.  3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.

👍 4 2🥰 2
Photo unavailableShow in Telegram
Қурбон ҳайити олдидан Ҳожилар учун талбия, биз учун эса такбир. Ҳожилар учун Арафотда туриш-вуқуф, биз учун арафа куни рўзасини тутиш. Ҳожилар жонлиқ етаклаб бориб, уни сўядилар, биз эса қурбонлик сўямиз. Карамли Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Аллоҳ бизларни ва сизларни солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 3 2🎉 2
Қурбонлик қилиш жоиз бўлмаган кишилар Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ўта ночор ёки зиммасида бандаларнинг ҳақи бор кишилар энг аввал ўша ҳақларни адо қилишлари шарт. Лекин баъзилар барча ҳақдан кўз юмиб, яъни унинг адосини кейинга қолдириб, фахрланиш, риё учун ёки бошқаларнинг маломатидан қўрқиб, қурбонликка қаттиқ туришади. Ҳеч паст кетишмайди. Агар ўзларида маблағ бўлмаса, қарз олиб бўлса ҳам қурбонлик қилишади. Баъзи кишилар ўликларига ҳам қўшиб бир неча ҳисса қурбонлик қилишади. Зиммаларидаги тирикларнинг вожиб ҳақларини эса унутиб қўйишади. Ваҳоланки, бир танга карзни адо қилишлик, юз дирҳамга қурбонлик сотиб олишдан яхшироқ. Бу ҳолатда киши бировнинг ҳақини адо этмаганига алоҳида гуноҳкор бўлса, нияти бузуқлиги учун яна бир гуноҳга қўл уради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имкони бор одамнинг қарзни бермай, чўзиши зулмдир», дедилар». Албатта, бирон кишининг ҳақи поймол қилинмаса ва риё аломати бўлмаса, нафл қурбонлик мустаҳаб ва муҳаббатнинг белгиси. Шунингдек, умуммусулмонлар, дин уламолари, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан қурбонлик қилиш мандуб амалларнинг энг суюклиси, яъни мустаҳаб ишларнинг энг афзалидир. Нафл қурбонлик қилиш манфаат, лекин бировнинг ҳақини, қарзини адо этмаслик зарар. Нафл қурбонлик қилиш зарар етмагандагина жоиз бўлади. «Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китобидан Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Қурбонлик қилиш жоиз бўлмаган кишилар

Ўта ночор ёки зиммасида бандаларнинг ҳақи бор кишилар энг аввал ўша ҳақларни адо қилишлари шарт. Лекин баъзилар барча ҳақдан кўз юмиб, яъни

👍 3 2😢 2
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Аллоҳнинг Ал - Ҳалим номи Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Аллоҳнинг Ал - Ҳалим номи.mp416.39 MB
👍 3 2 1🕊 1
Ислом билан неъматлантирилганман Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Иброҳимдан ривоят қилинади: «Бир киши Зуҳайр ибн Нуъаймга: «Эй Абу Абдураҳмон, сиз кимлардансиз?» деди. У: «Ислом неъмати билан неъматлантирилганларданман», деб жавоб берди. Ҳалиги киши: «Мен насабни назарда тутган эдим», деди. Шунда Зуҳайр ибн Нуъайм: «Қачонки сур чалинса, (қиёмат бошланса) ана ўша куни уларнинг ўрталарида (ҳеч қандай) насаблар қолмас ва улар ўзаро савол-жавоб ҳам қила олмаслар» (Мўминун сураси, 101-оят) оятини ўқиш ила жавоб берди». «Солиҳлар гулшани» китобидан Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. ) ✔️ Telegram 🌐 Instagram 🎵 Tik Tok 🌐 Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Ислом билан неъматлантирилганман

Иброҳимдан ривоят қилинади: «Бир киши Зуҳайр ибн Нуъаймга: «Эй Абу Абдураҳмон, сиз кимлардансиз?» деди. У: «Ислом неъмати билан н

👍 3 2😢 1🕊 1