cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

IBRATLI XIKOYALAR

Kanalimizda qiziqarli hikoya va qissa real voqealar ham topasizlar!

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston68 214Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
177
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
иб" сўкиниб ёқа йиртишлари... Жуда кўп марта ота уйига қайтмоқчи бўлди, шаҳдамлик қилса-да, эвини қилолмади. Баъзан отасининг шаънини ўйлади, баъзан иккиланди. Бора-бора ҳаммасига кўникди, сўконғич овсинларининг бўй етган қизларига насиҳат қилди, "қанақа қизларни одамлар ҳавас қилишини" уқтирди, қайнонасига ҳам иложи борича "яхши келин" бўлишга харакат қилди. Ҳартугул, овсинлари орасида "қайнонасининг калиши ўзига қараб отилмаган" -ягона келин Маҳфузанинг ўзи бўлди... Эси оғган қайноғаси ҳам яхши гапни билармиди-ки, фақат Маҳфуза овқат олиб кирсагина, хурмат қилиб, бурчакка бориб қўл қовуштириб турадиган, идиш олгани кирганда эса- келинга ғўлдираб ўзича "раҳмат" айтгандек бўларди... Шу билан шунақа ора-орада "оққанд чойлар" ичиб, тусланаётган муомалаларга чалғиб юриб, Маҳфузанинг уйи-уй бўлди, болалари туғилди. Қайнотаси ўлганда, тўполончи муллакаларининг ҳаммаси Россияда эди, ўзи ишхонасидан моддий ёрдам сўраб олиб келиб, чиройли қилиб маъракаларини ўтказди, орада телба, лекин бошқалардан кўра соғроқ бўлган, яхшиликни биладиган- муллакаси ҳам оламдан ўтди, бу ҳам ўзининг зиммасига тушди... Бора-бора ҳеч ким уни орқаворотдан "қора таппи" демайдиган бўлди, номи "Маҳфузахон кеннойи" бўлди... Аҳийри қайнонаси ҳам касал бўлиб, тўшакка миҳланди. Нимадандир умидвор бўлдими, анча алмойи-жалмойи қараб ётди, "сув томизаман" деб ўтирган келинининг қўлларини чангалларкан- "Қизим... Етимни бошини силанг" деб баъзўр ҳирқиради... Етим-бу ўша телба ўғилнинг болалари эди. Кампир катта ўғлининг эси ўзидан кетгач, ташлаб чиқиб кетган келинини бекорга"дарбадар" деб атамасди, ўз фарзандларини ҳам, телба эрини ҳам қайнонасига ташлаб кетган келинини бошқача номлай олмасди ўзича! -Хотиржам бўлинг, Анварни ўзим уйлаб, жойлайман"... Шу гапдан сўнг жон ипи ҳам ўз-ўзидан узилди... Маҳфуза зиммасига ўзидан катта вазифаларни олиб олганди. Ишлаб тиним билмай, ўз болаларига қўшиб, ўша етим болани ҳам уйлаб-жойлади, бунинг учун уни ўз ҳолига ташлаб қўймаган Аллоҳ таолога ҳамиша ҳамд айтади. Лекин... вақтлар ўтиб ўша "сеҳр" тескари ишладими ёки сабр тугадими... Ичкилик ичиб худди акасига ўхшаб ховли бўйлаб қичқирадиган эрига ортиқ тоқат қилолмай қолди. Айниқса эри кайфда тутиб олиб, роса жигарини мўлжаллаб тепгандан кейин бу уйда ортиқ туролмади. Фарзандларини йиғиштириб ижарага бўлсада, чиқиб кетди. Ўзига келган эри қанча ялинмасин қайтишни ўзи ҳам, болалари ҳам исташмади. Харакат қилиб юриб ватанли бўлди, болаларини уйлаб, жойлади, қолган хаётини яхши воқеаларга тўла кунлар билан ўтказишни юракдан истади! Шунақа! Тақдирнинг баъзи бир йўлларидан ёлғиз, кучсиз, иложсиз бўлсангда босиб ўтмасликнинг имкони йўқ... Бу қоронғу йўлаклар бошига Сени турфа ҳил сабаблару, турфа ҳил воситалар келтириб ташларкан... Баъзан нажотсиз ўтган кунларингга ўгирилиб қараркансан- аслида ўзинг бошқалар учун нажот бўлиб юборилганингни тушунасан. Ҳамма гап оҳирги манзилинг- қайерда тугашига боғлиқ! P.S. Хикоя хаётий мотивлар устига қурилган.
