cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Фармон Тошев

Кўнглимдан кечган барча фикрларимни Сизлар билан баҳам кўришни истайман

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
988
Obunachilar
-124 soatlar
+27 kunlar
+1130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ДОНОЛАР ТЎҒРИ АЙТАДИ * Сеники - сенинг, меники - менинг... Бу - ШАРИАТ! * Сеники - сенинг, меники ҳам сенинг... Бу- ТАРИҚАТ! * На меники бор, на сеники... Бу - МАъРИФАТ! * На сен борсан, на мен... Бу- ҲАҚИҚАТ! Шамсиддин ТАБРИЗИЙ. @Mehrulashing сайтидан
Hammasini ko'rsatish...
Нафси келтиргай зиён кифояти йўқ кимда, Тартиб бўлмас тартибга риояти йўқ кимда. Панд беради ўжарлик лаҳзада ҳар ишида, Сабр, вазминлик каби ҳимояти йўқ кимда. Мурувватли кишилар саҳовати қалбида, Худбин, манфаатга қул инояти йўқ кимда. Ўзгалардан излайди ҳар қусур сабабини, Ҳақ дегай ўз фикрини диёнати йўқ кимда.  Оғир кунларда зоҳир садоқат ва вафоси, Дўстдан қадр топади хиёнати йўқ кимда. Шукрона ҳар бир куни толеига муносиб, Тақдир имтиҳонидан шикояти йўқ кимда. Фармоно, нек нияту  илм иста ҳаётдан, Сароб бўлгай оқибат ҳидояти йўқ кимда.  @farmontosh 2024 йил 17 июнь.
Hammasini ko'rsatish...
ХОРАЗМЛИК ШОИРА СИНГЛИМ ШОИРА ШАМСДАН БИР ШЕЪР Бир гул япроғида уйғотдинг мени, Жунунлик майини тўкиб қонимга. Фалак раҳматларин ёғдирган куни Қушлар кўчиб келди гунг забонимга. Паришон силкинди гулбадан боғлар, Кўксин елга берди моҳичеҳра тун. Зарғалдоқлар тутдим бир ишқ сўроғлаб, Юрагимда балққан юлдузлар учун. Қанот боғладилар киприкларимдан, Кўзларим тубига чўккан муждалар. Юксак парвозларга интиқ, энтиккан Қушлар чуғурлайди –бари сўзталаб... Мажнун ҳисларимдан излаб маконим, Ўзимдан ўзимга ўтиб бордим мен. Дарё изларингдан бир ҳовуч жоним Томчилаб –томчилаб тутиб бордим мен. Соғинсам, кўк қадар юксалиб кетдим, Шамол елкасига қурдим –у меҳроб. Дийдорингни истаб дунёни титдим – Мингта олам чиқди, миллион офтоб. Андалиб тилида оҳанглар ила, Ҳурлар қулоғимга шивирлар отинг. Эй мени Менимда яратган башар, Бутун вужудимда, фақат, баётинг. Бир гул япроғида уйғотдинг саҳар, Мастона чаманлар отганда ханда. Сўзталаб қушларим билан дарбадар Мангу ёнажакмиж қутлуғ гулханда. @farmontosh
Hammasini ko'rsatish...
ЎЙЛАНГ, ФИКРЛАНГ... Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким кучли севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. Ўткир ҲОШИМОВ.
Hammasini ko'rsatish...
ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ

🍃 Ҳаётда ҳеч нарса тасодиф эмас. Сиз айнан керакли вақтда керакли жойдасиз! 📖 ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ! 👥 Обуна бўлиб қўйишни унутманг! 📢 Реклама хизмати: @ReklamaFoydalik

