cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Surxonmuxlis.uz

Устоз Абдусамад домла Халиловнинг t.me/surxonmuxlis. uz саҳифасининг расмий канали. instagram.https://instagram.com/surxonmuxlis.uz?utm_source=qr&igshid=MzNlNGNkZWQ4Mg%3D%3D

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
199
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади: 1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади; 2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди; 3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади; 4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди; 5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”. @Surxonmuxlis_uz
311Loading...
02
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊 Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! 🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. @Surxonmuxlis.uz
443Loading...
03
«ҲАЖИ АКБАР» ДЕБ НИМАГА АЙТИЛАДИ? Халқ орасида ҳаж жума кунига туғри келиб қолса, «ҳажи акбар» дейилиши машҳур бўлиб кетган. Лекин бу гап ҳадис ва фиқҳий китобларнинг бирортасида ҳамда мужтаҳидларнинг сўзларида учрамайди. Ҳадис ва фиқҳий китобларда одатий ҳаж «ҳажи акбар», умра эса «ҳажи асғар» деб аталган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ҳажи акбар наҳр (қурбонлик) куни, ҳажи асғар эса умрадир» («Сунани Насоий»). «Ҳаж «акбар» билан сифатланди, чунки умра кичик ҳаждир» («Мирқотул мафотиҳ»). «Зуҳрий, Шаъбий ва Ато раҳматуллоҳи алайҳим: «Катта ҳаж ҳаждир, кичик ҳаж умрадир», дейишган («Раддул муҳтор»). «Рамлий айтди: «У зот соллаллоҳу таоло алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир». Розийн ривоят қилган («Баҳрур роиқ»). «Мўминнинг умр сафари» китобидан. @Surxonmuxlis.uz
1421Loading...
04
Таҳажжуд намозининг вақти ҳақида ❓Савол: Таҳажжуд намози қайси вақтда ўқилади? 📩 Жавоб: Хуфтон намозини ўқиб, бироз ором олгандан кейин ўқиладиган намоз таҳажжуд намози дейилади. Таҳажжуд намозини бомдод вақти киргунича ўқиса бўлади. Кечанинг охирги учдан бир қисмида ўқимоқ афзалдир. Чунки бу вақт жуда баракали экани ҳақида ҳадисда бундай дейилган: “Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Раббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганида бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: “Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қиламан? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини бераман? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечираман”, дейди (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз бундай деганлар: “Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. 👉 Давомини ўқинг Фатволар тўплами" китобидан. @Surxonmuxlis.uz
370Loading...
05
#Ҳаж_китоби ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқиш керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажралиб, тоғларга чиқиб кетишар эди. Исломда роҳиблик йўқ. Аммо, таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ислом умматининг роҳиблиги ҳаждир. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳват-лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажралиб чиқади. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир кишининг иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқдир. Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етиши лозим. Яъни, ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарори кучаяди. Ҳажнинг ҳар бир амалида маълум бир эслатма ва ибрат бор: 1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин. 2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Роббига бу дунё кийимларидан бошқача кийим билан рўбарў бўлишини эсга олсин. 3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишдан қўрқсин. 4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо бунда умидворлик ғолиб бўлсин. 5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога Ўзининг меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф қилиш улуғворлигини ҳис қилсин. 6. Ҳажарул-асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоатга байъат килганига эътикод килсин ва бу байъатга вафо этишга азму қарор килсин. 7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкорнинг хожасининг паноҳига қочганини эсласин. 8. Caфo ва Марва орасида саъй қилаётган пайтида уларни «тарозининг икки палласи» деб ўйласин. Уларнинг орасида бориб-келишини «қиёматнинг аросати» деб ўйласин. 9. Арафотда турганида, издиҳомини одамларнинг кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларнинг турли-туманлигини билганида киёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин. 10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни ва фармонни сўзсиз бажо килишни қасд қилсин. 11. Курбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога курбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчи жасадининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин. "Мўминнинг умр сафари" китобидан. @Surxonmuxlis.uz
400Loading...
