#Қишлоқларимиз_тарихидан
Тарихнинг қадим Бурчмуллоси
🏔 Бўстонлиқ тумани ўзининг бетакрор табиати, соф ҳавоси билан ҳамиша одамларни жалб этиб келган. Туманда қатор машҳур қишлоқлар бор. Улардан бири Бурчмулло қишлоғидир.
📜 Қадим тарихга эга ҳудуд Чотқол ва Кўксув дарёлари қўшиладиган бурчакда жойлашган. Бу ерда эрамизнинг VII асридаёқ маълум ва машҳур бўлган Ардланкент қадимий шаҳри жойлашган бўлиб, X-XI асрларда обдон гуллаб-яшнаган. Шарқлик географлар ўз йилномаларида ва хариталарида белгилашган бу кўҳна шаҳар ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг кучли қалъаси ва мол айрбошлаш пункти бўлган. Бу ерда кумуш қазиб олиниб, ишлов берилган. Кулолчилик буюмлари ишлаб чиқариш кенг ривожланган.
📍 Палтавсойнинг ўнг соҳилида, унинг Чотқол дарёсига қуйилиш жойида бошқа ноёб қадимий шаҳар харобалари бор. Қадимий Обираҳмат ёдгорлиги ҳам айнан шу ерда. У юмшоқ шаклдаги кўҳна ғор бўлиб, илк бор Чоч – Илоқ экспедицияси (Бўстонлиқ археологик отряди) томонидан очилган. Бу ерда 30 га яқин маданий қатлам кавлаб очилган. Улар юқори палеолит даврига таалуқли. X-XII асрлардаёқ бу ерда Обираҳмат металл қуйиш пункти ишлаган.
🏗 Қазиш ишлари жараёнида топилган металл эритиш печи, таркибида магнезит кўп бўлган шағал, эритилган темир қотишмаси ва X-XII асрга тегишли сопол ва шиша буюмлар шундан далолат беради. Ҳозир бу ердаги қишлоқ Обираҳмат номи билан аталади. Бошқача айтганда, бу суви роҳатбахш замин.
🕌 Шунингдек, қишлоқдан унчалик узоқ бўлмаган масофада, Чорвоқ сув омбори соҳилида қадамжолардан бири –
Қадамжобува жойлашган.
Афсонага кўра,
Одам алайҳиссаломнинг олтинчи набиралари ҳазрати
Идрис алайҳиссалом бу ерларга келиб қолганида қаттиқ чарчоқ ҳис этади. Чанқоғини қондирмоқчи бўлади, аммо сув топа олмайди. Набий Аллоҳга дуо билан илтижо қилади ва ўша заҳоти ҳазрати Идрис (а.с.)нинг бешта бармоқларидан бешта булоқ отилиб чиққан экан.
📌 Ўшандан бери
Қадамжобувада йилнинг ҳар бир фаслида ўша бешта булоқлардан ер остидан сув отилиб чиқади. Улардан чиқаётган сув зиёратчиларнинг турли дардларидан халос этишидан ташқари, ҳар қандай истак ва орзуларини рўёбга чиқариши тўғрисида ривоятлар бор, бунинг учун орзу истагингизни ният қилиб, булоқ сувидан ичишингиз ва шу сув билан юз-қўлларингизни ювсангиз бўлди.
Муқаддас саналган бу қадамжога ҳар куни республиканинг турли бурчакларидан юзлаб одамлар зиёратга келади.
🗓 Бурчмулло қишлоғи аввал Бўстонлиқ қишлоқ фуқаролар йиғини таркибига кирган. 2001 йилга келиб "
Бурчмулло" маҳалласи ташкил этилган. Мазкур ҳудудда ўзбек, қорақалпоқ, рус, қирғиз, қозоқ, корейс, тожик миллатига мансуб фуқаролар яшайди.
🎓 Қишлоқдан машҳур инсонлар етишиб чиққан. Улардан академиклар
Ортиғали Ҳакимов,
Тўхтамурод Набиев,
Абдували Имомалиев, профессорлар
Аҳмаджон Майсупов,
Зубайда Файзиева, фан номзодлари
Ортиқали Ўринбоев,
Раъно Ворисова,
Малик Кабиров,
Дилшод Алмжанов,
Шопўлат Бабаджанов,
Жўра Йўлдашов,
Эргаш Икрамов, прокурор
Бегали Зоировлар туғилиб ўсган.
🔰Ҳудудда 1 та мактаб, 1 та МТМ, 1 та ОП, 1 та ҳарбий санатория, 26 та савдо дўкони, 1 та асаларичилик, 1 та Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхонаси, 52 та уй меҳмонхоналар фаолият юритади.
💰Аҳолининг асосий даромади чорвачилик, асаларичилик,боғдорчилик, туризимдан.
🔍Қишлоқ ер майдони - 68 127 гектар. Аҳоли сони - 4379
нафар. 0-30 ёшгача бўлганлар - 1990 нафар.