uz
Feedback
Mahbub.uz

Mahbub.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Mahbub.uz | Расмий канал. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти бош имом хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Сулаймоновнинг фаолиятини ёритувчи расмий диний-маърифий канал. YouTube: https://www.youtube.com/channel/UC0MORXUxRWhyNqK89YBQZZA

Ko'proq ko'rsatish
2 422
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-37 kunlar
-3630 kunlar
Postlar arxiv
photo content

#мақола ДУО — МЎМИННИНГ ҚУРОЛИ —Дуо мўминнинг Роббиси билан бўлган энг улуғ боғланиши, қалбининг суянчиғи ва руҳининг озуғасидир. Инсон қийинчиликда ҳам, хурсандчиликда ҳам Аллоҳга дуо қилиб, Ундан мадад ва раҳмат сўрайди. Дуо банданинг ожизлигини, Аллоҳ таолонинг эса қудрати ва раҳматини намоён этади. Дуонинг аҳамияти: 1. Дуо — ибодатнинг ўзидир Пайғамбаримиз Muhammad (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: > “Дуо — ибодатнинг ўзидир.” (Термизий, Абу Довуд). —Дуо қилиш банданинг Аллоҳга бўлган муҳтожлиги ва ихлосини ифода этади. 2. Аллоҳ дуоларни қабул қилишни ваъда қилган Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: > “Менга дуо қилинглар, сизларга ижобат қиламан.” (Ғофир сураси, 60-оят). —Бу оят ҳар бир мусулмонни Аллоҳга кўп дуо қилишга чорлайди. 3. Дуо қалбга хотиржамлик беради —Мўмин киши ҳар қандай мусибат ёки қийинчиликка дуч келганда Аллоҳга юзланади. Дуо қалбга таскин, руҳга куч ва ҳаётга умид бағишлайди. 4. Салафлар ҳаётидан ибрат —Umar ibn al-Khattab розияллоҳу анҳу: > “Мен дуонинг қабул бўлишидан эмас, дуо қилишнинг ўзига муваффақ бўлишдан хавотирланаман. Агар дуо қилишга муваффақ бўлсам, ижобат ҳам биргадир”, деганлар. —Бу сўзлар дуонинг нақадар буюк ибодат эканини англатади. 5. Дуо — нажот ва барака сабаби —Дуо офатларни қайтаради, гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади ва инсонни Аллоҳнинг раҳматига яқинлаштиради. Дуонинг фазилати Пайғамбаримиз Muhammad (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: > “Аллоҳ наздида дуодан кўра азизроқ нарса йўқ.” (Термизий). —Яна бир ҳадисда: > “Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ ундан ғазабланади.” (Термизий). —Мўмин киши ҳар доим Аллоҳга ихлос билан дуо қилиши, Унинг раҳмати ва мағфиратидан ҳеч қачон умидини узмаслиги лозим. —Аллоҳ таоло барчамизни дуоси қабул бўладиган, қалби Унга боғланган, ҳар бир ишида Роббисига таваккул қиладиган ва икки дунё саодатига эришадиган солиҳ бандаларидан қилсин. ХАЙРУЛОҲ ДОМЛА СУЛАЙМОНОВ Андижон шаҳар "ПИСТАМОЗОР" жоме масжиди Имом-хатиби 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

#xabar # 🕌 ДИН ХИЗМАТИ ВА КАСБГА САДОҚАТ — ИМОМ-ХАТИБ ФАОЛИЯТИНИНГ БОШ МЕЗОНИ 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфти
+9
#xabar # 🕌 ДИН ХИЗМАТИ ВА КАСБГА САДОҚАТ — ИМОМ-ХАТИБ ФАОЛИЯТИНИНГ БОШ МЕЗОНИ   🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти туман-шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида таҳлилий йиғилиш ўтказдилар.