06
🕋 ҲАЖ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН КИШИГА ТЕГИШЛИ ОДОБЛАР Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган киши аввало ушбу ибодатни холис Аллоҳ учун деб ният қилмоғи вожиб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фақат Ўзининг розилиги учун қилинган ибодатнигина қабул қилади. Банда мақсадини тўғрилаши, ҳаж ибодатини холис Аллоҳнинг Ўзи учун деб ният қилиши, риё ва хўжакўрсиндан, одамлар уни эшитганда мақташи, ибодатли инсон деб ҳурмат қилишларини кўзда тутиб ҳажга киришишдан сақланиши лозим. Барча ибодатлар ихлос ила, яъни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилиниши шарт. Агар банда бир ибодатни дунёвий мақсад учун қилса ва шу дунёвий ғараз бўлмаганда ушбу ибодатни қилмайдиган даражада бўлса, унинг қилаётган амали ибодат эмас, балки маъсият, яъни гуноҳга айланиб қолади. Ҳажга бораётган киши ўзини гўё бу дунёдан кетаётган кишидек ҳис қилиб, барча гуноҳларига чин дилдан тавба қилмоғи лозим. Агар ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги гуноҳ бўлса, мисол учун, зино қилган бўлса, тили билан чин қалбдан истиғфор айтиб, ўтмишда қилган ишига надомат чекади. Айни пайтда у гуноҳни тарк қилиб, келажакда уни қилмасликка азму қарор қилади. Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бирини тарк қилган бўлса, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Изоҳ: Агар тарк қилган ибодатлари кўп бўлса, масалан, кўп йиллик намоз ва рўзаларни тарк қилган бўлса, имкон қадар қазосини адо этади ва тавба қилиб, қолган қисмини ҳаёти давомида бажаришга ҳаракат қилади. Агар бандаларга алоқадор гуноҳ бўлса, масалан, одамларнинг мулкига зулм қилган бўлса, бу турдаги гуноҳларнинг тавбаси, мулк эгасига ҳаққини қайтариб, уни рози қилмагунча комил бўлмайди. Аввало мулк эгаларининг ҳаққини ҳалоллаб олади, яъни уларнинг мулкларига рози бўлиб ундан кечади, йўқса, мулкнинг эгалари ёки уларнинг ўрнида турган вакил ë меросхўрларга қайтаради. Агар ўзи танимайдиган кишилардан ёки таниса ҳам топиш имкони бўлмаган кишилардан тортиб олинган бўлса ёки зулм билан олинган мулк зиммасида бўлса, қарз эгасини топганда қарзини узишни мақсад қилиб, қарз миқдорини фақирларга садақа қилади. Шу билан бирга, тавба қилади, надомат қилиб, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Агар бандаларнинг обрўсига зулм қилган бўлса, масалан, бир покиза аёлни зинода айблаган бўлса ёки ғийбат қилган бўлса, у гуноҳдан тавба қилиш учун надомат қилиб, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Шу билан бирга, у киши ҳақида айтган гапи (айблаш ёки ғийбати)дан хабардор қилиб, розилигини олади. Агар бу ишнинг иложи бўлмаса, уларни учратган пайтда рози қилишни мақсад қилади. Қачон улар рози бўлса, бунинг зиммасидаги уларнинг ҳаққи (гуноҳ) соқит бўлади. Ғийбат қилинган киши вафот этганлиги ёки топилмаслиги сабабли бу ишнинг иложи бўлмаса, Аллоҳнинг фазлидан ҳақдорларни бундан рози қилишини умид қилиб, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. У карами кенг, сахий Зотдир. “Ҳаж ва умра амалларининг мағзи” китобидан. @Surxonmuxlis_uz
480Loading...
07
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @Surxonmuxlis.uz
941Loading...
08
Telefondagi fahshni man qiluvchi omil Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh @Surxonmuxlis.uz
570Loading...
09
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса: مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар. Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ». Ибн Сунний ривояти. @Surxonmuxlis.uz
532Loading...
