cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Бугуннинг гапи | Уйда қолинг

Бу каналда Ғайрат Йўлдошнинг мамлакатимиз ва дунё миқёсидаги муҳим хабарларга муносабати бериб борилади Xabar.uz даги саҳифа: https://www.xabar.uz/mualliflar/gayrat-yoldosh Боғланиш учун: @Bugunninggapi_Bot

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganTil belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
726
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ассалому алайкум азиз ватандошлар! Мустақиллик байрамимиз барчамизга муборак бўлсин!
Hammasini ko'rsatish...
6.55 KB
Шавкат Мирзиёев бугунги тадбир сўнггида кутилмаганда микрофонни қўлга олиб, қоғозга ёзилмаган дилидаги гапларини йиғилганларга сўзлаб берди. «Қандай қийин бўляпти. Ҳокимларимизга халқнинг ичига кир, халқнинг олдига бор, одамнинг дардини эшит, деб жуда кўп ҳаракат қиляпмиз. Лекин беш қўл баравар эмас. Жуда кўп-кўп ишларимиз албатта тўсиқларга, жойлардаги ноинсофчиликларга дуч келмоқда. Ҳали кўп ижро органлари раҳбарлари бунақа очиқликка тайёр эмас. Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас деб айтганим бежиз эмас. Бу очиқ Ўзбекистон», - деди Шавкат Мирзиёев. 👉 @bugunning_gapi👈
Hammasini ko'rsatish...
IMG_3624.MP426.12 MB
✔️Самарқанд ҳақидаги энг қизиқарли каналга обуна бўлинг ⛈🏟 Энди «Динамо»ни сув босмайдими? ➡️ Батафсил 🚕 Имтиҳон кунлари Самарқандда такси нархи кўтарилиши кутилмоқда ➡️ Батафсил 😳 Инновация: Пропанда ишлайдиган «движок» ➡️ Батафсил 😡ШҲТнинг Самарқанд саммитига тайёргарлик учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинган ➡️ Батафсил 🤷‍♂️ Самарқандда нечта бўш турган бино бор? ➡️ Батафсил 🚖 Таклиф: «Имтиҳон кунлари одам ташиш учун лицензияни бекор қилиш керак» ➡️ Батафсил 💦 Самарқанддаги доим сув босадиган кўча 7 миллиард сўмга таъмирланмоқда ➡️ Батафсил 🧑‍💻 Тест синовлари вақтида Самарқандда абитуриентлар учун 12 та махсус автобус линияси ташкил этилади ➡️ Батафсил 🚕 Самарқандда нечта такси ҳаракатланишини биласизми? ➡️ Батафсил 😳 Деҳли – Лондон сайёҳлик автобуси Самарқанддан ўтади ➡️ Батафсил. 🇫🇷🇲🇽 Лиондан Мехикогача: Cамарқанд билан биродарлашган шаҳарларни биласизми? ➡️ Батафсил 👉 Самарқанд хабарлари
Hammasini ko'rsatish...
🇺🇿 KUN.UZ сайти маҳаллий хабар ва янгиликларга эътиборни кучайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятга оид Телеграм каналларни йўлга қўйди. Ушбу каналларда фақат маҳаллий янгиликлар ва хабарлар бериб борилади. Уларнинг энг муҳимлари сайтнинг асосий каналида ҳам ёритилади. Сиз қуйидаги ҳаволалар орқали ўзингиз яшаётган ҳудудга доир Телеграм каналга обуна бўлишингиз мумкин: 👉 Қорақалпоғистон Республикаси 👉 Тошкент шаҳри 👉 Тошкент вилояти 👉 Андижон вилояти 👉 Наманган вилояти 👉 Фарғона вилояти 👉 Сирдарё вилояти 👉 Жиззах вилояти 👉 Самарқанд вилояти 👉 Навоий вилояти 👉 Бухоро вилояти 👉 Хоразм вилояти 👉 Қашқадарё вилояти 👉 Сурхондарё вилояти 🎤 Маҳаллий каналларни юритиш учун Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларидан мухбирлар ишга қабул қилинади. Ишга киришни истаганлар ушбу ҳавола бўйича ариза ташлашлари мумкин. Каналга уланиш:👇 t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Hammasini ko'rsatish...
