cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Туркистон Иттифок харакати канали

Safar Bekjon Urganji

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
2 722
Obunachilar
+524 soatlar
+217 kunlar
+15730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Очередной вид мошенничества появился в мессенджере Telegram: злоумышленники под видом сотрудников техподдержки пишут пользователям, что получена заявка на удаление аккаунта, сообщает Роскачество. После этого мошенники предлагают перейти на фишинговый сайт, который визуально похож на Telegram, где запрашивается номер телефона и код безопасности. @banksta
Hammasini ko'rsatish...
👍 45😱 15🔥 4😁 3
Иккинчи жаҳон урушини ким бошлаган. Ким СССРни урушга тайёрланмаган дея олади? Уруш бошлангандан 4 кун ўтгач, Қизил армия Эронга бос­тириб кирди. Бир неча кун ичида шимолий-ғарбий Эрон (пойтахти Теҳрон билан) Шўро армияси назоратига ўтди. Жанубий Эронни эса АҚШ ва Англия армияси эгаллади. Бунақа ишлар тўсатдан тайёргарликсиз бўлмайди. Ғарбий фронтда армияси яксон бўлаётган бир вақтда стратегия нуқтаи назаридан ниҳоятда муҳим бўлган ҳудудга бостириб кириш Эрон орқали АҚШ ва Англия билан алоқа ўрнатиш учун керак эди. Айни вақтда Афғонистонда ўрнашиб олган немис агентлари йўқ қилинди. Улар зарурият бўлса, жанубдан учинчи фронт очишга тайёргарлик кўришлари лозим эди… Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 60 йилдан ошди. Салкам эллик миллион кишининг ҳаётига завол бўлган бу қирғин ҳақида таҳлиллар ҳеч қачон тугамайди. Яқин вақтгача биз коммунистик тузум тақдим этган фикрлар билан чекланган эдик. Бунга кўра, уруш оловини ёқувчилар — Гитлер Германияси, унга ҳомийлик қилганлар — Англия, Франтсия, урушнинг жабрдийдаси эса Шўролар мамлакати эди. Бу урушда ярим миллион навқирон йигитлари ҳамда бутун моддий ва ишлаб чиқариш потентсиали билан Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Шунинг учун бугунги кунда, мустақил давлат фуқаролари сифатида ўзимиз ҳам Иккинчи жаҳон уруши хусусида мустақил фикр айта оламиз. Иккинчи жаҳон урушининг илҳомчилари кимлар? Жабрдийдалари-чи? Уруш бошланишининг сабаблари нимада? Урушнинг олдини олиш мумкинмиди? Нима учун ғолиб мамлакат мағлуб мамлакат садақасига муҳтож? Ўрта Осиё фронти чизиғига қанчалик яқин эди? Уруш кимга нима берди? Иккинчи жаҳон уруши маълум факт­лар асосида айтиш мумкинки, коммунистик ва фашист режимлари ўртасида яқинлик ва тафовут туфайли юзага келган, унинг илҳомчилари Гитлер ва Сталин бўлган! 1939 йил 22 август куни Гитлер тўсатдан Сталинга телефон қилиб, Ташқи ишлар министрини шошилинч Москвада қабул қилишини сўрайди. Розилик берилгач, бир неча соатдан кейин Германия Ташқи ишлар минист­ри Риббентроп Москвага етиб келган. У Кремлда жуда яхши кутиб олинган. Оддий министрни СССР Халқ Комиссарлари Советининг раиси Молотов, мамлакат раҳбари Сталин дарҳол қабул қилишади. Музокаралар Ташқи ишлар министрлигида эмас, Кремлда — Сталин хонасида олиб борилади. Риббентроп бу ерда Сталиннинг иш стулига ўтириб, Гитлерга қўнғироқ қилади. Гап орасида министр мақтаниб: “Мен Сталиннинг ўриндиғида ўтирибман” деганда, Гитлер: “Табриклайман! Кремл­ни забт қилиб бўлдингми?” деган! Бу ҳазил бўлса ҳам, унда аччиқ ҳақиқат бор эди. Шу куни СССР ва Германия ўртасида тузилган “Ҳужум қилмаслик ҳақида” шартнома билан, Иккинчи жаҳон урушига фотиҳа берилган. Унга кўра, СССР Болтиқ бўйи мамлакатлари Корелия, Полшанинг шарқий қисми, Молдавия ва унга яқин жойларни ўзига қўшиб олиш ҳуқуқини қўлга киритди. Германия эса Чехославакия, Ғарбий Полша, Норвегия, Люксембург, Дания, Белгия, Голландияни забт этишга рухсат олди. Бир ҳафтадан сўнг 1939 йил 1 центябр куни Германия Полшага бостириб кириши билан Иккинчи жаҳон уруши бошланди. 