☝️
Жаннатда қандай холатда яшашлишини биласизми???
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли у ерда (жаннатда) ейди, ичади, туфламайди, бавл қилмайди, ахлат чиқармайди, бурун қоқмайди". "Еган таомлари нима бўлади?" деб сўрашди. У зот: "Хушбўй кекирик ёки хушбўй тер билан (чиқиб кетади). Уларга тасбеҳ ва ҳамд айтишта илҳом берилади" (Бошқа ривоятда: "тасбеҳ ва такбир айтишга илҳом берилади худди нафас олишга илҳом берилганидек", дейилган.)
(Муслим ривояти).
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўминга жаннатда жимоъда шунча-шунча қувват берилади", дедилар. "Эй Расулуллоҳ, бунга тоқати етадими?" дейишди. У зот: "Юзта қувват берилади", дедилар (Термизий ривояти).
Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳлидан бўлган кишига ейишда, ичишда, жимоъда ва шаҳватда юз кишининг қуввати берилади". Шунда яҳудий бир киши: "Еган-ичган киши ҳожат ҳам чиқаради", деди. У зот: "Сўнг терисидан хушбўй тер сизиб чиқади, шунда унинг қорни бўшайди", дедилар (Доримий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Айюб зикр қилади: Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтдилар: "Биз: "Эй Расулуллоҳ, дунёда аёлларимиз билан қўшилганимиз каби жаннатда ҳам қўшиламизми", дедик. У зот: "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, киши бир кечада юзта келинчак-бокирага қўшилади", дедилар".
Абу Хурайрадан ривоят қилинган шу маънодаги ҳадисни Баззор ҳам "Муснад"ида келтирган: "Эй Расулуллоҳ, жаннатда аёлларимизга қўшиламизми?" деб сўрашди. У зот: "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бир киши бир кунда юзта келинга қўшилади", дедилар".
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли қачон аёллар билан қўшилса, яна бокира бўлиб қолишади". Бу ҳақда, иншааллоҳ, кейинроқ баён келади.
Абу Қалоба: "Уларга таом ва шароб келтирилади. Бунинг охирида (яъни, еб-ичиб бўлишгач) уларга бир шароб берила-ди. Уни ҳам ичадилар ва шу сабабли уларнинг қоринлари бўшаб, таналаридан мушкдан-да хушбўйроқ тер оқиб чиқа-ди", деди ва ушбу оятни ўқиди: "...Ва Парвардигори уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир" (Инсон, 21).
Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Жаннатга кирадиган ҳар бир кимсани Аллоҳ етмиш иккита аёлга жуфтлаб қўяди: иккитаси ҳури ийнлардан, етмиштаси дўзах аҳлининг меросларидандир. У аёлларнинг ҳар бирида бўшашмайдиган олд томон (фарж) ва эркакларда сусаймайдиган закар бўлади" (Доримий ривояти).
албатта яқинларингизга ҳам улашинг.
@RosulullohUmmatlari🌙
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw