cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Yulduzlar . Ibratli hikoyalar va qissalar

Солнце-тоже звезда💫💫💫

Ko'proq ko'rsatish
Tojikiston7 395Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
209
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

риб ташла, болани нима қиламиз, ўзимиз хали боламиз- ку!» деб дағдаға қилганларида озми-кўп сезган эди... Бу- ларни у туғруҳхонада қийналиб, эрини оч-нахор, илҳақ бўлиб кути-и-иб ётганларида, Шамсиддин эса бирор марта ҳам орқасидан сўроқлаб бормаганида сезгандай эди. Буларни у палатада ётган ҳамхоналарининг эрлари гулда- ста-ю совға-саломлар кўтариб боришиб, хотинларини ва гўдакларини авайлаб -эъзозлаб енгил автом машиналарда олиб кетишганларини томоша қилганида сезган эди. Бу- ларни у туғруқхонада бечораҳол холатда тўлғаниб ётга- нида атрофида юрган врачу ҳамшираларнинг «Сизнинг эрингиз қачон келади?» дея кесатиқли саволлар бериб, таъ- мали кўз қарашлари билан юрагини эзиб-эзиб юборганла- рида ҳам сезганди. Бироқ Гулсара буларнинг ҳаммасига шу пайтгача тишини-тишига қўйиб бардош бериб келаёт- ган эди. Энди бўлса сабр косаси тўлди, дил яраси газак олди, ўксик қалби нотинч, юраги эса аллақандай ваҳима- ли тарзда сиқилмоқда эди. Гулсара ўзининг бу холатини ёнида ухлаётган онасига ва сингилларига билдириб қўйишдан қўрқиб тез-тез уларга кўз қирини ташлаб қўяр, айниқса онаси у ёнидан бу ёнига ағдарилганида эса «Сезиб ётибдимикан?..» деб хадиксирар ва ўзини гўё қотиб ухлаётгандек тутиш га харакат қиларди. Бузилган иморатни ундан-да чиройли қилиб қайта қуриш мумкиндир, бироқ чил-чил синган шишани қайта бутунлаб бўлмас. Гулсаранинг ҳаётини қайси бирига ўхшатса бўла- ди? Унинг хаётини қайта тиклаб бўлармикан?! Гулсаранинг ўзи асраши зарур бўлган хаёти билиб-бил- май, разилона равишда топталди. Турмуш қурмай фарзанд кўрди. Тўй, гўшанга кўрмай, келинликнинг оппоқ либоси- ни киймай, ота-онаси ва эл-юрт дуосини олмай дуч келган жойда Шамсиддин билан учрашиб юрди. Оила деган му- қаддас тушунчага иснод келтирди. Удумларни менсимади... Пинҳона учрашувлар, аслини олганда бир пулга қиммат бўлган ўткинчи кайфу сафолар бошини айлантириб, кўзлари- ни кўр, қулоқларини кар қилди. Қалбига эса қулоқ тутади. Бун- га ким айбдор?.. Нега бошқа қанчадан-қанча қиздар бундайин уятли, номақбул йўлдан ўэларини тийиб юришибди? Улар ўҳиш- ларини ўқишиб, вақти соати келганда рисоладагидек оила қури- шаётган, ота-оналарининг барча орзу-ҳавасларини жойига қўйишиб, ўз бахтларини топиб кегишаётган бир пайтда Гулса- ра бу қабиҳона йўлга қандай қилиб кириб қолди? Хўш, ким уни зўрлаб, шу йўлга кирсанг хам кирасан, кир- масанг ҳам кирасан деб мажбур этди?.. Тўғрисини айтган- да, ҳеч ким! Бундан кейинги тақдири қандай бўлишини эса Гулсаранинг ўзиям билмайди. Ҳали бошидан не-не қийин- чиликлар ўтишини тасаввур ҳам этолмайди. Зеро у қилган хато — қиз бола учун дунёдаги барча хатоликларнинг дахшатлиси эди. Йигит киши «Сени севаман!.. Сенсиз яшолмайман!..» деса бас, қиз бола дегани бу сўзларга лаққа ишониб, ўзининг хону-монини, ор-номусини бахшида этиб кетавериши керак- миди?.. Нега Гулсара ўз бахти-саодатини, ор-номусини, ўз кела- жагини, қолаверса, қизлик иффати-ю, аёллик ғурурини, бир умрлик бахтини қаттиқ туриб ҳимоя қилмади, қилолмади?.. Шамсиддиннинг хаддан зиёд келишган қомати, қора кўзларию ширин сўзларига ёки хар учрашганда тақдим этадиган совға-саломларига учдими?.. Нима бўлди? Нега Гул- сара бунчалик паст кетди? Нега ўзининг аёллик шаънини, шавкатини шунчалар хор қилди?.. Гулсара ана шундай изтиробли туйғулар ва ўйлар огуши- да бедор ётиб-ётиб, тонгга яқин ухлаб қолди. Ҳалима хола ўз одатига кўpa тонг бўзармай уйгониб, ав- вал ёнида ётган Гулсарага, кейин ундан нарида ухлаётган қизларига разм солди. Улар қимир этмай ухлашарди. «Сингилларини уйғот- сам , Гулсара ҳам уйғониб кетар, яхшиси индамаёқ қўяй», деб ўйлади-да, Ҳалима хола секин ўрнидан туриб ташқарига чиқди. Сал ўтмай Гулсаранинг сингиллариям бирин-кетин ўрин- ларидан туриб кетишди. Хонада Гулсаранинг ёлгиз ўзи қол-
Hammasini ko'rsatish...
ди... Ҳ озир ҳам ойисидай бўлиб қолган Роҳила опасидан узр сўраб, кўнглини бироз ёзиш учун ховли ўртасидаги ранг-баранг тусда кўкка кўтарилиб, сўнг шаршарадай па- стга отилиб тушаётган фаввора сувлари олдига борди-да, ўриндиқлардан бирига оҳиста ўтирди. Оқила хаёл дарёсига чўмгани холда ичида нола қилиб ёлвора бошлади: «Эй, художон! Дунёда ҳеч бир бола етим- лик кўрмасин!.. Ҳеч бир ота-она ўз ф арзандини болалар уйига қолдириб кетмасин!.. Эй художон! Ш у ноламни, шу илтижойимни қабул қил. Бола кўраётган оналарнинг кўнглига меҳр-муҳаббат нурларини абадий ўчмас қилиб бер...» Оқила болалар уйига ҳар бир янги бола келганида, ал- батта, унинг бу ерда қандай пайдо бўлиб қолганини суриш- тирарди. Шундан сўнг эса фаввора олдига келиб худди шу йўсинда худога ёлвориб дилдан нола қилар эди. Бугун ҳам шундай бўлди... Фавворадан отилиб тушаётган сон-саноксиз сув томчи- лари қизалоқнинг атрофидаги чироқлар ёғдусида етти хил рангда товланар, фавворанинг ўзи эса пичирлаб «Буни бири кам дунё дейдилар, қизим!» деётгандай эди. Оқила анча пайтгача ўз хаёллари ва туйғулари исканжаси- дан чиқолмай ўтирди. Сўнг бағри юлдузларга тўлаётган осмондаги бири нурли, бири нурсиз юлдузларга узоқ тер- мулди. Осмоннинг бир бурчидаги мўлтираб турган ярим ойга анча вақт қараб ўтирди. Шу дамда унинг мургак дили- да бири-биридан мураккаб саволлар ғужғон ўйнарди: «Нега барча юлдузлар бирдай нурли ва ёруғ эмас?.. Нега кўплаб юлдузлар тўда-тўда бўлишади-ю, айрим лари ёлғиз яшаёт- ган одамлардай ҳар жой-хар жойда туришади?.. Нега ой бирда тўлиқ, бирда ярим-а?..» Ғулғула Гулсара йўлдан хориб келиш ига қарамасдан кечаси би- лан ухлолмай чиқди. Энди ухлай деганида кўз олдида зор- зор йиғлаётган Меҳриддини пайдо бўларди. Чакалоғини ўйлаган сайин Гулсаранинг юрагини нимадир кемираётган- дай бўлар, икки-уч кундан бери боласи эммаган кўкракла- ри тўлишиб, ундан баъзида сизиллаб сут томчилар, баъзан эса ш у кўкракларида пайдо бўлган кучли оғриқ безовта қиларди. "'уларнинг таъсирида жувон ўзини анча нохуш се- зар, ўксиб-ўксиб, тўйиб-тўйиб йиғлагиси келар, аёл бўлиб дунёга келганидан нафратланар, гоҳ ўзини, гоҳ уни шу кўйларга тушишига бирдан-бир сабабчи бўлган йигит, кўз очиб кўргани — Шамсиддинни қарғар , ўзининг тақдиридан нолир, тубсиз аччиҳ хаёллар тизгинидан қутулишнинг чорасини тополмай зорланар. Зириллаётган юрагини ғижим- лаб чуқур-чуқур «уҳ» тортар, борган сайин устига янада зал- ворли ва оғир юкларни ортар, шунда ўзини шу беадад юк- ларнинг остида нажотсиз қолиб кетаётгандай сезиб нафаси қисилар, айни пайтда бедаво ночорликдан қутулишнинг энг тўғри йўлини хаёлан бетиним излар, гўёки топган чорала- ри эса уни сароб сингари алдаб кетаверарди... Гулсара ҳаётда қаттиқ алданди. Иккала кўзи очиқ холда, иккала оёғи бутун холда ногахон суриниб йиқилди. Й иқилганда ҳам жуда ёмон йиқилди. Бу йиқилишидан кейин қайтиб ўрнидан туролмайдиган ҳол- га тушди. Ўзининг назарида бу йиқилишдан пешонаси ёрил- ди, юз-кўзлари лат еди, қулоқлари том битди, юраги дарз кетиб хувиллаб қолди, қўл ва осқлари шолдан баттар бўлди, руҳияти синди, бутун вужуди кар ва карахтлик балосига йўлиқди. Буларни Гулсара шу бугун, шу топда, шашқатор оққан кўз ёшлари томавериб, хўл бўлган қизил бахмал ёстиғидан бошини кўтараётганида сезди. Буларни у намиққан кўкракларига ёпишган кўйлагини ушлаб кўраётганида сез- ди. Буларни у қафасдан чиқиш учун жон-ж аҳди билан ури- наётган, лекин қутулиб кетишнинг йўлларини тополмай жон ҳолатда типирчилаётган нотавон қушдай нотекис ураётган юрагини қўш қўллаб тутамлаганида сезди. Буларни у, аслини олганда, гўдагини болалар уйида қолдириб қочиб чиққан ўша машъум дақиқалардан бери хис этиб келмоқ- да эди. Буларни у Шамсиддиннинг «Ёрингман!» деб алдаб, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирганида, ҳомиладор бўлиб қолганина хис этганида эса эр бўлмишининг «Болани олди-
Hammasini ko'rsatish...
