cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi

Rasmiy veb-sayt: https://suvchi.gov.uz/uz Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
4 488
Obunachilar
+224 soatlar
-117 kunlar
-4230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from N/a
СУВНИНГ АНИҚ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛА Зарафшон ИТҲБ тасарруфидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан семинар ташкил этилди. Унда туман насос станциялари бўлим бошлиқлари, йирик насос станциялари бошлиқлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Семинар қатнашчиларига 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5- сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 9 февралдаги 79-сонли қарорларида белгилаб берилган сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, истеъмолчиларга етказиб берилаётган оби ҳаётнинг аниқ ҳисобини юритиш бўйича қилиниши зарур бўлган вазифалар батафсил тушунтирилди. Истеъмолчилар кесимида етказиб берилган сувни ҳисоботини ҳар ой якуни билан туман солиқ органларига тақдим қилиб бориш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди. Зарафшон ИТҲБ ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Сув етказиб бериш хизмати” Чортоқ тумани давлат муассасасида малакали кадрлар, юридик хизмат, ҳужжатлар билан ишлашга оид семинар бўлиб ўтди. Семинар кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди; — Чортоқ тумани давлат муассасасида малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш масаласи. — Ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини масаласи. — Юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш. Семинарни, “Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Боймирзаев кириш сўзи билан очиб, Чортоқ тумани ирригация бўлимида 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар, аниқланган камчиликлар ва 2024 йил учун давлат муассасасида режалаштирилган вазифалар юзасидан қисқача ахборот бериб ўтди. Чортоқ туманида 2023 йилда бўлимни олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан тўхталиб ўтди. Жумладан, Чортоқ тумани давлат муассасасида ҳозирги кунда 70 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, амалда 67 нафар ходимлар фаолият юритиб келмоқда, вакантлар сони 3 та, шундан 11 та олий 31 та ўрта махсус, 25 та ўрта маълумотга эга. Ташкилотда 28 нафар ёки 48 фоиз ходимлар номутахассис бўлиб, атиги 4 нафар (18-30 ёш) ёшларни ташкил қилади. Ўтган 2023 йилда соҳага оид олий маълумотли, ёшларни иш билан таъминлаш режаси Чортоқ тумани ирригация бўлими 4 нафар белгиланган бўлиб, 4 нафар олий маълумотли ёшлар иш билан таъминланган. Жорий йилнинг бугунги кунига қадар 1 нафар ёшлар ишга олинган. Туман давлат муассасасида ёшларга шарт-шароитлар яратишда ҳам камчиликлар бўлиб, 2 нафар ёшларга ажратилган ётоқхоналарда ҳеч ким турмайди. Кадрлар масаласи бўйича ишлар қониқарсиз ташкил этилган. Кадрларга оид буйруқлар Чортоқ тумани юридик маркази назоратида амалга оширилади. Бундан ташқари иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сон қарори билан вазирликка юклатилган топшириқлар бўйича тушунтиришлар берилди. Семинар раиси, А. Боймирзаев сўзни давом эттириб, таъкидланган хар бир масалалар ижросини таъминлашда “Сув етказиб бериш хизмати” Чортоқ тумани Давлат муассасаси бошлиқлари, мутахассислари томонидан етарлича иш ташкил этиши, топшириқлар ижроси бажарилишини таъминлаш, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши белгилаб қўйилди. 📃 Батафсил: http://www.norin-sirdaryo.uz/index.php/uz/news-ru-2 🌟Норин-Сирдарё ИТҲБ расмий сахифалари. ✈️Telegram 🖤YouTube 🔝Web-sayt 🕊X.comFacebook 😄Murojaat Bot
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
РЕЖАДАГИ ИШЛАР БАЖАРИЛМОҚДА Хоразм вилояти, Янгибозор тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Эски Дарёлиқ” каналида ПК0+00 дан ПК100+00 гача 5 та экскаватор жалб қилинган ҳолда лойдан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Туман бўйича 2024 йилга 50 км узунликдаги хўжаликлараро каналларда тозалаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача, шундан 30 километрида ишлар якунига етди. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
👍 5👏 1
Навоий вилояти “КЎКСАРОЙ” СЕЛ СУВ ОМБОРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ Аввал хабар берганимиздек, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Садинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тизим ташкилотларида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар мониторинг қилиб борилмоқда. Ишчи гуруҳ Навоий вилояти Сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Кўксарой” сел сув омборида бўлиб, сел сув омборида амалга оширилган ишлар билан танишди. “Кўксарой” сел сув омбори 2015 йилда ишга туширилган бўлиб, мазкур сел сув омборининг сув сиғими 7,5 млн. м3 ни ташкил қилиб, тўғоннинг узунлиги 434 метр, баландлиги 26 метрни ташкил қилади. Сел сув омбори Хатирчи туманининг Пўлкан, Кўксарой И.Абдиев ва Оқ олтин ҳудудларидаги 1 минг 700 гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати https://t.me/QuyiZarafshonITHB
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