“Адолат” СДП Ҳукуматга олий таълим соҳаси бўйича таклифлар юборди Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар жойларда фуқаролар билан ўтказган юзма-юз мулоқотларида аҳоли томонидан ислоҳотлар натижаси юзасидан ижобий фикрлар билдирилмоқда. Шу билан бирга мулоқотлар жараёнида фуқаролар томонидан бугунги кунда бир қатор долзарб бўлиб турган масалалар кўтарилмоқда. Айниқса, Республикамизнинг олис туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи, кундалик даромади бугунги кунда чекланган фуқаролар томонидан фарзандларининг олий таълим олиши билан боғлиқ муаммолар қўйилмоқда. Ушбу масалалар пандемия даврида ўта муҳим бўлганини ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси Ҳукуматга бир қатор таклифлар тақдим этди: Биринчидан, биринчи мутахассисилиги бўйича кундузги олий таълимда ўқиган ва иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи таълимга ҳужжат топширган айниқса, педагогика соҳаси бўйича абитуриентлар учун имтихон ва суҳбатлар ўтказмасдан, тўлов-контракт асосида қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш. Маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимизда олий таълимга эга педагогик кадрлар етишмаслиги аниқ, фақат ўрта мактаб тизимида фаолият олиб бораётган педагогларнинг 40 фоизга яқинини ўрта махсус маълумотга эгадир. Иккинчидан, пандемиянинг даврийлигини инобатга олган ҳамда хорижий тажрибага асосланган ҳолда барча ОТМларда талабалар учун ойма ой тўлов тизимини жорий этиш ҳамда тўловни муайян муддатга кечиктириб тўлаш имкониятини яратиш. Учинчидан, махсус сиртқи таълимни нафақат педагогика йўналишида, балки барча таълим йўналишлари учун жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бу билан корхона ва ташкилотлар учун ходимларининг олий маълумотли бўлишларига имкон яратилади. Тўртинчидан, олий таълим муассасаларига мақсадли қабул тизимини муайян туман ва шаҳарлар учун эмас, балки cоҳалар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тармоқлар бўйича жорий этишни йўлга қўйиш. Ҳозирда бу тизим Республиканинг олис ҳудудларга зарур бўлган тиббиёт ва педагогика йўналишлари учун жорий этилган. Бешинчидан, Таълим тизимига масофавий ўқиш турини жорий этилиши сабабли қўшни давлатларда сиртқи ва масофавий таълим йўналишларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшларнинг, бугунги пандемия шароитида, 2021-2022 ўқув йилда ўқишини юртимиздаги олий таълим муассасаларига кўчиришига имкон яратиш. Ва олтинчидан, Пандемия даврини ҳисобга олган ҳолда 2020-2021 ўқув йилида фоизсиз таълим кредитини бериш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги қарорининг биринчи бандида белгиланган имтиёзни, яъни ноль фоиз ставка билан кредит ажратиш тизимини жорий қилиш. Ўзбекистон “Адолат” СДП мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши, кўплаб олий таълим олиш истагидаги ёшларимизга қўшимча имконият яратиб бериш билан бир қаторда, ҳозирги пандемия даврида талаба ёшларнинг билим олишини узлуксиз давом эттириш имкониятини беради, деб ҳисоблайди. “Адолат” СДП Матбуот хизмати 👉http://adolat.uz/partiya/adolat-sdp-hukumatga-talim-sohasi-bojicha-takliflar-yubordi Каналга аъзо бўлинг:👇 👉https://t.me/altruist_info
Hammasini ko'rsatish...
“Адолат” СДП Ҳукуматга олий таълим соҳаси бўйича таклифлар юборди

Самарқанд ҳақида энг қизиқарли ва ишончли канал @KunuzSamarqand ни кузатиб боринг 😳Нега бирданига учта туманда ХТБ раҳбари ўзгарди? 👉 Батафсил 👏Каттақўрғонга хайрия фонди кислород концентраторлари етаказиб берди 👉 Батафсил 👀«Сандиқ тепдим очилди». Нурободда сандиқдан 100 миллиондан ортиқ пулни ўғирлаб кетишди 👉 Батафсил 🥝Каттақўрғонда киви етиштирилмоқда 👉 Батафсил 😡 Самарқандда хотинини калтаклаган зўравон эрга нисбатан жиноий иш очилди 👉 Батафсил 🏔Ургутдаги чегара ҳудуди ҳисобланган Чеп қишлоғида одамлар паспорт режими асосида қайтадан текшириб чиқилди 👉 Батафсил 📍ДТМ Самарқанд вилояти бўлими тест синовлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар номи, манзили ва геолокациясини эълон қилди 👉 Батафсил 🏭Самарқанд шаҳрида «кислород заводи» ишлай бошлади 👉 Батафсил Самарқанд вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг: 👉 @KunuzSamarqand
Hammasini ko'rsatish...