Hammasini ko'rsatish...
-ю, андиша қилди... Уч кунда ҳаммасини тушуниб етди, оилада беш ўғил, икки қиз, молхонада увиллайдиган- жинни бўлиб қолган катта муллакаси экан. "Қувва-қув" қилиб важоҳат қилгани билан- қайнонаси ҳаммани бошига йиғиб, боқиб ўтиришни яхши кўрадиган аёл экан. Нонуштада, тушлик, кечки овқатда дастурҳон бошида ўттиз бештага яқин одам (баъзида ками-тўртта қўшни аёл ҳам бор) йиғилар экан. Қайнонанаси катта қозонда овқат қилдиради, овқат солинишидан олдин ҳамма ўз олдига нон бўлагини синдириб- тортиб олиб, қўли билан дастурҳонга беркитиб кутиб ўтиришади. Маҳфуза тўртта катта лаганга овқат солиб, узатиб, дастурҳонга қайтса, иккита лаган бўшаб, еб бўлганлар бошқаларга жой бермай ялпайиб ўтирган бўлади... Биров "келинг Маҳфузахон мана бу жойга суқулинг" демайди, ўзига нон беркитиб олганлар, тез қошиқ солишни уддалаганлар, гўштли томонга ўтириб қолганларнинг иши "беш"... Уялган оч қолади! Қайнона катта келинни" дарбадар, ватангадо", кейингисини "скелет", учинчисини" карис", тўртинчисини "туғмас" деб номлайди. Маҳфузанинг лақаби- орқа варотдан "қора таппи" бўлди, "буғдойранг" мақтовга ўхшаб эшитилади-ку аҳир... Қайсидир куни уйда ҳақиқий жанжал бўлди: қайнотасининг қарзи бор экан, келган ҳақдорни қайнонаси ўқловда қувиб хайдаб чиқарди. Ажабланган Маҳфуза сўрида чордона қуриб ўтирган отаси "юввош одам" деб айтган- қайнотасига қаради: "-Бопладинг хотин! Энди ўлиб қоса қайтиб пулини сўраб кемайди!"... Қайнотаси суяк тозалаб ўтириб, бамалайҳотир шу гапларни айтди... Бошқа куни эси оғган қайноғаси бўшалиб кетиб, иштонини ечиб бутун ҳовли бўйлаб югуриб юрди, муллакалари бирлашиб ушлаб олишиб, бошидан челаклаб сув қуйишиб яна қайтариб олиб киришиб қамашди. Маҳфуза шу куни уйига отилиб кириб нарсаларини"кетаманлаб" йиға бошлади. Эри кириб "кетсез, жовобиз ўзиз билан" деди жағи қийшайиб... Ҳириллаб қайнонаси кирди, биринчи баланддан келди "ман эшигингга бир марта боришимгаёқ даданг қўшқўллаб тутқазворган" деди... Маҳфуза бу гапга бўйи баравар ирғиди, ҳамияти қўзғади! Чақиришдими, ғизиллаб, ўша сариқ қайнопаси етиб келди: - Вой Маҳфузахон, яна сизга нима бўлди, ичизга жин кирвомаганми, бу нима аҳвол?! Ҳич гап сўз йўқ нимага тугунча қўлтиқлаб олдиз, тоооовбааа"-деб чинқирди худди Маҳфуза ҳар доим хунар кўрсатадигандек. Кейин эри, опаси, қайнонаси-ҳаммаси ғулдирашиб бошқа хонага чиқиб кетишди, бироздан сўнг эри қайтиб кирди. Боя "кетавер" деб турган эр энди ҳеч ким йўғида ялина бошлади: -Мани ўлигимни хатлаб чиқиб кетасиз хўпми?!