17 центябр куни СССР “Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссияни озод қилиш” баҳонаси билан Полшага бостириб кирди. Шўролар 2 ойдан сўнг Финляндияга қарши уруш очди. 1940 йил баҳорида Литва, Латвия, Эстонияга аскар киритиб, “Халқ ихтиёри билан” деган ёлғон баҳона соясида уларни ўзига қўшиб олди. Кейин Молдавия ҳамда Руминиянинг шимолий ҳудудлари босиб олинди. Германия ҳам 1940 йил баҳорида Дания, Норвегия, Голландия, Белгия, Люксембургни босиб олди. Фронт Франтсия чегарасига яқинлашгач, немислар бу мамлакатга ҳам бос­тириб кирдилар. 1941 йил Югославия СССР дан ёрдам сўраб, юқори мартабали делегатсияни Москвага юборди. Лўттибозликни қаранг. 7 апрел куни Кремлда “СССРнинг Югославияга ҳарбий ёрдам бериши ҳақида” шартнома имзоланди. Айни шу дақиқаларда Германия армияси Югославияга бостириб кирди. СССР Германияга ҳатто дипломатик норозилик ҳам билдирмади. Чунки Болқон ҳудудидаги Югославия ва Гретсия тажовузкор Германиянинг таъсир доирасига кириши зарур эди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 58😁 1😱 1
Урушдан кейин дипломатия йўли билан ҳал қилинадиган масалалар (урушдан кейинги чегаралар, оккупация ҳудудлари, Германия ва Япония тақдири, Хитой, Корея ва ҳакозо…) ҳали жанглар Днепр бўйларида давом этаётган вақтда, 1943 йил ноябр ойида Теҳронда, кейин 1945 февралда Ялтада Сталин, Рузвелт учрашувида ҳал бўлган эди. Ҳали ўлдирилмаган айиқ териси хомталаш бўлиб олинганди. Гарчи Ғарб мамлакатлари иккинчи фронт очилишини 2 йил орқага сурган бўлсалар ҳам, уларнинг СССРга ҳарбий ёрдами салмоқли бўлган. Эрон, Шимолий Атлантика ҳамда Аляска орқали 17500 га яқин самолёт, 13000 танк, 450 хил кема, 2000 паравоз, 376000 автомашина, кийим-кечак, озиқ-овқат, хом­а­шё етказиб берилган… 1945 йил 1 май куни Берлин таслим бўлди. Сўнгги жанглар Прага ёнида 9 май куни юз берди. 8 майда эса Германия, 2 центябрда Япония таслим бўлиш ҳақидаги ҳужжатни имзоладилар. Энди дунё тинч яшаши мумкин эди. Аммо 1946 йили совуқ муносабатлар уруши бошланди. Бунда отишма, бос­тириб кириш, қон тўкиш каби ҳолатлар йўқ. Аммо “тинчлик учун кураш” мамлакатларни ҳолдан тойдирарди. Одамлар митинглар қилиб, тинчлик учун чақириқларга имзолар тўплашар, саноат эса энг янги моделдаги ҳарбий самолётлар, танклар, ракеталар ишлаб чиқаришни шошилинч ўзлаштирар эди. Оқибатда аҳолининг қорни тўймас, нон, озиқ-овқат, ки­йим-кечак етишмасди. АҚШ учун охирида, яъни 1945 йил 6 августда мағлуб Япониянинг Хиросима, 9 августда Нагасаки шаҳарларига атом бомбасини ташлаш зарурмиди? Аслида бу СССРга пўписа эди. Сабаби Германияни енгган СССР армияси Европага катта хавф соларди. Ўз навбатида СССР ҳам 1949 йили атом бомбасини, кейинроқ нейтрон бомбасини портлатиб, Ғарбни эсанкиратиб қўйди. Саксонинчи йилларда дунёдаги барча атом қуроллари