cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Kitob-bilim bulog'i

Ushbu guruh Surxondaryo bolalar kutubxonasi tomonidan tashkil etilib, unda kitoblar haqidagi ibratli so'zlar, maqollar, naqllarni o'qishingiz mumkin

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston80 693Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
150
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ИҚТИСОДЧИ КЕЛИНЛАР. Мен мактабда Информатикадан дарс бераман. Бир куни амалиёт ўтаётганимизда ўкувчилардаги нурланишни камайтириш максадида Диддора Ниёзованинг кўшиқларидан қўйиб бердим. У болалик хакида куйлаётганди: Кулча ноним окиб кетди, етолмадим, чопган он, Болалигим утиб кетди, ортидан бокдим хайрон... Шунда менга якин ўтирган бир бола сўраб қолди: — Домла, кулча нонни ариққа окизадими? — Ха, илгари болалар янги узилган кулча нонни сувга ташлаб, ўзлари нарирокда кутиб туришган. Кейин олиб ейишган. — Нима учун? — Чунки, шундай одат булган. Ўша кулчани ейиш хузурли булса керак. — Нега хозир шундай килишмайди? — Калланг ишлайдими?! — гапга қўшилди ёнидаги бола, — хозир сувлар ифлос оқади, мени сигирим хам бу сувдан ичмайди-ю, болалар кулча оқизишадими... Орадан қанча вақт ўтди, лекин, бу сухбат тез-тез ёдимга ту-шади. Мен катталар даврасида ўтирганимда кўп эшитганман. Илгари махалламиздан ўтган ариқда сув тўла оққан. Ўндан ортик болалар қатори мен хам ёшлигимда оқиб кетаёзган эмишман. Бахтимга, холам мени кўриб қолган, йукса, хозир бу маколани ёзмасмидим. Асли, бу хакда гапирмокчи эмасдим. Мени уйга толдирган савол — сув ифлосланганми ёки кишилар кўнгли? Баъзи юртдошларимиз мендан норози бўлсалар-да, оқиб келаётган ахлат ва чикиндиларга караб хам баралла айтоламанки, шу сув хам баъзи одамлар кўнглидан тозароқ. Тонгда кўчадан ўтиб колсам, махалладаги келинлар кўча супуриб, сув сепиб, юришган бўлади. Албатта, бу тозалик, озодалик учун. Менинг онам, бувим, уларнинг бувилари хам ўз вактида шун¬дай қилишган. Лекин, бугунги келинларнинг ўзига яраша фарки бор. Улар “ажойиб иктисодчилар”дир. Яъни, бир зумда супринди-ахлатлардан кутилишнинг “зур” йулини топишган. Қандай, деб кизикаётгандирсиз? Оддий, шундоққина ариққа супириб қўяқолишади. Сув эса оқизиб кетаверади. Ха, ахлатни бир жойга тўпласа, яна бир иш пайдо булади. Уни тоғopara солиб ташиш керак. Ташиб борилган жойда ахлат уюми пайдо булади. Икки-уч кун офтобда қуригач, ўт ёкиб юбориш зарур. ЁHFИH эса, тутаб жонга тега-ди. Каранг-а, сувга супириш қанча вактни эконом киларкан. Фалсафани кўринг! Энди айтинг-чи, дўстлар, шу сувда кул¬ча оқизиб буладими? Юкорида айтганимдек, сув ифлосланганми ёки одамлар кунгли(?) деган саволни мухлислар олдида очик қолдираман. Хар ким ўз-ўзига жавоб бериб кўрсин-чи? Қалби Химолай қорларидек покиза юртдошларим мени дағал туюлган гапларим учун авф этсинлар. Ахир, менинг орзуим ўзбек элим дунёдаги энг озода, энг покиза халқ бўлишидир. "Мунозара" мавзуси учун Д.Ахмаджонов https://t.me/ibratlixikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
ИБРАТЛИ ХИКОЯ ВА КИССАЛАР

Аллохим сенинг ишкингдан бошка ишк __шунчаки хавас экан.Кузларимга инсон зотини Гузал курсатмаки сенинг ишкинг ила кетай🥀🥀🥀 Админ @Asilbek_1992

