cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Маҳмуджон домла 🌙

taklif murojaat uchun 992975257 @Muttaqiin_bot. Admin Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
421
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Охиратга таёргарлик ..Мeн сизга  ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ э’тибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан... Қабр қўрқинчли... албатта солиҳ бўлмаганлар учун Мeн бу ҳақда ўйладим , мeн ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман. 100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан... Тасаввур қилганмисиз???   Шундай қилиб, мeн шундай бошладим ... Мeн ўламан..ва мeнинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи..Бу қабрга мeбeл кeрак бўлади .. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга  у ерда мeни ёлғизлигимда  кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим... Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ..Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини  бошладим... Тасбеҳ айтарканман Гўёки Қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбeҳлар билан тўлдираман... Мана мeнинг бошимдан камида 300 та Қуръон ҳатми бор ... Мен ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан... Ҳамма мени ташлаб уйга қайтади... ёлғиз қоламан балки миллион йил.. Шундай қилиб, менга нур ва дараҳтлар кeрак ва мeнинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши кeрак ... Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳиҳил алиййил азиим), зикр, Қур’он, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим келади ва бизнинг суҳбатимизга  қўшилади.  ..ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт.... Мен у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч кeлганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан, Аллоҳ учун қилган ҳеч нарсам йўқ ва мени ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик  ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳеч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?... Бугун сизга маслаҳатим... . Қабрингизни банк қилинг... унга  сармоянгизни қўйинг... Ибодатларингизга қаттиқ э’тибор Беринг . Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам  менга раҳмат айтасиз. У ерга  дунёдан кўра кўпроқ e’тибор қаратинг. Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб,еб -ичиб ,ухлаб, ҳурсандчиликлар қилиб юрасиз, Ва сизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз... Қабр остида шундай бўлсачи, .... Шунинг учун ҳар бир тасбеҳга  яхши э’тибор бeринг. Ва унга айтинг  мендан олдин у eрга... қабримга бориб тургин... Биз учрашамиз ва сен мeнга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан.... Қ. Махмуд
Hammasini ko'rsatish...
😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди: Менга куёвинг билан ўрталарингда бўлган жанжалларни айтма. Қизи ҳайрон бўлди : Нега? Ота жавоб берди: Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, йўқ. Qiziq nima uchun ota kechirmidi? @Sahobalarr_hayotii
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй Мусо, ўзингизни эҳтиёт қилинг!” Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар: “Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан” Аллоҳ таоло жавоб қилади: “Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!” Кўрдингизми, биродарлар, муқаддас Таврот китоби нозил бўлган, Аллоҳ билан тўғридан-тўғри суҳбатлаша олган Мусо алайҳиссаломдек зот ҳам оналарининг дуоларига муҳтож эканлар. Сизу биз ким бўлибмиз!? Хулоса: Ота-оналаримизнинг дуосини олайлик! ꯭🥀꯭ꦿꦷ꯭꙰💔꯭꯭ 𝑸𝑨𝑳𝑩 𝑮𝑨𝑽𝑯𝑨𝑹𝑰 💔꯭ꦿꦷ꯭꙰🍃꯭꯭
Hammasini ko'rsatish...
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @Sahobalarr_hayotii
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
АЗИЗЛАР ЯНГИ 1446 ХИЖРИЙ ЙИЛ ВА МУХАРРАМ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН @Sahobalarr_hayotii
Hammasini ko'rsatish...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
#Тезкор #Тарқатинг 🌙 Ҳижрий янги 1446-йил кириб келди. 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади. Кириб келган янги хижрий йиллар барчага муборак бўлсин. Ислом оламида янги йил кириб келди.. Яқинларни биринчилардан бўлиб хабардор қилинг.. ☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг. 👇👇👇👇👇👇👇 @Oqmasjid_uz
Hammasini ko'rsatish...
1.38 MB
Photo unavailableShow in Telegram
👍 1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Расулуллоҳ ‎ﷺни яхши кўрасизми? Уламолар айтишадики Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг қанчалик чин эканлигига куйидаги ўн иш далолат қилади. • Ҳаётлик чоғларида У зотга ёрдам бериш ва вафотларидан кейин суннатларига амал қилиш; • • Буйруқларига бўйсуниш; • • У зотнинг суннатларига амал этмаслик, муҳаббат қилмаслик ила гуноҳкор бўлиб қолишдан эхтиёт бўлиш; • • Кўп салавот йўллаш; • • Суннатларига бошқаларни тарғиб этиш; • • Бидъат хурофотлардан ўзини олиб қочиш; • • Саҳоба ва аҳли байтни яхши кўриш; • • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан зийнатланиш; • • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишда хаддан ошмаслик. СИЗ 🫵 хам у зотни яхши кўрасизми?
Hammasini ko'rsatish...
IMG_6285.MOV5.24 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#ХУШХАБАР 5 - Олий даргох • Имом Термизий номидаги Ислом институти гувоҳномаси рўйхатдан ўтказилди! • Ушбу хайрли илм маскани то қиёматга қадар садақаи жория бўлиб қолсин! • Илмий масканнинг очилишига сабабчи бўлган барча инсонлар ушбу садақаи жориядан насибадор бўлишсин! • Омин! https://t.me/Mulla_Olim_jomesi
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Буни биласизми? 1. Инсон организми бир фоиз миқдорда сув йўқотганда, инсон кучли чанқашни ҳис қилади. 2. Кунига 8 соатдан кам ухлаш организмни тез қаришига олиб келади. 3. Одам организмидаги энг оғир ички аъзо бу жигар бўлиб, у тахминан 1,5 килограммдир. 4. Тиш кариеси дунёда энг кўп тарқалган инфекция касаллигидир. 5. Одам олтмиш ёшдан кейин таъм сезиш қобилиятини 50 фоизини йўқотади. 6. Қон таркибидаги лейкоцитлар 2-4 кун яшайди, эритроцитлар эса 3-4 ой яшайди. 7. Агар инсон мияси компьютер бўлганида, бир сонияда 38 минг триллион операция бажариши мумкин бўларди. Ҳозирги кундаги энг замонавий компьютер бу Blue Gene бўлиб, у юқорида айтилган кўрсатгични фақатгина 0.002 фоизини бажара олади. 8. Инсон юзи қизарганида, ошқозон шиллиқ қавати ҳам қизаради. 9. Инсон кимнидир ёқтириб, чин юракдан севиб қолганда, унинг мияси нейромедиатор ва гармонлардан ташкил топган коктейл ишлаб чиқара бошлайди. Бу юракни тез уришига, иштаҳа ва уйқуни йўқолишига ҳамда кучли безовталикка олиб келади. 10. Инсон ва банан ДНКси 50 фоизга бир-бирига ўхшаш. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Hammasini ko'rsatish...
Xatib.uz

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

👍 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.