uz
Feedback
Sof Ibrat 🌙

Sof Ibrat 🌙

Kanalga Telegram’da o‘tish

«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙 Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar. (Ahzob surasi, 41-oyat) Tijoriy hamkorlik masalasida

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Sof Ibrat 🌙 analitikasi

Sof Ibrat 🌙 (@sof_ibrat) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 22 134 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 436-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 590-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 22 134 obunachiga ega bo‘ldi.

12 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -613 ga, so‘nggi 24 soatda esa -19 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 0% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining N/A% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 0 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 0 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙 Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar. (Ahzob surasi, 41-oyat) Tijoriy hamkorlik masalasida

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 13 Sentabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

22 134
Obunachilar
-1924 soatlar
-1387 kun
-61330 kun
Postlar arxiv
Қурбон ҳайити намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳ
Қурбон ҳайити намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. Бошқа ҳудудлар вақти билан суратда танишишингиз мумкин.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

#Долзарб ⚠️ Оналарда кузатиладиган катта хатолардан бир! 🤷🏻‍♂️ Тиши чиқмаган болага она оғзида чайнаб таом бериши тиббиёт жиҳатидан қанчалик тўғри? ❗️ Ёш боласи бор оналарга етказиб қўйинг👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Repost from N/a
☀️ИССИҚ ХАВОДА ЎЗ ҲОВЛИНГИЗДА КАТТА ВА КЎРКАМ БАССЕЙН БЎЛИШИГА НИМА ДЕЙСИЗ? Хозироқ INTEX осон йиғилувчи бассейнига буюртма беринг ва жазирама иссиқни ўз ховлингизда каттакон бассейнда Фарзандларингиз билан муздекгина ўтказинг☝️ Сизга энг катта ва сифатли бассейнларимизни тавсия қиламиз ✅ 1) Узунлиги 2,2 метр Диаметри 1,5 см, чуқурлиги 60 см — нархи 1 099 000 сўм 2) Узунлиги 4,5 метр Диаметри 2,2 метр, чуқурлиги 84 см — нархи 2 299 000 сўм ⬇️ БУЮРТМА БEРИШ УЧУН 1 млн 99 минг сўм 👇 1) https://batafsil.com/s/a1E9Q 2 млн 299 минг сўм 👇 2) https://batafsil.com/s/Q3Be6 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз

Маҳрга Ҳажга олиб боришни сўраш жоизми? Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Авваламбор бизнинг саволларимизга жавоб бераётганингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шундан иборатки, бир танишим бўлажак турмуш ўртоғидан маҳр сифатида ота-онаси ва қайнона-қайнотаси номидан муборак Ҳаж сафарига ариза топшириб, харажатларни қоплаб беришини сўрамоқчи. Агар бўлажак куёвнинг қурби етса. Шундай қилса бўладими? Ёки маҳр учун бошқа нарса сўраши жоизми? Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Маҳрга мулк бўладиган нарса сўраш керак. Умра мулк бўладиган нарса эмас. Шунинг учун буни маҳрга сўраш жоиз эмас. Фалон сўм, доллар ёки тилло кумиш каби нарсаларни сўрашингиз мумкин. Маҳр сўрашдан асло хижолат бўлманг, бу Аллоҳ келинларга тайин қилиб берган ҳақдир. Ғаши келадиганлар хижолат бўлсин. Валлоҳу аълам. Одинахон Муҳаммад Содиқ #Савол_жавоб Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

1. Энг биринчи рўза тутган инсон Одам алайҳиссалом. 2. Энг биринчи муфассир (тафсирчи) Муҳаммад соллаллоху алайхи васаллам. 3. Энг биринчи Исломдаги қурилган масжид Қубо масжиди. 4. Энг биринчи бўлиб Осмонда Жибрил алайҳиссалом азон айтган. 5. Энг биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламга Пешин намози фарз қилинди. 6. Энг биринчи бўлиб Сур чалинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам тириладилар. 7. Энг биринчи Қуръонни овоз чиқариб ўқиган инсон (Муҳаммад расулуллох соллаллоху алайҳи васалламдан кейин.) Абдуллуҳ ибн Масъуддир. 8. Биринчи бўлиб Қуръони карим тафсирини алоҳида китоб шаклида ёзган киши Али ибн Абу Талҳа.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