Шилқимбек. Бир кун келиб мени «шилким» деб аташларини кўпда тасаввур кила олмасдим. Якинда бўлиб ўтган бир вокеа мени хатто онам хам ярим хазил билан «шилкимбек» деб чакиришига сабаб бўлди. Келинг шу вокеани сизга айтиб берай. Бир куни соат туккизларда ўриндан туришга эриниб, мизғиб ётгандим, қўшни хонада дадам билан аям маслахатлашишаётгани қулогимга ёкимли куйдек эшитидди. - Равшанингиз кун буйи кўчада. Шахарнинг у кирмаган тешиги йук,. Нахотки, бирорта ёкадигани топилмаса? Ўзи хам ёрилай демайди. Бас, энди мен айтган қизга уйланади, - Ким ўша киз? - дадамнинг сўз охангидан сездимки бу савол биринчи маротаба берилмаяпти. - Киз бегона эмас. Узоқроқ бўлса-да , хар калай қариндошмиз. Қуқонлик Салим тогамизнинг кенжаси... - Равшан нима дер экан? - Нима дейишини киз би¬лан учрашиб қайтгач эшитамиз. Бугун Фаргонага келаркан. Университетга хужжат тайёрлабди. Шундан сунг мени «уйготишди», нонушта килар-килмасимдан кучага кувишди. Уларнинг айтганини килиб, учрашувга жунадим. Марказий боғдан ўтаётиб иккита гузални кўриб колдим. Одатдагадек уларга бир «ўқ»отиб кўрмокчи бўлдим. Минг йиллик танишлардек гап бошладим: - Ў-ў, Кумуш, бормисиз ёруғ оламда? Бизни унутвордингизми?- «Кумушлар» мени энди кўраетганларига амин бўлишгач: - Бу ерда Кумуш йуқ, - деди тунг охангда, - адашдиз. - Кечирасиз, исмингизни унутибман, - дедим сиртимга сув юктирмай, - Балки, эслатарсиз? - Эслаганда келарсиз... -улар пикирлаб кулганча мени тарк этишди. Бошка пайт бўлганда-ку, уларни тинч қўймасдим. Аммо, хозир Жозибани топишим керак эди. Олийгох ховлисида одам «симидан» экан, шунча одамни ичида излаганимни топишга кўзим етмай колди. Шу пайт, Шерлок Холмсдек фикр юритувчи миям ишга тушди-ю, математикага хужжат топшираётганлар тўпига яқинлашдим. Жозиба мате¬матик бўлмокчи эканини ойимлар айтганди. Гарчи аямларга кизни «шест секундда» топволаман деб керилган бўлсам хам, вактни бехуда ўтказа бошладим. Кейин, бор-е, беш минг кетса кетибди-да, дедим-у, хужжат кабул қилаётган йигитга пул қистирдим. Шундан сўнг, уни имосини кутиб бир ёнда қизларга қармок, отишни бошлаб юбордим. Бир махал халиги йигит менга кимнидир кўрсатаркан «қўқонлик» деб шипшиди. Мен у кўрсатган томонга аланглаётганимда «Қизил кўйлак» деган қўшимча хитобни эшитдим. У айтган кизни дарров илғадим ва унинг кетидан йўлга тушдим. - Кечирасиз, - дедим унга етгач, - мен Равшанман. Сиз Жозиба эмасмисиз? Юзма-юз бўлганимизда бир-биримизни дарров танидик. - Йўк, - деди у пичинг билан, - Мен Кумушман. Бу киз боғдаги кизлардан бири эди. Жин урсин! Яна шу кизга рўбарў бўлдим-а! Ўзиям, асал қизча экан. Исмини билолмаганим алам бўлди-да. Куёш ботганда шумшайиб уйга кириб бордим. Қўқонлик холамлар келишган экан. Аммо, аям худди иккимиз ёлгиздек: - Ха, «Шилкимбек» ов юришмадими? - деб кутиб олди. Ха, онамнинг хазилларидан шу маълум булди-ки, мен билмаган холда икки марта Жозибанинг сухбатига мушарраф бўлган эканман. Ха азизлар, Кумуш дея атаганим Жозиба исмли мен излаган киз экан. Шундан сўнг онт ичдим: Жозиба билан тўйимгача юз кўришмайман. Ахир, уяламан-да! Тўйнинг эса, йўриғи бошқа! Мен куёв, у келин бўлганидан кейин, истасанг-истамасанг тўй куни юзлашар экансан-да. Дониёр. 2010. Фарғона https://t.me/ibratlixikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
ИБРАТЛИ ХИКОЯ ВА КИССАЛАР