“ОБИ ҲАЁТ-2” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ “Оби ҳаёт-2” насос станциясида 5 дона Д2000-21 русумли насос агрегатларнинг умумий куввати 3960 кВт.соат бўлиб, агрегатлар ёрдамида Мирзаобод тумани Улуғбек ҳудудидаги 2000 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғоришга мўлжалланган. Кун тартибидаги масалалар юзасидан Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Сулейманов сўзга чиқиб, Мирзаобод туманидаги "Оби ҳаёт-2" насос станциясида олиб борилган ишлар юзасидан йўл қўйилаётган хато камчиликларни бирма бир санаб, ходимлардан техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишниши муҳим масала эканлиги, электр энегиядан фойдаланишда бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича семинар иштирокчиларини махсус йўриқномалар билан таништириб ўтди. Семинарда насос станцияларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича маълумот берилар экан, таъмирлаш ишларини амалга оширишда, энг аввало сифатга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Батафсил Telegram | Web-site | YouTube | Facebook
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИГА ЭЬТИБОР Норин-Қорадарё ИТҲБ тасарруфидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Асака туманидаги “Асака ташламаси” насос станциясида айни мавзуда ўтган семинарда туман насос станциялари бўлим бошлиқлари, йирик насос станциялари бошлиқлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Учрашувда асосан, айни пайтдаги муҳим масала – суғориш даврида электр энергиясини иқтисод қилиш ҳақида сўз борди. Бу бўйича худудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. Шунингдек, иштирокчиларга электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга электр тежовчи ускуналарни ўрнатиш бўйича мутахассислар томонидан керакли тушунчалар берилди. Насос станцияси ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши кераклиги тушунтирилди. Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
Навоий вилояти ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ — УСТУВОР ВАЗИФА Аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини оширишда барча соҳалар қатори электр энергетика тармоғи ҳам муҳим ўрин тутади. Таъкидлаш жоизки, ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур қила олмаймиз. Деярли ҳар куни электр энергиясидан фойдаланар эканмиз бу неъматни истеъмолимизга етиб келгунига қадар қанчалар машаққатли меҳнат ва маблағ сарф этилишини англашимиз лозим. Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан “Учқара” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Ж.Назаров иштирок этиб, семинар иштирокчиларига насос станцияларида электр энергияни иқтисод қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.
Hammasini ko'rsatish...
Шунингдек семинарда, “Учқара” насос станциясининг 2023 йилги электр энергия лимити 4.550 млн.кВт.соатни ташкил этиб, амалда эса насос станция томонидан 3.749 млн.кВт.соат электр энергия сарфланган. 2023 йилда 0.801 млн.кВт.соат электр энергия иқтисод қилинганлиги таъкидлаб ўтилди. Бугунги кунда насос станцияларининг барча учаскаларида устувор вазифалардан бири, шубҳасиз, энергия ресурсларидан фойдаланишда суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик ва тежамкорлик билан ёндашишдан иборатдир. - дейди Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассиси А.Муртозаев. - Бунда жисмонан ҳамда маънан эскирган ишлаб чиқариш қувватларини энергия тежайдиган технологияларга алмаштириш муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни оммалаштириш сингари йўналишларга кенг урғу берилмоқда. Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати https://t.me/QuyiZarafshonITHB
Hammasini ko'rsatish...
Семинарга мезбонлик қилаётган «Аччиқкўл» насос станцияси фаолиятига тўхталадиган бўлсак, ушбу насос станция 2013 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган. Сувни ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналидан олиб, қир-адирликлардан ташкил топган 500 гектарга яқин экин майдонларига етказиб беради. Кузги-қишки таъмирлаш даврида 1 дона насос агрегатини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб,ҳозирги кунда ушбу агрегат таъмирланиб, вегетация мавсуми учун шай ҳолатга келтирилди. Ишчи-ходимларга етарли шароит яратиш мақсад қилинган бўлиб, насос станция ҳудуди экин майдонларида озиқ-овқат маҳсулотлари, етиштирилиб,чорва моллари боқилмоқда. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
Фарғона вилояти НАСОС СТАНЦИЯЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ОРҚАЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШГА ЭРИШАМИЗ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун нафақат ёзда суғориш балки, куз-қишда ҳам шўр ювиш учун об-ҳаётни далаларга етказиш зарур бўлади. Бунда насос станцияларнинг хизматларидан кенг фойдаланилади.Шуни инобатга олган ҳолда навбатдаги семинар Бувайда туманида жойлашган "Аччиқкўл" насос стансиясида ўтказилди. Бувайда тумани ҳудудида 4 та насос станция, 11 та тик қудуқлар жойлашган бўлиб, ҳудуднинг 4 438 гектарга яқин экин майдонларини суғоришга хизмат қилади. Насос станцияларда 13 та насос агрегатлари жойлашган бўлиб, 2024 йил режасига асосан станцияларга, электродвигател, қуёш сув иситгич, қуёш панели ўрнатилди. Энерготежамкор қурилмалар ўрнатилиши натижасида 110,3 минг кВт электр энергиясини иқтисод қилишга эришилди. Таъмирлаш жараёнида “Бувайда”, “Янги ҳаёт”, “Янги қадам”, “Аччиқкўл” насос станцияларнинг ички емирилган қисмлари ҳам тозаланди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.