BASTOMIY.UZ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали 🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ ©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!
Ko'proq ko'rsatish7 653
Obunachilar
-1024 soatlar
-107 kunlar
+2930 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
🌐Ўзингизни қадрлашни ўрганинг!
Меҳнатингизни қадрсизлантирманг!!!
✅Кўп аёллардан нима иш қиласиз деб сўрасам, уйда ўтираман, ишламайман, бекорчиман дейди.
Сиз бекорчи эмассиз!
Сиз - ОНА сиз!
✅Елкангизда миллат ва уммат учун фойдали инсон тарбиялаш вазифаси турибди.
✅Нега ўзингизни бекорчиман дейсиз?
✅Пул топмаганингиз учунгина ўз меҳнатингизни қадрсизлантирманг.
✅Ўзингиз ўзингизни бекорчи деб ҳисобласангиз, атрофдагилар нима десин?
✅Тунларни кунларга улайсиз, куни билан тиним билмайсиз, яна бекорчиман дейсизми?
✅Сиздан ким бўлиб ишлайсиз деб сўрашса, асло уй бекасиман деманг.
✅Мен онаман, миллат ва уммат тарбиячиси бўлиб ишлайман денг.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Bastomiy_uz
💯 6
🍀🌼🍀АССАЛAAМУ АЛАЙКУМ!🍀🌼🍀
🍀 АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
🍀 Юзингизни нурли қилсин,
🍀 Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз,
🍀 Ниятлариз ижобат бўлсин!
🍀 Танангизни саломатлик,
🍀 Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🍀 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🍀 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!
🍃ХАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ !
https://t.me/Bastomiy_uz
👍 2👏 2🙏 2
#muftiy_minbari
🌙 ОЗОРГА АЙЛАНГАН ЯХШИЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 3
#Ислом_моҳияти
АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА
Тўғри йўлдаги халифалар давридан кейин Ислом динидан турли адашган мазҳаб, оқим ва фирқалар пайдо бўлдики, булардан хаворижлар, мўътазилийлар, муржиалар кабилар Ислом бирлиги ва бирдамлигига жиддий зарар келтирди, турли фитна ва тафриқаларга (бўлинишларга) сабаб бўлди. Ана шундай оғир бир пайтда соф Ислом ақидасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқдилар. Улар Қуръони Карим ва Суннат таълимотлари асосида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари услубида ақида масалаларини ёрита бошладилар. Уларга «Аҳли сунна вал жамоа» номи берилди.
Кейинроқ, одамларга тушунарли бўлиши учун, матнларни таъвил қилишга ҳам мажбур бўлинди. Турли китоблар битилди. Аҳли сунна вал жамоанинг ақида бобидаги таълимотлари тўпланиб, тартибга солинди. Ниҳоят, ақидавий мазҳаб бўлиб шаклланди ва ўз имомларига ҳам эга бўлди.
«Аҳли сунна вал жамоа» исми бундан аввал ҳам бор эди. Аммо кейинроқ, юқорида номлари айтиб ўтилган турли фирқаларга муқобил ўлароқ, айни шу исмни ишлатила бошланди. «Аҳли сунна» деганда «суннатга юрганларнинг йўли ва ҳадисга амал қиладиганлар» деган маънолар кўзда тутилган. Бу борада имом ал-Ашъарий ва ал-Мотуридий Аҳли сунна вал жамоанинг ақида бўйича имомлари деб тан олиндилар. Бу икки имом Ислом оламининг икки тарафида – Ашъарий басралик, Мотуридий самарқандлик бўлса ҳам ва бир-бирлари билан кўришмаган бўлсалар ҳам, бир хил ишни бир хил вақтда, бир хил тарзда адо этганлари ҳамда икковларининг бирданига Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг имоми деб эътироф қилиниши бу мазҳабнинг ақидаси доимо барча юртларда маълум ва машҳур эканига ёрқин далилдир.
Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва унга эргашган фирқа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари амал қилган йўлда собит қолган мусулмонлардир. Қолган етмиш икки фирқа Ҳақни топмаган бўлса-да, Ислом динининг қатъий ҳукмларини инкор қилмагани учун Ислом доирасида ҳисобланади. Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва унга эргашган фирқа «Аҳли сунна вал жамоа» деб аталади. Аҳли сунна вал жамоа фирқаси амалиётда тўрт мазҳабга бўлинган:
1. Ҳанафий мазҳаби. Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит.