ди. Қўшни хонада мусиқа товуши эшитилиши билан Гулса- ра ҳам ўрнидан турди. Юз-кўзларини сийпалаб кўриб қовоқ- ларининг бироз шишганини хам сезди. Кайфияти бўлмаса ҳам кўрпа-тўшакларини тахмонга йигиб қўйди. Ювиниб келгач, тошойна олдига ўтириб сочларини таради, юз-кўзла- рига сумкачасидан у-бу нарса олиб бўяб-бежаган бўлди. Бу орада уни Ботирали чойга чақириб кетди. Эрталабки нонушта тугаб, қизлар дастурхон йигишти- ришга турганлари маҳал Тешабой ота рафиқасига қараб: — Онаси, Г улсаранинг бироз тоби йўққа ўхшайди, — деб қолди паст овозда. — Рангида ранг йўқ. Ўзинг бирга олиб бориб Санобарга бир кўрсатиб кел. Ундан кейин жавобини менга айтарсан. Мен ишга борай... Ҳалима хола дарров чолининг сўзини маъқуллади: — Ўзим ҳам шуни ўйлаб туриб эдим. Ботирали молларга қараш бўйича ишга кетаётган бобо- сидан етарли кўрсатма олгач, чопқиллаб ташқарига отил- ди. Қизлар мактабга кетишди. ' Уйда Гулсара онаси билан ёлғиз ўзи қолди. — Ўтир-чи, қизим, — деди Ҳалима хола. Гулсара чойнак-пиёлаларни токчага олиб қўйди-да, юра- ги дукиллаб урган ҳолда бирдан жиддий тортган онасининг ёнидаги юпқа майда қизил гулли кўрпачага ўтирди. Ҳалима хола қизининг юзига синчков тикилиб тургач, гапни узоқ- дан бошлади: — Уйга келмай қўйганинггаям етти-саккиз ой бўлди-ёв, қизим. Ўқишларинг ҳам жа оғирми, дейман. Икки-уч ойда бир хат ёзсанг ёзасан, бўлмаса йўқ. Почтадан аканг ҳар ойда 30 сўм юбориб турибман деб эди. Шуларни олиб ту- рибсанми, ишҳилиб?.. О танг хам сезибди, рангингда ранг йўқ. Авваллари юзинг қип-қизил олмадай бўлиб юрарди. Бу келишингда рангинг сарғайиб, аллатарз бўлиб кетиб- ди. Бетоб бўлиб касалхонага ётиб чиқдингмиё?.. Нима бўлди сенга, қизим? Ё бирор жойинг қаттиқ оғриб юриб- дими? Худди олти ойдан бери касал бўлган одамга ўхшай- сан. Эрталабки овқатланишингга қарадим . Иштаҳанг ҳам йўқ... Кейин юз-кўзларингни кўпам билиб-билмай бежай- вермагин. Шунинг таъсирими, ойнага бориб бир қарагин, юзингни озгина доғ босибди... Нима қиласан ш у сабил қолгур бўёқ-мўёқларни. Шуларсиз ҳам юзи-кўзинг бип-би- нойи-ку, қизим!.. Гулсара онасининг дашномли сўзларини тинглаб ўтирар- кан, ran орасида берилган ҳар бир танбехнинг қалбига ўқдек қадалаётганини хис этгани сайин ўзини янада ич-ичидан қарғар ва ўз гунохининг нақадар оғир эканлигини яна бир бор ҳис этиб, пинҳона эзилар эди. Бор хақиқатни айтишга эса Гулсаранинг юраги дов бермасди. Шу сабаб онасининг олдида бош эгиб туришдан бошқа чораси ҳам йўқ эди. Минг хил изтиробли-армонли ўйларга ғарқ Гулсаранинг юзи алам ва қўрқувдан бир зумга титраб кетди. Ҳалима хола қизининг ю зида содир бўлаётган ўзгариш- ларни, айниқса Гулсаранинг ўйчан холатини ё бетоблик аломати, ё аёл-қизларгагина хос бўлган танадаги ўзгариш- лар таъсиридан деб ўйлаб, дилидаги ҳадикли тахминлари- ни шуларга йўйди. — Айтганларингиз тўғри, онажон, — дея ниҳоят ўзини бироз қўлга олиб сўзлай бошлади Гулсара йўталгиси кел- маса ҳам бир-икки йўталиб олгандан кейин, — кейинги пай- тда ўқиш қийинлашди, имтиҳон-зачётлар кўпайиб қолди. Оз қолди, бу йил ўқишни битираман, онажон. Акамнинг юборган пулларини бўлса ойма-ой олиб турибман. Шунча яхши- ликлар қилаётган акамга хам минг раҳмат!.. Сўнгги пайт- ларда бироз тобим қочиб қолгани ҳам рост. Сизларни безовта қилмайин деб бу ҳақда хатларимда ёзм аган эдим. Шахарлик курсдош дугоналаримга эргашиб юз-кўзларим- ни бўяшга ўрганиб қолганим хам бор ran. Энди билаяпман, буларнинг кўплари одамнинг юзига доғ-дуғ тушираркан. Бундан кейин бундай қилмайман. Буни ўзим ҳам яқинда се- зиб қолдим, онажон. Қизидан бу гапларни эшитган Ҳ алима холанинг хижил бўлаёзган кўнгли бироз хотиржам тортди. Ўз навбатида Г ул- саранинг хам дилини қоплаб турган вахм булути анчагина сийраклашгандай бўлди. Давоми бор. Ҳикояни калит сўзи 👇👇 #ГуноҳХикоя
Hammasini ko'rsatish...
қисқа-қисқа жавоб қайтараркан, дилидаги оналик мехри жўшиб, тўлқинланиб кетди. Тарбиячи болаларнинг хар би- рининг пешонасидан ўпиб қўяркан: — Айланай сизлардай синчков ва укаларига меҳрибон чироқларимдан! — деди ҳаяжон билан. — Шундай қилиб укачаларинг яна биттага кўпайди. У ҳозир ухлаяпти. Сиз- ларга уни эртага кўрсатаман. Энди боринглар, ўйнанглар. Ўта мураккаб ҳаёт йўлларининг ўнқир-чўнқирларидан бутунлай хабарсиз бўлган, беғубор қалблари биллурдай соф, гавхардай тоза, булоқ сувларидай тиниқ бу болалар ўз уй- ларида ўз оналари уларга укача туғиб берганидай чин дил- лари дан севинишиб «Ура! У ра!... Укачамиз яна биттага кўпайди!» деганларича қийқиришиб, чопиб кетишди. Роҳила опа уларнинг орқасидан қараб қоларкан, шу топ- да қувонишини хам , йиғлашини ҳам билмасди. Опанинг кучи «уҳ» тортишга етди, холос. Роҳила опа шу дамда ўзини бироз ҳорғин сезди ва хозир- гидай мажҳул кайфиятга тушганида ҳар доим келиб ўтира- диган кекса мажнунтолнинг бағридаги суянчиқли ўриндиққа аста чўкди. Сал ўтмай опанинг ёнига ўзининг синчковлиги, ақлли- лиги, фаросатлилиги, кичикларга мехрибонлиги билан бо- лалар уйидаги барча энагаларга, ўқитувчи-ю тарбиячилар- га танилиб қолган, ёшига нисбатан бўйи ҳам, ақл-фаросати ҳам ўсган, ўзи аслида энди ўн бир ёшга қадам қўяётган Оқила исмлй қиз келиб ўтирди. Рохила опа қизалоққа саволомуз қаради: — Ойижон, сиздан бир нарсани сўрасам майлими? — деди Оқила. Роҳила опа шу топда ўзининг тушкин кайфиятини хам унутди. — Айтақол, қизим, — деди опа Оқилани багрига тортиб. Оқиланинг маҳзунлиги аввал юзлари ва кўзларида кўрин- ган бўлса, энди сўзларидаям ошкор бўла бошлади: — Бугун келган боланинг онаси ҳам роддомда ўлибди- ми, Рохила опа? — деди у яқинда келган Алижон деган бо- ланинг онасиям, қолаверса ўзининг онасиям роддомда ўлга- ни ҳақидаги эшитган узун қулоқ гапларни эслаб. Оқиланинг чин дилдан сўраётгани ва янги келган