🇺🇿 Муфтий ҳазратлари мамлакатимизда Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги жоме масжидларнинг барпо этилаётгани, кўплари қайта бунёд этилаётгани ва соҳага қаратилаётган юксак эътиборга алоҳида урғу қаратдилар. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имом-хатибларни мана шундай эътиборга ва ишончга муносиб бўлиб, давр ва мўмин-мусулмон халқимиз талабларига ҳамнафас ҳолда фаолият юритишга чақирдилар. Мажлисда имом-хатибларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг илмий салоҳиятларини юксалтиришга катта эътибор қаратилаётгани, хусусан, магистратура, докторантурада таҳсил олишлари ҳамда АҚШ, Англия, БАА каби давлатларда илмий сафар ва малака ошириш имкониятлари яратилаётгани мамнуният ила қайд этилди.
📊 Шунингдек, вилоятдаги ярим йиллик иш фаолият таҳлил қилиниб, 41 мингдан ортиқ маърифий тадбир ўтказилгани, 4 800 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилгани, 5 600 та меҳнат мигранти оиласи билан мулоқот ташкил қилингани, эҳтиёжманд оилаларга 3,5 миллиард сўм ва мадрасаларга 809 миллион сўм хайрия ёрдамлари кўрсатилгани ижобий баҳоланди.
🇺🇿 Йиғилишда Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги ҳамда "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" муносабати билан масжидларни ободонлаштириш, аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини ижобий ҳал этиш ва маънавий муҳит соғломлигини янада яхшилаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.
📱Бундан ташқари, иш фаолиятни рақамлаштириш, muftiy.uz иловасидан самарали фойдаланиш, интернет маконида сифатли ва муаллифлик медиа-контентлари билан фаол иштирок этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. ⏺ Муфтий ҳазратлари нуқтлари ниҳоясида ҳар бир имом-хатиб ўзини шариат ходими ва миллат фидоийси сифатида теран англаши, ташаббускорлик ва касбга садоқат билан халқимизга хизмат қилишлари лозимлигини қайд этдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#anons #juma #jonli_efir 📢 БУГУНГИ ЖУМА СУҲБАТЛАРИ — ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА! 📖Бугун, 31 июль куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда "ҚАЛБ ПОКЛИГИ – РУҲИЙ ТАРБИЯ АСОСИДИР!" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:
⏺1. Ғуломиддин домла Холбоев, Фатво маркази директор ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/o-vcJmibxyg?feature=share ⏺2. Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/cW_ry0kF-dg?feature=share ⏺3. Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов, Тошкент шаҳар "Ҳазрати Имом" имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/r11ikZe-C3s?feature=share ⏺4. Раҳматуллоҳ домла Термизий, Тошкент шаҳар "Минор" масжиди имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/LvDKGL81oE8?feature=share ⏺5. Раҳимберди домла Раҳмонов, Тошкент шаҳри “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/0ocbU7icr1E?si=PV_BSXy5hfRJrDT ⏺6. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/Oicz4fly7VQ ⏺7. Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳар "Сирож солиҳ" масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/7d7FzWTXSs0?feature=share ⏺8. Яҳё домла Абдураҳмонов, Тошкент шаҳар "Имом ат-Термизий" масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/iOHg4NVNNRk?feature=share ⏺9. Улуғбек домла Муҳаммаджонов, Тошкент тумани "Мирҳалил ҳожи ота" масжиди имом-хатиби 🟥 https://youtube.com/live/T6lGTKa5t4w?feature=share ⏺10. Юнусхон домла Мамарасулов, Марғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра”масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/9qF_ShwjW5g?si=j4jOXtrmtMwEXq-O ⏺11. Муҳаммад Бобур домла Насриддинов, Наманган шаҳар "Саидазимхўжа" масжиди имом-хатиби 🟥 https://www.youtube.com/watch?v=lTEWKpiocxY ⏺12. Айбек домла Жалаушиев, Нукус шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/ZVdMkhEGs_4?feature=share 🤲 Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🌙  МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА АНДИЖОНДАГИ "УСТОЗ МУҲАММАД СОДИҚ ҲАЗРАТЛАРИ” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР 🕌 Бугун, 31 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги "Устоз Муҳаммад Содиқ ҳазратлари" жоме масжидига жума намозини адо этиш учун борадилар. 📖 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал хушовоз қориларнинг қалбга ҳузур бағишловчи қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг манфаатли ва гўзал суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. 📍Масжид манзили

#xabar #imtihon 📝Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа) ⏺Айни кунларда Намангандаги "Ҳидоя" ўрта
+9
#xabar #imtihon 📝Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)
⏺Айни кунларда Намангандаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2026-2027 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди.