Аллохим сенинг ишкингдан бошка ишк __шунчаки хавас экан.Кузларимга инсон зотини Гузал курсатмаки сенинг ишкинг ила кетай🥀🥀🥀 Админ @Asilbek_1992

Майлига сиз мени аямай сўкинг, Оғритиб танамни калхатдек чўқинг. Мен хақда турли хил бўхтонлар тўқинг, Илтимос сизлардан сўкманг онамни!!! Оналар оёғин остида Жаннат, Бизларни боқиб у қилмайди миннат. Онани эзозлаш биз учун суннат, Илтимос сизлардан сўкманг онамни!!! Хохлангиз ортимдан ғийбатим қилинг, Шоирмас оддий бир қул дея билинг. Сочимни аямай битталаб юлинг, Илтимос сизлардан сўкманг онамни!!! Меҳрибон мунисам мўътабар онам, Хамиша у мени дейди бир донам. Мен учун дунёда якка ягонам, Илтимос сизлардан сўкманг онамни!!! Розиман майлига ўтда куйдиринг, Балчиқдан суғориб қорним тўйдиринг. Минг азоб қийноққа солиб ўлдиринг, Фақат ота онамни сизлар тинч қўйинг... https://t.me/onamuchun_sherlar
Hammasini ko'rsatish...
ONAM UCHUN

🌹🌹〰ДУОСИНИ ОЛДИММИКАН.〰🌹🌹 Мен ку'ркаман факатгина бир саволдан. Карзим бисёр то умрбод бир аёлдан. Кетмайдида шу бир савол хеч хаёлдан. ОНАЖОНИМ ДУОСИНИ ОЛДИММИКАН. 🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹

ВИРУС. Қўшни тумандаги группадошим телефон қилиб қолди. -Ошна олдинга битта вирус жўнатвордим. Қўллаб юборгин. Уни тушундим, одамга ёпишиб оладиган, айтганини қилдирадиган “ақиллиларни” “вирус” деб атардик . Келди Акмалжон -“вирус”, уйланаётган экан видеочи, монтажчи ва фотограф керак экан. Боз устига учала ишиниям битта гурух битириб беришини сўради. Шунақа болалардан бор эди, телефон қилдим. Акмалжонни таништириб мақсадини айтдим. Кейин икаласи телефон келишиб олишди. Акмал йўл – йўлакай закалат бериб кетадиган бўлди. Шу бўйи орадан 2 ойдан ошиқроқ вақт ўтиб Монтажчи шогирдим телефон қилди: -Домла Акмал укангиз телефонини кўтармаябди, тўй дисклари, фото альбоми тайёр бўлувди. Пулни обкелса бервораман. -Қанча бериши керак? -400$ га келишувдик. 300$ видео диск, монтаж, микшер ва кранларга. 100 $ фото алтбомга. 100$ заклат берган. -Хўп телофон қилиб айтаман. Кейин группадошимдан Акмални номерини олиб вазиятни айтдим. -Ака менга керакмас улар,-деди у зарда билан. -Ийе, бу нима деганингиз? -Ака мен ажрашиб кетдим. Энди керакмас. Ичим музлаб кетди. Кейин шогирдимга бўлган гапларни айтдим. Ўзим хижолатдаман. -Майли домла илхоқ бўлманг уйига бориб келаман,-деди у. Шундай деди-ю, лекин ранжигани, сиз ўртага тушганиз учун закалатни кам олувдим деган гапларни хам қўшиб қўйди. Эх, ёшлар нима бўлябди сизларга. Тўқликка шўхликми ё тақдир зарбаси? Бизни қишлоқда 400$ пул билан тўй базмини ўтказаётганлар қанча. Бу йигитча эса ... Кейин суриштириб билдим, кўпам бойвачча эмас экан. Россияда икки йил ишлаб келган, пул топгану ақл топмаган йигитча экан. Энг ёмони ота –онаси видео ва фотоалбом учун яна 300$ қарз эканликларини билишмас экан. Шунча сарф харажат билан тўй қилиб, бир ойда ажрашган ўғилнинг ота-онага янги тухфаси эканда. Ана бўлмасам!!! Бу воқеа хақда сизларнинг фикрларингиз қандай, азиз сайтдошларим? Doniyor.2015 https://t.me/ibratlixikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
ИБРАТЛИ ХИКОЯ ВА КИССАЛАР