-деди ўзича ўзини ўлдиришга арқон қидирган бўлиб. Ҳуллас ҳар ҳил қилиқлар билан вақтни чўзишди. Эшик чийиллаб, бир пайтда яна қайопаси кириб келди. "Сизларга кўз теккан, войй аяя!!! ҳамма ўлди-ку Маҳфузахонни кўриб, анави қийшиқ Озодни (аёл қўшни) афти қийшайиб ранги кўкарганини кўрдизми? Душманимиз қанчейкану... Мил мил, биж-биж илонни ичида эканмизда биз... Ҳич қайсиси биззи кўралмейди, кўзингга мих қадалгурлар... " Исириқ димоғига кириб, Маҳфуза йўталиб қолди. "Вой бу қиз нарса еганми?! ичига иссиқ кирганми?! нимага қарамадилариз?! Вали, хороми!... Ўласанми хотинингга у бу нарса илинсенг, чой ичганми ўзи хотининг?!..." Маҳфузани биқинига кириб ташқарига олиб чиқишди, пашша қўниб ётган хонтахта ёнига ўтқазишди: -" Қани бисмилло- қайнопаси чой қуйиб, Маҳфузанинг ёнига қўйди. Боши айланаётган келин чой ичида айланаётган шамага тикилди. Шу пайтда боши устидан пиёладаги чойга "шўлўп"этиб оққанд тушди. "Ичиволинг,қувват бўлади!" Маҳфуза тушунмасидан қайнопаси ошқошиқнинг кети билан чойни аралаштирди: "Ичинг... Жоним..." Маҳфуза чойни ўзидан итарди. "Ие ажойибмисиз, шуни ичинг бошизи айланиши кетади" деди эрининг опаси... Келин истамайроқ чойни хўплади. Негадир уйқуси келди, қовоқлари оғирлашди: -Уйимга кирай- дея олди ҳолос... ​​Маҳфуза ҳаммасини сезиб бўлган эди: тутдаги иплар, исириқ, оққанд... Хурофотга тўла жанжалли оила, туҳматлар, яхши ном ололмайдиган келинлар қисмати... Ҳар куни янгича, ажабтовур хангомалар, туппа-тузук ҳозиргина овқатланган ака-укларнинг "онадан
Hammasini ko'rsatish...
📝СЕҲР Маҳфуза ишга кетиш учун дарвозахонадан чиқаётиб рўпарадан келаётган сариқ, чўлоқ аёлга урилиб кетди. Аёл ҳам шартта Маҳфузанинг билагидан маҳкам чангаллаб ўзига тортди: белидан қисиб, икки юзидан ўпиб олгач, "ҳо-ҳо" лаб гап қотди: -Танидизми мани Маҳфузахон, юрегиз "жиз" этмадими, ичиз "шувилламади" ми, ваййй... қизариб кетганини-чи буни ҳа-ҳа-ҳа... Ман бўлажек эризни опасиманда... айланиб кетей... Маҳфуза сидирилиб, аёлнинг қўлидан чиқиб, отилиб йўлга тушди... Уйга қайтиш пайтида юраги увишди, эрталабки сариқ хотинни эслади: -"Мунча серқатнов бўлмаса, кунига уч маҳал қатнаяптими?! " Уйга қайтса, ўша аёл эрталабдан кейин яна бир марта келиб кетибди. Кечки овқат пайтида юраги безиллади, "ишқилиб яна гап очишмасада... " Кутганидек бўлди: дадаси гап бошлади "ман эркак қуда бўлмишни яхши танийман, юввош одам, мактабда партадошим бўлган, кейинчалик бошқа мактабга ўтиб кетган, лекин эсладим, яхши одамлар улар" Маҳфуза зўрға чой хўплади. Секин отасига қаради, падари хотиржам пиёлани айлантириб ўтирибди. "Турсам бўладими?!" -Ҳа... Боравер, омийн, тинчлик-сиҳатини берсин" Эртаси куни куёв бўлмиш-йигит қўшнининг уйига