чақа- лоқ тақдирига ачинаётгани болаларча маъсумона жавдира- ган юз-кўзларидан шундоққина билиниб турарди. Роҳила опа аввалига нима дейишини билмай қолди: «Тўғрисини айтсамми ёки «Ҳа, ўлиб қопти» десаммикан?». Сўнг бесабрларча жавоб кутаётган Оқилани қучиб олди: — Эх, соддагина Оқила қизим! Дунёда нималар бўлмай- ди, дейсан. Дунёда не бир тошбагир одамлар бор. . Қизим, сенгаям бир савол. Улгайиб, балогатга етиб турмушга чиқ- санг, оилали бўлсанг ва худо бериб фарзандли бўлсанг, шу фарзандингни ўзинг тарбияламай, оналик қилмай болалар уйига ташлаб кетармидинг? Оқила бу сўзларни эшитиб, чўчиб тушди ва: — Йўғ-е, ойижон, нималар деяпсиз?! Мен сира-сира бун- дай қилмайман. Ўлсам ўларман, лекин бундай қилмайман, ойижон! — деди болаларга хос бегуборлик ва ҳаяжон би- лан. — Унда сен сўзларимга янада эътибор билан қулоқ тут, қизим. Бугунги боланинг онаси фарзандини менинг кўз ол- димда ташлаб қочиб кетди. — Нахотки? — Ҳа. шундай қилди у аёл. — Балки онаси эмасдир. Оналар бундай қилмас. — Ҳа, болам, мен хам шундай ўйлар эдим. — Нахотки дунёда боласидан безган бешафқат оналар бўлса?! — Афсуски, минг афсуски, қизим, дунёда боласидан без- ган оналар ҳам бор экан. Кўрдик, кўраяпмиз буни... — Бу ниҳоятда адолатсизлик эмасми? — Шундайликка шундайку-я, бироқ сен билан бизнинг иложимиз қанча. Буни бири кам дунё дейдилар, қизим. Яна бир етимчага кўпайишдик... Оқила қизалоқ шу топда ўзини яна бир бор ғам-алам ичи- д а қолгандай сезди. У бугун келган боланинг қисмати хам ўз тақдирига ва оиласига ўхшаган бўлса керак деб ўйлаган эди. Шу онда Оқила онаси туғруқхонада ўзини дунёга кел- тиргандан сўнг вафот этганини, отасининг эса ўғрилик қилиб қамалиб кетганини ва ўзини сўроқлаб ҳеч бир киши келмаганини, чақалоқлигидан бери шу болалар уйида яшаб келаётганини, ота-онасини соғинавериб дийдаси қотиб кет- ганини ўйлади. Бироқ «етим» сўзини эшитса кўнгли чўка-
Hammasini ko'rsatish...
Икки аёлнинг сухбатини чақалоқнинг йиғиси бузди. Ик- кала аёл ҳам бирдай сўзлашдан-эшитишдан тўхтаб, диван- нинг бир бурчида дунёни бошига кўтариб чинқира бошла- ган гудакка талпинишди. Рохила опа болага яқинроқ бўлга- ни учун биринчи бўлиб етиб борди-да: — Таги ҳўл бўлгандир, — деганча йўргакни ечиб оқ чай- шабни силкиган эди, унинг ичидан тўрт буклоғлик бир қоғозча диванга сирғалиб тушди. — Ие, бу нимаси? — деди Рохила опа қоғозчага ҳайрон бўлиб тикилганича. Қ оғозчага директор опаям қизиқиб қолди. Роҳила опа қоғозни Гулрухсор Самадовнага узатиб: — Опа, кўринг-чи, бу нима экан, — деди. Гулрухсор Самадовна ажабтовур ҳайрат ичида бук- лоғлик қоғозни тез-тез ёйиб, ундаги ёзувни овоз чиқа- риб ўқиш га туш ди: «Бу боланинг исми — Меҳриддин, фамилияси — Тешабо- ев... Ота-онасидан кўрмаган меҳрни яхши одамлардан кўрсин деб... ота-онасидай қаҳрли эмас, меҳрли бўлсин деб... шундай исмни боласига оналик қилишни хоҳлаган, лекин бунинг удда- сидан чиқолмаган нобакор аёл қўйди... Илтимос, иложи бўлса исмини ўзгартирманглар деб Г. Т. 1978 йил 19 май». Қоғозчадаги гапларни диққат билан тинглаб, ўзича му- лохазага берилиб ўтирган Роҳила опа чуқур хўрсинди ва яна бир бор оғир «уҳ» тортиб қўйди. Гулрухсор Самадовна қўлидаги ҳоғозчанинг орқа-олди- ни айлантириб кўрди-да, стол четига ташлагач, бир зум чу- қур ўйга толди. Рохила опа бу орада гўдакни қайта йўргаклаб, уни овқ- атлантира бошлади. — Мен фолбин эмасман-у, лекин бу норастанинг онаси, ёзганлари рост бўлса, ҳаётда ўз йўлини тополмай қатгиқ қоқилиб-суриниб юрган бир бахтиқаро аёлга ўхшайди. Бун- дай фикрга келишимнинг сабаби, эътибор берган бўлсангиз, у хатида «боласига оналик қилишни хоҳлаган, лекин бунинг уддасидан чиқолмаган аёл» деб ёзибди, — деди Гулрухсор Самадовна «хохлаган» ва «уддасидан чиқолмаган» сўзлари- га алоҳида урғу бериб. — Фикрингизда жон бор, директор опа. Шунингдек, у хатида ўзини «нобакор аёл» деб ҳам ёзган. Шунга таяниб айтадиган бўлсак, бу боланинг онаси оналик шаънига дог туширган юзи қоралардан бўлса ажабмас, — деди Роҳила опа гўдакни багрига босганча. — Ҳар ким қилса, аввало, ўзига қилади, Роҳилахон. Бу дунёда ҳар ким экканини ўради. Тариқ экиб, буғдой олган одам йўқ бу дунёда, — деди Гулрухсор Самадовна нораста- нинг эртароқ врачлар кўригидан ўтиши зарурлигини ўйлаб ушбу суҳбатга якун ясаркан. Шу орада телефон жиринглаб қолди. Гулрухсор Самадовна гўшакни кўтарди. Роҳила опа эса чақалоқни ювинтиргани ва врачларга кўрсатиш учун олиб чиқиб кетди. Шифокорлар кўригида бола соглом деб топилди. Бундан мамнун бўлган Роҳила опа болани чақалоқлар хонасига жойлаштирди. Бир ойча бурун болалар уйига қабул қилинган Алижон исмли гўдак Рохила опанинг келганини сезгандай уйгониб ингалай бошлади. Бунга Меҳриддин ҳам қўшилди. Рохила аввал Алижоннинг тагини тозалаб, сўнг оғзига сўрғичли сут- ли шишани тутиб эмизган эди, чақалоқ очиққан экан, сўриб- сўриб ухлаб қолди. Шундан кейин Роҳила опа Меҳриддин- га ўтди. Чақалоқ тинчийвермагач, каравотдан багрига олди. Аллалаб осма бешикка солди. Оғзига оддий сўрғич тутди, шундан сўнггина Меҳриддин тинчиди. Кўзларини юмиб уйқуга кетди. Роҳила опанинг кўнгли бироз тинчиб ташқарига чиққа- ни маҳал уч-тўртта олти-етти ёш даги болалар «Ойижон, ойи-жо-он!» дея уни ўраб олишди. Болалар бири олиб-бири қўйиб тарбиячи опани савол- ларга кўмиб ташлашди: — Яна бизларга укача келдими? — Ўғилми, қизми? — Исми нима?— К имга ўхшайди? — Курсах бўладими? — Ўғил бўлса, менга ўхшайди-а? — деди кўзлари кулиб турган думалоқ юзли шўхчан бола ирғишлаб. — Қиз бўлса, менга ўхшайди-а? — бўш келмади кокил- чалари селкиллаб турган лўппи юзли қизча қўғирчоғини баг- рига босганича, жовдираган кўзларини Рохила опага қараб. Роҳила опа болаларнинг саволларига кулимсираган кўйи
Hammasini ko'rsatish...