📆 Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мазкур диний таълим муассасасида бўлиб, 2026-2027 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
🗣 Муфтий ҳазратлари абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, синовларнинг очиқлик, шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида ўтишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ташкилий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратдилар.
🛡 Хусусан, имтиҳон заллари тўлиқ видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, ота-оналар кутиш майдончаларида жараённи онлайн кузатиб бормоқдалар. Саволлар хавфсизлиги ҳамда холис баҳолаш тизими қатъий назоратга олинган.
🤲 Муфтий ҳазратлари имтиҳон топшираётган ёшларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тингладилар ва абитуриентлар ҳақига муваффақият тилаб дуо қилдилар.
✅Республика бўйича имтиҳонлар ҳудудлар кесимида тасдиқланган режа-график асосида бўлиб ўтади. Кириш тест синовлари ўтказиладиган аниқ саналар ва имтиҳон манзилларининг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. ✉️Имтиҳон янгиликларини @qabulmuslimuz телеграм канали орқали кузатиб боришингиз мумкин. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#xabar #muftiy #namangan ✅МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИ ВА ДИН СОФЛИГИ ЙЎЛИДАГИ МУҲИМ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ 🌙Ўзбекистон мусулмонлари
+9
#xabar #muftiy #namangan ✅МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИ ВА ДИН СОФЛИГИ ЙЎЛИДАГИ МУҲИМ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ 🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган вилоятига сафарлари давомида вакилликнинг янги биносида туман-шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
🇺🇿 Муфтий ҳазратлари юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар ҳамда соҳа ходимлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритар экан, имом-хатибларнинг дин пешвоси сифатидаги иш фаолиятларини жадаллаштиришлари зарурлигини таъкидладилар.
🤝 Шунингдек, соҳа ходимларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, имомларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва хорижда касб-маҳоратини юксалтириш борасидаги ишлар алоҳида эътироф этилди.
📊 Таҳлилий мажлисда жорий йилнинг биринчи ярмида вилоят имом-хатиблари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, 40 мингта маърифий тадбир, ОАВларда 9 мингта чиқишлар қилиниб, 5 500 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани, 5 300 та мигрант оилалари билан мулоқот қилингани ҳамда эҳтиёжманд оилаларга 5 млрд сўм, мадрасаларга эса 800 млн сўмлик хайрия ёрдамлари кўрсатилгани юқори баҳоланди.
🇺🇿 Йиғилишда Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги олдидан ҳамда "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида масжидларни ободонлаштириш, тозалик ва техник хавфсизлик чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, Фатво маркази фаолияти, ўз устида ишлаш, имом-хатиблар фаолиятини рақамлаштириш ҳамда muftiy.uz мобиль иловаси имкониятларидан самарали фойдаланиш таъкидланди.
Муфтий ҳазратлари сўзлари ниҳоясида ҳар бир бош имом-хатиб ўз ҳудудида фаолият юритаётган дин пешволарининг фаолиятларини таҳлилий ўрганиб, масъулият, садоқат, фидоийлик ва ташаббускорлик билан хизмат қилишларини таъминлаши лозимлиги айтилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунид
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган: «Унда унинг тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно», дейилган. Шарҳ: ҳадиси шарифда Ислом уммати учун ҳафтанинг энг яхши куни қилиб берилган ва жамоат бўлиб ибодат қилинадиган улуғ бир кун жуманинг қандоқ кун экани ва у кунда нималар бўлгани ҳақида сўз бормоқда. «Жума» сўзи арабча сўз бўлиб, жамлаш деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonha
ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari

#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг: Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш. “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”. ✅ Каҳф сурасини ўқиш. "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади". ✅ Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик. Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар. 🎬YouTube |✅Telegram |📱Instagram |

#xabar #muftiy #namangan #yangi_bino 📢 ХУШХАБАР: НАМАНГАН ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ 🗣Бугун, 30 июль кун
+8
#xabar #muftiy #namangan #yangi_bino 📢 ХУШХАБАР: НАМАНГАН ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ   🗣Бугун, 30 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманганга сафарлари давомида вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари вакиллик ходимлари ва ҳудуддаги диний соҳа вакилларини янги бино билан муборакбод этиб, бундай замонавий шароитлар ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар Президентимизнинг соҳага қаратаётган алоҳида эътибори натижаси эканини таъкидладилар.