10
#Ҳаж Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳ учун Ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», дедилар». Шарҳ: Яъни Ҳаж даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж, одатда, кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин Ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда. Ҳажни ният қилганидан бошлаб гуноҳлардан онадан туғилган пайтдагидек пок бўлиш ҳаракатига тушиш керак. Тайёргарлик кўриб олиб, Ҳаж давомида бирор оғиз фаҳш сўзларни айтмай, фисқу фасод қилмай юрса, ўша банда, иншааллоҳ, муродига етади. Ҳаж қилиш нияти ила эҳром боғлаган киши ўша ондан бошлаб то Ҳаж амалларини адо этиб бўлгунича ибодатда бўлади. Ҳар бир ҳожи ушбу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги лозим. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эҳром боғлаганларидан бошлаб, то Ҳаж амалларини бажариб бўлгунларича бирор оғиз беҳуда сўз айтмас эдилар. У киши бу борада ҳаммага ўрнак бўлишлари керак. @Surxonmuxlis.uz
530Loading...
11
«Ҳеч ким ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом қадар ўз тамойилларига содиқ қола олмайди. Оврўпага насиб этган жамики ютуқлар, биз ишлаб чиққан барча қонун-қоидалар Ислом маданияти ва низомлари олдида ноқисдир. Биз Оврўпо миллатлари, гарчи маданий имконларимиз кенг бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўнгги пиллапоясига чиқиб борган зинанинг бор-йўғи биринчи поғонасидамиз, холос. Бу "баҳс"да ҳеч ким у зотдан ўзиб кета олмайди». ГЁТЕ @Surxonmuxlis.uz
460Loading...
12
КИМЛАР ШАҲИД ДЕЙИЛАДИ Изоҳ: Ислом динида шаҳидларнинг мартабаси ва уларнинг мақоми алоҳида қадрланади. Ниятни холис қилиб, жамиятдан ажралмаган ҳолда, ота-онаси бағрида, оиласи даврасида, дўсту ёрлари билан биргаликда, ватанига хизмат қилиб юриб ҳам шаҳидлик мартабасига эга бўлиб, обрў-эътибор ва ёруғ юз билан дунёдан ўтаётган табаррук шаҳид зотлар жуда кўп. Биз шулардан ўрнак олишимиз керак Бу ҳақда бир қанча ҳадиси шарифлар шаръий ҳукмлар, фатволар, баёнотлар мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳидликнинг бир неча ўринларини кўрсатиб берганлар. Шариат томонидан шаҳид бўлган деб ҳукм қилинганлар тоифасини, жумладан, Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ ўттизта санаган бўлса, бошқа уламолар етмишга етказган. Ушбу ҳадисда баён қилинган шаҳидлар ҳам шулар жумласидандир. Аммо ўзини-ўзи ўлдирганларнинг ҳеч бири шаҳид деб таърифланганлар орасида мавжуд эмас. Муснади Кеший китобидан. @Surxonmuxlis.uz
531Loading...
13
Сафарда суннат ўқиладими? ❓Cавол: Ҳурматли фатво ҳайъати аъзолари! Мусофир киши намознинг суннатларини ўқийдими? 📩 Жавоб: Мусофир киши суннатларни тўлиқ ўқийди. Бу ҳақда ҳанафий мазҳабимизнинг энг мўътабар китобларидан бири Имом Сарахсийнинг “ал-Мабсут” асарида бундай дейилади: “Сафар сабабли суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Сафарда фарз намозлар қаср қилиб (қисқартириб) ўқилади, лекин суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Уларни ўзи аслида неча ракат бўлса, шунча ўқилади. Чунки сафарда намозни қаср қилиб ўқиш Аллоҳ таолонинг амри билан собит бўлгани учун фақат фарз намозларига тегишлидир”. Бу масала ҳақида “Бадоеус–саное” китобида бундай дейилган: “Сафарда суннат ва нафл намозларини қисқартириб ўқиш йўқ. Чунки (фарз намозларини) қисқартириш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган. Суннат ва нафл намозлари ҳақида бундай амр йўқ”. Валлоҳу аълам! Фатволар тўплами" китобидан. @Surxonmuxlis.uz
541Loading...
14
#Haj2024 #Yangi_rukn 😎 ҲОЖИНИНГ 1 КУНИ 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
560Loading...
15
"Баҳс қилишдан менга хайр йўқ" экан ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @Surxonmuxlis.uz
521Loading...
