cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

YOZUVCHILAR UYUSHMASI QASHQADARYO VILOYATI BO'LIMI

Мурожаат учун: @Jnu6991

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganTil belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
165
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ҳурматли ўртоқлар! '' Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими '' канали бекор қилинади. Янги телеграм каналимиз ''Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими (расмий канал)'' деб ўзгартирилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими. https://t.me/qashqadaryo_adabiyoti
Hammasini ko'rsatish...
O‘ZBEKISTON YOZUVCHILAR UYUSHMASI QASHQADARYO VILOYATI BO'LIMI (RASMIY KANAL)

Мазкур канал Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими расмий канали

Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Камбағалликни 2 бараварга қисқартиришга фақат одамларга замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз — президент "Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз. Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади. Камбағалликни 2 бараварга қисқартириш бўйича марраларга ҳам одамларга фақат ва фақат замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз”, — деди давлатимиз раҳбари. 👉 http://t.me/Kunxabariofficial
Hammasini ko'rsatish...
00:10
Video unavailableShow in Telegram
«Жазо муқаррар, бирорта валомат жазосиз қолмасин» — Шавкат Мирзиёев 👉 http://t.me/Kunxabariofficial
Hammasini ko'rsatish...
tiktok-file.php.mp45.00 KB
#Yoshlar ijodi Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нафиса ДАВРОНнинг "Сирли энциклопедия" ҳикоясини ўқинг. Фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз! Батафсил ўқиш: https://telegra.ph/Sirli-ehnciklopediya-06-14 Kanalga ulanish👇 @ //https://t.me/Nasr_uz
Hammasini ko'rsatish...
Сирли энциклопедия

                 Инсон бир қўлида юксаклик, бир қўлида                    тубанликни ушлаб турибди.                                                         Н. Эшонқул                   Кетарман, кетганга очиқдир эшик.                 Илоё, ёрлақа! Ёруб эл кўзин,                 Жумла мўминларнинг ёруғ қил юзин.                               Юсуф Хос Хожиб “Қутадғу билиг”  

Photo unavailableShow in Telegram
НАЗАР ЭШОНҚУЛ 60 ЁШДА! УСТОЗНИ ҚУТЛАЙМИЗ! Бугун ёзувчи, сценарист, тележурналист Назар Эшонқул таваллуд топган кун. Назар Солиевич Эшонқулов 1962 йил 15 июнда Қамаши тумани Терсота кишлоғида туғилган. ТошДУнинг Журналистика факультетини тамомлаган (1986). Унинг “Уруш одамлари” (1989 й), “Маймун етаклаган одам” (2002 й), “Шамолни тутиб бўлмайди” (2004 й), “Қадим қўшиқ” (2006 й), “Ялпиз ҳиди” (2008 йил), “Шафтоли гули” (2012 й), “Момоқўшиқ” (2019 й) каби бадиий китоблари, миллий ва дунё адабиёти ҳамда санъатининг йирик намояндалари ижодига, китобхонлик, мутолаа маданиятига бағишланган “Мен”дан “мен”гача” (2014 й), “Ижод фалсафаси: “Мен”дан “мен”гача 2” (2018 йил) номли эсселар китоблари, учта ҳикоялар тўплами, “Гўрўғли” (2018 йил), “Таъқиқ меваси” (2020 й) романлари чоп этилган. Асарлари турк, араб, рус, корейс, тожик, қозоқ тилларига таржима қилинган. Ўзбек Миллий театрида “Жалолиддин Мангуберди”, “Уруш одамлари” номли пьесалари саҳналаштирилган.
Hammasini ko'rsatish...
Қутлов ЭШҚОБИЛ ШУКУР ҚУТЛАНДИ Куни кеча Истанбул шаҳрида 14-Туркий халқлар шеърият фестивали якунланди. Унда иштирок этган таниқли шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эшқобил Шукур Бахтиёр Ваҳобзода номидаги олий мукофотга сазовор бўлди. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида уюшма жамоаси шоирни қутлади. Табриклаш жараёнини тўлиқ томоша қилинг. 👇 https://youtu.be/PF2hS2N46JM
Hammasini ko'rsatish...
Эшқобил Шукур

#Беш_ташаббус_олимпиадаси #Мушоира #Ёш_китобхон_оила "Беш ташаббус олимпиадаси" асосида ташкил этилган "Мушоира" ва "Ёш китобхон оила" танловининг вилоят босқичидан лавҳалар. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими
Hammasini ko'rsatish...
#Беш_ташаббус_олимпиадаси #Мушоира #Ёш_китобхон_оила Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ташкил қилинган "Мушоира" ва "Ёш китобхон оила" танловларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда Олий ва ўрта махсус вазирлиги маъсул ходими Мансур Бойсариев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Тонг юлдузи" газетаси мухбири Ахтамқули Каримов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими мутахассиси Бекзод Сайфиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими етакчи мутахассиси Даврон Султоновлардан иборат жамоа ҳакамлик қилишди. Танлов кўтаринки шукуҳда, баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. "Мушоира" танловида 14-19 ёш тоифаси бўйича Аҳмадова Дилбарой 1-ўринни, Содиқова Хазина 2-ўринни, Бекназарова Зебинисобегим 2-ўринни, Вафоқулова Захро 3-ўринни қўлга киритишди. Танловнинг 20-25 ёш тоифасида эса, Луқмонова Рухсора 1-ўрин, Эламонов Юсуф 2-ўрин, Раҳматуллаева Ойдин 3-ўрин соҳиби бўлишди. Шунингдек, танловнинг 26-30 ёш тоифасида Чўлиев Хуршид 1-ўринни, Чориева Моҳинур 2-ўринни, Бўриева Дилнавоз 3-ўринни эгаллашди. Танлов сўнгида ғолибларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди. ЎзбекистонЁзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими
Hammasini ko'rsatish...
#Yoshlar ijodi Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нафиса ДАВРОНнинг "Сирли энциклопедия" ҳикоясини ўқинг. Фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз! Батафсил ўқиш: https://telegra.ph/Sirli-ehnciklopediya-06-14 Kanalga ulanish👇 @ //https://t.me/Nasr_uz
Hammasini ko'rsatish...
Сирли энциклопедия

                 Инсон бир қўлида юксаклик, бир қўлида                    тубанликни ушлаб турибди.                                                         Н. Эшонқул                   Кетарман, кетганга очиқдир эшик.                 Илоё, ёрлақа! Ёруб эл кўзин,                 Жумла мўминларнинг ёруғ қил юзин.                               Юсуф Хос Хожиб “Қутадғу билиг”  

#Тайинлов Китоб туманига янги ҳоким тасдиқланди Бугун халқ депутатлари Китоб тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими А.Закиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. Сессияда депутатлар Пардаев Ўктам Бердимуродовични Китоб тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди. Ў.Пардаев 1978 йилда Қамаши туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. У тайинловга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Сессияда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди. 📸 М.Комилов Аъзолик👉@qvh_axboroti👈
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.