🌙 ҚУРЪОН ВА ЖОЙНАМОЗ Ота-онангиз ва яқинларингизга яхши кунларда совға қилишингиз мумкин бўлган энг ажойиб совға — "Қуръон ва Жойнамоз" тўпламидир. Тўпламда: 🟢 Қуръони Карим Ўзгача дизайн, нақшинкор жилдга эга ва жуда гўзалдир. Қуръон китобнинг ранглари қора, қизил, пушти, кўк, яшил. 🟢 Жойнамоз Жойнамоз қалин ва чиройли. Ранглари қора, қизил, пушти, кўк ва яшил. 🟢 Замзам Сув Соф замзам суви 120+/-5 мл. 🟢 Тасбеҳ Тасбеҳ 33 талик ва 99 талик. Ранглари қора, қизил, кўк, яшил. 🟢 Электрон Тасбеҳ Электрон тасбеҳ ҳам шу тўплам ичида. 🟢 Мушк-Анбар Хушбўй ва тароватли мушк-анбар. 6 мл БУЮРТМА БЕРИШ👇 👉 https://batafsil.com/s/jjOKS 👉 https://batafsil.com/s/jjOKS 🚕 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз ♻️ БОШҚА МАХСУЛОТЛАР 👈

Кимнинг қўлида қуйидаги беш нарса жилови бўлса, яхши ҳаётининг гарови бўлур: биринчиси – тансиҳатлик, иккинчиси – омонлик, уч
Кимнинг қўлида қуйидаги беш нарса жилови бўлса, яхши ҳаётининг гарови бўлур: биринчиси – тансиҳатлик, иккинчиси – омонлик, учинчиси – ризқининг мўллиги, тўртинчиси – содиқ дўст ва бешинчиси – фароғат. Кимки шу беш нарсадан маҳрум этилган – хуш ҳаёт эшиги унинг олдида бекилган. Абдураҳмон Жомий ҳикматларидан. mehrob_uz👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

📝 Доим яхши амаллар билан яшанг. Ҳеч шубҳасиз, бир кун ўласиз, кейин тириласиз ва амалларингизнинг ажрини оласиз. Дунё ҳаёти сизни адаштирмасин. Бугун амал бор, ҳисоб йўқ, эртага эса ҳисоб бўлади, аммо амал бўлмайди. Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) насиҳатларидан: 🌙mehrob_uz👇🏻👇🏻 ㅤㅤㅤㅤ ••┄┄┄❅┄┄┄••• Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Газли ширин ичимликлар мия хужайраларини ўлдиради... Қандай таьсир қилади? ✅ Қандли ичимликлар таркибидаги шакар глюкозага ай
Газли ширин ичимликлар мия хужайраларини ўлдиради... Қандай таьсир қилади? ✅ Қандли ичимликлар таркибидаги шакар глюкозага айланади. Ва у моносахарид сифатида қон томир эндотелиясини ва миянинг кичик капиллярларини йўқ қилишга олиб келади. ✅ Миянинг қон таъминоти бузилади, чунки бу томирлар охир-оқибат қон қуйқаларини ҳосил қилади, агар оддийроқ бўлса, қон ҳужайралари (тромбоцитлар) ва паст зичликдаги холестерин бляшка ҳосил қилади. Натижада мия хужайралари ўлади👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Repost from N/a
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣ 🗣 UZTELECOM дан арзон Интернет 1 MB = 1.43 сўмгача 🟡 Энг сўнгги USSD кодларни сақлаб олинг! ✅ Мегабайтларни
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣ 🗣 UZTELECOM дан арзон Интернет 1 MB = 1.43 сўмгача 🟡 Энг сўнгги USSD кодларни сақлаб олинг! ✅ Мегабайтларни бир кнопка босиш орқали қўлга киритинг!!! 🌐 Керакли тўпламни харид қилинг: (нархлари юқорида расмда кўрсатилган)👇

⚡️ РАСМАН: Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади Президент фармонига binoan 29-июн (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинди. Демак, қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади: • 28-июн, чоршанба; • 29-июн, пайшанба; • 30-июн, жума; • 1-июл, шанба; • 2-июл, якшанба.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Ўгитлар Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади. * * * Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради. * * * Баъзан кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади. * * * Мен довюракликдан кўра донишмандлик афзал деган ўйда эдим. Аммо камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар. * * * Эртанги кун билан мақтанма, чунки у нималарни тақдим этишини билмайсан. * * * Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар. * * * Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

