uz
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Ko'proq ko'rsatish
2 588
Obunachilar
-524 soatlar
-107 kunlar
-330 kunlar
Postlar arxiv
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ CАВОЛ: Пешин каби тўрт ракатли намозда муқим инсон мусофирга иқтидо қилса,
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ CАВОЛ: Пешин каби тўрт ракатли намозда муқим инсон мусофирга иқтидо қилса, намозини қандай тугатади? Мусофир билан бирга иккинчи ракатда салом бериб тугатадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофир муқимга иқтидо қилиши мумкин бўлгани каби муқим ҳам мусофирга иқтидо қилишига шариатда монеълик йўқ. Агар шу ҳолатда ўқилса, аввало мусофир имом муқимларга ўхшаб тўрт ракат ўқимайди ва ўз навбатида иқтидо қилган муқимлар ҳам имомга қўшилиб иккинчи ракатда салом бериб ҳам қўймайди. Балки мусофир имом иккинчи ракатдан кейин ўтириб, ташаҳҳуд, саловат ва дуони ўқиб, салом беради. Жамоат ичидаги иқтидо қилган мусофирлар ҳам имом билан бирга салом беради. Муқим иқтидо қилгувчилар эса имом салом бергандан кейин худди намозга кеч келиб қўшилган одамдек учинчи ва тўртинчи ракатлар учун туриб, ҳар бирлари алоҳида-алоҳида намозларини тугатади. Учинчи ва тўртинчи ракатда фотиҳа ўқишмайди, балки уч тасбеҳ айтарлик миқдор жим туриб, рукуга кетади. Бу ҳақда аллома Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” китобида бундай деган: وإن صلى المسافر بالمقيمين ركعتين سلم وأتم المقيمون صلاتهم لأن المقتدي التزم الموافقة في الركعتين فينفرد في الباقي كالمسبوق إلا أنه لا يقرأ في الأصح “Мусофир муқимларга имом бўлса, иккинчи ракатда салом беради ва муқимлар намозларини тўлиқ ўқиб тугатадилар. Чунки муқтадий аввалги икки ракатда имомга эргашишни зиммасига олган. Қолган ракатларда эса масбуқ сингари ёлғиз давом эттиради. Бироқ уламолар энг тўғриси шу деб айтган гапга кўра қироат қилмайди”. Шунингдек, мазкур маънодаги гаплар “Жавҳаротун наййира”, “Мароқиул фалоҳ” каби бир неча фиқҳий китобларда ҳам келган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео АЛЛОҲ СИЗГА ДАРД БЕРСА ШУКР ҚИЛИНГ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кишини ҳидоятга чақирса, чақи
#Ҳадис Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кишини ҳидоятга чақирса, чақирувчига эргашувчининг савобидек ажр берилади. Бу билан эргашувчининг савобидан ҳеч нарса камайтирилмайди», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 6-МАЙ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 6-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:43 ⏱БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:14 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:30 ⏱ШОМ - 19:31 ⏱ХУФТОН - 21:05 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео ЖАННАТГА КИРИШИНГИЗДАН КИБР ТЎСМАСИН Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҒУСЛ ҚИЛДИРИШ ҚИЙИН БЎЛИБ ҚОЛГАН МАЙЙИТНИНГ ҒУСЛИ CАВОЛ: Маййит 10 кундан кейин сувдан топилди. Маййит баданига қӯл теккизиб бӯлмайдиган ҳолат, бӯшашиб кетган. Шундай ҳолатда қандай ювилади? Ёки сувда тургани кифоя қиладими? Яна бир савол шуки, маййит куйиб кетган бўлсачи, уни ювиш қандай бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитнинг сувда турганининг ўзи ювилишга ўтмайди, бу билан фарз адо бўлмайди. Балки уни сувда турганида ювиш ниятида қимирлатиш ёки сувдан чиқаргандан кейин ювиш фарз бўлади. Агар маййитга қўл текказиб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйилади. Куйиб кетган маййитнинг ҳукми ҳам шу. Яъни агар қўл билан ишқаб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйиб ювилади. Агар сув қуйиб ювиш ҳам мумкин бўлмаса, таяммум қилдирилади. Бу ҳақда фиҳқий манбаларимизда қуйидаги маълумотлар келган: (وُجِدَ مَيِّتٌ فِي الْمَاءِ فَلَا بُدَّ مِنْ غسْلِهِ ثَلَاثًا) لِأَنَّا أُمِرْنَا بِالْغُسْلِ فَيُحَرِّكُهُ فِي الْمَاءِ بِنِيَّةِ الْغُسْلِ ثَلَاثًا وَفِي الِاخْتِيَارِ الْأَصْلُ فِيهِ تَغْسِيلُ الْمَلَائِكَةِ لِآدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ “Сувда топилган маййитни уч марта ювиш лозим. Чунки биз – мусумонлар маййитни ғусл қилдиришга буюрилганмиз. Сувда турган ҳолатида ғусл қилдириш ниятида уч марта қимирлатиш ҳам мумкин. “Ихтиёр” китобида “Маййитни ювиш кераклигининг далили фаришталар Одам алайҳиссаломни ювганларидир”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби). وَلَوْ كَانَ الْمَيِّتُ مُتَفَسِّخًا يَتَعَذَّرُ مَسْحُهُ كَفَى