16
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида афзал бўлган амаллар: 1. Қурби етган одам ҳаж қилиши. 2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш. 3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш. 4. Нафл намозларни кўпайтириш. 5. Нафл рўза тутиш. 6. Қуръон тиловати. 7. Садақа. 8. Тунги таҳажжуд намози. 9. Қурби етса Қурбонлик қилиш. 10. "Алҳамдулиллаҳ", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтишга машғул бўлиш. @Surxonmuxlis.uz
520Loading...
17
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар! 🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷 ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ @Surxonmuxlis.uz
2786Loading...
18
ФАЗИЛАТЛИ ХУЛҚЛАР Оишаи Сиддиқа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, фазилатли хулқлар ўнта хислатдан иборатдир: 1. Рост гапириш. 2. Тўғри амал қилиш. 3. Сўровчини қуруқ қайтармаслик. 4. Яхшилик қилганни тақдирлаш. 5. Қариндошлик алоқаларини боғлаш. 6. Омонатни (Омонат сўзи луғатда сақлашга қўйилган нарса маъносига тўғри келади. Истилоҳда эса Аллоҳ таоло бандаларнинг зиммаларига фарз қилган нарсаларнинг барчаси омонат дейилади. Масалан, намоз, рўза, қарзни адо қилиш ва сирларни сақлаш каби ишлар омонат ҳисобланади.) асраш. 7. Қўшнилик ҳақини адо этиш. 8. Шериклик ҳақига риоя қилиш. 9. Меҳмондорчилик ҳақини адо этиш. 10. Юқоридагиларнинг асоси ва пойдевори ҳаёдир. @Surxonmuxlis.uz
1 05311Loading...
19
Сизларга бир сирни айтаман: «Биз ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки Отамиз дастлаб жаннатда яшаганлар. Бу ерга қисқа муддатлик имтиҳонни ўташ учун тушганмиз, тезда қайтиб кетамиз. Кенг ва гўзал ватанимизга кетаётган солиҳлар карвонига етиб олишга кучинг борича ҳаракат қил. Бу кичик курраи заминда вақтингни зое кетказма» «Ҳикматлар» китобидан. @Surxonmuxlis.uz
621Loading...
20
#Fakt_24 | Haj-2024: Ziyoratchilarga sifatli tibbiy xizmat ko'rsatilmoqda 📎 фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
620Loading...
21
Olim oʻrnak bo’lishi kerak Fazilatli shayx Muhammad Avvoma hazratlarining Qurʼoni Karim va hadislarning hayotimizdagi oʻrni, ilmiy asosda taqdim etgan bayonlari, ahli ilmlar uchun muhim tavsiyalari, musulmonlar ommasi uchun nasihatlari. @Surxonmuxlis.uz
580Loading...
22
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ #Дуо Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн, ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир. @Surxonmuxlis.uz
2231Loading...
23
Эй одам боласи! Роббингга осийлик қилаётган бўлсанг ҳам, сенга Ўз неъматларини узлуксиз бераётганини кўрсанг, эҳтиёт бўл! @Surxonmuxlis.uz
580Loading...
24
Bu dunyoda farzandsiz o'tsa, jannatda farzandli bo'ladimi? ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy. @Surxonmuxlis.uz
580Loading...
25
#Расулуллоҳ_мўъжизалари 140-мўъжиза Оёғига нафас уришлари билан тузалиб кетди Язид ибн Абу Убайддан ривоят қилинади: «Салама ибн Акванинг оёғида зарба изини кўриб: “Бу қандай зарба?” деб сўрадим. Салама: “Хайбар куни теккан зарба”, деди. Одамлар: “Салама жароҳатланибди”, дейишди. “Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зарба теккан жойга уч марта нафас урдилар. Ҳозиргача ундан шикоят қилмайман”, деди Салама». @Surxonmuxlis_uz
590Loading...
26
Зиммамизга юкланган намознинг ҳикматлари – Аллоҳ таоло зиммангга Ўзининг хизматини, тоатини вожиб этган ва аслида ўшаларни жаннатга киришингга сабаб қилган. – Аллоҳ таоло бандаларини қуллик вазифаларини адо қилишда нуқсонли эканларини билганидан уларнинг зиммасига тоат-ибодатларини вожиб қилди. Гўё У Зот тоатини вожиб қилиш занжирлари билан (жаннатга) йўналтиради. Раббинг бандаларини (зиммаларига юклатилган вазифалар) занжирлари билан судралган ҳолатда жаннатга олиб борилишларини яхши кўради. – Дангасалик ва заифлик сени тўсиб қўймаслиги учун У Зот сенга муайян вақтларда ибодатларни тайин қилиб қўйган. (Масалан, кунда беш маҳал намоз ўқиб қўйгин демасдан, кун давомида қайси вақтларда ўқиш лозимлигини тайин этган.) Сенда танлаш вақти ҳам қолиши учун ибодатларнинг вақтларини кенг қилиб қўйган. (Масалан, сенда ҳам танлаш имкони қолиши учун фалон вақтнинг фалон дақиқаларида намоз ўқийсан демаган.) – Аллоҳ таоло сени заифлигингни, ожизлигингни билганидан намознинг ададларини камайтирган. Унинг фазлу марҳаматига муҳтож эканингни билганидан бериладиган савобларни кўпайтириб қўйган. – Намоз Аллоҳдан бошқаларнинг мулоҳазасини қилиш сингари маънавий кирликлардан қалбларни покловчи ва яширин сирларнинг эшикларини очувчи ибодатдир. – Намоз муножот маҳали ва муҳаббат ўрнидир. Ихлос билан намоз ўқиш қалбларни сирларга очади ва уларда нур юлдузлари порлайди. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий @Surxonmuxlis_uz
550Loading...
27
ЗУЛҲИЖЖА Зулҳижжа ҳижрий-қамарий тақвим бўйича ўн иккинчи ойдир. Уруш ҳаром қилинган иккинчи ой. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бешинчи бобоси Килоб ибн Мурра даврида, тахминан, 412 милодий йилда шундай номланган. Ҳаж ойи бўлгани учун шундай номланган. У машҳур ойларнинг охиргисидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Ҳаж маълум ойлардир..." (Бақара сураси, 197-оят), деб марҳамат қилган. Ҳаж ойлари Шавволнинг биринчи кунидан бошланади ва Зулҳижжанинг ўнинчи куни тугайди. Зулҳижжанинг саккизинчи куни "Тарвия" (бизда Ёлғон арафа" дейилади), тўққизинчи куни Арафа бўлиб, шу кунда ҳожилар Арафотда бўлишади. Зулҳижжанинг ўнинчи куни Қурбон ҳайитидир. @Surxonmuxlis.uz
480Loading...
28
#Haj2024 🗣 САМИМИЙ ЭЪТИРОФ ВА ТАШАККУРЛАР #hajning_mukofoti_jannat Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
470Loading...
29
Хайрли тонг! ☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️ «Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг» «Иброҳим сураси», 7-оят. Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 Surxonmuxlis.uz
623Loading...
30
Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَفْضَلُ أَيَّامِ الدُّنْيَا الْعَشْرُ يَعْنِي عَشْرَ ذِي الْحِجَّةِ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик (яъни, зулҳижжанинг ўн куни)дир» Баззор ривояти. Ривоят санади саҳиҳ. @Surxonmuxlis.uz
530Loading...
31
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙9-суҳбат: ТАВОФ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВА ЗАМЗАМ СУВИНИ ИЧИШГА ОИД МАСАЛАЛАР 00:39 - Тавоф намози вожиблиги; 01:06 - Тавоф намози ўқиладиган жойлар; 02:28 - Тавоф намозини ўқиш тартиби; 03:48 - Замзам суви фойдаси ва фазилати; 05:52 - Замзам сувини ичиш одоби; 07:15 - Дуо қабул бўладиган ўринларда катта нарсаларни сўраш кераклиги. ⏺Ғуломиддин домла Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси ▶️ Суҳбатлар: 1️⃣ - 2️⃣ - 3️⃣ - 4️⃣ - 5️⃣ - 6️⃣ - 7️⃣ - 8️⃣ #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
580Loading...
32
🐏 ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ (ВИДЕОИНФОГРАФИКА) 📖 "Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг" (Кавсар сураси, 2-оят). #videoinfografika Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
500Loading...
33
албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024-йил 7-Июнь куни учун намоз вақтлари тақвими (Сурхондарё вақти билан) 🕔Бомдод 4:40 🕑Пешин 13:05 🕒Аср 18:15 🕓Шом 20:05 🕖Хуфтон 21:25 Каналга аъзо бўлинг! 👇👇 @Surxonmuxlis.uz✅
2371Loading...
