cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси. Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: 🔎https://t.me/haqiqatonline_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 368
Obunachilar
-624 soatlar
-647 kunlar
-29330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

⚡️⚡️"Фарзандимга бир китоб совға " акцияси давом этади Паркент туманидаги 46-мактабда "Фарзандимга бир китоб совға " акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Паркент тумани ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, ММТБ вакиллари, тадбиркорлар, ота-оналар ва бошқа қатор мутасаддилар иштирок этишди. Келган меҳмонлар акцияга ўз хиссаларини қўшиш мақсадида мактаб фондига 67 та китоб совға қилишди. Шу тариқа, бугунга қадар совға қилинган китоблар сони 512 тага етди. @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
#тайинлов ⚡️⚡️Кулбекова Насиба Закировна – Тошкент вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У лавозимга тайинлангунга қадар Нурафшон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
⚡️Ўзбекистон ҳудудларида кучли ёмғир туфайли сел-сув тошқини юзага келиши мумкин Жорий йилнинг 16-22 май кунлари Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир кузатилади, момақалдироқ бўлади. “Ўзгидромет” хабарида тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
⚡️Тошкент вилоятида кучли ёмғир туфайли сел-сув тошқини юзага келиши мумкин Жорий йилнинг 16-22 май кунлари Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир кузатилади, момақалдироқ бўлади. “Ўзгидромет” хабарида тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
#диққат ❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади. @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
❗️Бугун – 15 майдан уй-жой олиш учун субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди Аризани шу йилнинг 1 ноябригача my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди: ➖ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида ҳар йили 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ➖ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ➖ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
❗️Чимкентдаги масжидда эркак намоз вақти сафдошини дўппослади Эркакка сафдошининг баланд овозда дуо ўқиётгани ёқмаган. Можаро туфайли имом жамоат намозини тўхтатишга мажбур бўлган. «Ҳодиса иштирокчилари полицияга ариза билан мурожаат қилган. Экспертиза тайинланган, унинг натижасига кўра процессуал қарор қабул қилинади», — дейилади полиция хабарида. Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси фуқароларни масжид қоидаларига риоя қилишга ва тоқатли бўлишга чақиради. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
#матбуот 📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 15 майдаги 33-сонида: 👉“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Батафсил "Дадил қадамлар, "Олтин" қаламлар" мақоласида; 👉 Вилоят ҳокими яна хорижда; 👉Ҳар йили юртимизда 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўрта тиббиёт ходимлари ўртасидаги мусобақанинг жорий йилгисида Тошкент вилояти учун тарихий воқелик кузатилди. 30 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган танловда илк бор вилоятимиз вакиласи ғолиб бўлди. Батафсил "Назокат – энг яхши ҳамшира" мақоласида; 👉Лойда ҳам фойда бор... 👉Қоғозларда қолиб кетган сир; 👉Аччиқкўлнинг ширин хаёллари; 👉 Тулпорлар "рақси". @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
#валюта ⚡️⚡️АҚШ долларининг расмий курси яна ошди Марказий банк 15 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. 🇺🇸USD 12 710,95 сўм (+11,10) 🇷🇺 РУБ 139,06 сўм (+0,04) 🇪🇺 EUR 13 718,93 сўм (+24,68) @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
#кун_тарихи ❗️Бугун, 15 май - "Халқаро оила куни"! Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз! Бугун оила куни эканидан фойдаланиб, кунингизни оилангизга бағишланг, оилангизни хурсанд қилинг! Бугун эсда қоларлик кун бўлсин! @haqiqatonline_24
Hammasini ko'rsatish...
👍 2