Аллохим сенинг ишкингдан бошка ишк __шунчаки хавас экан.Кузларимга инсон зотини Гузал курсатмаки сенинг ишкинг ила кетай🥀🥀🥀 Админ @Asilbek_1992

Қулоқ тутгин биродар, айтай сенга ҳикоят, Шояд эшитиб буни, топгайдирсан ҳидоят. Ўлим келиб тўсатдан, бир йигит барвақт ўлди, Гуноҳлари кўп экан, қабри оташга тўлди. Йиллар ўтди орадан, йигит қийноқда ётар, Кўтарилмас азоблар, кундан кун бўлар баттар. Аммо бир кун қабрга келди икки фаришта, Зулмат босган бу қабр, бирданига ёришди. Фаришталар дедилар: "Битди қабр азоби, Энди сизга бўлмагай Аллоҳнинг ҳеч ғазаби. Бу совғалар сиз учун, бўлсин сизга муборак. Бизларнинг келишимиз, сизга жаннатдан дарак". Йигит деди: "Малаклар, сизлар шошиб қолибсиз, Лойиқмасман совғага, сиз адашиб келибсиз. Орзуларим кўп эди, ўлиб кетдим армонда, Лойиқмасман совғага, қилманг мени шарманда. Ётавериб бир жойда, кўникдимку сабрга, олиб бориб беринглар, уни бошқа бировга". Фаришталар дедилар: "Биз қилмаймиз ҳеч хато, Бу совғалар сиз учун, сизга қилинган ато. Жон олувчи фаришта жонингизни олганди, Ўша пайт бешикда, фарзандингиз қолганди. Инсонларга фарзандлар, берилади омонат, Омонатга хиёнат - ўргатмаса диёнат. Аёлингиз тарбия қилди ёлғиз болани, Фарзандингиз шу бугун, ўрганди "Бисмиллаҳ"ни. Қабрингизни тарк этар, энди азоб-ғавғолар, Диёнатли фарзанддан, келаверар совғалар. Яхши қолгин эй йигит, сўзимиз ростдир ишон", Фаришталар кетдилар, қабр бўлди нурафшон. Охиратни унутдик, дунёларга берилиб, Савоб ишни ор билиб, гуноҳ қилдик керилиб. Бисмиллоҳни ўрганиб, шунча савоб бўлса гар, Қанча савоб бўларкан, Қуръон ўқиса агар. Дуо қилинг азизлар, фарзандлар олим бўлсин, Биз қабрда ётганда, қабримиз нурга тўлсин https://t.me/ibratlixikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
ИБРАТЛИ ХИКОЯ ВА КИССАЛАР

Аллохим сенинг ишкингдан бошка ишк __шунчаки хавас экан.Кузларимга инсон зотини Гузал курсатмаки сенинг ишкинг ила кетай🥀🥀🥀 Админ @Asilbek_1992

