cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ҳаётимсан шеърият

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоира Юлдуз Алимованинг ижод намуналари

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
235
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-57 kunlar
+330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Қўғирчоқ      Ҳикоя 15-қисм                      Заринанинг онаси катта тасодиф билан қўғирчоқ ичидан  чиққан пул ишламай қолганига ҳайрат ва таажжубда эди. Бир даста доллардан бир тийин ҳам ишламаса-я? Ахир, бундай амалиёт бир неча минг долларга қилинаётган вақтда докторнинг бир тийин ҳам олмагани кутилмаган ҲОДИСА эмасми?! У нега пул олмади? Ахир, бир неча йил олдин танишининг қизини умуртқаси синиб қолганда шаҳардаги доктор тузатиб бериш учун беш минг доллар сўрагани қулоқлари остида жаранглади-ку?! Жонлантириш бўлимида жон талвасасида инграётган беморга, яқинлари бирор нарса ваъда қилмагани учун   биттагина укол буюрмаган доктор ҳақида  ўтган ойда эшитди-ку?! Дорихона бошлиғи билан келишиб, беморларга бир дунё дори  ёзиб, бирортасини беморга ишлатмасдан дорихонага ўтказиб пул ишлайдиган врачни  ким билмайди дейсиз?! Автоҳалокатга учраб, оғир аҳволда келтирилган қизни  ҳаётга қайтарган врач “Бир тийин ҳам  пул олмайман, мен ўз вазифамни бажардим, дуо қилиб қўйсангиз бўлди!” деб турса, бу мўъжизанинг ўзи эмасми?”  Бу доктор эмас, ФАРИШТА! Ҳа, НАЖОТ ФАРИШТАСИ! Ҳар ҳолда бу тушим эмас, ЎНГИМ! - Бировнинг ҳалол пулини қизингга ишлатма деб, Худо фариштани учратди! – деган овоз келди. Ҳалима аввал овоз қаердан келганини билмади. Атрофга аланглади,  биров гапираётгандай туюлиб, илкис ортига ўгирилди. Ҳеч ким йўқ! Ўша овоз яна такрорланди. У энди Осмонга қаради. Осмондан ҳам эмас! Кўксидан, юрагининг қаъридан чиқаётганини сездию, бадани титраб кетди! Каравотга ўтириб, бошини чангаллади. Юрагига ёқимли ва  нурли бир туйғу қуйилар, вужудини боягина тарк этган куч-қувватни қайтара бошлади. Бу  -  виждон овози эканини англаркан, ўзини дадил тута бошлади. Аллоҳга минг-минг шукрлар келтириб,  юзидан нур ёғилиб турган, фариштаси бор, Худони таниган докторни  чин кўнгилдан дуо қилди...                                                        **** Кечга яқин қариндошлар бирин-кетин кириб келишди. Шошиб қолган Нозила  хурмо тагидаги каравотга ўтқазиб, чой қўйди, дастурхон ёзди. Укаси Акмалжон кириб келганда Шаҳриёрнинг катта акаси дастурхон четига бир даста пул қўйиб: - Кўнглимдан чиқариб, олиб келдим.  Боланинг амалиётига ишлатинг, келин!- деб турганди. Акмалжоннинг кўнгли ёришди. Сўнг у ҳам дастурхонга  тахлами бузилмаган пул қўйиб: - Бу мендан, опажон, жияним тузалиб қолса бўлди!” – деди. - Биз ҳам қараб турмаймиз, опажон! – деб яна икки киши пул қўйди. Нозила даста-даста пулларга қарадию,  юраги ҳаприқди. Ўксигандай кўзларирга ёш келди, йиғлаб юборди. - Вой, жонажонларим, сизларни ҳам овора қилдим. Борингизга шукр! Биз ҳам тўйларингизда яхши кунларингизда кор келайлик! Дув-дув тўкилган кўз ёшалри  яноқларини ювар,  ҳаяжони босилавермас эди. Кутилмаганда  ташқаридан  биров чақирди. Акмалжон қарагиси келди, аммо эшик яқинлиги учун овоз аёлники эканини билиб, опасини имлади. Бир неча минутдан кейин Ҳалима  қизалоғини еткалаб келган эркак-аёлни бошлаб кирди.  Улар Зарина ва унинг ота оналари эди! Ҳамма билан саломлашиб бўлгач, ота гап бошлади. - Гап-сўзларингизни эшитдик, жуда аҳил, бир –бирини қўллайдиган қариндошлар экансизлар, оқибатингизга қойилман! Аслида, Нозилахон ҳеч кимнинг ёрдамига мўхтож эмас! Амалиётга   пулни  Шаҳриёр ака жўнатганлар. Мана ўша пул. Қабул қилинг, Нозила опа! Кўзлари ҳайрат билан катта-катта очилган Нозила аёлнинг самимияти, тоза ниятини  сезиб уни бағрига босди...              Юлдуз Алимова             Давоми бор        
Hammasini ko'rsatish...