га хат ҳам ёзолмадим. Сизларни соғиниб, мана, ўзим кела- вердим, ойижон! — Тўғри қилибсан, қизим. Ўзим хам сендан хавотир олиб юриб эдим. Шу десанг, қизим, бундан бир ҳафта-ўн кун бу- рун тушимга жа ғалати бўлиб кирдинг. Тущимда сен менга қараб: «Ойижон, олтин сопли ўткир ханжар топиб олдим», деб қувониб гапириб, кулдинг. Биласанми, қизим, куни ке- чаям сени тушимда кўрдим. Бу сафар хам тушимда сен яна менга қараб: «Ойижон, ханж арнинг қини бўлмаса сақлаб бўлмас экан. Ш унинг учун уни қин ясаш учун устага бер- дим», деб яна қаттик кулдинг... Онаси кўрган тушларни эшитган Гулсаранинг юраги шу- виллаб кетди. Ҳалима ая эса юришдан тўхтаб, қизига юзма-юз турган ҳолда тушларининг таъбирини айта бошлади: — Насиб этса яхши ердан совчи келиб турмуш қурсанг, биринчи фарзандинг ўғил бўлишини художоним менга ол- диндан сездирди-ёв, дейман, қизим. Бироқ ханж арни қин ясатиш учун устага бердим, деган ж ойингга сал кўнглим хижил бўлиб турибди-да. Иш қилиб бало-қазолардан худо- нинг ўзи асрасин-да, қизим. Г улсара онасининг зийрак кўнглига ичида қойил қолиб, буни юрак-юрагидан чуқур ҳис этиб турган бўлса-да, бу ҳақда ҳеч нарса деёлмасди. Шунинг учун ҳам онасига дал- да берйшга, ҳам туш хақидаги фикрларидан чалғитишга уринганча: — Ойижон, тушга нималар кирмайди дейсиз. Ўзингиз со- ғинган одам кўп туш кўради дердингиз-ку ёшлигимизда. Бу туш ингиз ҳам ш унақаларнинг биридир-да... Д адам уйдами- лар? Ўзингизнинг соғлиғингиз яхшими? — деди ва дарвоза- дан ўтиб туриб қолган онасини ичкарига бошлади. Ботирали сув тўла челакчаларини кўтарган холда ошхо- нага қараб пилдираб ўтиб кетди. Ҳ алима ая боғнинг этагидаги қовун-тарвузларга сув таратаётган чолига қараб ово- зини баландлатди: — Ҳо-ой, дадаси, қизингиз келди, келинг. Ш ундан кейин ая йўлакда ётган дастаси синиқ супурги- ни четга олиб қўйди «Бу ерда бошқа бир ran бор...» Р оҳила опа гўдакни кўтариб котиба қиз ўрнида газета ўқиб ўтирган д и р е к то р қ аб у л х о н асига кирди ва очиқ эшикдан мўралади. Оппоқ юзли, қора қошли, латофатли чеҳрасига билинар-билинмас кексалик нуқси ура бош ла- ган, тўлиқ ва пишиқ гавдаси ўзига ярашган эллик-эллик беш ёшлардаги аёл — болалар уйи директори Гулрухсор Самадовна Ойсанам исмли ҳамшира қизга алланим алар- ни тушунтираётган экан. Уларнинг гапи узилиб қолма- син, дея одоб юзасидан Роҳила опа гўдакни кўтарганча дераза олдидаги бири-биридан чиройли ва нафис, қара- ган кўзни қувонтирадиган ва чарчоғини оладиган турфа рангдаги гулларга разм солиб турди. Зум ўтмай О йсанам директор қабулидан чиқиб, Рохила опага салом берган- ча ўтиб кетди. Рохила опа чақалоқни у қўлидан бу қўлига алмаш тир- ган эди, гўдак уйғониб кетди ва аста ингалаб йиглай бош ­ лади. Хонасида ўтирибоқ чақалоқ йиғисини эшитган Гул- рухсор Самадовна илдам чиқиб келди-да, Рохила опага са- вол назари билан тикилиб қолди. — Бу гўдаккинани ҳозиргина биттаси ҳовлидаги ўрин- диқлардан бирига ташлаб қочиб қолди. Шунга андармон бўлиб тургандим, — деди Роҳила опа йиғлаётган чақалоқ- ни бағрига босганча секин аллаларкан. Аллалаш гўдакка таъсир этмасди. Бундан безовталанган Гулрухсор Самадовна зудлик билан котиба қизга бир шиша сўрғичли сут келтириш ни буюрди-да, шоша-пиша Роҳила опанинг қўлидан чақалоқни олди. Сўнг гўдакнинг митти юз- ларига ва йўргакларига эътибор билан кўз ташлаганча хо- насига кираркан:Ов-ов-ов!.. Ҳали бунинг киндиги ҳам тушмаган-ов, — деди оқ йўргакдаги қон доғларига кўзи тушиб. — Жуда но- раста экан. Ов-ов-ов! Ш ирин бола-ей! Директор опа шу дамда суюкли неварасини овутаётган меҳрибон буви ҳолатига кирган эди. Гулрухсор Самадов- нанинг эркалаш лари гўдакка хуш ёқди шекилли, йиғисини қўйиб кўзларини катта-катта очдию , сўнг киприкларини пирпирата бошлади. Шу орада котиба қиз ўлчовлари кўрса-
Hammasini ko'rsatish...
