cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Navoiyliklar.uz | Расмий

🪩 Navoiyliklar.uz сайтининг расмий Telegram канали ⚡️Фақат расмий маълумотлар, энг сўнгги тезкор ва долзарб янгиликлар! Instagram: https://www.instagram.com/navoiyliklar.uzb Facebook: https://www.facebook.com/navoiyliklar.uzb Реклама: @NAVOIYADMIN

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
48 250
Obunachilar
-15724 soatlar
-9667 kunlar
-9 22230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Аппарат йиғилишида асосий масалалардан ташқари вилоят таркибий тузилмаларидан бирида янги тайинлов амалга оширилганлиги бўйича маълумот берилди. Унга кўра, Рашидов Алишер Абдуразоқович - Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Рашидов Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. Instagram | facebook | telegram | Web-site |
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
‼️Навоийда болалар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди    Батафсил: 👈🏻 Instagram | facebook | Telegram | Web-site |
Hammasini ko'rsatish...
Навоий вилоятида 1 ойда 77% истемолчи 200kw дан кам электр энергияси сарфлар экан. Instagram | facebook | Telegram | Web-site |
Hammasini ko'rsatish...
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ДХХ КУБОГИГА СТАРТ БEРИЛДИ ⚽️ Навоий шаҳридаги "Суғдиёна" ўйингоҳида ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича анъанавий "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" Навоий шаҳар босқичи мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 🏆Рамзий маънодаги мусобақаларнинг очилиш маросимида дастлаб Навоий вилояти ҳокими ўринбосари сўзга чиқиб, мусобақани очиқ дeб эълон қилди ва иштирокчиларни табриклаб, бўлиб ўтадиган мусобақаларда барчага омад тилади. Тадбирда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари, ДХХ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи, Ёшлар ишлари агeнтлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи иштирок этди. Мазкур мусобақа Навоий вилояти ҳокимлиги, ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Instagram | facebook | Telegram | Web-site |
Hammasini ko'rsatish...
👍 3 1
#Тайинлов Муртозаев Жасур Яҳёевич Навоий вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ж.Муртозаев 1991 йилда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. Маълумоти - олий, 2015 йилда Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Ж.Муртозаев Навоий вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган. Instagram | facebook | Telegram | Web-site |
Hammasini ko'rsatish...
#ТАЙИНЛОВ Навоий вилояти ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи лавозимига Намозов Шероз Азамат ўғли тайинланди. Ш.Намозов 1993 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. 2017 йилдан бери вилоят ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият юритган. Тайинловга қадар, Навоий вилояти ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган. Instagram | facebook | Telegram | Web-site |
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов раҳбарлигида ҳоким соати йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан ижро интизомини мустаҳкамлаш, Сайхунобод тажрибасини ҳудудларда жорий этиш, маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган ишлар, муаммоли кредитларни сўндириш бўйича тижорат банклари, мажбурий ижро бюроси, сектор раҳбарлари туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан олиб борилаётган ишлар, ичимлик суви истеъмолидан ҳосил бўлган дебитор қарздорликни кескин қисқартириш бўйича кўрилаётган чоралар, вилоятда яширин иқтисодиётни қисқартириш ва фойдаланилмаётган захираларни ишга солиш орқали бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш юзасидан қилинаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар каби масалалар ўрин олди. Instagram | facebook | Telegram | Web-site |
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
❤️Ёшлар марказида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг бир гуруҳ ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ёшларнинг кредит олиш, уй-жой хариди учун субсидия ажратиш, ишга жойлашиш каби муаммо ва таклифлари тингланиб, уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга тeгишли топшириқ ва вазифалар юкланди. Instagram | facebook | Telegram | Web-site |
Hammasini ko'rsatish...
📈#СТАТИСТИКА Навоий вилоятининг МДҲ мамлакатлари билан умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 📊 2024 йил январь-февраль ойларида Навоий вилоятининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси энг юқори ҳажмлари Россия (12,7 %), Қозоғистон (3,4 %) ҳамда Қирғизистон (1,0 %) давлатлари билан қайд этилди. Instagram | Facebook | Telegram | Web-site |
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
📹#ФОТОРЕПОРТAЖ Вилоят ҳокими Нормат Турсунов раислигида ўтган аппарат йиғилиши фотолавҳалари Instagram | Facebook | Telegram | web-Site |
Hammasini ko'rsatish...
👍 1