келибди, учраштиришди, уялиб чиқиб кетган Маҳфузанинг ортидан сариқ аёл "ёқти,ёқти, тўй бу ёғи тўўўўй" деб аввалдан ноғора қоқиб ташлади. Нимагадир уйда тўй харакатлари бошланиб кетди. Шундай бўлса ҳам отаси бир қур Маҳфузага ташлади: -Ҳали ёшман, ўқимоқчиман... Маҳфузанинг "ўқимоқчиман" дегани "кассетаси чайналган магнитафон" нинг овозидек ғинғиллаб чиқди... Уй оҳаклаш, таъмир ишлари авж олган кунлар Маҳфуза яна кўп бор "қайнопа" бўлмиш билан дарвозахонада тўқнашиб кетиб, юраверишди... Бир куни ишдан уйга қайтиб "янги гап" ни эшитди. Дадаси кўча дарвозаси ёнидаги тутни каллаклаётиб, узун тугилган бир нечта ипларни топиб олибди. Ҳаммалари ҳайрон бўлиб қолишди, барча уй аъзоларининг ичида мавҳум ип тўғрисида "бу-нима?" деган савол бор эди. Ғизиллаб, "қайнопа" бўлмиш келиб қолди. Содда онаси ипни аёлга кўрсатди: -Бу нима экан, энди айланий, тутга осиб кетишганмиш... Сариқ аёл эса онасини ўтакасини ёрди: -Вой қуда ҳола, бекорга Маҳфузахон "тегмайман" диб ирғишламаётган эканда, мана гап қаёғда?! Бу илму-амал... бу зиён! қизийзни йўлларини биров боғлаб қўймаса-шунақа яхши жойлардан келса ҳам "тегмайман" деб оёқ тирармиди?! Худоё худодан топсин, қилган одам, бўйи лаҳадда чирисин, шундоқ оилани кўролмай шу ишни қилган бўлса?!.... Аёл қарғишларни думини думига улаб қарғанаверди, жаврайверди. Онаси бечора эсанкираб зинапояга ўтириб қолди: -Энди нима қиламан?! -Нима қиласиз?! Тўйни тезлатинг қуда ҳола, душманлариз ғиж-ғиж экан, яна бир бало қилмасларидан, қиз болани жойига топшириб, қутулинг, бўмаса ўтириииииб қолади-я! " Аёл кетди. Кетишида ўша узун тугилган ипларни ўзи билан олиб кетди, "мулла топиб ўқитиб, кооотта анҳорга оқизар" эмиш... Отаси ҳайрон: "йигирма кун олдин ҳам тутни каллаклаган эдим, тутда ҳеч нарса йўқ эди!" дейди ҳолос... Тузукроқ суриштиришмади ҳам, бир ой ичида тўй ўтди-кетди: Маҳфуза келин бўлган уйини кўриб тўғриси хайрон бўлди, уй- абгор, шифтдаги фанералар кўчган, айвонининг деразаси кўзига ойна ўрнига ёстиқ тиқилган, поллар ғирчиллайди, ниманидир чирқиллагани эшитилади, уй ёнидаги молхонага ўхшаш жойда кимдир бўридек увиллайди, қайноғалар у ёқдан бу ёққа сўкинишиб, тепинишиб ўтади, бидонларнинг шарақлаши кимнидир "хороми, сувни тугатибсан-у" деб қичқириши эшитилади, аёлларми, қиз-невараларми бир-бирини "қанжиқча бу ёққа ке" деб чақиради, "қайнонаси бўлмиш" ни ҳириллаб кимларнидир қувгани, оёғидаги калишини даранглатиб отгани уй ичигача эшитилади. Маҳфуза "қайерга тушиб қолдим?!" деб ўйлади. Куёв қаёғдандир магнитафон кўтариб кирди, кнопкаларини босган эди ишламади "ҳорами... га тиқибди-ю" деб сўкиниб чиқиб кетди, кўчада ким биландир ўзича "разбор" қилди. -"Маҳфузахон, мана уйизгаям кеволдиз, энди сизи опчиқиб аямга топшириб қўйиб кетаман, манам чарчадим, уйимга борааай" деб қийшайиб кириб келди қайнопаси... "Вой сизиям уйиз борми?!" дегиси