Шунингдек, Шайх ҳазратлари бугун имом-хатиблар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиб, вакилликларга алоҳида эътибор қаратилаётгани, 100 нафар Президент ҳожиси муборак сафарга юборилганини алоҳида эътироф этдилар. Сўнг ушбу эътибор ва имкониятларнинг қадрига етиб, янада фидокорлик билан меҳнат қилиш зарурлигини уқтирдилар.
💬 Тадбирда сўзга чиққан сенатор, “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай муҳташам шароитлар Юртбошимиз томонидан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини алоҳида таъкидлади.
🤩 Йиғилиш давомида Диний идоранинг Наманган вилоят вакиллиги янги биносини барпо этишда алоҳида жонбозлик ва фидокорлик кўрсатган мутасаддилар ташаккурнома билан тақдирланди. Шунингдек, Муфтий ҳазратлари томонидан вилоят вакиллигига автомашина совға қилинди. Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган мутасаддилар ҳамда ҳомийлар ҳақига дуо қилинди.
Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ва қулайликларни кўздан кечириб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari

photo content

#мақола ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ —Жамоат билан намоз ўқиш Исломнинг буюк шиорларидан бири бўлиб, мусулмонлар ўртасида бирлик, меҳр-оқибат ва биродарликни мустаҳкамлайди. Масжидга қадам қўйиб, бир сафда туриб ибодат қилиш қалбларни бирлаштиради ва Аллоҳ таолонинг раҳматига сабаб бўлади. Жамоат намози якка ҳолда ўқилган намоздан анча улуғ фазилатга эгадир. Жамоат намозининг аҳамияти: 1. Жамоат намози катта савобга эгадир Пайғамбаримиз Muhammad (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: > “Жамоат билан ўқилган намоз якка ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир.” (Бухорий, Муслим). —Бу ҳадис жамоат намозининг буюк фазилатини баён қилади. 2. Масжидлар Аллоҳнинг уйларидир Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: > “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирганлар обод қиладилар.” (Тавба сураси, 18-оят). —Жамоат намози масжидларни обод қилишнинг энг улуғ кўринишларидан биридир. 3. Жамоат биродарликни мустаҳкамлайди —Бир сафда туриб намоз ўқиган мусулмонлар ўртасида меҳр-муҳаббат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат кучаяди. Жамоат намози жамиятда аҳиллик ва тотувликни қарор топтиради. 4. Салафлар ҳаётидан ибрат —Abdullah ibn Mas'ud розияллоҳу анҳу шундай деганлар: > “Биздан фақат мунофиқлиги аниқ бўлган кишигина жамоат намозидан қолар эди.” (Муслим). —Бу сўзлар саҳобаларнинг жамоат намозига қанчалик аҳамият берганларини кўрсатади. 5. Масжидга қадам ташлашнинг ажри —Масжид томон босилган ҳар бир қадам учун савоб ёзилади, гуноҳлар кечирилади ва даражалар юксалтирилади. Жамоат намозининг фазилати Пайғамбаримиз Muhammad (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: > “Ким таҳоратни чиройли қилиб, фарз намозини адо этиш учун масжидга борса, босган ҳар бир қадами билан бир даражаси кўтарилади ва бир гуноҳи кечирилади.” (Муслим). —Жамоат намози мўминнинг иймонини мустаҳкамлайди, қалбига хотиржамлик бағишлайди ва уни Аллоҳнинг раҳмати ҳамда мағфиратига эриштиради. —Аллоҳ таоло барчамизни масжидларни обод қилувчи, жамоат намозини доимий адо этувчи, сафларни маҳкам тутувчи ва икки дунё саодатига эришувчи солиҳ бандаларидан қилсин. ХАЙРУЛЛОҲ ДОМЛА СУЛАЙМОНОВ Андижон шаҳар "ПИСТАМОЗОР" жоме масжиди Имом-хатиби 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🗣 Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги Қадрли ватандошлар! Аввало, сиз