бир йўла портлатилса, Ер юзи бир неча бор яксон бўлиши, куррамиз ўз ўқидан чиқиб кетиши мумкин эди! Яна бир ҳайратланарли ҳолат Урушни Шўролар енгди. Герма­ниядаги оддий арра станоккача олиб кетилди. Япония атом ҳужумидан хонавайрон бўлди. Бу икки мамлакат тақдири аянчли эди. Қаранг, энди бу икки мамлакат жаҳонда энг тараққий этган мамлакатлар ичида 2-3 ўринни эгаллаб, халқининг турмуш даражасини осмонга чиқариб қўйдилар. Ғолиб СССР да эса барча турдаги озиқ-овқат, кийим-кечак етишмас, дўконларда навбат кутиш, олиб сотарлик авж олганди. Ғолиб мамлакат ворислари мағлублар садақасига муҳтож бўлиб қолди. Тараққиёт борасида эса уларни ҳали-бери қувиб етолмайдиган даражага тушиб қолди. Анвар Тожиев “Ҳуррият” газетасидан олинди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 88💯 14🔥 3👎 1🤔 1
Англия ва Франтсия ўзларини панага олиб, икки девни бир бирига қайрай бошладилар. Ғарб кузатувчилари уруш энди Англияга қарши эмас, (Гитлер бир неча марта Ангияни босиб олмоқчи бўлган эди) Германия ва СССР ўртасида бошланишини башорат қилдилар. Иккала томон урушга тайёрлана бошлади. Германия “Барбароса режаси”ни ишлаб чиқди. СССРда эса Германияга кучли зарба бериб, уни енгиш ва Қизил армияни Франтсия чегарасига, Англия ва Франтсия армиясига қарама-қарши қўйиш режаси тузилди. Германия матбуоти СССР давлат тузуми, афзаллиги, колхоз қурилиши, республикалар ҳақида мақтов материалларини кўплаб босиб чиқарар, СССРда эса Германия энг яқин дўст мамлакат сифатида кўкларга кўтарилар эди. 1939 йил 21 декабр куни Сталин таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Гитлер йўллаган табрикнома “Правда” газетасининг биринчи саҳифасида ярим бетни эгаллаган эди. Бу беҳуда эмасди. Иккала томон бир-бирларини мақтаб, заиф томонларини излар эдилар. Яна бир жиҳат: Германия армияси дастлабки йиллари (1933-36) СССРда ишлаб чиқарилган танклар ва замбараклар билан таъминланган, Германия учувчилари СССРда билим олишган эди. Шўролар Германияга руда, нефт, пахта, ёғоч, ғаллани талаб даражасида етказиб берган. Мамлакатнинг машҳур трактор заводлари Германия мутахассислари томонидан қурилган ва зарур бўлганда, ҳарбий машина ишлаб чиқариши мумкин эди. Умуман, ўша даврда Шўро заводларидаги фрезер, токорлик, тошқирқар станоклар асосан Германиядан олиб келинган, яъни ўттизинчи йилларда оғир тангликка учраган Германия саноати Шўро буюртмалари ҳисобига қаддини ростлаб, кейин Гитлер армияси учун энг замонавий қурол-аслаҳа ишлаб чиқара бошлаганди. Гитлернинг усталигини қаранг. Даст­лаб 1937 йили найранг қилиб, гўё Қизил армия қўмондонлари Сталинга қарши ҳарбий фитна тайёрлаётганлиги ҳақида ишончли “маълумот” етказди. Кейин бошқа йўллар билан яна турли иғво-хабарларни тарқатди. Натижада унинг асосий душмани — Қизил армия раҳбарияти пароканда қилинди: мамлакат ҳарбий кенгашининг 85 аъзосидан 76 таси — 5 маршалнинг 3 таси, 4 та 1-даражали армия қўмондонидан (армия генерали) 2 таси, 12 та 2-даражали армия қўмондонларининг ҳаммаси (яъни генерал-полковниклар), 21 та комкор (яъни генераллар) отиб ташландилар. Улар ичида дивизия командири Миршарипов ва яна бошқа ўзбек генераллари ҳам бўлишган). Полшани парчалаб, бўлиб олишда Гитлер навбатдаги ўйин кўрсатди: мамлакат ҳудудининг 60 фоиздан кўпроғини