Самарқанд | Kun.uz

🤔Носоғлом муҳит ва ОТМга кириш кўрсаткичининг пастлиги сабаб. Самарқанддаги учта туманда ХТБ раҳбари ўзгарди Ҳафта давомида Самарқанд вилоятининг бир қатор туманларида халқ таълими мудирлари ўзгарди. 😳Хусусан, Жомбой туманида мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 4-5 фоизга тушиб қолгани, туман халқ таълими бўлими томонидан бирор марта видеосеминар ёки видеоконференция ўтказилмагани сабаб ХТБ раҳбари ишдан олинган. 🤷‍♂️Пайариқ туманида эса баъзи мактаблардаги муҳит носоғломлиги, ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қўл урилгани, тумани мактаблари миллий рейтингда охирги ўринларда эканлиги боис ХТБ раҳбари ишдан кетган. Шунингдек, Тойлоқда ҳам ХТБ раҳбари ўзгарган ✔️Жомбой туманида Зарифа Юсупова, Пайариқ туманида Ўткир Турғунбоев, Тойлоқ туманида Хуршид Ҳожиқулов ХТБ раҳбари бўлган. Самарқанд вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг: 👉 @KunuzSamarqand

Юлдуз Усмонова Зўртв даги концертда "ПУЛНИ ПУЛ ТОПАДИ, АХМОҚ КЕТМОН ЧОПАДИ" дебди. Рости кўнглим оғриди, кетмон чопиб катта бўлган ота-онамнинг, эшон бобомнинг ҳаққи ҳурмати оғриндим шу гапга... Оддий ҳунарманд устанинг фарзандиман, онам боғчада ишлаганлар. 14 ёшимдан колхозга чиқиб ишладим. Боғда ишлардим. Ер экардик, қизилча, ловия, макка, картошка... дегандай. Эшон бобомнинг қўйларига ўт таширдим, қишга хашак заҳира қилардим. Дуоларини олганман. Шу пайтда колхоздан 30 сўм ойлик олардим. Бир қоп ун 12 сўм, бир кг гўшт 4-5 сўм эди. Пахта териб қишки кийимларни олардик. Онам доим "меҳнатдан номус қилма, қора меҳнатнинг нони оқ бўлади"-дердилар. Институтда ўқиганимда Тошкентдаги амакимнинг ёрдамлари билан бир ташкилотда кечаси қоровуллик қилиб, ёнидаги ташкилотда ярим ставка биринчи қаватни полини ювардим. Дворник бўлиб, ташкилотни ҳовлисиниям супурганман. Лекин ойликларим стипендиямни 4-5 баробарини ташкил қиларди. Укам иккаламиз еб ичиш, кийишдан қийналмай ўқиганмиз. Холодильник тўла турарди. Отам омадли ҳунарманд бўлганлар, топиш тутишлари яхши эди, 7-8 йил гектарлаб пиёз экиб уй-жой, тўйлар қилдилар, бизларни ўқитдилар. Бизни ўқитишга, боқишга пуллари етсаям, бизни меҳнатда синдирдилар. Ҳеч йўқ кибр бўлмайди, ўзиям кам бўлмайди дейдилар. Ҳозир давлатни ишида ишлайман, укам билан қулупнай экамиз, борганда ёрдамлашаман. Ҳар йилги даромад ота-онамнинг рўзғорига етиб, ортганига яна нималардир қилишади. Ўтган йилги даромаддан уйни олдига дўкон қурди укам, бу йилгиси билан ичини тўлдириб иш бошлади. Лекин ерниям экяпти. КЕТМОН ЧОПГАН АХМОҚ БЎЛМАЙДИ!
Hammasini ko'rsatish...