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣 Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги
Қадрли ватандошлар! Аввало, сиз, азизларни, бутун Ўзбекистон халқини юртимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман... ➡️ Батафсил
🗣Масжидларда «яшил энергия»: 1 900 дан ортиқ жомеда қуёш панеллари ўрнатилди
...Республика бўйлаб 1 900 дан ортиқ жоме масжидга қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ташаббус масжидларнинг электр харажатларини камайтириш, тежалган маблағни эҳтиёжмандларга йўналтириш ва атроф-муҳитга масъулиятни намоён этиш мақсадида амалга оширилмоқда... ➡️ Батафсил
🗣«Заковат эгалари» тақдирланди — Тошкент шаҳри
...Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов очган тадбирда 12 та туман жамоаси иштирок этди. 🥇 1-ўрин — Мирзо Улуғбек, 🥈 2-ўрин — Шайхонтоҳур, 🥉 3-ўрин — Олмазор тумани жамоасига насиб этди. Бошловчи Абдурасул Абдуллаев ўйинни олиб борди... ➡️ Батафсил
🗣«Вақф» фонди Бектемир туманидаги оилага янги уй топширди
...Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги оғир хаста ва эҳтиёжманд оилага «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан саховатпеша ҳомийлар кўмагида замонавий шароитларга эга янги уй топширилди. Барча саховатпеша юртдошлардан Аллоҳ рози бўлсин... ➡️ Батафсил
🗣«Заковат» интеллектуал беллашуви ғолиблари аниқланди — Навоий вилояти
...«Қуръон тинчликка буюради» шиори остида ўтказилган беллашувда 🥇 1-ўрин — «Шайх Гадой Селкин», 🥈 2-ўрин — «Қизилқум», 🥉 3-ўрин — «Нурота» жамоасига насиб этди. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди... ➡️ Батафсил
🗣Сирдарё имом-хатиблари иштирокида таҳлилий йиғилиш ўтказилди
...Вилоят ҳокимининг ўринбосари Фароҳиддин Раҳимов ва вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров раҳбарлигида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги диний-маърифий ишлар сарҳисоб қилинди. Йиғилишда ёшлар тарғиботи, қонунчилик талабларига риоя ва камчиликларни бартараф этиш бўйича келгуси 6 ойлик устувор вазифалар белгиланди... ➡️ Батафсил #yangiliklar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

photo content

#muftiy_minbari Кечиримли бўлайлик 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari

+9
#xabar #qabul #muftiy ✅100 ГА ЯҚИН ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЕЧИМ ТОПДИ   ⏺Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ажиб бир самимий ва илиқ муҳит ҳукм сурди. Диний идорада Муфтий ҳазратларининг қабулига кириш учун юртимизнинг турли гўшаларидан 100 га яқин ҳамюртимиз жам бўлди. Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳар бир фуқарони шахсан қабул қилиб, уларнинг дарду ташвишларини тингладилар. 📰 Қабул давомида масжид ва мадрасалар ҳолати, имомлар фаолияти, диний таълим, ҳаж зиёрати, оилавий тотувлик ва моддий кўмак каби кўплаб масалаларга шаръий ва ҳаётий амалий ечимлар тақдим этилди.
Жумладан, оилавий муносабатлар юзасидан келганларга муаммолар ечими бўйича фойдали маслаҳатлар, шаръий масалалар бўйича манзилли тавсиялар берилди ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак кўрсатилди.
Халқнинг дардини енгиллатиш ва кўнгилларга сурур бағишлаш – икки дунё саодатига элтувчи амалдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу муборак ҳадиси шарифлари ҳам бунга ёрқин далилдир:
«...Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади» (Имом Бухорий ривояти).