СССРга берди! Кейин Брест шаҳрида совет ва Германия қўшинларининг биргаликдаги ҳарбий паради ўтказилди. Бир йилдан сўнг бир-бирини жон-жаҳди билан яксон қиладиган икки мамлакат қўшинлари бу ерда елкама-элка саф тортиб ўтдилар. Парадни Гитлер қабул қилди. Узун­қулоқ гапларга қараганда, бу тантаналарда Сталин ҳам иштирок этган, дейишади. Аммо бирорта фото ёки ёзма ҳужжат топилмаган. Бир томондан, Сталин умуман расмга тушишни ёмон кўрарди. Махфий келган бўлиши ҳам мумкин. Чунки у Гитлернинг фаолиятидан доим ҳайратланиб, юқори баҳоларди. Сталин жуда бўлмаса, ҳарбий парадни радио алоқа орқали Кремлда кузатган бўлиши мумкин. Германияда рус тилини ўрганишга қизиқиш кучайган. СССРда эса мактабларда асосан хорижий тил сифатида немис тили ўқитиларди. Хуллас, 1941 йил 22 июнгача ҳар иккала мамлакат урушга баробар тайёрландилар. Гитлер Германияси немис халқига хос педантизм — аниқликка риоя қилиб, урушни аввалроқ бошлади ва дастлабки кунлариёқ рақибини эсанкиратиб қўйди. Ким СССРни урушга тайёрланмаган дея олади? Уруш бошлангандан 4 кун ўтгач, Қизил армия Эронга бос­тириб кирди. Бир неча кун ичида шимолий-ғарбий Эрон (пойтахти Теҳрон билан) Шўро армияси назоратига ўтди. Жанубий Эронни эса АҚШ ва Англия армияси эгаллади. Бунақа ишлар тўсатдан тайёргарликсиз бўлмайди. Ғарбий фронтда армияси яксон бўлаётган бир вақтда стратегия нуқтаи назаридан ниҳоятда муҳим бўлган ҳудудга бостириб кириш Эрон орқали АҚШ ва Англия билан алоқа ўрнатиш учун керак эди. Айни вақтда Афғонистонда ўрнашиб олган немис агентлари йўқ қилинди. Улар зарурият бўлса, жанубдан учинчи фронт очишга тайёргарлик кўришлари лозим эди…
Hammasini ko'rsatish...
👍 58🔥 3 1😱 1
Биринчи ва иккинчи дунё урушлари Eвропа минтақасида келиб чиққан. Икката уруш майдони Туркистондан жуда узоқларда ва урушни бошлаган тамоннинг геополитик доирасига кирмаган. Нега бизнинг халқ бу иккита урушда миллионларча қурбон берди? Кимни тупроғини химоя қилди? Кимнинг ватанига хуруж қилди? Нега биз иккита урушга 5-6 миллион инсонимизни жунатиб, орқасидан бутун бойликларимизни бу yрушга сарфладик? Туркистон истело қилинаётганда , у давлатлар бизга ёрдамга келишмаган. Туркистонда суний очлик ташкил қилиниб, 3,5 миллион инсонимиз қирилиб кетаётганда у давлатлар бизга бир бурда нон бермаган-ку? Биз биринчи дунё, иккинчи дунё уруши пайтида истело остида бўлганмиз. Истелочига қарши уруш қилаётган тамон ғалаба қилса, балки озод бўлардик? Икки марта ҳам , ўз истелочимизни химоя қилиб урушга кирдик. Истелонинг узайишига ўзимиз хизмат қилдик. Буни байрам қилаётган ким-ки бўлса шарафсиз иблисдир. Eвропадаги ҳалқлар ва давлатларнинг ўзаро урушига мажбурий бориш бошқа нарса. Истелочининг ғалабасини қутлаш байрам қилиш, қулликни химоя қилиш бошқа нарсадир. Рус Имперяси, немис фашизимини тугатиб, рус фашизимини бизга нисбатан ишлатди. Канцлагерлар ўрнига, Туркистонни атом синовлари, кимёвий-бактерологик синовлар майдонига айлантирди. Пахта қули, Аролнинг қуришини ташкил қилди. Фашизмнинг бу шакли наслдан наслга ўтмоқда. Ўзбекистон мустақил бўлганида ушбу фожеани мухокама қилган бўларди. Европадаги урушларга эмас, ватанингизга қилинган ва қилинаётган ғайри инсоний муносибатга қарши чиқишни ўрганинг. Сафар Урганжи. 09.05.2024
Hammasini ko'rsatish...