34
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ #Қуръон @Surxonmuxlis.uz
601Loading...
35
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️ ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲 «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ». Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. 🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹 @Surxonmuxlis.uz
2632Loading...
36
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐 @Surxonmuxlis.uz
541Loading...
37
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐 @Surxonmuxlis.uz
480Loading...
38

360Loading...
39
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐 @Surxonmuxlis.uz
480Loading...
40
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐 @Surxonmuxlis.uz
400Loading...
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади: 1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади; 2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди; 3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади; 4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди; 5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”. @Surxonmuxlis_uz
Hammasini ko'rsatish...
00:06
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊 Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! 🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. @Surxonmuxlis.uz
Hammasini ko'rsatish...
1.00 MB
«ҲАЖИ АКБАР» ДЕБ НИМАГА АЙТИЛАДИ? Халқ орасида ҳаж жума кунига туғри келиб қолса, «ҳажи акбар» дейилиши машҳур бўлиб кетган. Лекин бу гап ҳадис ва фиқҳий китобларнинг бирортасида ҳамда мужтаҳидларнинг сўзларида учрамайди. Ҳадис ва фиқҳий китобларда одатий ҳаж «ҳажи акбар», умра эса «ҳажи асғар» деб аталган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ҳажи акбар наҳр (қурбонлик) куни, ҳажи асғар эса умрадир» («Сунани Насоий»). «Ҳаж «акбар» билан сифатланди, чунки умра кичик ҳаждир» («Мирқотул мафотиҳ»). «Зуҳрий, Шаъбий ва Ато раҳматуллоҳи алайҳим: «Катта ҳаж ҳаждир, кичик ҳаж умрадир», дейишган («Раддул муҳтор»). «Рамлий айтди: «У зот соллаллоҳу таоло алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир». Розийн ривоят қилган («Баҳрур роиқ»). «Мўминнинг умр сафари» китобидан. @Surxonmuxlis.uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Таҳажжуд намозининг вақти ҳақида ❓Савол: Таҳажжуд намози қайси вақтда ўқилади? 📩 Жавоб: Хуфтон намозини ўқиб, бироз ором олгандан кейин ўқиладиган намоз таҳажжуд намози дейилади. Таҳажжуд намозини бомдод вақти киргунича ўқиса бўлади. Кечанинг охирги учдан бир қисмида ўқимоқ афзалдир. Чунки бу вақт жуда баракали экани ҳақида ҳадисда бундай дейилган: “Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Раббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганида бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: “Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қиламан? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини бераман? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечираман”, дейди (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз бундай деганлар: “Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. 👉 Давомини ўқинг Фатволар тўплами" китобидан. @Surxonmuxlis.uz
Hammasini ko'rsatish...
#Ҳаж_китоби ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқиш керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажралиб, тоғларга чиқиб кетишар эди. Исломда роҳиблик йўқ. Аммо, таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ислом умматининг роҳиблиги ҳаждир. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳват-лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажралиб чиқади. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир кишининг иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқдир. Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етиши лозим. Яъни, ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарори кучаяди. Ҳажнинг ҳар бир амалида маълум бир эслатма ва ибрат бор: 1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин. 2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Роббига бу дунё кийимларидан бошқача кийим билан рўбарў бўлишини эсга олсин. 3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишдан қўрқсин. 4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо бунда умидворлик ғолиб бўлсин. 5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога Ўзининг меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф қилиш улуғворлигини ҳис қилсин. 6. Ҳажарул-асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоатга байъат килганига эътикод килсин ва бу байъатга вафо этишга азму қарор килсин. 7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкорнинг хожасининг паноҳига қочганини эсласин. 8. Caфo ва Марва орасида саъй қилаётган пайтида уларни «тарозининг икки палласи» деб ўйласин. Уларнинг орасида бориб-келишини «қиёматнинг аросати» деб ўйласин. 9. Арафотда турганида, издиҳомини одамларнинг кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларнинг турли-туманлигини билганида киёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин. 10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни ва фармонни сўзсиз бажо килишни қасд қилсин. 11. Курбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога курбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчи жасадининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин. "Мўминнинг умр сафари" китобидан. @Surxonmuxlis.uz
Hammasini ko'rsatish...