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ининг чанги-ю, юзининг тирналганини кўрган аёли ўзи бир аҳволда бўлса-да, ваннага олиб кириб, ёш боладай чўмилтиришни бошлади... Душдан сув тушяпти-ю, у йиғлаяпти... Ўгирилиб... Хотинининг кўзларига қараёлмасдан... Аёлига "кўчада машина туртиб, ариққа тушириб кетди" деб айтди... Кейин... "Налог солиққа тортиб, шунча пулни илиб қўйди" деб айтди... Хотинининг кутилмаганда, "қанча пул керак, дадаси" дейишини эса умуман кутмаганди... Зумда ҳали кийилмай қўйилган пальто чўнтагидан, ишлатилмайдиган чойнак ичидан, туфли қутисидан бир талай пулларни олиб, дасталаб эрига тутқазди... Хайратда қолди... Ўзига бирон нарса олмай, битталаб йиққан экан... Лекин, яхшигина пулга тушириб кетилганди, уни олдида бу пуллар урвоқ ҳам бўлмайди... Шуни қандай айта оларди аёлига, шу аёлигая?! Пул сўраса, "мунча пул сўрайверасан, кўчага чиқмасанг, пул нимага керак" дерди, "пулпарастмисан" дерди, "ўзим билиб бермагунимча, сўрама" дерди... Мана бугун шу пулларни ҳаммаси ўзининг қўлида турибди... Қарздор эди, юзи қора эди, жонидан тўйган ва тўйдиришаётган эди, лекин дераза раҳига сакраб чиқиб ёки пичоқ кўтариб, ўзини ўлдиришини айтиб энди ҳеч кимни қўрқитолмасди... Ўлишдан қўрқарди... Туяни устида яна ит қопди... Аёлининг касали хавфли экан... Ростакамига беилож эди... Қўли калта эди... Қарзи кўп эди... Хақдорлар тушинадиган одамлар эмасди... Билса, ўзига ва болаларига жабр қилган экан, жабрни аёлиям тортди... Олиб қололмади... Кетди... Ҳеч нарсани билмай, хабарсиз кетди, солиқчилардан хафа кетди... Айбини билмай кетди... Энди бомдодга уйғотадиган "будильник" йўқ... Жума куни душни бураб қўядиган бефаросат ҳам... Пул сўрайверадиган пулпараст ҳам... Ҳадеб меҳрибончиликлар қилаверадигану, ёлғон манзират қилолмайдиган хотини энди йўқ! Эски смс... -"дадаси, оҳирги пайтларда ўзгариб қолгансиз, кўзларингиз бежо, агар бошқа аёл хаётингизда пайдо бўлган бўлса, уйланинг, лекин зино қилиб, ўзингизга жабр қилманг..." Йўл четидан пиёда келяпти, чанг, жазирама... Машиналар серқатнов... Асфальт ётқизилгунча кутиб туришмайди... Рўпарасидан машина келяпти, чангни ёппа кўтариб хайдаяпти... Четга чиқиб қараб турди: "ўтиб кетсин, зўрға машинага етишган биттасидурда, ховлиқма"... Машина ёнига келиб, секинлади... Рульда таниш ойимча ўтирарди... Муаллиф Умму Зайнаб Умму
Hammasini ko'rsatish...
