cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Музафара Абдиева

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" социал-демократик партияси фракцияси аъзоси

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston54 214Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
200
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Қадрдон садо... Бугун республикамиздаги 10 мингдан ортиқ мактабларда cўнгги қўнғироқ садолари жаранглайди. Бу садолар менга жуда таниш,жуда қадрдон. Сабаби 40 йил ушбу тадбирда юзлаб битирувчиларни мактаб остонасидан ўқитувчи бўлиб, синф раҳбари бўлиб, 25 йил эса мактаб раҳбари бўлиб янги ҳаётга кузатганман. Ҳар сафар адибнинг «Қуш бўлиб осмонда учма, тошбақа бўлиб ерда судралма, дарахт бўл: бошинг осмонда, оёғинг ерда бўлсин», деган сўзларини бот-бот такрорлардим. Қадрли битирувчилар, сиз ниҳоятда бахтлисиз. Дарҳақиқат, келажагингизни ўйлаган, сизнинг тақдирингизга бефарқ бўлмаган муҳтарам Президентимиз сизга табрик йўллаб, « Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади», деган сўзлари ниҳоятда диққатга сазовордир. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг. Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин!
Hammasini ko'rsatish...
Шахсга доир маълумотларнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда Кейинги пайтларда фуқароларнинг шахсга доир маълумотлардан нотўғри, фойдаланиш оқибатида қатор ҳуқуқбузарликлар содир этилиш ҳолатлари кузатилмоқда. 👉БАТАФСИЛ Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Hammasini ko'rsatish...
Абдулла Нигматович Арипов қутлуғ 60 ёшингиз таваллуд айёмингиз муборак бўлсин,табриклаймиз, поздравляем, congratulations! Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, «Фидокорона хизматлари учун» ордени ҳамда, куни кеча Қозоғистон Республикаси Президенти тақдим этган II даражали «Достык» ордени билан ҳам муборакбод этамиз! Аъзо бўлинг каналга; https://t.me/Deputatlar_minbari
Hammasini ko'rsatish...
Ҳаёт мураккаб. Муҳаббат бу ўзганинг аҳволи ҳақида худди ўзингники каби қайғуришингдир. Бир пайтлар дўстинг, дугонанг, жамоадошинг, қўшнинг, яна ким биландир муносабатларинг жуда илиқ бўлган, энди эса йўқ. Сен ўша дамларни қайтишини хоҳлайсан. Муносабатлар узилиб кетишини истамайсан. Лекин одамзоднинг қисмати шу. Ришталар узилади, тикланади, узилади, тикланади...
Hammasini ko'rsatish...
Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди? 2021 йил 21 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилди. Батафсил:👉 adolat.uz Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 adolat.uz | Facebook | Telegram | Tik Tok | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Парламент кутубхонаси янги форматда иш бошлади Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Hammasini ko'rsatish...
Фабрика форматовKutubxona (Original).mp47.31 MB
Соғлик-туман бойлик Бугунги кунда аҳоли соғлиғига мамлакат қудрати ва салоҳиятининг асосий кўрсаткичи деб қаралмоқда. Зеро, фақат соғлом аҳолига эга бўлган давлатгина кучли ва қудратли бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, соғлом инсон ва халқ мислсиз ишларга қодир. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш борасида муайян натижаларга эришилди. Аҳолининг соғлиғини сақлаш, касалликларни профилактика қилиш, барвақт аниқлаш ва ташхислаш ишларини кучайтириш, умуман, тиббиёт тизимида аниқ самарадорликка эришиш мамлакат раҳбари томонидан соҳа олдига қўйилаётган бирламчи вазифалардан саналади. Бугунги кунда жойларда аҳоли муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида соғлиқни сақлаш тизими ҳам сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаётганлигини ҳамда соҳада эришилаётган ижобий ўзгаришларни мамнуният билан эътироф этмоқда. Худди шу маънода жорий йилнинг 14 май куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказларига борди. Республика ихтисослаштирилган Гематология илмий-амалий тиббиёт маркази аҳолига гематология ва трансфузиологик ёрдам кўрсатиш, шундай касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш, гематология соҳасида илмий изланишлар олиб боришга ихтисослашган. Ўткир лимфобласт лейкозларни даволашдаги янги ишланмалар натижасида беморларнинг ремиссияга чиқиши ва тўлиқ тузалиши 70-85 фоизгача етмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 10 февралдаги қарори гематология ва трансфузиологик хизматларни ривожлантириш, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни қўллаб қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу қарорга мувофиқ, 2020-2024 йилларда гематология соҳасини ривожлантириш учун 546 миллиард сўмдан зиёд ва қарийб 71 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Хусусан, жорий йилда 91 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Давлатимиз раҳбари ушбу шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д. Рогачёв номидаги тиббий тадқиқот маркази тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди. У ерда ўзак ҳужайраларини донордан кўчириб ўтказиш-аллоген трансплантация йўлга қўйилади. Президент шифохонада бўлганида бемор болажонлар ҳолидан хабар олиб, улар билан дилдан суҳбатлашди. Президент билан учрашувда "катта бўлсам "ГАИ" ходими бўламан" деган қизалоққа йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими махсус либоси, ИИВЙҲХББ фахрий аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалар,шунингдек, икки йилдан буён ўнг сон орқа юзаси нейроген саркомаси ташхиси билан даволаниб келаётган қизалоққа чет элдан олиб келинадиган протез , бошқа бемор болаларга ҳам турли совғалар: китоблар, планшет ва ширинликлар тортиқ қилинди. Болалар учун энг қувонарлиси Президентимизнинг оталарча ғамхўрлиги, ширин сўзлари, меҳри ва эътибори бўлди. Муҳтарам Президентимизнинг айни Ҳайит байрами кунларида шифохонага ташриф буюриб, оғир дард билан курашаётган болалардан ҳол-аҳвол сўраши, уларнинг кўнглини олиши туфайли болаларнинг қувончдан дардлари аригандек бўлиб, оналарнинг эса ушбу илтифотдан кўзларига ёш келди. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бу эьтибор юртимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги, аҳоли саломатлигини асраш давлат сиёсати даражасида эканлигидан далолат беради. М. Абдиева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Hammasini ko'rsatish...
