cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал

Самарқанд вилоят судларининг расмий канали Официальный канал Самаркандских областных судов

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
553
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+27 kunlar
+830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

02:15
Video unavailableShow in Telegram
Ҳуқуқий савол-жавоб рукнида Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Hammasini ko'rsatish...
Навбаҳор.mp424.54 MB
👍 1
02:18
Video unavailableShow in Telegram
TAQDIMNOMALARGA HUQUQIY BAHO BERILDI Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Hammasini ko'rsatish...
Ургут жиб.m4v10.51 MB
👍 1
Ижтимоий тармоқларда 6, 11, 12 июль кунлари эълон қилинган видеолавҳа юзасидан Айтиш жоизки, даъвогар Мукарам Муминованинг жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси ва Н. Нурматовга нисбатан электрон-онлайн аукциони ва унинг натижалари тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас, деб топиш ҳамда нотурар бинони ноқонуний эгаликдан талаб қилиб олиш ҳақидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган мазкур фуқаролик иши бир неча бор суднинг турли инстанцияларида кўриб чиқилган. Даъвогар М. Муминованинг вакили Ш. Шералиев томонидан берилган тафтиш шикояти Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида 2024 йил 10 июль куни кўрилиб, мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 25 апрелдаги ажримлари бекор қилинди. Иш юзасидан янги ҳал қилув қарори чиқарилди. Унга кўра даъвогар М. Муминованинг электрон-онлайн аукционни ва унинг натижалари тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда нотурар бинони ноқонуний эгаликдан талаб қилиб олиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди. “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан 2022 йил 27 майда ўтказилган 1903193. кўчмас мулк (нотурар-жой) бўйича электрон онлайн-аукцион натижалари ва №OA 0701-446150 сонли электрон онлайн-аукцион баённомаси ҳақиқий эмас, деб топилди. Тарафлар дастлабки ҳолатга келтирилди. Жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасидан солидар тартибда даъвогар М. Муминова фойдасига 2.646.300 (икки миллион олти юз қирқ олти уч юз минг) сўм ундирилди. Жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасидан солидар тартибда давлат фойдасига 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм давлат божи ундирилди. Жавобгар “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасидан Олий суд ҳисобрақамига 85.000 (саксон беш минг) сўм суд харажати ундирилди. Тафтиш шикояти қаноатлантирилди. Шунингдек, фуқаролик ишини тафтиш инстанциясида кўриш жараёнида аниқланган “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси масъул ходимларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилиб, Давлат активларини бошқариш агентлигига юборилди. Фуқаролик иши тафтиш инстанциясида кўрилиши жараёнида аниқланган Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилиб, Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармасига юборилди. Даъвогар вакили Ш. Шералиев томонидан берилган тафтиш шикояти кўрилиши жараёнида 2024 йил 26 июнь куни эркин тингловчи сифатида рухсат берилган Г. Муродова суд биноси ҳудудида суд ҳокимиятининг обрўсига путур етказишда намоён бўлган асоссиз танқидий фикрлар билдирганлиги учун унинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беришлик учун хусусий ажрим чиқарилганлиги ва Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилганлиги маълум қилинади. Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Hammasini ko'rsatish...
САЙЁР ҚАБУЛ САМАРАСИ Ҳуқуқ тарғиботи аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онгини оширишнинг энг самарали усулларидан. Ҳуқуқ тарғиботининг турлари жуда кўп. Уларнинг энг самаралиси аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, уларни тинглаш, қийнаётган муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, тўғри йўл кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳатлар беришдир. Фуқаронинг муаммоли масаласи жойида ҳал этилиши эса одамларда қонунчиликка, судларга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда тенги йўқ амалиётдир. Фуқароларнинг муаммоларини уларнинг ҳузурига борган ҳолда тинглаш, жойида ҳал қилиш, пировардида аҳолининг давлатнинг рози бўлишига эришиш мақсадида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг 2024 йил июль-май ойларида ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвали тасдиқланган. Қўшма сайёр қабуллар навбати билан қатор туманларда самарали ўтказилди. Жуда кўплаб одамлар вилоят марказига келиб овораю сарсон бўлмасдан қишлоғининг ўзидаёқ муаммосига ечим топди. Муҳими, кўпчилик одамлар мурожаати айнан қайси органга тегишли эканлигини билмай идорама-идора сарсон бўлишининг олди олинди. Сабаби, фуқаролар рўйхатдан ўтишдаёқ мурожаати юзасидан аниқ йўналиш берилиб, тегишли раҳбар қабулига йўналтирилди. Вилоят суди раиси О. Ҳайитов суд органларидан нажот истаб келган фуқароларни қабул қилди. Шунингдек, вилоят суди раиси ўринбосари З. Аллабаев, жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди раиси Б. Полвонов, судьяси И. Ғуломов, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди раиси Ш. Турдиалиев ва Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси О. Нуримов ҳам фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тингладилар. Сайёр қабулда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди. Айрим мурожаатлар юзасидан аризалар қабул қилинди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган 12 нафар фуқаро сайёр қабулда қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради. Шу ерда жиноят ишлари бўйича сайёр суд ташкил этилди. Сайёр судда ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими. Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
САЙЁР ҚАБУЛ САМАРАСИ Ҳуқуқ тарғиботи аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онгини оширишнинг энг самарали усулларидан. Ҳуқуқ тарғиботининг турлари жуда кўп. Уларнинг энг самаралиси аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, уларни тинглаш, қийнаётган муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, тўғри йўл кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳатлар беришдир. Фуқаронинг муаммоли масаласи жойида ҳал этилиши эса одамларда қонунчиликка, судларга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда тенги йўқ амалиётдир. Фуқароларнинг муаммоларини уларнинг ҳузурига борган ҳолда тинглаш, жойида ҳал қилиш, пировардида аҳолининг давлатнинг рози бўлишига эришиш мақсадида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг 2024 йил июль-май ойларида ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвали тасдиқланган. Қўшма сайёр қабуллар навбати билан қатор туманларда самарали ўтказилди. Жуда кўплаб одамлар вилоят марказига келиб овораю сарсон бўлмасдан қишлоғининг ўзидаёқ муаммосига ечим топди. Муҳими, кўпчилик одамлар мурожаати айнан қайси органга тегишли эканлигини билмай идорама-идора сарсон бўлишининг олди олинди. Сабаби, фуқаролар рўйхатдан ўтишдаёқ мурожаати юзасидан аниқ йўналиш берилиб, тегишли раҳбар қабулига йўналтирилди. Вилоят суди раиси О. Ҳайитов суд органларидан нажот истаб келган фуқароларни қабул қилди. Шунингдек, вилоят суди раиси ўринбосари З. Аллабаев, жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди раиси Б. Полвонов, судьяси И. Ғуломов, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди раиси Ш. Турдиалиев ва Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси О. Нуримов ҳам фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тингладилар. Сайёр қабулда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди. Айрим мурожаатлар юзасидан аризалар қабул қилинди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган 12 нафар фуқаро сайёр қабулда қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради. Шу ерда жиноят ишлари бўйича сайёр суд ташкил этилди. Сайёр судда ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.