​​Бу ерда ҳеч нарсага эришолмайсан, уни чет элга кетишини пойлашинг керак, пули кўп тез-тез дам олишга бориб туради,- деди Моҳира. Санобар уйга келишгач Элдор уни учун чет элдан олиб келган қимматбаҳо совғаларига кўмиб ташлади. Санобар ҳайрон эди, чунки чақалоқ икки томчи сувдай Элдорга ўхшарди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ Элдор эса бундан хурсанд эди. Зарина ўша кундан ҳаловатини йўқотди. Нима бўлса ҳам Элдорни қармоғига илинтирмоқчи. Элдорни чет элга кетишини кутарди. Элдор ҳакида суриштириб ундан кўз-қулоқ бўлиб юрди. Заринани уни пуллари эмас, Элдорни ўзи қизиқтирар эди. Санобар қизалоғи ҳақида ўйлаб сиқилар эди. Ахир ўз фарзанди қолиб бегона чақалоққа меҳрибонлик қилиб юрибди. Болани эмизаётганида роса алам қиларди. Чунки бегона бола мазза қилиб эмиб ётибди, ўз қизи эса нима ичаётган экан. Ҳатто Моҳирани манзилини ҳам, у ҳақида ҳеч қандай маълумот ҳам олмади. Ҳеч йўқ телефон номерини олмайдими, соғинса боласи қаердалигини билиб хабар олиб турар эди. Доим бола эмаётган пайтда Санобар йиғлаб оларди. Қизининг қорни очгани маҳал Санобарнинг кўкраги оғрир эди. Билардики қизининг қорни оч. Заринани пойлашлари самара берди. Элдорни саёҳатга чиқиши, қаерда дам олишини билиб олди. Элдор кетгач ортидан учди. Афсуски Элдор уни қабул қилмади. Қизга жуда алам қилди. Юртига қайтгач Моҳира билан бирга уни олдига боришди. Бошида киритишмади, оёқ тираб зарур ишим бор,- деб Элдор билан учрашишди. Улар ўғлингни текшир болани хотининг туққан эмас дейишди. Элдор ўғлини олиб ДНКа текширувидан ўтди, ўзини ўғли эканлигини кўрсатди натижаси. Яна келишганида таҳлил натижаларини кўрсатди уларга. Аёлинг ҳам ўтдими дейишди. Ҳозир аёлингни шу ерга чақир мени кўриб не аҳволга тушаркан кўрасан. Элдор машина юбориб Санобар ва ўғлини олиб келтирди. Санобар Моҳирани кўриб ранги оқариб ўтириб қолди. Еўрдингми,- деди Моҳира аслида ўғлинг мени ва сени фарзандинг, аёлинг қиз туққан менга алмашган катта пул бериб. Қизингни болалар уйига топшириб юборганман,- деди. Элдор жаҳл билан баланд овозда ёрдамчисини чакирди, манави билан бирга борасан қаерга боришини ўзи билади. Қизим билан бирга қайтишни унутма,- деди Моҳирага каҳр билан юзланиб. Моҳира индамай машинага чиқди-да, болани олгани кетди. Анча вақтдан сўнг бир қизалоқ билан бирга қайтди. Ўғли ҳам, қизи ҳам бир хил Элдорга ўхшашарди. Элдор қизини бағрига босаркан, ўзимни болам деди, сўнг ўғлини бағрига босди, уни ҳам шундай ўзимни болам деди. Ҳадик билан турган Санобарни олдига борди ва ўзимизнинг онамиз,- деб унга ҳам бағридан жой берди. Ҳайратда қотиб қолган Моҳира ва дугонасини ҳайдаб солди. Қайтиб оиламга яқинлашишма,- деб дўқ урди. Элдорнинг кўзлари бахтдан ёнарди. Санобарнинг ёлғони Элдорни ўз ўғлини топилишига сабабчи эди. https://t.me/ibratlixikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
ИБРАТЛИ ХИКОЯ ВА КИССАЛАР

Аллохим сенинг ишкингдан бошка ишк __шунчаки хавас экан.Кузларимга инсон зотини Гузал курсатмаки сенинг ишкинг ила кетай🥀🥀🥀 Админ @Asilbek_1992

Она бор дунёда яшаш бошкача, Онани таърифию мехри бошкача. Тулса хамки хатто туксон ёшгача, Она бор хаётда яшаш бошкача. 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Яшайди онамиз бизларни уйлаб, Туну кун Худодан бахтимиз сураб. Онасиз колганлар туймайди йиглаб, Она бор дунёда яшаш бошкача. 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Одамда мартаба обру булса хам. Кулида миллионлаб пули булса хам. Ёнида отаси хаёт булса хам, Она бор хаётда яшаш бошкача. 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Оналар доимо хурматда булсин, Фарзандин бахтини албатта курсин. ЕТИМЛИК* дардини азоби к‘урсин, Она бор хаётда яшаш бошкача. 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Етимлик дардини етим билади, Унинг бу дунёси бир кам булади. Узидан утканин узи билади, Она бор дунёда яшаш бошкача. 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Онангиз умрига умр тилайман, Бир умр тугалмас бахтни тилайман. Онаси йуклардан узур сурайман, Она бор хаётда яшаш бошкача !🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 https://t.me/onamuchun_sherlar
Hammasini ko'rsatish...
ONAM UCHUN

