cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Namangan viloyat Kambag'allikni qisqаrtirish va Bandlik bosh boshqarmasi | Rasmiy Kanal

🏢NAMANGAN VILOYATI KAMBAG'ALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIK BOSH BOSHQARMASI ________________________________________ 📍Manzil: Namangan sh. Nodira ko'cha 6-uy Murojaat uchun: ☎️ +99869 227-97-90 ☎️ +99869 227-97-91 📩 [email protected]

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
456
Obunachilar
-124 soatlar
+17 kunlar
+2830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси📤📤📤📤 💻 Фирибгарлар энди ўзларини нотариус сифатида таништиришмоқда 75 ёшли москвалик фуқарога номаълум аёл қўнғироқ қилган ва ўзини нотариус деб таништириб, унинг номидан ишончнома имзолангани, у давлат хизматларига ўтказилишини маълум қилган. Фуқаро ҳеч кимга ишончнома бермаганини айтган. Кейин нотариус (фирибгар) унга ушбу маълумотни тақдим этиш учун ишонч (сохта) телефон рақамини айтган. Бунга ишонган жабрланувчи кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзларини унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва молиявий назорат ходимлари сифатида таништирган фирибгарлар билан мулоқотни давом эттирган. Фирибгарлар фуқарога унинг жамғармалари хавф остида эканлиги шунингдек, у зудлик билан уларни “банк сейфига” ўтказиш кераклигини айтишган. Жабрланувчи фирибгарларнинг алдовларига ишониб, ўнга кўрсатилган банк ҳисоб рақамларига 29 млн. рублдан (4.039.323.522 сўм) ортиқ пул маблағларини ўтказган. 🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Hammasini ko'rsatish...
01:17
Video unavailableShow in Telegram
#FlowerFestNamangan. Гул диёрда гул байрами Бугун "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номидаги вилоят истироҳат боғига кирган кишининг баҳри дили очилади. Табиатнинг бежирим нафосати оҳанрабодек маҳлиё этади. Албатта, бу вилоятимизда ўтказилиши режалаштирилаётган 63-Халқаро гуллар байрами шукухи. Ушбу тантанага Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси жамоаси ҳам катта тайёргарлик кўрмоқда. Ўз ташаббуслари билан ажратилган худудга 40 минг туп, 18 турдан иборат ранго-ранг гуллардан ажойиб композиция яратмоқдалар. Бошқарма жамоаси барча юртдошларимизни ушбу нафосат байрамига таклиф этади. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси.
Hammasini ko'rsatish...
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ" давом этмоқда Учқўрғон туманидаги 3-сектор ҳудудидаги “Дехқонобод” маҳалласида жойлашган 2-сон касбхунар мактабида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими хамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ҳамкорлигида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси”да тумандаги 11 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 240 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. “2024 йил- Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлигини муносабати билан “Меҳнат ярмаркаси”да ишсиз аёллар ва банд бўлмаган фуқаролардан 61 нафари жалб этилиб, турли йўналишлар бўйича 35 нафарига йўлланмалар берилди. Уларнинг 15 нафарига маъқул келган бўш иш ўринларига, 20 нафарига касбга қайта ўқиш учун йўлланмалар берилди. Шу билан бирга 26 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги, хавфсиз миграция, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Hammasini ko'rsatish...
🛡#Ҳудудларда_тарғибот_куни 📍Наманган вилоятининг тарғибот кунидан видеолавҳа —— https://www.youtube.com/watch?v=H981YQ0NLVA
Hammasini ko'rsatish...
Наманган вилояти тарғибот куни: мутахассис билан бўлган суҳбатни томоша қилинг

@cyber_102 #namangan #foydali_tavsiyalar #tarqating #cybercrimes #yoshlar #trend #cyber #ai

Наманган шаҳри ишсизликдан холи ҳудудга айланади Бугун Наманган шаҳрида жойлашган Абу Али ибн Сино техникумида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар ҳокимлиги, UNDP ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 125 та корхонa-ташкилотлар 1,5 минг бўш иш ўрни билан ҳамда маҳаллаларда касаначилик асосида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этишди. Наманган шаҳрининг маҳалла еттиликлари томонидан олиб келинган 200 нафардан ортиқ ишсиз фуқаро қатнашдилар. “Меҳнат ярмаркаси”давомида 47 нафар фуқарога ишлаш учун йўлланма берилди, уларнинг 27 нафарини хотин-қизлар ташкил этди. 34 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитиш учун йўналтирилди. Шу билан бир қаторда 16 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги, мавжуд иш ўринларида белгиланган имтиёз ва кафолатлар, иш ўринлари тўғрисида тушунча, маслаҳатлар берилди.
Hammasini ko'rsatish...
"Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтмоқда. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Ва Наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳамда Барқарор хаёт Халқаро ижтимоий- маърифат маркази Наманган фильиали билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси давом этмоқда. Ярмарка Наманган шаҳридаги Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт билим даргоҳида бўлиб ўтмоқда. "Бўш иш ўринлари' меҳнат ярмаркасида корхона-ташкилотлар ҳам ўзларидаги мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашмоқдалар. Барчани ярмаркага таклиф этиб қоламиз
Hammasini ko'rsatish...
"МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ" давом этмоқда Учқўрғон туманидаги 1-сектор ҳудудидаги “Ёшлик” маҳалласида жойлашган 1-сон касб-хунар мактабида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ҳамда ИИБ пробация гуруҳи ҳамкорлигида бўш иш ўринларининг навбатдаги “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. “Меҳнат ярмаркаси” давомида бўш иш ўринлари тўғрисида ҳамда иштирокчиларнинг қизиққан касблар бўйича маълумотлар берилди. Тадбир иштирокчиларига “Эхтиром Плус микромолия ташкилоти”га малакали мутахасисларни жалб қилиш мақсадида иш билан банд бўлмаган ва ишсиз фуқароларни корхона фаолияти, иш жараёнлари, яратилган шарт-шароитлар билан танишиш имконияти яратилди. “Меҳнат ярмаркаси”нинг фойдали муҳим жиҳати шундаки, “2024 йил- Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, жиноятчиликга мойиллиги бўлган фуқароларни бандлигини таъминлашдан иборат. Камбағалликни қисқартириш ва банлик бош бошқармаси.
Hammasini ko'rsatish...
Тўрақўрғон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, туман ҳокимлиги ва туман маҳалла уюшмаси билан ҳамкорликда тумандаги Ибрат боғида “Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ушбу ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 21 та корхона, ташкилот ва муассасалар 410 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдидилар. Ўтказилган меҳнат ярмаркасига 87 нафар ишсиз фукаролар қатнашган бўлиб, шундан 58 нафари хотин-қизларни, 48 нафари ёшларни ташкил этади. Ушбу фуқаролардан 49 нафари ишга жойлашиш учун, 4 нафарига қайта касбга ўқиш учун йўлланма берилди ва 36 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Hammasini ko'rsatish...
02:39
Video unavailableShow in Telegram
Кечаги мигрант бугун ўз томорқасидаги иссиқхонадан яхши даромад топмоқда. -Хоким ёрдамчиси кўмагида икки сотих мўжаз иссиқхона қилдик. Қиш мавсумида бозорларга қулпиной етиштириб харидорларга етказдик. Даромад ёмон эмас. Шу ерда ҳам меҳнат қилган инсон оиласи учун моддий томондан кўмак бера оларкан дейди Учқўрғонлик Исломжон. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси.
Hammasini ko'rsatish...