🕋 ҲАЖ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН КИШИГА ТЕГИШЛИ ОДОБЛАР Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган киши аввало ушбу ибодатни холис Аллоҳ учун деб ният қилмоғи вожиб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фақат Ўзининг розилиги учун қилинган ибодатнигина қабул қилади. Банда мақсадини тўғрилаши, ҳаж ибодатини холис Аллоҳнинг Ўзи учун деб ният қилиши, риё ва хўжакўрсиндан, одамлар уни эшитганда мақташи, ибодатли инсон деб ҳурмат қилишларини кўзда тутиб ҳажга киришишдан сақланиши лозим. Барча ибодатлар ихлос ила, яъни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилиниши шарт. Агар банда бир ибодатни дунёвий мақсад учун қилса ва шу дунёвий ғараз бўлмаганда ушбу ибодатни қилмайдиган даражада бўлса, унинг қилаётган амали ибодат эмас, балки маъсият, яъни гуноҳга айланиб қолади. Ҳажга бораётган киши ўзини гўё бу дунёдан кетаётган кишидек ҳис қилиб, барча гуноҳларига чин дилдан тавба қилмоғи лозим. Агар ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги гуноҳ бўлса, мисол учун, зино қилган бўлса, тили билан чин қалбдан истиғфор айтиб, ўтмишда қилган ишига надомат чекади. Айни пайтда у гуноҳни тарк қилиб, келажакда уни қилмасликка азму қарор қилади. Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бирини тарк қилган бўлса, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Изоҳ: Агар тарк қилган ибодатлари кўп бўлса, масалан, кўп йиллик намоз ва рўзаларни тарк қилган бўлса, имкон қадар қазосини адо этади ва тавба қилиб, қолган қисмини ҳаёти давомида бажаришга ҳаракат қилади. Агар бандаларга алоқадор гуноҳ бўлса, масалан, одамларнинг мулкига зулм қилган бўлса, бу турдаги гуноҳларнинг тавбаси, мулк эгасига ҳаққини қайтариб, уни рози қилмагунча комил бўлмайди. Аввало мулк эгаларининг ҳаққини ҳалоллаб олади, яъни уларнинг мулкларига рози бўлиб ундан кечади, йўқса, мулкнинг эгалари ёки уларнинг ўрнида турган вакил ë меросхўрларга қайтаради. Агар ўзи танимайдиган кишилардан ёки таниса ҳам топиш имкони бўлмаган кишилардан тортиб олинган бўлса ёки зулм билан олинган мулк зиммасида бўлса, қарз эгасини топганда қарзини узишни мақсад қилиб, қарз миқдорини фақирларга садақа қилади. Шу билан бирга, тавба қилади, надомат қилиб, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Агар бандаларнинг обрўсига зулм қилган бўлса, масалан, бир покиза аёлни зинода айблаган бўлса ёки ғийбат қилган бўлса, у гуноҳдан тавба қилиш учун надомат қилиб, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Шу билан бирга, у киши ҳақида айтган гапи (айблаш ёки ғийбати)дан хабардор қилиб, розилигини олади. Агар бу ишнинг иложи бўлмаса, уларни учратган пайтда рози қилишни мақсад қилади. Қачон улар рози бўлса, бунинг зиммасидаги уларнинг ҳаққи (гуноҳ) соқит бўлади. Ғийбат қилинган киши вафот этганлиги ёки топилмаслиги сабабли бу ишнинг иложи бўлмаса, Аллоҳнинг фазлидан ҳақдорларни бундан рози қилишини умид қилиб, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. У карами кенг, сахий Зотдир. “Ҳаж ва умра амалларининг мағзи” китобидан. @Surxonmuxlis_uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @Surxonmuxlis.uz
Hammasini ko'rsatish...
02:05
Video unavailableShow in Telegram
Telefondagi fahshni man qiluvchi omil Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh @Surxonmuxlis.uz
Hammasini ko'rsatish...
08_1.mp419.42 MB
00:11
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса: مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар. Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ». Ибн Сунний ривояти. @Surxonmuxlis.uz
Hammasini ko'rsatish...
1.83 MB