صَبُّ الْمَاءِ عَلَيْهِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة نَاقِلًا عَنْ الْعَتَّابِيَّةِ “Агар маййит титилиб кетган бўлиб, ишқаб ювиш имконсиз бўлса, устидан сув қуйилади (“Фатово оламгирия” китоби). ويقوم التيمم مقام غسل الميت عند فقد الماء أو تعذر الغسل، كأن مات حريقا، ويخشى أن يتقطع بدنه إذا غسل بدلك أو بصب الماء عليه بدون دلك، أما إن كان لا يتقطع بصب الماء فلا يتيمم، بل يغسل بصب الماء بدون دلك. “Сув йўқлиги ёки бўлса ҳам маййит куйиб кетиб, ишқаб ювса ёки ишқамай, устидан сув қуйиб ювса, танаси титилиб кетадиган бўлса, таяммум қилдирилади ва у ғуслнинг ўрнига ўтади. Агар сув қуйишнинг имкони бўлса, таяммум қилдирилмайди, балки устидан сув қуйилади”. (“Ал-фиқҳу ала мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза МУСУЛМОН ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илм талабида бир йўлга қадам қўйса,
#Ҳадис Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илм талабида бир йўлга қадам қўйса, Аллоҳ таоло у бандага жаннат йўлини осон қилади», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#tafsir Мени ёд этинг, сизни ёд этаман Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳ "Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурма
#tafsir Мени ёд этинг, сизни ёд этаман Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳ "Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман…" оятини "Банданинг Роббини ёд этиши тоат-ибодат билан, Аллоҳнинг ёд этиши эса бандасининг гуноҳларини мағфират этиши билан бўлади", деб тафсир қилган. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи: "Ер юзи Саид ибн Жубайрнинг илмига муҳтож", деган. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#odob Айб ошкор қилинмайди Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу: "Айбларимни ўзимга ҳадя қилганга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин
#odob Айб ошкор қилинмайди Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу: "Айбларимни ўзимга ҳадя қилганга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин", деганлар. Мисъар ибн Кидом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Менга айбларимни ўзи билан менинг орамдаги сир қилиб ҳадя этган кишига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин". 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 5-МАЙ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 5-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:45 ⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:15 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:30 ⏱ШОМ - 19:30 ⏱ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 🌙 МУСУЛМОН ЭНГ ИШОНЧЛИ ШЕРИК 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Видео #Маъруза Умар ибн ҳаттоб исломга киришлари Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ўзингдаги оғриқларни яшир Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳу айтади: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бир ишни айтинг, уни маҳкам тутай”. У зот: “Аллоҳга иймон келтирдим, деб айт ва устувор бўл (ўлгунингча шу иймонингга кўра яша)”, дедилар. “Аллоҳ учун Унинг тоатида устувор бўлганлар”. Абул Олия Риёҳий: “Оятнинг маъноси – динни, даъватни ва амални Аллоҳ учун холис қилганлар, дегани”, деб айтган. Устувор бўлишнинг асоси учта нарсада бўлади: Қуръон ва суннатга эргашиш ҳамда жамоатни лозим тутиш. Билки, банда учун энг яхши нажот йўли – илмга амал қилиш, Аллоҳдан қўрқиб ёмон ишлардан четланиш ва Аллоҳ азза ва жалла билан бой бўлишдир. Ҳолингни ислоҳ қилиш билан шуғуллан, Роббинг қаршисида хокисор тур, шубҳалардан сақлан, одамларга бўлган эҳтиёжларингни камайтир, ўзинг учун нимани раво кўрсанг, одамларга ҳам шуни раво кўр, нимани ёмон кўрсанг, улар учун ҳам ёмон кўр. Ҳеч кимнинг айбини ошкор қилма. Ёмон иш қилишни кўнглингга тугиб қўйма, кичкина гуноҳларни такрор-такрор қилаверма. Ҳар қандай ҳолда Аллоҳга шошил, Ундан ҳожатингни сўра. Барча ишда Аллоҳга таваккал қил. Ҳавои-нафсни қўй. Ўзингдан қониқиб, кутиб юраверма. Зикрингни махфий тарзда қил. Аллоҳга доим шукр қил, истиғфорни кўпайтир, фикрлаб ибрат ол. Одамлар шошадиган вазиятларда сен хотиржам бўл, одамлар билан муомала қилганингда одоб билан муомала қил. Нафсинг учун одамларга жаҳл қилма. Аллоҳ учун ўзингга ғазабинг келсин. Ҳеч кимга яхшилиги эвазига ёмонлик қилма. Ўзини яхши билмаган одамни асло мақтама, ўзинг учун ҳам мақтов қабул қилма. