cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Қоракўлнома

Қоракўл ҳақидаги янги нашрлар, воҳа тарихга оид маълумотлар. Китобларни сотиб олиш учун қуйидаги номерга қўнғироқ қилишингиз мумкин: +99890 324-33-34. Тошкент шаҳри бўйча етказиб бериш бепул таъминланади. Вилоятларга етказиб бериш келишув асосида.

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
355Obunachilar
-124 soatlar
-37 kunlar
-930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

📝Qashqadaryo qishloqnomasi ✍️Toʻra Nafasov ✈️MuarrixKutubxonasi⚡️
Hammasini ko'rsatish...
Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди. Сўнгра бу ҳақида устози Оқшамсиддин отаси Мурот Иккинчига маълум қилади, Отаси эса унга пичирлар бир режасини айтади. Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас". Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди. Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди. Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Меҳмет асло ярамаслик қилмади. P.S.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун улар кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
👍 1
Repost from ✍🏻Ulug’ El
🪅Жон Рокфеллер 100 минг доллар ишлаб топишни, 100 ёшгача яшашни орзу қиларди. Лекин бундай бўлмади у 192 миллиард доллар ишлаб топди ва 97 ёшида вафот этди. Пс: Ҳамма орзулар ҳам амалга ошмайди 😁😁) 😊Фикр қилинг! Обуна бўлишни унутманг: 👇 🔥https://t.me/ulug_el
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Hurfikr.uz
Ўзбекистон яна бир қора рўйхатдан чиқарилди Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган ва 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да эди. Муайян давлатнинг «кузатувдаги давлатлар рўйхати»га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади. https://t.me/Hurfikruznews
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Hurfikr.uz
Бобо совет даври яхши эдими ёки ҳозирги даврми? -Албатта совет даврида болам. -Совет даврини нимаси яхши эди бобо? -У пайтларда момонг ёш ва чиройли эди-да. https://t.me/Hurfikruznews
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Hurfikr.uz
#киноя Бир куни Брежнев молбозор айланибди. Чорвалар оралаб бораркан, арқон тутганларнинг бировидан сигирнинг нархини сўрабди. Сотувчи дадилгина туриб, "Сигирим 30 сўм, отахон", дебди. Нарироқда кетиб бораётган деҳқонбува бу гапдан бир сакраб тушибдию югуриб келиб: — Болам, мен оламан шу сигирингни, савдолашиб ҳам ўтирмайман, — деса, сотувчи уни аста четга тортиб, енг учидаги қизил гувоҳномачасига катта муштини қўшиб кўрсатибди. Шунда деҳқонбува: — Э, ўртоқ майор, сигирни бошимга ураманми, ундан кўра 5 сўм қўшиб, товуқ олганим яхшию, — деган экан. https://t.me/Hurfikruznews
Hammasini ko'rsatish...
Repost from Hurfikr.uz
Татяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда. Суд экспертиза тайинлаган 2023 йилнинг июн ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилгани, даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов экани маълум қилинган эди. Даъво предмети сифатида ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо кўрсатилган. Манбага кўра Татяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд жараёнлари давом этмоқда. Буни Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати тасдиқлади. Суд иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда. Суд экспертиза тайёрлаган, — дейилади суд ахборот хизмати изоҳида. https://t.me/Hurfikruznews
Hammasini ko'rsatish...