ДОНОЛАР ТЎҒРИ АЙТГАН Донишманддан "Ҳаётда энг осон ва энг қийин нарса нима?" деб сўрашди. У шундай жавоб берди: - Бу Хатодир. Агар уни бошқалар қилган бўлса, бизга ҳукм чиқариш энг осон иш. Агар уни ўзимиз қилган бўлсак тан ола билиш - бу энг қийини. @Mehrulashing сайтидан
Hammasini ko'rsatish...
Ассалому алайкум ушбу ижодий каналимнинг азиз ҳамда садоқатли мухлислари! Баъзан бўшроқ машқларимни ҳавола этсамда, сабр ва ҳурмат билан уни тарк этмай келаётган маърифат соҳиблари! Аввало ана шу ҳимматингиз учун ҳаммангизга кўнглимдаги эзгу тилакларимни бағишлайман! Сизларни бугунги улуғ айём - Ҳайит билан табриклайман! Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман. Қалбингизни ширин орзулар, даврангизни яхши одамлар тарк этмасин. Каттаю кичик олдида юзингиз доимо ёруғ бўлсин! Ҳурмат билан, Фармон Тошев.
Hammasini ko'rsatish...
Дўстлар, тақдир уйин шодумон, шод айлангиз, Ўртага тушган низо ва ғийбатни барбод айлангиз. Хуш амални, дер азалдин, қадри  панддан яхшидур, Ҳар қадамда яхшилар хислатин ёд айлангиз. Дейдилар, тўймайди қуш қанча берма донини, Мингта эҳсондан кўра кўнгилга имдод айлангиз. Хуш ниятни аввало тонг маҳал  дилдан қилиб, Ортга сурманг ҳеч қачон, вақти бомдод айлангиз. Бўлмаги маъшуқа, ошиқ сизга ҳам этсин насиб, Ишқда дилбарни Ширин, ўзни Фарҳод айлангиз. Аҳли нодон гар адашса, унга  бўлманг бетараф, Тўғри йўлни кўрсатинг ва чин иршод айлангиз. Дейди Фармон: дардингизни этмангиз овозалар, Дарди элдан аҳли дунга арзу фарёд айлангиз. @farmontosh 2024 йил 16 июнь. Имдод  - мадад. Иршод- тўғри йўл кўрсатиш.
Hammasini ko'rsatish...
Ўйласам, у қалдирғоч феълига монанд хаёл, Фақат осуда дилда парвоз ила банд хаёл. Сароб эмас, шуурга бергай орзу умидлар, Режаларни шиддатга айлагай пайванд хаёл. Гарчи ширин у, лекин эргашса истакларга, Хомлиги боис аён, бизга берар панд хаёл. Қанча орзу қилмагин, илгинг ишда бўлмаса, Самараси йўқ англа, туюлсада  қанд хаёл. Руҳига билим, идрок, ҳафсала қўшилса гар, Кўз қўрқоғу қўл ботир  - ниятга фарзанд хаёл. Бирни кўриб фикрла, зикр қил бирни кўриб, Олсак хатодан сабоқ бермагай ҳеч панд хаёл. Гап лўндаси, Фармоно, чекинма машаққатдан, Шижоат чоғи бошни қилмасин сарбанд хаёл. @farmontosh 2024 йил 15 июнь.
Hammasini ko'rsatish...
               ХОРАЗМ Бир ўлкаки, шонли тарихи улуғликка бўйлайди уни, Гужум баргин наволарида Амударё сўйлайди уни. Ҳамадоний кароматидан ёруғ тортар ҳаттоки туни, Шоҳ шоирлар сатрларида Комилжони куйлайди уни. Меҳмонларга лутфу иноят эзгу ҳисга тўлдирар дилни, О, меҳрнинг хумори сабаб  яна кўрмоқ истайди уни. Заминида бебаҳо жаннат  яратади ҳар он, ҳар куни, Мадад бериб, дуолар қилиб, Сорбони ҳам ўйлайди уни. Улуғларин улуғлаб ҳар дам улуғ тутар шону шаънини, Жасоратнинг тимсоли каби Мангуберди қўллайди уни. Юрагидан сезиб ушбу дам бу ўлканинг муҳаббатини, Фармон битиб фахриясини Хоразмга йўллайди уни. @farmontosh 2024 йил 14 июнь Урганч шаҳри.
Hammasini ko'rsatish...
Севгисиз кўнгулга кўнгул йўламас, Ёрсиз чаманзорга булбул йўламас. Розингда сезилса мабодо, ҳавас, Интилма, сочлари сунбул йўламас. Юракда жасорат, шиддат йўқ эса, Полвон жиловига дулдул йўламас. Ғурур бўлмайди деб билма ожизда, Миннатли ҳадяга йўқсул йўламас. Қаҳрингдан оғриса дўст дили агар, Ортидан юз чопма, лек ул йўламас. Фармоно, иззатинг халқ баҳосида, Сенга элсиз обрў буткул йўламас. @farmontosh 2024 йил 14 июнь
Hammasini ko'rsatish...