📝Нилуфаргул Аслида тўкис- аёлини баъзи одатлари, қилиқлари жаҳлини чиқарарди, улар қайсилар: -эркаланишни билмасди, тўппа-тўғри хийла-макрдан йироқ, ёқмаса ёқмади дерди қўярди... -қўлида беш- ўн сўм пул кўрса сўраб, туриб оларди, кўчага чиқмаган хотинга ким қўйибди дерди-ю, қовоқ уйиб: қўл учида бўлсаям пул берарди... -эрталаблари "будильник"дан баттар бошида туриб олиб, намозга мажбурлаб тургазарди... -Жума кунлари хаммомнинг душ томонини бураб қўярди, юз ювгани кириб, шалаббо бўлиб, базўр чўмилишига тўғри келарди... -"сигарет чекманг", "ред бул ичманг", "телефонингизни ухлаганингизда узоқроққа қўйинг, нурланиб қоласиз", "бугун ҳаво айнияпти кастюмингизни эгнингизга ила кетинг" -мана шунақа гапларни қалаштираверарди, қалаштираверарди, худди фақат ўзи ақлли-ю, қолганлар ёш бола... Никоҳига ўн йил бўлгунча, "акажон" "акажон" чиларни енг ичида анчасини айлантирди, ҳаммасини тилидан бол томардия қуриб кетгурларни...Охирида чекига тушгани-бало чиқди... Уйга келса, хотини Қуръон ўқиб ўтирган бўлади... Соат ўн иккидаям... "Бугун шунча пора ўқидим" дейди... Эрталаб яна "будильник"... Етти яримда машинасини қиздираётиб, хонимчасига телефон қилади: уйқусираган ширали ва ишвали овозда хоними араз қилади, майли ухлаб олсин... Соат ўнларга бориб хонимчаси ўзи "яраш оши" га чақиради, акажон-акажонлаб енгидан кириб ёқасидан чиқади... "Тўйга бораман, беш юз калдан ташлаб кетинг, кўйлак оламан жоннн" дейди. "Беш юз шу тилингдан айлансин" деб ёқасиз кўйлак бўйлаб долларни маржондек тизиб қўяди, мана пулни қанақа сўраш керак, мана қанақа қилиб хаёт кечириш керак, мана завқ... Уйга келса, ибратли, қолипли хотинини кўриб, ўзини ғалати ҳис қилади, "қўрқоқ олдин мушт кўтарар"дан қилиб, арзимас нарсадан қийиқ топиб, дераза раҳига сакраб чиқади ёки ошхона пичоғига югуради: "ўзимни ўлдираман" деб қўрқитади... Хотини, болалари оёқларига ёпишади, чунки ундан айрилиб қолишса, ким боқади уларни, хотинининг қўлидан пул топиш келмаса... Рамазонга келиб, аёлининг қаттиқ мазаси қочди, айтиши бўйича ўзи уйга келмаган кунлари- кечаси уйқусида ғалати маҳлуқлар босиб, бўғишганмиш... Масжид домласини уйига олиб келди, домла дам солиб, хотинига "ўн кун ўзингизга ўзингиз "Бақора" ўқинг" деб кетти... Кечқурун уйга қайтса, ранглари сарғайиб кетган хотини деворга мажолсиз суяниб "Қуръон" ўқияпти экан... Кўрди-ю, ойлаб чўзилган тушдан шу онда уйғониб кетди... Ўнгидаги туман тарқалиб, онгида нимадир ярқ этди... Биринчи марта қўрқди: хотини ўлиб, нетиб қолса, у нима қилади?! Бу ботқоқдаги нилуфар ҳам сўлиб битса, кейин нима бўлади?! Болалари-чи?! Ғалати уйғониш... Уйғонди-ю, буткул ваҳимада қолди, телефонини титкилади: хабарлар, хабарлар... -"акажон кредит сизга ўтканди-ю, тўламадизми бугунам, банкдигилар уйимни