cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Masjid_uz

«Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом хатиби Абдурауф домла Ёрбековнинг диний-маърифий расмий канали.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
4 308
Obunachilar
-1124 soatlar
-347 kunlar
-5130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

АЛЛОҲ КИМ БИЛАН ДЎСТ? 🌹Аллоҳ муттақийларнинг дўстидир (Жосия сураси, 19-оят). 🌹Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти (ва мададкори)дир (Бақара сураси, 257-оят). 🌹 Аллоҳ сабрли (ва саботли)ларни севар (Оли Имрон сураси, 146-оят). 🌹Албатта, Аллоҳ муттақийларни (тақиқларидан сақланган ва амрига мувофиқ яшаган зотларни) севар (Оли Имрон сураси, 76-оят). 🌹Аллоҳ муҳсинларни (яхшилик қилучи ва гўзал амал этувчиларни) севар (Оли Имрон сураси, 148-оят). 🌹 Аллоҳ поклангувчиларни севар (Тавба сураси, 108-оят) 🌹 Албатта, Аллоҳ Ўзига таваккул қилгувчи (ишониб-таянгувчи)ларни севар (Оли Имрон, сураси, 159-оят). 🌹 Шубҳасиз, Аллоҳ кўп-кўп тавба қилгувчиларни севар (Бақара сураси, 222-оят). 🌹 Билингларки, Аллоҳ (амрларига мос яшайдиган) тақволи зотлар билан биргадир (Бақара сураси, 194-оят). 🌹Шубҳасизки, Аллоҳ муҳсинлар (яхшилик ва яхши амал қилувчи зотлар) билан биргадир! (Анкабут сураси, 69-оят). "Баҳрул-маҳабба" асаридан. ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
01:50
Video unavailableShow in Telegram
Исм ва номларни чиройли қўйиш Муҳаммад Айюб Алибеков Гулистон шаҳар "Исо ўғли Мусо" жоме масжиди имом ноиби. Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
Hammasini ko'rsatish...
12.08 MB
«Бу зот сенинг ва сенинг диёринг халқининг имоми Абу Ҳанифадир» Шайх Али ибн Усмон Жуллобий айтурларки: «Шом шаҳрида эдим. Муаззин ҳазрати Билол розийаллоҳу анҳунинг қабри бошида ухлаб қолган эдим. Тушда ўзимни Маккаи мукаррамада кўрдим. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалоту вас-салом Бани Шайба эшигидан ичкари кирдилар ва худди ёш болани бағрига босган каби бир пири нуронийни том бир меҳрибонлик билан бағирларига босдилар. Мен олдинга отилиб бориб, ул зотнинг оёқларидан ўпдим. Бул пир кимдир, дея таажжубда қолдим. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжиза ҳукми ила менинг ботинимдан огоҳ бўлдилар ва дедилар: «Бу зот сенинг ва сенинг диёринг халқининг имоми Абу Ҳанифадир», деб марҳамат қилдилар. Шайх Фаридуддин Аттор, "Тазкират ул-авлиё"дан. ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
ҚЎШНИЛАР УЧ ХИЛ БЎЛАДИ Абу Бакр ал-Баззор Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларни айтадилар: «Кўшнилар уч хил бўлади. Битта ҳаққи бор қўшни. У ҳаққи энг оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Буниси энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Энди битта ҳаққи бор қўшнига келсак, у мушрик қўшнидир. Унинг қўшнилик ҳаққи бор, холос. Иккита ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қўшнидир. Унинг ҳам мусулмонлик ҳаққи, ҳам қўшнилик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қариндош қўшнидир. Унинг мусулмонлик, қариндошлик ва қўшнилик ҳақлари бордир». ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Тўрт нафар зот борки, жаннат уларга муштоқдир: ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар ибн Хаттоб, ҳазрат Усмон ибн Аффон ва ҳазрат Али ибн Абу Толиб – розияллоҳу анҳум». Яна ул зот алайҳиссалом дедилар: «Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир: ҳазрат Али, ҳазрат Аммор ибн Ёсир, ҳазрат Миқдод ва ҳазрат Салмон Форсий – розияллоҳу анҳум». Яна ул зот алайҳиссалом дедилар: «Тўрт тоифа кишига жаннат муштоқдир: очларни тўйдирувчига, рамазон ойи рўзасини тутувчига, етимларга инъом-икром қилувчига ва кечаси одамлар ухлаган вақтда намоз ўқувчига». Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан. ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 8 2