❓Моддий ёрдам пуллари тарқатилишдаги қонунбузарликлар ҳақида қаерга мурожаат қилиш мумкин? Айрим сайтлар ва ижтимоий тармоқларда жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бош прокуратура томонидан махсус штаб тузилган. Агар шундай ҳолатлар кузатилса, фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади. 〰️〰️〰️〰️〰️ Мурожаат учун телефонлар: 📞 Андижон вилоят прокуратураси ➖ 74 227-1007 📞 Бухоро вилоят прокуратураси ➖ 65 221-1007 📞 Жиззах вилоят прокуратураси ➖ 72 226-1007 📞 Қашқадарё вилоят прокуратураси ➖ 75 228-1007 📞 Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ➖ 61 222-1007 📞 Навоий вилоят прокуратураси ➖ 79 210-1007 📞 Наманган вилоят прокуратураси ➖ 69 227-1007 📞 Самарқанд вилоят прокуратураси ➖ 66 231-1007 📞 Сирдарё вилоят прокуратураси ➖ 67 235-1007 📞 Сурхондарё вилоят прокуратураси ➖ 76 223-1007 📞 Тошкент шаҳар прокуратураси ➖ 71 202-1007 📞 Тошкент вилоят прокуратураси ➖ 71 230-1007 📞 Фарғона вилоят прокуратураси ➖ 73 244-1007 📞 Хоразм вилоят прокуратураси ➖ 62 226-1007 @koronavirusinfouz #ниқобтақинг #масофасақланг
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Hammasini ko'rsatish...
​​Хайрия акцияси якуни ҳақида маълумот Хабарингиз бор, «Сардоба» фожиаси муносабати билан GoFundMe платформасида хайрия акцияси уюштирган эдик. Унда асосан хориждаги ўзбеклар иштирок этган ва жами 294 киши эҳсонга ўз ҳиссасини қўшган эди. Саховатли инсонлар ёрдами билан 19 минг 949 АҚШ доллари йиғгандик. Бу пулларни қандай сарфлашни узоқ ўйладик. Каналимиз орқали муштарийлардан маслаҳат ҳам сўрадик, 2 мингдан ортиқ таклифларни кўриб чиқдик. Аввал айтганимиздек, умумий сумма кам бўлгани учун нақд пул сифатида тарқатиш яхши қарормасди, чунки бир неча минг кишига бўлинса, арзимаган миқдорга тўғри келарди. Биз имкон қадар сув тошқинидан жабр чеккан учта туман фуқароларига ҳам бирдек фойдаси тегадиган умумийроқ нарса қилишни истадик. Ва охири тез тиббий ёрдам машинаси олиб бериш вариантида тўхтадик. Бугун Сирдарё вилоятида бўлдим ва саховатли инсонлар номидан Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмаларига биттадан, жами учта «Дамас» тез тиббий ёрдам машинасини топширилишида қатнашдим. Нега айнан тез ёрдам машинаси? 1) ҳозир инсонлар саломатлигини сақлаш энг муҳим масала; 2) узоқ йиллар тумандаги барча фуқароларга хизмат қилади; 3) талон-торож, таниш-билиш, ўзлаштириш ёки еб кетишнинг иложи йўқ; 4) бир неча йиллик фаолияти давомида тез ёрдам машиналари инсонлар саломатлиги учун хизмат қилса, эҳсон қилганлар шунча йил савобига шерик бўлиб туришади. Умид қиламанки, ушбу тез ёрдам машиналари ҳеч бўлмаса атиги 1 кишининг ҳаётини сақлаб қолса ҳам, биз асосий мақсадимизга эришган бўламиз. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу акцияда қатнашган ҳамда қўллаб-қувватлаб, ўз маслаҳатлари билан ёрдам берганларга чексиз миннатдорлигимни билдираман. Аллоҳ эҳсонларингизни даргоҳида қабул қилсин. P.S.: йиғган пулимиз учта машина олишга етмай қолганди. Етмаётган 28 млн 720 минг сўм маблағни “ЎзАвтоСаноат” АЖ хайрия сифатида ўтказиб берди ва машиналарни жуда тез фурсатда чиқаришга ёрдам беришди. Уларга ҳам катта раҳмат! 👉 @xushnudbek 👈
Hammasini ko'rsatish...

Show comments
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.