тешворади-ю"... -" сиз мани аҳмоқ қиляпсизми, нега машинани номимга ўткизмаяпсиз".... Бора-бора овоз оҳанги ўзгаргандай, хабарлар ҳам дўқ-пўписага ўзгарибди... -"эркакмисан, гапингда турасанми, қўлингдан келса ваъда бермайсанми?!... -" ҳамма видеоларинг телефонимда турибди, мошинани номимга ўтказиб, уйни кредитини ноль қимасанг, ҳаммаси хотинчангни олдига учиб тушади, билсин, сани қанақа "ойим"ларга пул ишлатишингни... -"энди ўзингдан кўр, ҳозир тўғри уйингга кетяпман"... Сапчиб туриб, кийина бошлайди... Ранги сарғайиб кетган хотини эшик олдига кузатгани келди... Судралиб... -Нега озиб кетяпсиз, дадаси?... -Илтимос, жоннн, ўзингни бос... Ҳаммасини қилиб бераман, уйниям...Мошинаниям... -Қачон?! Ҳар куни қилиб бераман, қилиб бераман дейсан, тилхатинг бор, видеоларинг бор, қаматаман, уйимга келиб зўрлади дийман, мошинамни ўғирлаб кетди, тиллаларимни ўғирлади дийман... -Шунча нарса қилиб бердим-ку, қилмадимми?! -Қиласанда!!! Қуруққа қилиб кетувраман диб ўйлаганмидинг?! ​​Шу пайтда олдинлари "акажон-акажон" лаб енгидан кириб, ёқасидан чиқадиган, осмонга отиб- илиб оладиган "ойпари" қайёққадир гумдон бўлган, ўрнида кўзларини ола-кула қилиб хайқираётган, катта кўчада одамлардан тап тортмай шаллақилик қилаётган жодугарни эса у танийолмасди... Уйга қайтди...
Hammasini ko'rsatish...
04:05
Video unavailableShow in Telegram
719107a1-d3c2-49d9-8f51-b91845877f72.mp444.58 MB
👍
👎
Do'stlarga ulashish
Photo unavailableShow in Telegram
👍
👎
Do'stlarga ulashish
мен тезда Равшанни олдига ўтиб келаман! Кечки овқатни сузгунингизча келаман. Афшар хонимнинг гапираётган гапи оғзида қолди. Иёз эса ғалати шошинқираб, ўзига руҳсат беришларини ҳам кутмай кафтини бир-бирига уриб қоқди-ю, йўлга тушди. -Вой тавба, ҳа ҳозир овқатланамиз дедим-ку, ўғлим?! Иёз?! Йигит ўзини эшитмаганга солди. Калоннинг супасидан сўнг эллик қадамча юрилгач, чап томонда каттагина қайрағоч бор. Одамлар уни мулла Садрнинг қайрағочи дейишади. Йигит тўғри шу ерга бориб секин ўзини дарахт панасига олди. Юраги ҳалиям бесаранжом ураяпти. Ўзини бир вақтлар худди Париваш билан кўприк остида ўтиргандек ҳис қиляпти. Кўзи эса ҳозиргина ўзи юриб келган томонда. Бир маҳал симёғоч чироғи ёритиб турган йўлда келинчакнинг нозик гавдаси кўринди. Қизиғи, унинг қадам ташлашлари ҳам худди Паривашникига ўхшарди. Фақат бу ерда қулоққа хуш ёқувчи қўнғироқчалар овозигина эшитилмаяпти, ҳолос! Иёз келинчакка шу қайрағоч ёнидан қўшилиб олди. Ундан энди икки қадам ортда боряпти. Аммо юраги оёқларидан олдин гурсиллатиб қадам отаётгандек. Шу таҳлит олдинма-кетин ўн қадамча юришди. "Ишқилиб, уйига яқин келиб қолмаган бўлайлик-да! У қайси кўчада тураркан?" Келинчакка ўзини сездириб қўйиш мақсадида "иҳм" деб йўталди, овози сира ўзиникига ўхшамай жуда қўпол чиқди. Бечора жувон