cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Зокиржон домла

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
382
Obunachilar
+224 soatlar
+37 kunlar
+230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР Устида ку́п ку́л бу́лган овкат Аллоҳ хузурида овкатларнинг севимлисидир, деганлар Пайғамбаримиз алайҳиссалом. Бир жамоа одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз еймиз, лекин тўймаймиз», дейишди. «Эҳтимол, тарқоқдирсизлар?» дедилар у зот. «Ҳа», дейишди. «Таомингизга тўпланинглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. (Шунда) сизларга унда барака берилур», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Таом иссиқ бўлса, унинг совушини кутиб туриш ҳам таомланиш одобларидандир. Таом иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда ейилмайди, унга пуфланмайди, ҳидлаб кўрилмайди, хўриллатиб ёки чапиллатиб истеъмол қилинмайди. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У кишига сарийд (таом) келтирилса, ҳовури босилгунча устини ёпиб қўйишга буюрар ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Шунда катта барака бор», деяётганларини эшитганман», дер эди». Доримий ривоят қилган. Таомни пуфламаслик юксак исломий одобдандир. Таом устида нафас олинмайди, агар у иссиқ бўлса, пуфлаб совутилмайди. Луқмани олиб бораётганда оғиз катта очилмайди. Таом ейилаётган қўл коса ёки товоққа, дастурхонга силкитилмайди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таом ва шаробга пуфлашдан қайтардилар». Аҳмад ривоят қилган. Таомни четидан еб бориш одобдандир, ўртасидан ва устидан ейиш беодобликдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон бирингиз таом еса, товоқнинг уст томонидан емасин. Балки паст томонидан есин. Чунки барака унинг уст томонидан нозил бўлур», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар ва Термизийнинг лафзида: «Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Бас, уни атрофидан енг, ўртасидан еманг», дейилган. Таомни ўтириб ейиш одобдандир, тик туриб ёки юрган ҳолда ейиш беодобликдир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тик туриб ичишдан қайтардилар. Шунда: «Ейиш-чи?» дейилди. «У яна ҳам оғирроқ», дедилар». Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Муслимнинг лафзида: «У яна ҳам ёмонроқ ёки чиркинроқ», дейилган. Яқинда турган кишиларни, ходимларни ҳам бирга овқатланишга чорлаш юксак одоб намунасидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон бирортангизнинг ходими унинг таомига, (таомининг) иссиғи ва тутунига кифоя қилса, қўлидан ушлаб, ўзи билан бирга ўтирғизсин. Агар кўнмаса, бир луқма олиб, унга егизсин», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Дастурхон устида гаплашиб ўтириш мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромлар шундай қилганлар. Таомланиш охирига етганда, ҳамма бирга дуо қилиб, ўрнидан туриши юксак одобдир. Шунда ҳамма охиригача таомланиб, ҳеч ким хижолат бўлмай, барча баравар турган бўлади. «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Убоданикида нон ва ёғ едилар. Фориғ бўлган чоғларида: «Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилсин. Таомингизни аброрлар есин. Фаришталар сизга истиғфор айтсин», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. “Ижтимоий одоблар” китобидан •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
Hammasini ko'rsatish...
«Устида кўп қўл бўлган овқат Аллоҳ ҳузурида овқатларнинг севимлисидир», деганлар Пайғамбар алайҳиссалом. «Бир жамоа одамлар:
Hammasini ko'rsatish...
ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР СУНАН СОХИБЛАРИНИНГ РИВОЯТИДА: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон таомланишдан фориғ бўлсалар: «Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган. Таомдан кейин икки қўл ювилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Таомдан қолган юқларини ювиб, кетказиш юксак одоб намунасидир. Таомдан кейин аввал тиш тозалагич ила тиш тозаланиб, чиққан овқат қолдиқлари туфлаб ташланади. Сўнгра оғиз чайилади. Агар тиш фуршаси ила ювилса, яна ҳам яхши бўлади. «Сувайд ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Хайбарга чиқдик. Саҳбога етганимизда, у зот таом опкелтирдилар. Толқондан бошқа ҳеч нарса келтирилмади. (Ўшани) едик. Сўнг у зот намозга тураётиб, оғизларини яхшилаб чайдилар. Биз ҳам чайдик». Бухорий ривоят қилган. Овқатланишнинг исломий маданиятига кўра ҳар бир мусулмондан таомдан кейин оғзини яхшилаб чайиши талаб қилинади. Бу ишни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари ҳақида ривоятлар кўп. Мусулмонлар оғизнинг тоза-пок бўлишига доимо катта эътибор берганлар. Оғиз билан Қуръони карим, ибодат дуолари ўқилади, Аллоҳ таолонинг зикри қилинади, шунинг учун у доимо пок бўлиши, турли нохуш ҳидлар чиқмаслиги керак. Таомни ёмонлаш мутлақо мумкин эмас. Ҳар қандай ҳалол таом банда учун Аллоҳ таолонинг неъмати ҳисобланади. Ҳар қандай неъмат учун банда Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Фақат нонкўр инсонгина шукр ўрнига таомни айблашга ўтади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон бирор таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилганлар. Мусулмонлик одоби ҳар қандай таом тановул қилганда уни мақташни, айбламасликни ва таом тайёрлаган шахсга ташаккур изҳор қилишни тақозо қилади. Таом тайёрлаган шахс таом тановул қилган кишига яхшилик қилган шахсдир. Яхшилик қилган кишига эса ташаккур айтиш лозим. Зотан, умумий қоида шуки: «Одамларга ташаккур қилмаган Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайди». Таомни дастурхонда тартиб билан тановул қилиш юксак одобдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам доимо шундай қилганлар. Саҳобаларни, сиз билан биз умматларини ҳам шундай қилишга ундаганлар. Таомланишдан Аллоҳ таолонинг ибодатига, тақвосига тайёрланиш ният қилинади. Овқат ейиш лаззатланиш ва фахрланиш учун бўлмаслиги зарур. Шундагина инсон қилган нияти туфайли овқатланганига ҳам савоб олади. Дастурхон устида камтарлик ила ўтирилади. Кибр ва манманлик барча жойларда ҳам мусулмон инсонга тўғри келмаганидек, дастурхон устида ҳам тўғри келмайди. Таом тановул қилишда шошилмаслик керак. Таом аста, яхшилаб чайналади, бунда беўхшов овозлар чиқишига йўл қўйилмайди. Шошилиб овқатланиш беодоблик ва очкўзлик аломати бўлиши билан бирга, соғлиққа зарар ҳам келтиради. Таомни керагидан ортиқча емаслик зарур. Чунки бу нарса энг аввало исрофдир, қолаверса, кўп таом еган киши ланж, лоқайд, ибодатларга бефарқ бўлиб қолади, яна кўп таом ейиш оқибатида одам семириб, турли касалликларга чалиниши ҳам мумкин. Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар». Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. Таомнинг борига шукр ва қаноат қилиш, яхшисини ахтариб, ўзини овора қилмаслик мусулмоннинг юксак одобидандир. Мусулмон киши турмушини яхши таъмин қилиш учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо ризқ бериш Аллоҳдан эканини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига берилган ризқ-насиба Аллоҳнинг иродаси ила бўлган, деб билади. Оз бўлса, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри келмайди. Таомни якка-якка емай, жамланиб емоқда барака борлигини унутмаслик зарур.
Hammasini ko'rsatish...
ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Таом тановул қилишдан олдин икки қўл ювилади. Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у «барака» деб аталган. Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоб намуналаридандир. Бу одобни бошқа одоблар қатори, болаларга ҳам ёшликларидан ўргатиб бориш керак. Баъзи халқларда ушбу одоб аллақачон унутилиб қолган. Бизда унга амал қилиш ҳозир яхши даражада, дея оламиз. Фақат бу одобга амал қилишда бардавом бўлиш керак. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик». Муслим ривоят қилган. Таом тановул қилишни бошлашда «бисмиллаҳ» айтилади. Динимизда барча яхши амаллар тасмия («бисмиллаҳ») билан бошлангани каби таом истеъмол қилиш ҳам Аллоҳнинг номи ила бошланади. Таом ўнг қўл билан ейилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом барча ишларни ўнгдан бошлашни яхши кўрар, жумладан, таомни ҳам ўнг қўллари билан ер эдилар. Ҳар ким ўз олдидан ейди. Таом лаган каби идишда келтирилса, ҳар ким ўз олдидан ейди, бировнинг олдидаги таомга қўл узатмайди. Чунки бировнинг олдидаги таомга қўл узатиш ғирт беодобликдир. Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим товоқда бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй ғулом! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!» дедилар. Шундан сўнг ейишим шундай бўлди». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар. Қўл билан еганда, таом учта бармоқ билан олинади. Бундан кўп бармоғини ишга солиш очкўзликдир. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учта бормоқлари билан ер эдилар ва қўлларини артишдан олдин уларни ялар эдилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар. Таом суяниб, ёнбошлаган ҳолда ейилмайди. Аввало, бу иш беодоблик, маданиятсизликдир. Қолаверса, ёнбошлаб ётган одамнинг таом юрадиган аъзолари – ичаклари, қорни, ошқозони ноқулай ҳолга келиб, фаолияти сустлашади. Бинобарин, у еган таомнинг ошқозонда қайта ишланиши, ҳазм бўлиши қийинлашади. Оқибатда инсон соғлиғига зарар етади. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен суянган ҳолимда емайман», дедилар». Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилганлар. Қўлдан тушган ва дастурхонга тўкилган таом олиб ейилади. Қўлда ва идишларда қолган таом юқларининг исроф бўлишига ҳам йўл қўйилмайди. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади; таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирортангиздан луқма тушса, ундаги нопокликни кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга қолдирмасин. Фориғ бўлгач, бармоқларини яласин. Чунки у таомининг қаерида барака бўлишини билмас», дедилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар. Таом еб бўлинганидан сўнг Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, дуо қилинади. Еб-ичгандан кейин шукр қилиб, ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ берувчи Зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга, бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб туриш маъноси ҳам бор. Шукр қилган бандага эса Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган. Диёримизда овқатланишдан кейин қилинадиган дуолардан «Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа минал муслимийн» («Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин») деган дуо кенг тарқалган. «Сунан» соҳибларининг ривоятида:
Hammasini ko'rsatish...
Repost from DILMUROD RAHIM
02:01
Video unavailableShow in Telegram
Hammasini ko'rsatish...
INTERNET 1+.mp413.29 MB
Photo unavailableShow in Telegram
БИЛИБ ОЛИНГ! - Агар бир иш бошламоқчи бўлсангиз, Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм денг! بسم الله الرحمن الرحيم - Агар неъматга эришсангиз, Аллоҳ таолога ҳамд айтинг! Яъни Алҳамдулиллаҳ денг! الحمد لله - Агар ризқингиз кечикса, Аллоҳ таолога истиғфор айтинг! Яъни Астағфируллоҳ денг! أستغفر الله أستغفر الله أستغفر الله العظيم الذي لا إله إلا هو الحى العظيم - Агар оғир иш қаршисида турсангиз, "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" деб айтинг! لا حول و لا قوة إلا بالله العلي العظيم - Агар бошингизга мусибат тушса, истиржо айтинг! Яъни Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун денг! إنا لله و إنا إليه راجعون Бу улуг калималарни маъно-магзи билан мулохазаси билан айтиб юрсангиз, Аллоҳ сизга ëр, мададкор ва ëрдамчи бу́лади.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Қалб тозалиги намоз биландир.. Аллоҳ таоло шундай дейди: 🕋 «Аҳли-оилангизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!..». (Тоҳа сураси, 132-оят). 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 🕌 «Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур…» (Анкабут сураси, 45-оят). 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 🕋 «Албатта намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди..». (Нисо сураси, 103-оят). 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 🕌 «Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар..!» (Бақара сураси, 153-оят). Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ! Сешанба тонги хайрли бўлсин! 🕌Саҳар тонгдан дуо қилинг ... Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин! Чин юракдан ибодат қилинг... Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...🤲🏻
Hammasini ko'rsatish...