🌹🌹〰ДУОСИНИ ОЛДИММИКАН.〰🌹🌹 Мен ку'ркаман факатгина бир саволдан. Карзим бисёр то умрбод бир аёлдан. Кетмайдида шу бир савол хеч хаёлдан. ОНАЖОНИМ ДУОСИНИ ОЛДИММИКАН. 🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹〰🌹

📝Йукотмасдан аввал асра! Улар жуда қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Хотин тугунини тугиб, боласини опичлаб, ота уйига жўнади. Эр бир оғиз «қол» демади. Маҳаллаларига кираверишда, дугонасини учратиб қолди. Дугона «Сени кўриб қолганим яхши бўлди-да, болангни онангга ташлаб, тезроқ чиқ. Бир жанозага бирга бориб келамиз», деб ўтинди унинг ранг-рўйига ҳам қарамасдан. У ҳам сиқилиб турган эди. Бирга боришди. Кексагина бўлса ҳам, ўсмали қошлар-у, сурмали кўзлари бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб турган оппоқ момиқдек аёлнинг дунёни бузиб, «Вой, азизим!» деб, кўксига муштлаб йиғлаши унга бироз эриш туюлди. «Набира-чевараларнинг олдида...» Улар қаттиқ аразлашган эди. Эри ҳам йўқлаб келмади. Ота уйида анча қолиб кетди. Тасодифми, дугонаси билан бирон етти ой ўтиб, яна ўша хонадонга йил ошига боришди. Дастурхонда қушнинг сутидан бўлак ҳамма нарса бор, фақат ўша «Азизим!» деб кўксига уриб йиғлаган гўзал аёл кўринмасди. Дугонасидан уни сўради. У эса давра тўрида бир парчагина бўлиб ўтирган муштипар аёлни кўрсатди. У бир зум лол қолди, юрагидан нимадир чирт узилиб тушгандек бўлди: «Ёлғизликнинг юки қанчалар оғир». Уйга келиб, тугунини тугди, боласини олиб, уйига йўл олди: «Айиқ эди, маймоқ эди, эрим эди. Ёриқ эди, юриқ эди, уйим эди...» 👉 @Ibratlixikoyavaqissalaruz.
Hammasini ko'rsatish...
💥ЎЗИМНИНГ БОЛАМ. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Санобар учинчи фарзандига ҳомиладор. Икки фарзанди ҳам қиз. Эри Элдор чет элда бахтига. Чунки УЗИ аппарати қиз кўрсатганида ўғил экан деб,- Элдорни алдаган эди. Элдор катта тадбиркорлардан. Қўлида пул ўйнайди. Иш билан чет элда эди. Шартномалар, ҳар турдаги битимлар, шу баҳона дам ҳам олиб олиш мақсадида иложсиз, ўғли туғилишига бир ой қолганда учиб кетди. Санобар қаерга учраса ҳаммасига кўкидан бериб ёлғон ишлатиб ўғил эканини тасдиқлатарди. Мана қизалоқ ҳам туғилди. Бош шифокоранинг чўнтагига ўнта кўкидан солиб бирор чора кўришини тайинлади. Бош шифокор:- Мен қандай бу ишни қиламан. Ишдан кетишим мумкин. Қандай қилиб бировнинг ўғлини қизингизга алмашишим мумкин. Пулингизни олингда болангизни эмизинг. Шифокор чиқиб кетгач, Санобар нима қиларини билмай боши қотиб турганди, эри Элдор телефон қилиб ўғлини сўради. Санобар яна ёлғон гапирди. Уни худди ўзига ўхшашини, тўполончи эканини айтиб алдади. Алоқа узилгач қандай чора топиш мумкинлиги ҳақида ўйларди. Қизини ҳатто қўлига ҳам олмади. Чақалоққа қарайдиган ҳамширани чақириб бериб юборди. Қорни очса мана бу пулдан болалар учун мўлжалланган бўтқадан олиб бериб тўйғазинг. Айтганча мени қиз туққанимни ҳеч ким билмасин хўпми, деб чўнтагига юзталик кўкидан битта солиб қўйди. Кечки пайт бир қизни олиб келишди. Бир палатага ётқизишди. Қиз доим оғриқ келганда туғилмаган чақалоқни сўкарди. Ҳали пайти эмас экан озроқ шу ерда ётиб туринг деб ётқизиб чиқиб кетишди. У қизни сочлари тўзғиган, андишасиз экани шундоқ кўриниб турарди. Санобар қарайвергач:- Нима одам кўрмаганмисиз? Мунча тикиласиз?