бу томоқ қиришдан чўчиб кетди шекилли, сескангани билинди. Қадам ташлашларидан маза қочиб, талмовсираётгани ҳам сезиляпти. -Қайси маҳаллада турасиз? Бемаҳалда бир ўзингиз юрманг... Сарвиноз ўзига нисбатан берилган бу саволга жавоб қайтаролмади, довдираганидан кафтида авайлаб кўтариб келаётган тухумларига қаради. Энди қадамини тезлатаман деса ҳам оёқларида мажол йўқ! -Йўлимиз бир шекилли... Шунақами? Келинчакнинг жони бўғзига қадалди. Аъзойи бадани худди кузакда қолган сўнгги баргдек титраяпти. Гапираман деб оғиз жуфтлади-ю, яна гапиролмади. -Сиздан бир нарса сўрасам бўладими? Жудаям зарур гап. Илтимос, Маҳмуд баққолнинг уйи панасида бироз гаплашиб олайлик. Агар бошқа биров шунақа ғалати гапларни уялмасдан худди шу йигитга ўхшаб "шарт-шарт" гапирганда- Сарвиноз қўлидаги тухум билан боплаб унинг башарасига туширган бўларди. "Кимсан, нимасан? Келиб-келиб эри бор аёлга ҳам шу гапларни гапирасанми?" дерди. Аммо Иёзга негадир ҳеч нарса деёлмади. Маҳмуд баққолнинг девори ўзига ёндош қўшни деворлар билан бир чизиқда қурилган. Фақат тугалланиш жойига келганда сал ичкарига ботган жойи бор. Қазноқми ё бостирмами билиб бўлмайди. Аммо анча эскилиги боис "кўча ҳаққи" ташлатилиб, чизиқдан сал қочганроқ қилиб нимадир қурилган. Доим шунинг панасига болалар беркинмачоқ пайти навбатма-навбат беркиниб ўйнашади. Ундан у ёғи эса зим-зиё кўча! Сарвиноз аслида шу йўлдан ўтиб, чапга бурилиб кетиши керак эди. Айтилган жойга етгач, ўзидан ўзи юришга тоби келмай қолди. Ортидан келаётган йигит ҳам дарров ўша пайт уни девор панасига тортди. -Мабодо исмингиз Париваш эмасми? Биз ҳеч олдин учрашмаганмизми?-деди у аллақандай ҳаяжонга тўла овозда. Жувон юзига Иёзнинг иссиқ нафаси урилган пайт ўзини гўё латта қўғирчоққа айланиб қолгандек ҳис қилди. Энди йигит пичирлаб-пичирлаб гапиряпти-ю, у ўзига қарата айтилаётган гапларнинг ҳеч бирини эшитмаяпти. Бироздан сўнг ўзи аранг суяниб турган девордан ерга томон сидирилиб тушди. -Туринг, сизга нима бўлди? Ё мазангиз қочяптими? Иёз жувонни икки қўлидан ушлаб ердан кўтарди ва худди тахтани деворга тираб қўйгандек қилиб уни ҳам деворга суяб қўйди. -Сизни ўшанга ўхшатдим шекилли... Паривашга! Ростдан ҳам унга роса ўхшар экансиз... Гап оҳангидан йигитнинг хайр маъзури сезила бошлади. Ростдан ҳам у ўзига тамомила нотаниш бўлган аёлнинг қошида бунақа ортиқча милдираб ўтирмоқчи эмасди. -Тўхтанг... Жувоннинг ҳасталарникига ўхшаш паст овозда айтилган гапи Иёзни йўлдан тўхтатди. Юраги ажиб бир орзиқишни туйиб яна бошидан гурсиллаб уриб кетди. 52-қисм. "Ҳа, бу ўша! Мана энди ўзи айтади..." Аммо жувоннинг оғзидан тамомила бошқача бир сўз сирғалиб чиқди. -Кўчам қоронғу! Уйга кириб кетгунимча қараб туролмайсизми? -Қўрқяпсизми? -
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.