cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ozodlik Radiosi

Ozodlik radiosi - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @ozod_news ga yuboring! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
14 779
Obunachilar
-4124 soatlar
-997 kunlar
-24330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

00:58
Video unavailableShow in Telegram
200 кВт можароси: Энергия тарифларининг ошиши 📌 Тўлиқ видео Озодлик YouTube каналида ❗️ Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/K6IDU8Rs6kk
Hammasini ko'rsatish...
short 200 kWt 9x16 (video-converter.com).mp49.08 MB
👍 30👎 4😁 4 1
Photo unavailableShow in Telegram
Душанбеда 12 июнь куни Тожикистон собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий қўлга олинган. Бу маълумотни 18 июнь куни Озодликнинг тожик хизматига бир неча манба тасдиқлаган. “Озоди” манбаларидан бирига кўра, 16 июнгача Зарифий Тожикистон ИИВнинг Душанбедаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, бироқ кейин у қайси ҳибсхонага кўчирилганидан манбанинг хабари йўқ. 🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
👍 52😁 12🤔 8👏 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
Европа Киев билан Россия гази ўрнига Озарбайжон газини олган ҳолда Украина орқали газ транзитини сақлаб қолиш вариантларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
👍 44 8👏 6😁 5🤔 4
Путин оммавий тадбирларга ўқ ўтмас камзул кийиб чиқмоқда. Россия президенти Владимир Путин очиқ ҳавода ўтказиладиган оммавий тадбирларга уст кийими остидан ўқ ўтказмайдиган камзул кийиб чиқа бошлаган. Бу ишни қилишни ундан хавфсизлик хизмати астойдил илтимос қилмоқда. Бу ҳақда The Moscow Times газетаси материалида айтилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
Путин оммавий тадбирларга ўқ ўтмас камзул кийиб чиқмоқда

Россия президенти Владимир Путин очиқ ҳавода ўтказиладиган оммавий тадбирларга уст кийими остидан ўқ ўтказмайдиган камзул кийиб чиқа бошлаган. Бу ишни қилишни ундан хавфсизлик хизмати астойдил илтимос қилмоқда. Бу ҳақда The Moscow Times газетаси материалида айтилган. Президентни бу каби...

👍 55🤣 10😁 8 3🤬 1🌭 1
Сурияга жиҳодга кетган андижонлик йигит қидирувга берилди. Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида Сурияга жиҳодга кетган йигит халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тарқатди. Ички ишлар бошқармаси видеоролигида қайд этилишича, 26 ёшли Иброҳим Муҳиддинов пул топиш мақсадида 2018 йили Туркияга йўл олган. У ерда андижонлик йигит, ИИБ иддаосига кўра, “Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқа террористик ташкилотлар тарғиботчилари таъсирига тушган”. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
Сурияга жиҳодга кетган андижонлик йигит қидирувга берилди

Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида Сурияга жиҳодга кетган йигит халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тарқатди. Ички ишлар бошқармаси видеоролигида қайд этилишича, 26 ёшли Иброҳим Муҳиддинов пул топиш мақсадида 2018 йили Туркияга йўл олган. У ерда...

👍 20🤬 4🔥 1🥰 1
Қозоғистон “Толибон”ни террор ташкилотлари рўйхатидан чиқарди. Қозоғистон “Толибон” режимини террорчилар рўйхатидан чиқарган. Бу ҳақда маълум қилган президент Қасим-Жомарт Тоқаев бу иш толиблар назорати остидаги Афғонистон ҳукумати билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун амалга оширилганини блилдирган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида террор ташкилоти деб тан олинган “Толибон” Қозоғистон Олий судининг 2005 йил 15 мартидаги қарори билан террор ташкилоти деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқланган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
Қозоғистон “Толибон”ни террор ташкилотлари рўйхатидан чиқарди

Қозоғистон “Толибон” режимини террорчилар рўйхатидан чиқарган. Бу ҳақда маълум қилган президент Қасим-Жомарт Тоқаев бу иш толиблар назорати остидаги Афғонистон ҳукумати билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун амалга оширилганини блилдирган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида террор...