🥰 2
"Қўғирчоқ" Кўп қисмли ҳикоя. Муаллиф Юлдуз Алимова
Hammasini ko'rsatish...
Менинг меҳрибоним, жонажонимсиз, Камтарим, оқилим акажонимсиз Олижанобликда сизга тенги йўқ, Сиздай акам бор деб доим кўнглим тўқ. Доноликда сизга етмайди биров, Сизга борар йўллар кезайин яёв Сизга йўлақмасин номард, нокас, ёв. Алам, қайғу, кулфатлар бўлмасин ҳеч ғов. Сизга толе боқсин, омадлар кулсин, Бахт мудом сийласин, ҳамҳона бўлсин, Умр йўлларингиз шодликка тўлсин, Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Hammasini ko'rsatish...
Менинг меҳрибоним, жонажонимсиз, Камтарим, оқилим акажонимсиз Олижанобликда сизга тенги йўқ, Сиздай акам бор деб доим кўнглим тўқ. Шоирликда сизга етмайди биров, Сизга борар йўллар кезайин яёв Сизга йўлақмасин номард, нокас, ёв. Алам, қайғу, кулфатлар бўлмасин ҳеч ғов. Сизга толе боқсин, омадлар кулсин, Бахт мудом сийласин, ҳамҳона бўлсин, Умр йўлларингиз шодликка тўлсин, Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Hammasini ko'rsatish...
🌹🌸🌹🌸🌹🌸🌹 Акажонларим 🌹🌸🌹🌸🌹🌸🌹
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Акалар ҳам оталардек зот билсангиз, Тинч яшайди доимо кулиб юрсангиз, Жони оғрир агарда бетоб бўлсангиз, Акаларни ўзинг асра эй Аллоҳим. Ортингиздан отангиздай излаб борар, Ҳижолатдан қалби титраб, бўзлаб борар, Қўл кўксида куёвини сизлаб борар. Акаларни ўзинг асра эй Аллоҳим. Тўй қилсангиз тўйлаб борар, той қўлида, Авф этилар бўғдой босса ҳам йўлида, Синглин сўрса фаришталар ўнг, сўлида, Акаларни ўзинг асра эй Аллоҳим. Белда белбоғ, ғурурлари баланд тоғдек, Бепоёндир, бағри гуллаб турган боғдек, Суюшади синглисини кўкда моҳдек, Акаларни ўзинг асра эй Аллоҳим. Юрса, турса, жойномозда қилар дуо, Умр бергин дейди асло қилма жудо, Болалар бер, чопиб юрсин дейди Худо, Акаларни ўзинг асра эй Аллоҳим. Узатганда синглисини қалби вайрон, Бир томири узилади, қилиб армон, Дод солишни эп билмайди кўз ёш уммон, Акаларни ўзинг асра эй Аллоҳим. Онажоним қолдирганим, ёдгорим дер, Отажоним ташлаб кетган ягонам дер, Томир туташ қондошгинам, бир донам дер, Акаларни ўзинг асра эй Аллоҳим. Соғинганда гоҳ боради, гоҳда кутар, Муҳаббатин айтолмайди ичга ютар, Шу зайлда соч оқарар умр ўтар, Акаларни ўзинг асра эй Аллоҳим. Кўнглин олинг вақт борида сингилларим, Осмон каби мусаффо сиз кўнгилларим, Меҳри дарё, муҳаббатга сиз мўлларим , Акаларни ўзинг асра эй Аллоҳим.
Hammasini ko'rsatish...
Бугун менинг беш паҳлавон акаларимнинг энг каттаси, бизнинг йўлбошчимиз, саҳий ва камтарин, дуогуй Хожи отамиз Хуршиджон акамнинг туғилган кунлари.Азиз ва меҳрибон акажонимга узун саодатли, халоватли умр, фарзандлари ва набираларининг бахту камолини тилайман!
Hammasini ko'rsatish...
2