— Аллоҳ бир бандасини яхши кўриб қолса, нима қилади? — Ўша банда хато қилган пайтда, уни истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди
— Аллоҳ бир бандасини яхши кўриб қолса, нима қилади? — Ўша банда хато қилган пайтда, уни истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди. Истиғфор – Астағфируллоҳ дейишдир. Бунинг маъноси “Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман” деганидир. Гуноҳни тўхтатиб, гуноҳ қилганимиз учун қалбимизда надоматни туйиб, гуноҳга қайтмасликка қасд қилиб, ихлос ила истиғфор айтишимиз керак. Танамиз, либосимиз кир бўлса, сув ва совун ила ювамиз. Гуноҳлар туфайли кирланган қалбимизнинг суви, совуни Истиғфордир. Аллоҳ таоло бизни чинакам тавба қилувчилардан, истиғфори истиғфорга муҳтож бўлмайдиганлардан айласин! Нозимжон Ҳошимжон👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

#ҳикмат Бир ҳаким зотдан: «Одамни нима қаритади?» деб сўрашди. У зот: «Ғазаб, ҳасад ва ғам-ғусса», деб жавоб берди.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣
#ҳикмат Бир ҳаким зотдан: «Одамни нима қаритади?» деб сўрашди. У зот: «Ғазаб, ҳасад ва ғам-ғусса», деб жавоб берди.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

🧼 УСТУНЛИ БАССЕЙ Бассейнсиз ёз, ёз эмас! Сизларга ёз мавсуми учун сифатли йиғилувчи бассейнларини таклиф этамиз❗️ ☀️ Кунлар
🧼 УСТУНЛИ БАССЕЙ Бассейнсиз ёз, ёз эмас! Сизларга ёз мавсуми учун сифатли йиғилувчи бассейнларини таклиф этамиз❗️ ☀️ Кунлар борган сари исиб бормоқда. Тез орада уйда сиз ва фарзандларингиз диққинафас бўлмаслиги учун бассейнларга буюртма беринг! Ўлчамлари: 220×150x60см БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇 👉 https://batafsil.com/s/a1E9Q 👉 https://batafsil.com/s/a1E9Q ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз ♻️ БОШҚА МАХСУЛОТЛАР 👈

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. 🔸Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. 🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). 🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти). 🌙 Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, ИншаАллоҳ. Даврон НУРМУҲАММАД muslimuzportal | 👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

🌙 Ғафлатда қолманг! Эртага Зулҳижжа ойининг биринчи куни: Рўза тутишни унутманг! 🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зу
🌙 Ғафлатда қолманг! Эртага Зулҳижжа ойининг биринчи куни: Рўза тутишни унутманг! 🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). ⏰ Саҳарлик вақти: 03:04 🕰 Ифторлик вақти: 20:01 🤲🏼 Саҳарлик (оғиз ёпиш) нияти: Зулҳижжа ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун тутмоқликка ният қилдим.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

#Дуо Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраладиган дуо اللهم إنّي أسألك الصّحّة و العفّة و الأمانة و حسن الخلق و الرّضا بالقد
#Дуо Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраладиган дуо اللهم إنّي أسألك الصّحّة و العفّة و الأمانة و حسن الخلق و الرّضا بالقدر. Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алукас сиҳҳата вал ъиффата вал амааната ва ҳуснал хулуқи варридзо бил қодар. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан сиҳҳат, иффат, омонлик, гўзал хулқларни ва тақдирга рози бўлишни сўрайман. mehrob_uz👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Бургут ва бургутча Қари бургут жарлик устидан учиб борарди. Унинг елкасида ўғилчаси ўтирарди. Бургутча ҳали ёш бўлгани учун б
Бургут ва бургутча Қари бургут жарлик устидан учиб борарди. Унинг елкасида ўғилчаси ўтирарди. Бургутча ҳали ёш бўлгани учун бу жарликдан учиб ўтолмасди. Бургутча отасининг елкасида ўтирганича деди: – Дадажон! Ҳозир сиз мени елкангизда кўтариб учяпсиз, катта бўлганимда мен сизни елкамда кўтариб юраман. – Йўқ, ўғлим, – деди ота бургут ғамгинлик билан. – Катта бўлганингда елкангда ўз болангни олиб юрасан.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Кўпайиб бораётган орзу ҳавасларингни кўрганинг каби, Камайиб бораётган нафасларингни ҳам кўр... Ҳазрати Мавлоно Румий👇 ㅤㅤㅤㅤ
Кўпайиб бораётган орзу ҳавасларингни кўрганинг каби, Камайиб бораётган нафасларингни ҳам кўр... Ҳазрати Мавлоно Румий👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