👍 17👎 9 5😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бухорода Жадидлар мероси музейи ташкил этилади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни “Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Қарор матни ЎзА сайтида ёйинланган. Қарорда янги музей Бухоро шаҳридаги “Ҳовли Поён” мажмуасида ташкил этилиши айтилган. Ҳужжат билан “Жадидлар мероси” музейи фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланган: - жадидлик ҳаракатига оид мамлакатимиз ва хориждаги турли манбалар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш, эълон қилиш, улар асосида Музей фондини бойитиб бориш ва экспозицияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш; - маърифатпарвар жадидларнинг Ватанимиз ва жаҳон тарихидаги муҳим ўрни ва аҳамиятини, миллий истиқлолимизнинг маънавий асосларини яратишдаги ҳиссаси ва фидойиликларини ҳаққоний ёритиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш; - музей экспозицияларини яратишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
👍 30👎 8
Photo unavailableShow in Telegram
AI: Ўтган йили дунё бўйлаб 1153 та ўлим ҳукми ижро этилди Дунёда суд ҳукми билан амалга оширилган қатллар сони ошиб бормоқда, ўтган йили бу кўрсаткич 2015 йилдан буён энг юқори даражада бўлди. Бу ҳақда Amnesty International (Халқаро Амнистия) инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 29 май куни эълон қилинган ҳисоботида айтилган. Ҳуқуқ фаоллари 2023 йили дунё бўйлаб жами 1153 та ўлим ҳукми ижро этилганини қайд қилганлар. Бу эса 2022 йилдаги кўрсаткичдан қарийб 30 фоизга кўпдир. Бунга Хитойда амалга оширилган қатллар киритилган эмас, чунки бу мамлакат расмийлари ижро этилган ўлим ҳукми статистикасини келтиришмайди. Улар сони бир неча минг экани айтилади, бу эса Хитойни қатллар сони бўйича дунёда биринчи ўринга олиб чиқади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
👍 27 4😱 3👎 2🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
Рамзан Қодиров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди 26 май куни Рамзан Қодиров бошчилигидаги Чеченистон делегацияси икки давлат раҳбарлари — Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтадиган Россия ва Ўзбекистон минтақалар кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда Қодиров матбуот хизмати хабар берди. Рамзан Қодировни Тошкент халқаро аэропортида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Президент хавфсизлиги хизмати раҳбари ўринбосари, президентнинг кенжа куёви Отабек Умаров ва бошқалар кутиб олди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. «Мен ва азиз биродарларимни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов жуда илиқ ва самимий кутиб олди. Суҳбат чоғида у Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли эришилган мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик муносабатларининг стратегик моҳиятини қайд этди. Абдулла Ниғматович, шунингдек, халқларимиз ўртасида азалдан дўстона муносабатлар ўрнатилгани, уларни сақлаш ва ривожлантириш зарурлигини алоҳида таъкидлади», – деб ёзди Қодиров. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
👍 37🤬 31🤔 5👎 3😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
Фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди Фирибгарлик ва одам савдосида гумонланиб, халқаро қидирувга берилган 45 ёшли Озод Раҳимов 23 май куни Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумот тарқатди. Самарқанд вилоятида туғилган О. Раҳимов жорий йилнинг 6 май куни Туркия ва Ўзбекистон ИИВ вакиллари ҳамкорлигида Истанбул шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир чоғида қўлга олинган эди. Ўша пайтда унинг Самарқанд вилоятида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда, шунингдек 2022-2023 йиллар мобайнида Истанбулда бир қанча ўзбекистонлик ва тожикистонликни Туркия-Испания-Никарагуа-Мексика йўналиши бўйлаб АҚШга юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан уларнинг ҳар биридан 10-15 минг АҚШ доллари олиб, ваъдасини бажармасдан, ўзининг шахсий манфаатлари учун сарфлаб юборганликда айбланаётгани маълум қилинган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
👍 19😁 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.