ХИЗРЛИ
маънавий маърифий, янгиликлар, хабарлар, эълонлар
Ko'proq ko'rsatish1 333
Obunachilar
+324 soatlar
+157 kunlar
+6630 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Repost from Самарканд Умра ва Хаж зиерати!
Шахидлар кабристонида дуои фотиха
🙏 4
ЖАННАТГА КИРМАЙДИ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Уч (тоифа) бор, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга (раҳмат назари билан) қарамайди. Улар ота-онасига оқ бўлганлар, ўзини эркакларга ўхшатадиган аёллар ва даюслар. Яна уч тоифа одамлар жаннатга киришмайди. Улар ота-онасига оқ бўлганлар, давомли хамр (маст қиладиган ичимлик) ичувчилар ва берган (хайр-садақаси, кўрсатган яхшиликлар)ини миннат қилувчилар”
(Насоий ривояти).
@mehrob_uz
Эшик очсанг ризқинг келар
остонадан,
Яхши бўлсанг дўст топасан
бегонадан.
Хар ким курар насибасин
пешонадан,
Эй яхшилар,шукур айланг
замонадан.
Ким олдинда,ким орқада бирин
кетин,
Кимга берар ризқин ярим,кимга
бутун,
Шоху гадо бир тупроққа кетар бир
кун,
Эй яхшилар,шукур айланг
замонадан.
Оққан дарё қайтиб оқар сабр
билан,
Жононага етишгайлар хажр билан.
Давлат келар ору номус,қадр
билан,
Эй яхшилар,шукур айланг
замонадан.
Бошингга тож бўлар юлдуз кўкка
учсанг,
Хумо қуши ин кўради кўксинг
очсанг.
Арслонлар сув ичади кафтинг
тутсанг,
Эй яхшилар,шукур айланг
замонадан.
Ватан бизга жаннатлардан нишона
юрт,
Худо бизга сийлаб берган жонона
юрт.
Садоийни маст айлаган мастона
юрт,
Эй яхшилар,шукур айланг
замонадан...
👍 8
Кечаги кунимиз...
Кийинишимиз содда эди, бир қаранг-а
Чала ювилган қиррали стаканда сув бемалол ичилаверар эди
Ҳеч ким касал бўлиб қолишдан ҳавфсирамас эди
Ҳаёт содда ва самимий эди...
😢 7
ОТА-ОНА ВАФОТИДАН СЎНГ ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ИШЛАР
Молик ибн Рабиа розияллоҳу анҳу бундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Ансорийлардан бўлган бир йигит келди ва у зотдан сўради: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам вафотидан сўнг мен уларга қилишим лозим бўлган бирор яхшилик қолдими?” У зот: “Ҳа, тўрт яхшилик. Уларнинг ҳақига дуо қилиш ва истиғфор айтиш, уларнинг аҳд-ваъдаларини бажариш, уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш, улар туфайли боғланган қариндошларинг билан силаи раҳм қилиш. Сен уларга вафотларидан сўнг қилишинг лозим бўлган яхшилик ана шулардир”.
@mehrob_uz
👍 5🔥 1