Айни дақиқаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳасидаги нормалар билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланмоқда. Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиляпти. Мазкур қонун лойиҳасидаги нормалар жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига чек қўйиш ҳамда унга қарши курашиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Hammasini ko'rsatish...
Соғлик-туман бойлик Бугунги кунда аҳоли соғлиғига мамлакат қудрати ва салоҳиятининг асосий кўрсаткичи деб қаралмоқда. Зеро, фақат соғлом аҳолига эга бўлган давлатгина кучли ва қудратли бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, соғлом инсон ва халқ мислсиз ишларга қодир. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш борасида муайян натижаларга эришилди. Аҳолининг соғлиғини сақлаш, касалликларни профилактика қилиш, барвақт аниқлаш ва ташхислаш ишларини кучайтириш, умуман, тиббиёт тизимида аниқ самарадорликка эришиш мамлакат раҳбари томонидан соҳа олдига қўйилаётган бирламчи вазифалардан саналади. Бугунги кунда жойларда аҳоли муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида соғлиқни сақлаш тизими ҳам сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаётганлигини ҳамда соҳада эришилаётган ижобий ўзгаришларни мамнуният билан эътироф этмоқда. Худди шу маънода жорий йилнинг 14 май куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказларига борди. Республика ихтисослаштирилган Гематология илмий-амалий тиббиёт маркази аҳолига гематология ва трансфузиологик ёрдам кўрсатиш, шундай касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш, гематология соҳасида илмий изланишлар олиб боришга ихтисослашган. Ўткир лимфобласт лейкозларни даволашдаги янги ишланмалар натижасида беморларнинг ремиссияга чиқиши ва тўлиқ тузалиши 70-85 фоизгача етмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 10 февралдаги қарори гематология ва трансфузиологик хизматларни ривожлантириш, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни қўллаб қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу қарорга мувофиқ, 2020-2024 йилларда гематология соҳасини ривожлантириш учун 546 миллиард сўмдан зиёд ва қарийб 71 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Хусусан, жорий йилда 91 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Давлатимиз раҳбари ушбу шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д. Рогачёв номидаги тиббий тадқиқот маркази тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди. У ерда ўзак ҳужайраларини донордан кўчириб ўтказиш-аллоген трансплантация йўлга қўйилади. Президент шифохонада бўлганида бемор болажонлар ҳолидан хабар олиб, улар билан дилдан суҳбатлашди. Президент билан учрашувда "катта бўлсам "ГАИ" ходими бўламан" деган қизалоққа йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими махсус либоси, ИИВЙҲХББ фахрий аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалар,шунингдек, икки йилдан буён ўнг сон орқа юзаси нейроген саркомаси ташхиси билан даволаниб келаётган қизалоққа чет элдан олиб келинадиган протез , бошқа бемор болаларга ҳам турли совғалар: китоблар, планшет ва ширинликлар тортиқ қилинди. Болалар учун энг қувонарлиси Президентимизнинг оталарча ғамхўрлиги, ширин сўзлари, меҳри ва эътибори бўлди. Муҳтарам Президентимизнинг айни Ҳайит байрами кунларида шифохонага ташриф буюриб, оғир дард билан курашаётган болалардан ҳол-аҳвол сўраши, уларнинг кўнглини олиши туфайли болаларнинг қувончдан дардлари аригандек бўлиб, оналарнинг эса ушбу илтифотдан кўзларига ёш келди. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бу эьтибор юртимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги, аҳоли саломатлигини асраш давлат сиёсати даражасида эканлигидан далолат беради. М. Абдиева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Hammasini ko'rsatish...
Ёш авлод соғлиғи ва келажаги- долзарб масала Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бу, албатта, халқимизнинг фаровон яшаши ва юртимизнинг ободлигига хизмат қилади. Шу билан бирга, ўзгаришлар боис, айниқса, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини хавф остида қолдираётган омиллар пайдо бўлмоқда. Улардан бири ва ғоят хатарлиси кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласи билан боғлиқ вазиятдир. Сўнгги йилларда кўпроқ ёшлар орасида кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатларнинг кескин ошиб бораётганлиги кузатилмоқда. Жумладан, ноқонуний муомаладаги айнан ушбу дориларнинг 2016 йилда 58минг донаси, 2017 йилда 62,5минг донаси, 2018 йилда 128минг донаси, 2019 йилда 365,3минг донаси, 2020 йил 8 ойида 191,2минг донаси мусодара қилинган. Таҳлиллар кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомаласи билан боғлиқ жиноят ишлари сони 2019 йилда 23 тани ташкил этган бўлса , 2020 йилда ушбу рақам 230 тани ташкил этиб, жиноятлар сони 207 тага кўпайганлигини кўрсатди. Амалда кучли таъсир этувчи моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилганлик учун жавобгарлик механизмлари Жиноят кодексининг турли моддаларида назарда тутилган. Шу билан бирга, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили дори препаратлари ҳисобланган кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг кўп миқдорини аниқлашда муаммолар юзага келаётганлигини кўрсатмоқда. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан муҳокама қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" ги қонун лойиҳасига асосан кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш мақсадида ушбу моддалар бўйича ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш таклиф этилди. Ёш авлоднинг соғлиғи ва келажагига салбий таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг истеъмолини чеклашга хизмат қилувчи мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. М. Абдиева
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.