шу топда ўзининг боласи йиғлаётгандай туюлиб кетдию, бу туйғу унинг тирсиллаб турган кўкракларини беихтиёр ий- дириб юборди. Қалбида ва вужудида пайдо бўлган ғалати бир туйғу жувонни ўз забтига олди. Гулсара ўзи сезмаган ҳолда кафтларини борган сари нам тортаётган сийналари учига босди, кўзларини юмиб, ўзини болалар уйида қолди- риб келган гўдагини мириқиб эмизаётгандай ҳис этди. И кки қатор олдиндаги келинчак ҳамон боласини эмизиш ўрнига, унинг елкасига қўли билан секин уриб-уриб қўйиб, «ў-ў-ў» дея юпатмоқчи бўлар, чақалоқ эса йиғисидан тўхта- мас эди. Гулсара кўзларини юмиб олди... Назарида ўзининг гўда- ги очиқиб, чинқириб-чинқириб йиғлаб иккала кўкрагини би- рини олиб, бирини қўйиб эмаётгандай... Ногоҳ ютоқиб-юто- қиб эмаётган чақалоқ бирдан ғойиб бўлдию, жувоннинг тир- силлаб турган кўкраклари бўш аш иб қолди. Ш у пайтгача ъис қилиб кўрилмаган туш унарсиз туйғулар Гулсаранинг нотинч қалбини бўғма илондай чулғаб олди: ж увоннинг бақириб йиғлагиси, ўзини шу кўйларга солган Шамсиддинни, кейин эса ўзини қаттиқ жазолагиси келиб кетди. Ж увон бехосдан ш анғиллай бош лаган қулоқ- ларини маҳкам чангаллади, кўзларига қуйилиб келаётган алам ёшларини артди, автобус деразасидан пардани сурибқўйиб, тобора қоронғилаш иб бораётган далаларга ҳеч нарса кўрмаётган нигоҳини тикди... Ҳайдовчи ёнида тикка турган йигит билан янги чиққан автобусларнинг афзалликлари тўғрисида сухбатлашиб бо- рар, йўловчиларнинг аксарияти эса уйқуга кетишган. Ҳали- ги келинчак ҳам, унинг йиғлоқи боласи ҳам ухлаб қолиш- ди.
Hammasini ko'rsatish...
Биргина Г улсара ўз дарди, ўз хаёли билан оғир ҳис- туйғулар оғушида, м у зтар ҳолатда ўтирарди . Ахийри азобли ўй-хаёллар уни хоритгандай бўлди-да, аёл ўзини уйқуга чоғлаб кўрди: кўзларини юмди, бошини орқага ташлади. Бироқ барибир уйқуси келмади. Қайтага кўнгли янада ғаш бўлди. Боши ғувлаб, юрагини ит тирнай бош лади. Ўз ғамига ғарқ бўлди. Э риган қўрғош индай қайноқ дард унинг юрагини ўярди: «Нима қилиб қўйдим?.. Нега бошқа бирор тузукроқ чора излаб кўрмадим?.. Нега бун- чалик шошдим?.. Маслаҳатлашай десам ҳақиқий сирдо- шим, дардкашим , жоначирим ҳам йўқ ёнимда. Қаёқдан ҳам шу ярамас хотинбозга учрадим-а?.. С евам ан, ўламан... деса унинг алдовларига учиб, иш ониб кетавераманми мен ахмоқ... Наҳотки энди умр бўйи виждон азобида қийна- либ яшасам?! Ит ялаган товоқнинг кимга ҳам кераги бор?.. Наҳотки шунчалар қисматим қора бўлса? Наҳотки бирин- чи севгим, биринчи бахтим , биринчи фарзандим тақдири пешонамга шундай ситам корона битилган бўлса?! Эй ху- дожон! М ендан хам бахтсиз она, боламдан ҳам бахтсиз бола бормикан бу дунёда?.. Эҳ, Шамси, Шамси, дунёдан бошқа ф арзанд кўрмай, бефарзанд ўткур Шамси!.. Мен- га барча бахтиқароликни сен келтирдинг-ку!.. Танамга қўл теккизманг деб худонинг зорини қилдим . Кўнмади. Ялинаверди... ёлвораверди. Ундоқ қилди, мундоқ қилди. Илондай авраб ақлимни олди... Мана оқибати!.. У-ку, хеч нарса кўрмагандай айшини суриб, ўқишини ўқиб, ялло қилиб юрибди... Мен бўлсам ит азобидаман... Шамси боласига оталик қилганида, олам гулистон эди... Ўртада бегунох гўдаккаям жуда қийин бўладиган бўлди. Туғилиши билан етим бўлди-қолди!.. Гўдаккинамга ачинама'н!.. Менку бу ишни илож сизликдан қилдим. Отасиз болани кимга хам «Шу менинг болам », деб кўрсата оламан: ота-онам- гами, қариндошларимгами ёки дугоналаримгами?.. Улар «Куёв қани, исми ким?» деб сўрашса нима дейман?.. Бу балой азим совчи қўйган бўлмаса, тўй қилиб, ёр-ёр айт- тириб қоидасини келтирган бўлмаса, менинг эрли бўлган- лигимни эл-хешим билмаса, кимга, нима деб бораман, қайси юз билан уларга болам ни кўрсатам ан!.. Эй, худо!.. Юрар йўлини билм аган мендек ғўр ва аҳмоқ бандангни ўзинг кечир!.. М енга бахтсизлик келтирган ва алдаб-ав- раб шу кўйга солган Шамсиддинга ҳам ўзинг жазо бер! У х о т и н б о з мендан ҳ{}ам б а т т а р ш а р м а н д а ю ш ар м и со р бўлсин!..» Бир маромда ҳаракатланаётган автовуснинг аввал қат- тиқ силкиниб-силкиниб, кейин «пуф-пуф»лаб тўхташи Гул- сарани сергак торттирди. Хаёл суриб бораётганлиги учун автобус тўхтаган маҳал мувозанатини сақлай олмай пешо- насини олдинги ўриндиқнинг бироз қия ётқизилган тутқи- чига уриб олди. Ҳ айдовчи ўрнидан туриб йўловчиларга юзланди ва эълон қилди: — Ҳ урматли пассажирлар, шу ерда яхши ош хона бор, тушинглар, ярим соатгина ҳордиқ чиқариб, овқатланиб ола- миз. Йўловчилар ғимирлаб ўринларидан туришиб автобусдан туш а бошлашди. Гулсаранинг аввал тургиси келмади. Бу- нинг устига иш таҳасиям, овқатланиш га пулиям йўқ эди. Й ўлга олган иккита сомса ҳалиям сумкасида турарди. Шуларни ўйлаб