2. Моликий мазҳаби. Имом Молик ибн Анас.
3. Шофеъий мазҳаби. Имом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий.
4. Ҳанбалий мазҳаби. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал.
#Ислом_моҳияти
1-дарс | 2-дарс | 3-дарс | 4-дарс | 5-дарс | 6-дарс | 7-дарс |
8-дарс | 9-дарс | 10-дарс | 11-дарс
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
👍 2
ҚИЗ БОЛАЛАР УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН ТИЛЛА ТАҚИНЧОҚЛАРДАН ҲАМ ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот
CАВОЛ: Мен қизларим учун тилла тақинчоқлар олиб қўйганман. Шулардан закот чиқараманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар тилла тақинчоқлар қизларнинг ўзига мулк қилиб берилган ва улар балоғатга етган бўлса ҳамда тилласи ҳам нисобга етган бўлса, ўзлари закот беради.
Агар нисобга етмаган бўлса ёки нисобга етган бўлса-ю, балоғатга етмаган бўлса, закот бермайди.
Агар кейинчалик, масалан, турмушга узатаётиб бераман деб тилла олиб қўйган бўлсангиз, бу сизнинг мулкингиз бўлади ва сиз ўзингиздаги нақд пул ёки тилла тақинчоқларингизга қўшиб закот чиқарасиз. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
واللازم في مضروب كل منهما (ومعموله ولو تبرا أو حليا مطلقا) مباح الاستعمال أو لا، ولو للتجمل والنفقة؛ لأنهما خلقا أثمانا، فيزكيهما كيف كانا.
“(Тилла ва кумушнинг) иккисидан ҳар бирининг зарб қилинганида, истеъмолдагисида, хоҳ у ишлов берилмаган руда ҳолатда бўлсин, хоҳ истеъмоли мубоҳ ёки мубоҳ бўлмаган тақинчоқ бўлсин, хоҳ зийнат учун бўлсин, хоҳ бировга бериш учун бўлсин, закот чиқариш лозим. Чунки, бу иккиси нарсаларнинг баҳоси – пул қилиб яратилган. Шундай экан, у иккиси қандай бўлмасин улардан закот берилади” (“Раддул муҳтор” китоби).
قوله: (عقل وبلوغ) فلا تجب على مجنون وصبي لانها عبادة محضة وليسا مخاطبين بها
“Закот беришнинг фарз бўлиши ақлли бўлиш ва балоғатга етишдир. Шунга кўра, мажнун ва балоғатга етмаган бола зиммасига закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки закот ибодатдир ва ибодатлар бу икки тоифа инсонларга фарз эмасдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
@FotihaUz
👍 2
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
💯 4👍 1
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)
2024-йил 16-Май
1445-ҳижрий 8-ЗУЛҚАЪДА ПАЙШАНБА куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ
(Қизилтепа тумани вақти билан)
🌞 Қуёш вақти ⏰ 05:24
Азон Такбир
☪️ Бомдод⏰03:51 ||04:45
☪️ Пешин ⏰12:36 ||13:00
☪️ Аср ⏰17:40 ||18:20
☪️ Шом ⏰19:54 ||20:00
☪️ Хуфтон⏰21:19 ||21:40
Нафл намозлари вақти
☝️ Таҳажжуд 02:00
🍛 Саҳарлик 03:51
Ишроқ:06:14
08:55 Зуҳо
🍛 19:54 Ифторлик
Аввобийн: Шом намозидан кейин..
https://t.me/Bastomiy_uz
👍 8💯 2👏 1
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!
✨Ер юзида яшаган
инсон
✨Майлига, у қаерлик
бўлсин,
✨Тинч меҳнатда кунлари
шодон,
✨Кечалари хайрли
бўлсин.
✨💫Мана бугунги кун ҳам ўтди. Сониясига қадар ўлчаб берилган кун.
✨💫Умр саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
✨💫Эртанги кунни тан-у сиҳатликда қарши олиш насиб айласин!
https://t.me/Bastomiy_uz
👍 2💯 2🙏 1