🌙 Ана шу набавий таълимотга амал қилган ҳолда, бугун Муфтий ҳазратлари мутасаддилар билан биргаликда турли масалалар бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари бартараф этилишига амалий ёрдам бердилар. ℹ️Эслатиб ўтамиз, аҳоли билан манзилли ишлаш, элнинг оғирини енгил қилиш мақсадида мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқаролар қабули мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Muslim_podcast_6_son 📱🗣АVVALDA BOʼLMAGAN HAR QANDAY ISH BIDʼATMI❓⚡️ 📢 Barchasi ushbu koʼrsatuvda aniq dalillar va salaf ulamolarning soʼzlari bilan bayon etilgan. 🎙 Ekspert: Yorqinjon domla Jumaboev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi 📱 🗣Podkastimizning o‘tgan sonida quyidagi savollarga javob berilgan: 1. Аvvalda boʼlmagan har qanday ish bidʼatmi? 2. Bid’at o'zi nima? 3. Bid'atni qanday turlari bor? 4. E'tiqodiy bid'atlarga nimalar kiradi? 5. Sahobalar qilmagan har ishni rad etish to'g'rimi? 6. Mandub bid'atlarga nimalar kiradi? 7. Yangi narsa har doim ham bid'atmi? 8. Ulamolar bid’atlarni necha turga bo'lishgan? 9. Makruh bo‘lgan bid’atlarga nimalar kiradi? 10. Qanday odamlarga iqtido qilish makruh xisoblanadi? 11. Bid'atchi kim? 12. Qur'on va Sunnatga zid bo'lgan har qanday ish bid'atmi? 13. Taroveh namozini o'qish hukmi qanday? 14. Mavludni nishonlash joizmi? (1-qism) 15. Salovat aytish qur'onda buyruq bilan kelganmi? 16. Odamlarni taomlantirish ham bidʼatmi? 17. Mavludni nishonlash joizmi (2-qism) 18. Bid'atchilarni qanday tanib olish mumkin? 19. Kim Qur'onni o'z rayi  (o'zidagi ozgina ilm)  bilan tafsir qilsa... 20. Asossiz da'volar axloqiy muammo emasmi? 21. Qanday bid’atlardan extiyot bo'lishimiz kerak? 22. Qaysi amallar oxiratda foydali bo'ladi? 23. Yoshlarimiz bilishi kerak bo'lgan tavsiyalar! 24. Yoshlarga tavsiya! 🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://www.youtube.com/watch?v=dXjcshRXhQ0 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🗣Хориждаги юртдошларимиз учун қулай янгилик! ...Фатво маркази хорижда яшаётган ватандошларимиз учун махсус
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Хориждаги юртдошларимиз учун қулай янгилик!
...Фатво маркази хорижда яшаётган ватандошларимиз учун махсус @fatvouz_musofir_bot Telegram ботини ишга тушурди. Бот орқали фатволар базасидан зудлик билан жавоб топиш, уламоларга ёзма савол юбориш ёки Фатво маркази мутахассислари билан бевосита қўнғироқ орқали боғланиш мумкин... ➡️ Батафсил
🗣Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Илк магистрларнинг хатмона тадбири Ўзбекистон 24, MY5 ТВнинг Ҳудуд, Севимли ТВнинг Замон ва РенессансТВнинг Овоза, УзрепортТВ , Маданият ва маърифат телеканалининг Бугун каби ахборот дастурларида ҳам кенг ёритилди. Ушбу дастурларни уларнинг номи устига бириктирилган ҳаволаларга кириш орқали томоша қилишингиз мумкин.