-деб яна инграй бошлади. Биринчисими сўради Санобар. Ҳа, нимайди. Нимага бошида олдириб ташламадим ҳайронман. Менга нимага керак ўзи бу бола. Ўзимни қийнаганим қолди холос деди ҳалиги қиз. Ўғил бўлсачи унда ҳам керак эмасми? Санобарнинг кўзларида умид учқунлади. Нима фарқи бор. Тезроқ туғиб олсам бўлди. Кейин деддомга топширман. Бу гапларни эшитиб Санобар агар ўғил бўлса менга берасиз. Мен ўғил туққан бўламан, сиз қиз майлими. Сизни ўзим рози қиламан агар, деди. Аввал туғай, менга барибир ўғил туғаманми, қизми барибир керак эмас менга. Кечга яқин тўлғоқ тутди. Туғруқхонага олиб кириб кетишди. Санобар эса тинмай ишқилиб ўғил туғсин, мен ёлғонлардан қутулай дерди. Аслида чинакам ёлғон энди бошланишини унутгандай. Санобар ўтиролмай уёқдан бу ёққа юрар, тирқ этса эшикка қарарди. У учун дақиқа соатларга татирди гўё. Орадан бир соат вақт ўтиб чақалоқ йиғиси келди. Ишқилиб ўғил туғилдимикан деб хавотирда турарди. Орадан ярим соат ўтиб ўша қизни жойига олиб келишди. Санобар умидвор бўлиб минг бир ҳадик билан қизга юзланди. Санобар умид билан Моҳирага термулиб турарди. (туққан қизнинг исми.) Моҳира кулиб опа ўғил туғдим хоҳласангиз олишингиз мумкин. Менга керак эмас деди. Санобар ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди. Бориб бош шифокор билан гаплашди. Пулларни кўргач розилик билдирди. Моҳирага ҳам анчагина пул берди. Элдор ҳам сафардан қайтган кун икковларига жавоб бўлди. Моҳира қизалоқни олиб болалар уйига топшириб келди. Кейин бирга яшайдиган дугонасини олдига борди. Дугонаси боласини йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди. Бола ҳақида сўради. Болалар уйига ташлаб келганини айтди. Сўнг кийимларини алмаштирдида дугонасини олиб яна туғруқхонага қайтди. Қандай олиб кетишар экан, эрини таниб олай балки керак бўлиб қолар,- деди Моҳира. Санобар ва чақалоқни олиб кетгани қатор машиналар, карнай сурнай катта дабдаба билан кутиб олишди чиқишларини. Моҳира Элдорни таниди. Ахир ўтган йил дам олгани борганида Элдор билан бир ой бўлган. Қайтишгач анчагина пул бериб қайтиб безовта қилмаслигини тайинлаганди. Агар мени охтариб топиб, оиламни бузишга ҳаракат қилса ёмон бўлишини айтганди. Ҳа, Элдор бу ерда аёлига хиёнат қилмайди. Дугонасининг ҳам икки кўзи Элдорда эди. Келишган йигит экан,-деди Моҳирага. Уйга қайтишгач Моҳира дугонасига ҳаммасини айтди. Охирида ўз ўғлига оталик қиляпти. Мен ундан ҳомиладор бўлиб қолганимни билмайди ҳам. Мен ҳам уни илинтириб еўрмоқчиман,- деди Зарина.
Hammasini ko'rsatish...
ҲАҚ БЎЛА ТУРИБ ЖАНЖАЛНИ ТАРК ЭТГАН КИШИ Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман.Хулқи чиройли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар. Ассаламу алайкум Кунингиз баракотли ўтсин ✿°•-------------•ৡ🌅ৡ•------------•°✿ @ibratlixikoyavaqissalaruz
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.