ҚАЛБНИНГ ФАРЗИ Қалбнинг фарзи: иймон ва тавбадан кейин Аллоҳ учун холис амал қилиш, шубҳа келган пайтда чиройли гумон қилиш, Аллоҳга ишониш, Унинг азобидан қўрқиш, фазлидан умидвор бўлишдир. Қалб ҳақида кўплаб ривоятлар келган. Жумладан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўминлар ичида қалби юмшоқлик қиладиганлари бор». Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Қалбнинг (ибодатга) қизиқиш, (Аллоҳга) юзланиш вақти ҳам бор, бўшашиб, ортга тисариладиган вақти ҳам бор. Қизиққан ва юзланган вақтда уни ғанимат билинглар, заифлашган ва ортга тисарилган вақтда уни (бироз) ўз ҳолига қўйинглар». Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қалб кўзгу кабидир: қўлда кўп турса, занглайди. Қалб гўё қаралмаса, кетиб қоладиган чорва кабидир». Ҳаким зотлардан бири айтади: «Қалб олти эшиги бор уйга ўхшайди. Сен у эшиклардан бирор нарса кирмаслигига масъулсан. Бу мисолда уйдан мурод қалб, олтита эшик эса кўз, тил, қулоқ, ўй, қўл ва оёқдир. Бу эшиклардан бирортаси билмай очиб юборилгудек бўлса, уй хароб бўлади!» "Рисолатул мустаршидин" китобидан. ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
​​#Намоз_вақтлари Якшанба 23 июнь 2024 17 Зулҳижжа 1445 Тошкент шаҳри учун: ⏰ Тонг     - 03:05 ⏰ Қуёш    - 04:50 ⏰ Пешин - 12:30 ⏰ Аср       - 17:41 ⏰ Шом     - 20:02 ⏰ Хуфтон - 21:43 ❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇 Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21) Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) ✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
ШИФО ОЯТЛАРИ "Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган. Шифо оятлари қуйидагилар: 1. "Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради" (Тавба сураси, 14-оят). 2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят). 3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят). 4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят). 5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят). 6. "Айтинг: "(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят). Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг "Руҳул баён" номли тафсиридан олинди. "Қуръон қалблар шифоси" китобидан. ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 8
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Ота-онанинг йиғлаши оқ бўлиш ва кабира гуноҳлардандир” Бухорий ривоят қилган. Фарзанд ота-она билан муомала қилишда қуйидаги одобларга риоя қилиш зарур: – гаплашганда овозни баландлатманг; – хўмрайиб тик боқманг; – гаплашганда қўлни кўтарманг; – гапларини бўлманг; – гаплари нотўғри бўлса ҳам жеркиб берманг; – муаммо ва ташвишларни айтиб безовта қилманг; – кўнглиги ранжийдиган хабарларни, айниқса, бетоб бўлса, “Фалончи оламдан ўтди” каби гапларни айтманг; – камчиликларини юзига солиб ранжитманг; – гуноҳ бўладиган хатолари бўлса, мулойимлик билан тушунтиринг; – улар билмаган дин аҳқомларини мулойимлик билан, жеркимасдан ўргатинг; – улар ёнида болаларингизга қаттиқ гапириб, уриб-сўкманг. Салафи солиҳ зотлардан бирлари бир йигитга насиҳат қила туриб, шундай дедилар: “Шуни билингки, қачон ота-онанг сен билан гаплашишганда “Аччиғи чиқиб қолмасмикин” ёки “безовта қилиб қўймасмикинман”, деб ҳадиксираб гапларини ўйлаб гапиришга ўтишса яъни сенга ёқадиган гапни топиб гапиришга уринишса, демак, сен уларга оқ бўлибсан”. Ота-онага химат қилиш, уларга яхшилик қилиш, эъзозлаш жаннатга кириш учун энг катта восита. ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 11😢 1
Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Она сизни дунёга тақдим қилади. – Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади. – Она сизга яхши ҳаёт улашади. – Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади. – Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади. – Ота очликнинг қадрини ўргатади. – Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради. – Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради. – Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади. – Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади. – Она оёқда қандай юришни ўргатади. – Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади. – Она камолот ва гўзалликни акс эттиради. – Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради. Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо: «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг. Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил! ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! ══════════════ 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.