турганида ёнидаги семиз ва басавлат аёл ўрни- дан турди-да, уни хам чойга таклиф қилди. Гулсара авто- бусдан тушиб, шариллаб оқиб турган сувда юз-қўлини ювди. М уздаккина сув унинг қалбидаги тинчлик бермай келаёт- ган ҳис-туйғуларини ҳам бирозгина ювиб кетгандай бўлди. Гулсара навбатда туриб бир чойнак чой олгач, келиб сто- лга ўтирди. Сўнг сумкасидаги сомсаларни олиб, бирини ог- зига олиб борди. Егиси келмасаям бироз куч бўлсин учун ўзини зўрлаб еди. Икки-уч пиёла қайноқ чой ичди. Шунда чарчоқлари ва юрагидаги хижилликлари бироз ёзилиб, та- насига озгина қувват киргандай бўлди. Йўловчиларга қўшилган Гулсара ош хонадан чиқиб, ав- тобусга ўтирди. Ҳамма жамулжам бўлиши билан автобус яна силкина-силкина катта йўлга тушиб олди ва шиддат
Hammasini ko'rsatish...
диган, улар билан сухбатлашиб кетадиган вақт эмасли- гидан минғирлаб қизларга миннатдорчилик билдирган бўлди-да, йўлида давом этди. Гулсара муюлишгача шу тахлитда боргачгина қадами- ни бироз секинлатди. Сўнг чўнтакларини қайта-қайта кав- лаш тирди; қўлига илингани 7 сўм 55 тийин бўлди. Бу пул билан уйига аранг етиб бориши мумкин... Гулсара тақдирини, бугунини, келажагини ўйлагани сай- ин ўзини дунёдаги энг бахтсиз аёллар қаторига қўяр ва айни пайтда ўзидан-ўзи нафратланиб кетарди. Шу топда жувон ўзининг ғариб бошини қаёққа уришини билолмай гаранг эди. Г улсарани бир хаёли ётоқхонага, бир хаёли ўзини шу куйларга солган Шамсиддиннинг олдига, яна бир хаёли эса қишлоққа — ота-онаси бағрига боришга ундар эди. Бунинг устига пулиям тугаб қолган... Ётоқхонадаги қизларга кўринса сири очилиб қолишидан, Шамсиддинга борса, ундан натижа чиқмаслигидан, қишлоққа — ота-онасининг ҳузурига жўнаса «Ёзги имтиҳонлар даврида нима қилиб юрибсан?» қабилидаги саволларга дуч келиши- дан хавотирланган Гулсара чувалашган фикрларини бир жой- га йиғолмай, хаёл сура-сура одамлар гавжум бекатга яқинла- шиб қолганида шундокина олдидан чинқириб ўтган трамвайнинг овозидан юзига совуқ сув сепилгандай чўчиб кетиб, дар- ров ўзини четга олди... Гулсара тез юрганиданми, қатгиқ қўрқувдан ва умидсиз- ваҳимали ўй-хаёлларга берилганиданми, қора терга ботгани- ни бекатда туриб қолганида, эсаёттан елвизак шамол забти- дан сезди. Сезди-ю сумкасидан даструмолчасини олиб, юз- кўзларини артди. Аёлнинг назарида хамма унга жирканиб ёки нафратланиб қараётгандай эди. Ўзаро гаплашиб, қиқирлаша- ётган анави йигит-қизлар ҳам гўё шу топда унинг устидан ку- лишаётгандай, уни масхара қилашаётгандай. Ш уларни ўйлаб турганида таниш рақамли автобус келганини кўриб қолдию, бу ердан тезроқ кетишга шошганиданми, Гулсара дарҳол унга чиқиб олди. Бироқ... автобус ичидаги йўловчилар ҳам унга ёмон кўз билан қарашаётгандай туюла бошлади... Гулсара автобус вокзалига кириб келганида кабоб ва со- мсанинг иштахани очадиган ислари дим оғига урилиб, ке- чадан бери туз тотмагани учун кўнгли бироз бехузур бўлиб кетди. У чеккароқдаги сомсапазлардан иккита картош кали сомса харид қилиб, сумкасига солиб қўйди. Сал ўтмай карнайлардан чиқаётган манқаланган овоз Бу- хорога автобус жўнаётганини эълон қилди. Гулсара автобусга чиқди ва бир семиз аёлнинг олдидаги бўш ўринга бориб, аста утириб олди. Зум ўтмай автобус орқасига озгина тисарилиб олгач, шиддат билан олдинга интилди. Гулсара ёнида ўтирган аёлга секин кўз қирини ташлади: икки юзи шиширилган қизил шардай дум-думалоқ, семизли- гидан ҳансирайди, оғзидан мурчли кабобнинг хуштаъм ҳиди анқийди. Семиз аёл юз-кўзларидан сирғалиб тушаётган тер- ларини тез-тез артиб, орасида олтин узуклари ялтираб тур- ган тўм тоқ бармоқларида тутган қаттиқ гулли қоғоздан ясалган елпиғичини елпиб-елпиб қўяди. Семиз, гавдали бу аёлнинг ёнида Гулсара катта ва семиз она қўйнинг олдидаги кечагина туғилган кўзичоқдай қим- тинибгина ўтирарди. М урчли кабобнинг ёқимли ҳиди кечадан бери туз тот- маган Гулсаранинг иштаҳасини очиб, безовта қилди.Г улсара энди йўлда олган сомсасини емоқчи бўлганида ўзидан икки қатор олдинги ўриндиқда ўтирган бир ёш ке- линчакнинг қўлидаги чамаси тўрт-беш ойлик чақалоқ чин- қираб йиғлашга тушди. Келинчак эса гўдагининг йиғисини эшитмагандай ёни- даги қора кўзойнакли барваста йигитга ниманидир куйиб- пишиб уқтирарди. Ниҳоят келинчак гапини тўхтатмаган ҳолда боласининг оғзига сўрғич тутди. Чақалоқ уни бир тамшаниб чиқариб ташлади, шекилли, яна йиғи овози ку- чайди. Гулсара гўдакнинг овозини эшитиши билан шу та- раф га термулиб, чақалоқ ва онанинг ҳар бир ҳаракатини хавотирланиб кузата бошлади. Гўдакнинг «инга-инга»лаб йиғлаши Гулсаранинг изтиробга тўла қалбини баттар эзиб юборди. Баногоҳ жувонга
Hammasini ko'rsatish...
