cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

10-sinflar uchun | Kitob o'qing✅

Mazkur kanal ta'til vaqtida o‘quvchilarning bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish, o‘quv dasturidagi mavzularni oson o‘zlashtirish va uyda mustaqil bilim olishlariga ko‘maklashish Admin: @ZAQ_KING Gruh: @oquvchilar_uchun_gruh

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston50 338Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
217
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди. Албатта ўқув йили қачон бошланишидан қатъий назар ўқувчилар учун ўқув қуроллари керак бўлади. @sinf9uchun
Hammasini ko'rsatish...
#Сўраган_эдингиз “Давлат умумтаълим мактаблари фаолияти қачон тикланади? Форма ва ўқув қуролларини олиш керакми?” Бугун аксарият ота-оналардан давлат мактабларида қачон янги ўқув йили бошланиши ҳамда ўқувчилар учун ўқув қуроллари ҳамда мактаб формасини харид қилиш юзасидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги ушбу саволга жавобан қуйидагиларни маълум қилади: Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди. Албатта ўқув йили қачон бошланишидан қатъий назар ўқувчилар учун ўқув қуроллари керак бўлади. Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса, фарзандлари соғлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз. Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин, энг асосийси ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш! Айни дамда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Республика Махсус комиссиясининг қарори яқин кунларда эълон қилинади. Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактаблар фаолиятини давом эттириш бўйича 3 та сценарий таклиф қилаётгани ҳақида хабар берганди.
Hammasini ko'rsatish...
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида фан ўқитувчиларнинг МЕТОДИК КУНЛАРИ қуйидаги тартибда белгиланди: Душанба - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари; Сешанба - Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари; Чоршанба - Табиий фанлар (физика, кимё, биология, география ва иқтисодиёт) ўқитувчилари; Пайшанба - Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари; Жума - Хорижий тиллар ўқитувчилари; Шанба - Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ўқитувчилари. ❗️Эслатиб ўтамиз: Умумий ўрта таълим мактабларида фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, ижодий ишлашлари ва ўз билимини мунтазам бойитиб боришлари мақсадида методик кунлар ташкил этилади. "Ta'lim yangiliklari" каналига уланиш учун👇 https://t.me/talimda
Hammasini ko'rsatish...
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида ФАН ОЙЛИКЛАРИ қуйидаги тартибда белгиланди: Сентябрь - Бошланғич таълим; Октябрь - Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили; Ноябрь - Рус ва хорижий тиллар; Декабрь - Тарбия ва ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари); Январь - Табиий фанлар (физика, кимё, биология); Февраль - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари); Март - География ва иқтисодиёт; Апрель - Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология); Май - Жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик. "Ta'lim yangiliklari" каналига уланиш учун👇 https://t.me/talimda
Hammasini ko'rsatish...
Ta'lim tizimida yangi dastur: KUNDALIK "Ta'lim yangiliklari" каналига уланиш учун👇 https://t.me/talimda
Hammasini ko'rsatish...
kundalik.mp428.46 MB
Карантин тадбирлари юмшатилади Президент раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари тадбир бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жумладан, 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклиги айтилди. Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади. Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади. 17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши белгиланди. 20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
Hammasini ko'rsatish...
Фарзандингизни пандемия шароитида мактабга юборишга тайёрмисиз?Anonymous voting
  • Ҳа, фарзандимнинг билими мен учун муҳим
  • Йўқ, мен учун фарзандимнинг соғлиги муҳимроқ, онлайн мактаб орқали ўзим ўқитишга ёрдам бераман
0 votes
Халқ таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг ❓Янги ўқув йилида мактабларда таълим қандай шаклда давом этади? ❓Октябрдан яна ўқитувчиларга устамалар берилиши бошланадими? ❓Халқ таълими бошқармаси карантин вақтида мактаб ҳужжатларини текшириши мумкинми? ❓Директор мени ишга чақиряпти, карантин даврида ўқитувчининг ишга чақирилиши қанчалик тўғри? ❓Она тили ва адабиёти фани ўқитувчисиман, янги «Тарбия» фанидан дарс берсам бўладими? "Ta'lim yangiliklari" каналига уланиш учун👇 https://t.me/talimda
Hammasini ko'rsatish...
Xalq_ta_limi_vazirligi_Axborot_xizmati_rahbari_Laylo_Ru.134.mp417.95 MB
МАКТАБ БИТИРУВЧИ ВА ЁШЛАРИМИЗГА КАТТА ИМКОНИЯТ! Келажакда Сиз Google, Facebook, Apple, Tesla, Microsoft каби йирик корпорацияларда ишлашни истайсизми? Агар чин дилдан шуни истагингиз, зудлик билан кейинги қадамларни амалга оширинг: 1. ✅ Ушбу имконият тўғрисида ушбу ҳавола орқали танишиб чиқинг https://itsm.uz/uz/projects/57 2. ✅ Рўйҳатдан ўтинг https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdylY0Nhjvx4H1G_hI93DHcSKDa-IWGT8jifkEnELgqlK9Vig/viewform?usp=send_form 3. ✅ Ҳалқаро даражадаги касбий сертификацияларга бепул онлайн ўқинг. 4. ✅ Турли йўналишлардаги Халқаро даражадаги Сертификатларга эга бўлинг. 5. ✅ Freelance платформаларига ёзилиб уйдан туриб интернет орқали юқори даромад олишни бошланг. 6. ✅ Олий таълим дипломисиз йирик маҳаллий ва хорижий ИТ компанияларда ишни бошланг. Батафсил маълумотга эга бўлиш учун расмий телеграм каналга аъзо бўлинг - https://t.me/courserauz@pedagoglarga
Hammasini ko'rsatish...
Coursera3.mp418.09 MB
Янгиликлар 24 | Ўқитувчиларнинг касбий салохиятини ошириш мақсадида «онлайн касбий ривожлантириш» телевизион дарслар тасвирга олинмоқда #uzbekiston24 mtrk.uz "Ta'lim yangiliklari" каналига уланиш учун👇 https://t.me/talimda
Hammasini ko'rsatish...
3.mp439.53 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.