💯 103👍 42 3 2🔥 2
Юнон афсоналарига кўра Георгийни Насроний динидан қайтариш учун император Диоклетиан (303 йил) таъқиблари, қийноқлари пайтида у азоб чекади ва саккиз кунлик қаттиқ азобдан кейин боши кесилади. Ушбу тарихий ходисани Ўррислар ёмонлик устидан Георгийни жон таслим қилиб ғалаба қилганлиги, ўррисларга миллий жихатдан хеч қандай алоқаси бўлмасада рамз сифатида қабул қилишган. Лекин диний жихатдан алоқаси бор, чунки Насроний динини Православ йўналиши Ўррисларга Юнонистондан кириб келган. Георгий тасмаси (лентаси) 1769 йил 26-ноябрда Екатерина иккинчи томонидан Ўррис босқинчилари Туркияга 1768-1774 йиллардаги босқинида, ўррис-турк уруши пайтида, Ўррис империяси манфаати учун садоқат, жасорат ва ўррис империяси фойдасига хизмат қилганликни рағбатлантириш учун ташкил этилган бўлиб, Ўррислар империяси фойдасига жасоратли ишларда ёки доно маслаҳатларда намоён бўлган одамларга берилган. Тасма ғолиб Георгий номидан берилган. Тасма "хизмат ва жасорат учун" шиори, шунингдек, оқ тенг қиррали хоч ёки тўрт қиррали олтин юлдуз билан тўлдирилган. Тасма номзоднинг синфига қараб тақилган: тугма тешигида ёки бўйин атрофида ёки ўнг елкада. Тасма сохиби умрбод маошга эга бўлиши керак эди. Эгаси вафотидан кейин у мерос бўлиб ўтиши белгиланган, аммо шармандали ҳаракат туфайли уни эгасидан олиб қўйиш мумкин эди Ғолиб Георгий-ўррис қўшинларининг ҳомийси, шунингдек, Ўррусиянинг давлат ҳокимияти рамзи. Шунинг учун, унинг юзи туширилган белги ўррис ҳарбийлари, полицияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ўт ўчирувчига ажойиб совға бўлади. Уни юзи туширилган иконка ишбилармонлик муносабатларида бўлган одамга совға сифатида тақдим этилиши хам мумкин. Георгий тасмасини 2005 йилда "РИА Новости" ахборот агентлиги ташаббуси билан Маскўпда тарқатиш бошланди. Ўшандан бери акция анъанавий бўлиб қолди ва ҳар йили жамоат ташкилотлари, корхоналар бюджети ва давлат бюджети ҳисобидан ўтказилади 2008 йилда 24 апрелдан 12 майгача. Георгий тасмалари 30 дан ортиқ мамлакатларда тарқатилди ва 2009 йилга келиб дунё бўйлаб 50 миллиондан ортиқ тасмалар тарқатилди. Акция энг фаол бўлган мамлакатлар Россия, Арманистон, Қирғизистон, Хитой, Афғонистон ва Белоруссия. 2014 йил ўррисни Украинага бошлаган босқини, айниқса 2022 йил Ўррисни Украинага бошлаган уруши туфайли акцияни ўтказадиган мамлакатлар сони кескин камайиб бормоқда. Кўриниб турибдики бу тасмани бизни Туркистон ўлкаларига, халқларимизни қадриятларига умуман алоқаси йўқ. Биз мусулмон ўлкалари учун бу тасма ўрриснинг бизни истеъло қилгани белгиси дея қаралиши тўғри бўлади. Бегона, душман бўлган, халқларимизни 150 йиллардан бери истеълода, қулликда сақлаб, эзиб, табиий бойликларимизни назоратсиз, хукуматдаги сотқин армани дашноқилар орқали ўғирлаб кетаётган ўрриснинг рамзини ўзиники қилиб, бу рамзни кўтариб, тарқатиб, дастаклаётганлар Ватан хоинидир! Хоинларга Ватанда ўрин йўқ! Хўш ўррисқулваччалар, шу тасмадан сизлар ҳам тақиб олинг шарафсизлар! Санларда ўзи на ўз миллатингга, қадриятларингга, тарихингга, ота-боболаринг рухига хурматинг йўқ сотқинсанлар! Туркистон Озодлиги ва Иттифоқи ҳаракат каналига Миллий кадр Заргар Номонгоний 09.05.2023-й.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 60👍 53💯 15 1
Gitler 1939-41 yilgacha Evropada 10 davlatni bosib oldi. 1 millionlik armiyasini neft bilan, galla, porox, metal, kömir... bilan ruslar taminladi. Sovetlar öz zahiraning asosiy qismini Gitlerga bergan. 1941 yilda Gitler sovetlarga urish ochganida kafangado xolatda 3 million askari Gitler armiyasiga asir tushdi. Umumiy xisobda 40 million sovet insonning ölimiga sabab bölgan bu urushning asl sababchilaridan biri ruslardir. Bu haqda rus tarixchilari yozmoqda gapirmoqda. Turkistonda 1924-45 yillarda 5 million insonimizni öldirishdi, bosqinchi ruslar. 9 mayni bayram qilish millionlarcha musilmon Turkistonlik ruxiga haqoratdir.
