cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

Reklama postlari
6 066
Obunachilar
-724 soatlar
-247 kunlar
-15530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг янги намунадаги расмий рамзи Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг янги расмий рамзи тасдиқланди. Расмий рамз ҳозирга қадар амалда бўлган МСК эмблемаси ўрнига жорий этилди. 🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) | Русский | English Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий сайлов комиссияси мажлиси тўғрисида ахборот Жорий йил 2 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган 2023 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, сайловлар жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси таҳлили асосида ишлаб чиқилган Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тасдиқлашга оид масалалар кўриб чиқилди. 🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, инсон қадрини янада юксалтиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда Ватан ва халқ ишига доим тайёр ғайрат-шижоатли, фаол ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда. Бу юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг орзу-интилишлари рўёбга чиқиши учун зарур шароитларни яратиш борасида кўрсатилаётган доимий ғамхўрликнинг амалдаги ёрқин самараларидандир. Ватанимизда 30 июнь – Ёшлар куни сифатида кенг нишонлаб келинаётганида ҳам ана шундай улкан эътибор мужассам. Ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлаш борасидаги ташкилий ва ҳуқуқий асослар тобора мустаҳкамланмоқда. Янгиланган Конституциямизда алоҳида бир боб «Оила, болалар ва ёшлар» деб номлангани бунинг ёрқин далилидир. Яратилаётган ана шундай кенг шароит ва улкан имкониятлар натижасида гражданлик позицияси ва фаоллиги тобора юксалаётган, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаётган, халқаро майдонда рақобатга кириша оладиган ёшларимиз сафи кенгайиб бораётгани халқимизни беҳад қувонтирмоқда. Келажагимиз эгалари бўлган азиз ёшларимизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ байрам, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омадлар тилаймиз. 🗳 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаеванинг Мўғулистондаги парламент сайловларини халқаро кузатуви доирасидаги учрашувлари юзасидан фоторепортаж 🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
🇺🇿 🇲🇳 Марказий сайлов комиссияси вакиллари Мўғулистондаги парламeнт сайловлари кузатувида иштирок этмоқда Бугун, 28 июнь куни Мўғулистон Давлат Буюк Хурали (парламенти) депутатлари сайлови бўйича овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда. 🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
🇺🇿 🇲🇳 Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси Мўғулистонда парламент сайловларини халқаро кузатувида иштирок этмоқда Мўғулистон Бош сайлов комиссиясининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З. Низамходжаев бошчилигидаги делегация Мўғулистон Буюк Давлат Хурали (парламент)га сайловларнинг халқаро кузатувида иштирок этиш учун Улан-Батор шаҳрига ташриф буюрди. 🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
✒️ 27 ИЮНЬ — МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ Бугун мамлакатимизда  27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Бу айём нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўлаётган миллионлаб муштарийлар, тингловчи ва томошабинлар, бутун жамиятимиз учун ҳам қадрлидир. Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида ўз ишининг устаси бўлган  заҳматкаш журналистлар,  барча оммавий ахборот воситалари ходимларининг машаққатли меҳнати юксак қадр топмоқда. Оммавий ахборот воситаларининг сайлов ва референдумлар жараёнларини кенг ва холис ёритиш, сайловга оид қонунчиликни аҳоли ўртасида фаол тарғиб қилиш, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни халқаро демократик тамойиллар асосида ўтказиш билан боғлиқ ишлардаги камарбасталиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда.   Ушбу шукуҳли кунларда мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимларини, юртимиздаги барча ижод аҳлини ушбу ажойиб байрам билан самимий табриклаймиз. Уларнинг эл-юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган қизғин фаолияти ва ижодий изланишларида улкан муваффақиятлар, ўзларига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омадлар тилаймиз. 🗳 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Шу кунларда бутун мусулмон оламида бўлгани каби мустақил мамлакатимизда ҳам муборак Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда. Барча юртдошларимизни ана шу муқаддас айём билан самимий табриклаймиз. Юртимизда миллий ва диний қадриятларимизни ривожлантириш, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида улуғвор ишлар амалга оширилмоқда. Аввало, ана шундай буюк ўзгаришлар учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз. Ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширади. Халқимизнинг қадимий ва бетакрор байрамларидан бири бўлган муборак Қурбон ҳайитининг замирида инсон қадрига улкан эҳтиром, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этишдек эзгу амаллар мужассам. Муқаддас китобларимизда дарж этилганидек, бу фоний дунёда инсондан қоладиган энг савобли амал – яхшиликдир. Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин! Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! 🗳 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
МСК вaкиллaри ЕХҲТ миллий озчиликлaр бўйича Олий комиссари иштирокидaги дaврa сухбатида қатнашдилар Жорий йилнинг 4 июнь куни МСК аъзоси Г. Рахимова ва МСК Котибияти бўлими бошлиғи А. Адхамов “Миллий озчилик вакилларининг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда самарали иштироки бўйича Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссарининг тавсиялари: амалий жиҳатлари ва илғор тажрибалари” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этдилар. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ва ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари (МООК) билан биргаликда ташкил этилди. 🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
01:08
Video unavailableShow in Telegram
ЕХҲТ ДИИҲБнинг эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюрди Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
28.05.2024 OSCE.mp415.64 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.