🗣Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди
...ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг Пусан шаҳридаги 48-сессиясида «Тошкент модернизм меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар» номинацияси расман тасдиқланди. Рўйхатга «Марварид» биноси, Тарих давлат музейи, «Халқлар дўстлиги» саройи, Тошкент цирки, Чорсу бозори, «Космонавтлар» метро бекати ва «Қуёш» гелиокомплекси каби 10 та ноёб иншоот киритилди... ➡️ Батафсил
🗣Қашқадарёда имом-хатиблар учун KPI тизими бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди
...Қашқадарёда КPI баҳолаш тизими доирасида имом-хатиблар учун навбатдаги ўқув машғулотлари ташкил этилди. Иштирокчиларга меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонларини амалиётга татбиқ этиш, маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш ва эҳтиёжманд аҳоли билан манзилли ишлаш бўйича амалий тавсиялар берилди... ➡️ Батафсил
🗣Қорақалпоғистонда имомлар ўртасида стол тенниси турнири бўлиб ўтди
...Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан жорий этилган «Спорт куни» доирасида Қорақалпоғистон вакиллиги имом-хатиблари ўртасида стол тенниси турнири ўтказилди. Рақобатли ўтган мусобақада фаол иштирок этган имомлар соғлом турмуш тарзини намоён этдилар... ➡️ Батафсил #yangiliklar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#мақола ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМНИНГ ФАРҚИ — МЎМИН ҲАЁТИНИНГ МЕЗОНИ —Ҳалол ва ҳаромни ажрата билиш ҳар бир мусулмон учун энг муҳим илмлардан биридир. Ҳалол инсоннинг ҳаётига барака, қалбига хотиржамлик ва ибодатига қабул олиб келади. Ҳаром эса баракани кетказади, қалбни қорайтиради ва Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлади. Шунинг учун мўмин ҳар бир ишида ҳалолни танлаб, ҳаромдан узоқ бўлишга интилади. Ҳалол ва ҳаромнинг аҳамияти: 1. Аллоҳ ҳалолни буюрди ва ҳаромдан қайтарди Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: > “Эй инсонлар! Ердаги ҳалол ва пок нарсалардан енглар, шайтоннинг изларига эргашманглар.” (Бақара сураси, 168-оят). —Бу оят мусулмон ҳалол ризқ ва пок ҳаёт кечиришга буюрилганини кўрсатади. 2. Ҳалол ризқ ибодатнинг қабул бўлишига сабаб Пайғамбаримиз Muhammad (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: > “Албатта, Аллоҳ покдир ва фақат пок (ҳалол) нарсани қабул қилади.” (Муслим). —Ҳалол ризқ билан яшаган инсоннинг дуоси ва ибодати қабул бўлишига умид катта бўлади. 3. Шубҳали нарсалардан ҳам сақланиш лозим Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: > “Ҳалол аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Икковининг ўртасида кўпчилик билмайдиган шубҳали ишлар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва обрўсини сақлабди.” (Бухорий, Муслим). —Мўмин фақат ҳаромдан эмас, балки шубҳали ишлардан ҳам эҳтиёт бўлади. 4. Салафлар ҳаётидан ибрат —Abu Bakr розияллоҳу анҳу бир куни шубҳали ризқ еб қўйганларини билгач, уни чиқариб ташлашга ҳаракат қилганлар. У зот ҳаром ва шубҳали нарсалардан ниҳоятда эҳтиёт бўлганлар. —Бу воқеа салафи солиҳларнинг ҳалолга қанчалик аҳамият берганларини кўрсатади. 5. Ҳалол ҳаёт — баракали ҳаёт —Ҳалол касб, ҳалол ризқ ва ҳалол муомала инсоннинг ҳаётига барака олиб келади. Ҳаром эса инсонни дунёда ҳам, охиратда ҳам зарарга учратади. Ҳалол ва ҳаромни ажратишнинг фазилати Пайғамбаримиз Muhammad (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: > “Ҳаромдан сақлангин, одамларнинг энг ибодатгўйларидан бўласан.” (Термизий). —Мўмин киши ҳар бир ишида Қуръон ва Суннат мезонига амал қилиб, ҳалолни танлаши ва ҳаромдан узоқ бўлиши лозим. —Аллоҳ таоло барчамизни ҳалол ризқ билан ризқлантирадиган, ҳаром ва шубҳали ишлардан сақлайдиган, ҳаётига барака ато этадиган ва Ўз розилигига эриштирадиган солиҳ бандаларидан қилсин. ХАЙРУЛЛОҲ ДОМЛА СУЛАЙМОНОВ Андижон шаҳар "ПИСТАМОЗОР" жоме масжиди Имом-хатиби 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