Юнон ва Хитой халқ рассомчилиги  Ўзлигингни ўзингга оид сифатлардан покласанг, соф ва асл инсонийлигингни (аслингни, илоҳий ўзлигингни) кўра оласан. Ана шунда кўнглингда ҳеч қандай китоб, йўлбошловчи ва устозларсиз пайғамбарларнинг илмини топасан. Ҳақиқатан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ичида шундайлари борки, улар мен билан бир хил яратилганлар. Мен каби ҳимматга сазоворлар. Уларни қандай нур ичида кўрсам, уларнинг руҳлари ҳам мени худди шундай нур ичида кўрадилар”. Бундайлар Пайғамбаримизни, Имом Бухорий ва Имом Муслимсиз, ҳадислар ве ровийларсиз ҳам, уларга эҳтиёж сезмаган ҳолда оби ҳаёт манбаи орқали (қалблари билан) кўрадилар.  Подшоҳ эса: “Сизларни имтиҳон қиламан, кўрамиз қай бирингиз бу даъвода ҳақли экансиз”, деди.  Иккала халқнинг рассомлари тайёргарликни бошлашди. Юнонлар ўз касбининг устаси эдилар. Хитойликлар: “Бизга алоҳида бир хона берилсин, сизлар ўзингизга бошқа хона топинг”, дейишди. Икки қарама-қарши хонанинг бири хитойликларга, бошқаси юнонларга берилди.    Икки юздан ортиқ рангдан рангсизликка фақат бир йўл бор. Ранг булутга, рангсизлик эса ойга ўхшайди. Булутларда қандай ёқринлик ёки нур кўрсанг, буларнинг бари юлдуз, ой ва қуёшдандир.   Сўнг юнон рассомларининг хонасига кирди. Рассомлардан бири рўпарадаги хонани кўришга тўсқинлик қилаётган пардани кўтарди. Хитойликлар чизган расм ва нақшларнинг барчаси сайқаллаган деворда акс этди. У ерда нимаики бўлса, бу ерда янада яхши ва гўзал кўринарди, расмларнинг жилоланиши кўзни қамаштирарди.  Ўғлим, юнон рассомлари сўфийлардир. Уларнинг ёдланадиган дарслари, китоблари йўқ, бироқ беҳуда истак, очкўзлик, зиқналик ва нафратдан покланиб қалбларига етарлича сайқал беришган. Ойнанинг шаффоф ва тиниқлиги кўнгилга нисбат берилган сифатлардандир. Кўнгилда сон-саноқсиз суратлар акс этиши мумкин. Кўнгилни поклаганлар ранг ва қўрқувлардан халос бўлган инсонлардир. Ҳар доим осонгина гўзалликни кўра оладилар. Улар илм қобиғидаги нақшни қўйиб, кўнгил ойнасига боқишни афзал кўрганлардандирлар. 
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Мунофиқнинг таърифи шундайки, У чўпон билан бирга (қўйларга ачиниб) йиғлайди, Ит билан бирга (уларни ҳимоя қилиб) вовуллайди ва Бўри билан бирга (уларни тутиб) ейди.
Hammasini ko'rsatish...
Repost from DILMUROD RAHIM
04:19
Video unavailableShow in Telegram
ОИЛА ҚУРИШ БУ ИБОДАТ! Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла 🌐Facebook 🌐Instagram 😎YouTube 🌐 TikTok
Hammasini ko'rsatish...
IMG_1765.MOV22.63 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.