Hammasini ko'rsatish...
👍 95💯 18😢 7🔥 2👎 1 1
Hammasini ko'rsatish...
Xalq, millat, budun, ummat, xaloyiq, muxlis!

🎁Kanal homiysi böling va siz eksklyuziv bonuslarga ega bölasiz. Köproq:

https://www.youtube.com/channel/UC4rOnfrFp5s1653xq4ZvpXw/join⚡️Xalq,

millat, budun, u...

👎 163👍 42 2
Hammasini ko'rsatish...
Odamiylik eng yuksak martabadir

🎁Kanal homiysi böling va siz eksklyuziv bonuslarga ega bölasiz. Köproq:

https://www.youtube.com/channel/UC4rOnfrFp5s1653xq4ZvpXw/join⚡️Özbekiston

xukumatini ...

👍 63 1🔥 1
келганида ахоли сони 10 миллион атрофида эди. Рашидов хокимиятга келганида умумий экин майдонимиз 1,7 миллион гектар эди. Рашидов хокимиятга келганида Москва факат 15-17 олтинимизни олиб кетарди. Рашидов хокимиятдан кетганида бизга колгани... Пахта яккахокимлиги оқибатида қуриган Арол денгизи ва 2-3 миллион туз босган ватан тупроги колди. Рашидов хокимиятдан кетганида: Москва биздан 5 миллион тонна пахта талаб килиб турганди. Рашидов хокимиятдан кетганида: 18 миллион ахоли ва оммавий захарланган келажак. Рашидов хокимиятдан кетганида: Миллионларча тонна писдицит, ДДТ....билан захарланган 4,5 миллион гектар экиладиган тупрок колди. Рашидов хокимиятдан кетганида: Муринтог ва Зарафшон, Чирчик воҳасида сионел заҳри билан казиб олинган йилига 70-80 тонна олтиннинг олиб кетилганлиги хакидаги кагозлар колди. Бу муттасил 24 йил давом этди ва Москва бизни дотатцияда яшайдиган текинҳўр Узбекистон деган айблар билан айблади. Ўзбекистондаги завод фабрикалар уриш вақтида мажбурий келтирилганди. Кейинчалик қурилган завод-фабриклар, нимага яраяпганди? Улар Россияга олиб кетилаётган ҳом -ошёларни, қазиб олишда керак бўлган теҳник воситаларни ишлаб чиқарган. Шароф Рашидов мураккаб шаҳсият. Бугунниг абгор иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб унинг раҳбарлиги вақтидаги тўкин-сочинликни, қиёслаб хато қилинмаслиги керак. Советларнинг 70 йиллик тузумида факат 1965-1980 йиллар орасидагина инсонларнинг қорни тўйган. Бугун Россиядаги тарғибот марказларида ишлаб чиқилган ўтмишни фарованлаштириб кўрсатиш пропогандасига учманглар. Сафар Бекжон Uzdemfundsuisse раиси Ёзувчи, Халкаро ПЕН клуб аъзоси. Чегарабилмас журналистлар ташкилоти аъзоси. 14.11.2015. Lausanne
Hammasini ko'rsatish...
👍 118🔥 4 2