cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Haniyf.uz

Саволлар учун: @Haniyfuz_bot Олтинкўл жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Амин домланинг маърифий канали.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
485
Obunachilar
-124 soatlar
+57 kunlar
-1030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
#Эслатма #Намоз_вақтлари Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг!!! Каналга обуна бўлинг. Яқинларингизга улашинг.
Hammasini ko'rsatish...
Ғайбни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди (ҳикоя) Шайх Муҳаммад Қосим Нанутвий раҳматуллоҳи алайҳ бир гуруҳ инсонлар билан бир иморат томонга юриб бораётган эдилар. Бироз масофа қолганда, улардан бири: «Авлиёларнинг кашфлари гоҳида ўз вақтидан кечикади, лекин пайғамбарларнинг хабарлари ундай эмас. Авлиёларнинг кашфлари хато бўлиши ҳам мумкинми?» деб савол берибди. Шунда Шайх ундан: «Олдимиздаги анави иморат нима?» деб сўрабди. У: «Қамоқхона», деб жавоб берибди. Шайх: «Қамоқхона экани эҳтимолми ёки аниқми?» дебди. Сўровчи: «Ҳеч шак-шубҳасиз, у қамоқхона», дебди. Шайх: «Шу ердан қамоқхонагача қанча масофа бор?» дебди. У одам: «Юз қадамлар чиқади», дебди. Шайх: «Юз қадам ўрнига тўқсон беш қадам ёки бир юз беш қадам чиқиши ҳам мумкинми? деб сўрабди. У: «Ҳа, албатта, бу аниқ ишонч эмас, катта эҳтимол, холос», дебди. Шунда Шайх: «Авлиёларнинг кашфларида ҳам худди шундай хато эҳтимоли бўлади, зеро, улар уни узоқдан кўрадилар», дебди. Улар қамоқхона эшиги олдига бориб, икки қадам берида тўхташибди. Шунда Шайх яна: «Бу иморат нима?» деб сўрабди. Сўровчи: «Қамоқхона», деб жавоб берибди. Шайх: «Сиз билан қамоқхона орасида қанча масофа бор?» деб сўрабди. У: «Икки қадам бор», деб жавоб берибди. Шайх: «Икки қадам ўрнига уч ёки бир қадам ҳам бўлиши мумкинми?» деб сўрабди. У: «Йўқ» деб жавоб берибди. Шунда Шайх: «Пайғамбарларнинг кашфлари ҳолати шундай бўлади, улар ҳақиқатни яқиндан кўрадилар», деган экан. Савоб умидида яқинларингизга улашинг! @Haniyf_uz
Hammasini ko'rsatish...
Иймондаги етти фарзнинг бешинчиси?Anonymous voting
  • Фаришталарга иймон келтириш
  • Муқаддас китобларга иймон келтириш
  • Қиёмат кунига иймон келтириш
  • Энди билиб оламан
0 votes
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига келиб:  "Эй Аллоҳнинг Расули!  .....  унга Рабби азза ва жалладан ва мендан салом айтинг",  у зот ким эди? Anonymous voting
  • Фотима розияллоҳу анҳо
  • Оиша розияллоҳу анҳо
  • Хадича розияллоҳу анҳо
  • Энди билиб оламан
0 votes
Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дан илк бор Қуръони каримни эшитган ким эди? Anonymous voting
  • Абу Бакр розияллоҳу анҳу
  • Хадича розияллоҳу анҳо
  • Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
  • Энди билиб оламан
0 votes
Ўлим ўзидан олдинги нарсадан енгилроқ Суфён ибн Уяйна ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳақида шундай дейди: "Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бирортасига таъзия билдирса, шундай дер эди: "Сабр-қаноат билан мусибат бўлмайди (яъни, ҳар қандай мусибат, синовлар ҳам сабр-қанот ва овуниш билан енгилади), ожизлик билан ҳеч бир фойда ҳосил бўлмайди. Мўмин банда учун ҳаёт ташвишларидан кўра ўлим енгилроқ, ўлимдан кейинги ҳаёт ташвишларидан кўра ўлим енгилроқ, ўлимдан кейинги ҳаёт эса бундан ҳам енгилроқдир. (Бирор мусибат етганда) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айрилганимизни эсланг, шунда мусибатингиз кичраяди. Аллоҳ таоло ажрингизни кўпайтириб берсин". «Сарвари коинот алайҳиссалом ва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан. Савоб умидида яқинларингизга улашинг! @Haniyf_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (5) Қиёмат кунидаги даҳшатлар туфайли банда ниҳоятда машаққатда қолади. Одам: «Ё Роббим, менга дўзах олови билан бўлса ҳам роҳат бер. Бу ҳолатимдан дўзах оловига юборганинг яхши», деб юборади. Ҳолбуки у дўзахдаги шиддатли азобларни яхши билиб туради. У куннинг миқдори эллик йилдир, лекин у мўминларда енгил кечади, ҳатто фарз намозидан ҳам осон бўлади. Сўнг бу умматнинг фақир-мискинларига нидо қилинади, улар ўринларидан турадилар. Уларга: «Қандай амал қилгансиз?» дейилади. Улар: «Эй Роббимиз, бизларни синадинг, биз сабр қилдик, молу давлатни, султонликни биздан бошқаларга бердинг», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Тўғри айтдингиз», дейди. Сўнг улар бошқалардан олдин жаннатга кирадилар. Бой ва султонларга эса қаттиқроқ ҳисоб-китоб бўлади. У кунда: «Мўминлар қаерда?» дейилади. Улар учун нурдан бўлган курсилар қўйилади, устларидан булутлар соя солиб туради. У кун мўминлар учун бир соатдан ҳам қисқароқ туюлади» (Имом Табароний ривояти). Савоб умидида яқинларингизга улашинг! @Haniyf_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
ҲЕЧ НАРСА БЕҲИКМАТ ЭМАС Шайх Эдабали айтади: «Қарға ва тўти хунук яратилган эди. Тўти хунуклигига эътироз қилди ва гўзал шаклга эга бўлди. Қарға Яратганнинг тақдирига рози бўлади ва ўз ҳолида қолди. Бугун тўти қафасда, қарға эса эркин ҳолда учиб юрибди. Қиссадан ҳисса: Аллоҳ хоҳлаган ҳар бир иш замирида улкан ҳикмат мужассам. Шундай экан, ҳеч қачон Яратганга қарши бормайлик». Савоб умидида яқинларингизга улашинг! @Haniyf_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Савоб умидида яқинларингизга улашинг! @Haniyf_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  набираси қаерда шаҳид бўлган? Anonymous voting
  • Карбалода
  • Ҳижозда
  • Тоифда
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 2
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.