билан юриб кетди. Беш-ўн дақиқалик ғовур-ғувурлардан сўнг ҳамма уйқуга кетгандай жим бўлиб қолди. Гулсарани эса яна ўша ҳис-туйғулар ва хаёллар ўз оғуши- га олди. Я на хаёлида болалар уйидаги ўша м анзаралар так- рор-такрор жонланаверди... Ж увон ўзининг бу хил ўй ва кечинмаларини шу топда дил ёриб, ҳадди сиғиб кимга хам очиқ айта оларди?! Гулсара қиш лоғига етиб келгач ҳайдовчига бор пулини берди, камига узр сўраб, қайта-қайта миннатдорчилик бил- диргач, туш кун бир кайф иятда автобусдан туш иб қолди. Ҳайдовчи ҳам бахтига яхши одам экан, унинг талабалиги- ни билгач, камини сўраб қийнаб ўтирмади. Ёз бўлиш ига қарамай, тонг олди эсаётган салқин шаб- бода автобусдан бироз терлаб туш ган Гулсарага ёқмади. Ш унда у костю мини ёки ж емперини олиб чиқм аганини ўйлаб ўкиниб қўйса-да, дилидаги эзгин ўй-хаёллар таъси- ридан ҳамон чиқолмай оҳиста йўлга тушди. Гулсара тор ва эгри-бугри, тупроқ йўлдан бораркан бе- ихтиёр хаётини шу кўчага таққослади: «М енинг умр йўлим ҳам шу йўлларга ўхшайди: тор ва эгри-бугри, чанг ва иф- лос. Бу йўлларни-ку кенгайтириш , созлаш, обод қилиш мум- киндир. Лекин менинг умр йўлларимни-чи? Уни тузатиш мумкинмикан? Қандай қилиб, қачон?!» Гулсара қалбига чирмовуқдай ўрнашиб-ёпишиб олган бу оғир ўй-хаёлларидан қутулишнинг чорасини тополмай бо- лалиги ўтган қадрдон қишлоғи кўчасидан ота-онаси яшаёт- ган уйи томон зўрға борарди. Бу пайтда тонг анча ёришиб қолган, хўрозлар қичқириб-қичқириб чарчаган, энди эриниб- гина «қу-қу»лаб қўйишмоқда, келинчаклар ҳамда бўйи етган қизлар дарвозалари ва эшиклари олдиларига сув сепиб супу- ришмоқда, молларни қир-адирларда боқишга одатланган по дачилар эса қўй-эчкиларни, сигир-бузоқларни «чуҳ-чуҳ»лаб бир маш ина сиғадиган қумлоқ йўлни чангитиб кетишмоқда. Гулсара сўқмоқ йўлдан чиқиб, уйи томон бурилганида ма- ҳалла гузарига ўрнатилган радиокарнайдан Комилжон Ота- ниёзовнинг «Ёр қаро кўзларинг на тилар маннан...» дея нола қилувчи гўзал ашуласи баралла янграб турарди. Бу ашулани эшитиши билан негадир Гулсаранинг тунд қалби ёришган- дай, ғам-ғуссалари тарқагандай, қизлик давридаги шодлик- лари қайтиб келгандай бўлди. У қадамини тезлатиб, уйига яқинлаш аркан, Нормўмин акасининг ўн ёш лардаги ўғли Бо- тиралини кўриб қолди. Болакай қўлидаги иккита кичкина че- лакчани боши узра айлантириб, уйлари ёнида ўтган катта ариққа қараб югуриб борарди. Ботирали аммасига кўзи тушиши билан қўлларидаги че- лакчаларини бирининг устига бирини тарақлатиб қўйди-да, унга қараб югурди. Гулсара жиянини қучоқлаб, ўпиб баг- рига босди. Ботирали аммасининг бағридан чиқиши билан иргиш лаб челаклари томон бораркан, дарвозаларидан чи- қиб келаётган бувиси Ҳалима аяга қараб бақирди: — Бу-ви-жо-он... Гул-сара ам-мам кел-ди-лар!.. Ёши олтмиш бешлардан ошганлигига қарамасдан ҳамон хушсурат, ўзига доим қараб юрадиган, кўзлари катта-кат- та, лаблари юпқа Ҳалима аяни қўшни кампирлар ҳазилла- шиб «Сулув момо» деб чақириш арди. Онасининг ҳали ҳам кўркам ва хушсурат юзига қараган Гулсара қўшниларнинг шу сўзларини эсладию, жилмайганича ўзини чопқиллаб кел- ган онасининг иссиқ бағрига отди. Сўраш аётганлари маҳал аянинг кўзи қизининг юзидаги билинар-билинмас доғларига тушди-ю, шу онда нохуш бир нарсани сезгандай юраги беихтиёр «ш иғ» этиб кетди. Ая кўнглига келган фикрларини шу топда қизига дабдуруст- дан айтиш дан ўзини тийди ва қизига сездирмасдан енгил «ух» тортиб қўйди. Ҳалима ая қизини бошлаб дарвозадан ичкарига кирар- кан, ҳамон қайта-қайта сўрарди: — Эсон-омон келдингми, қизим! Ўқиш ларинг яхшими? Кейинги пайтда хат ҳам ёзмай қўйдинг. Иш қилиб пулдан қийналмадингми? Аканг ^ам ишлари билан бўлиб, сендан хабар ололмай қолди. Иш қилиб, тани-жонинг соғми?.. — Шукр, ойижон, ёмон эмас. Стипендия олиб турибман- ку. Ўқишларим кейинги пайтда бироз қийинлашиб, сизлар-
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.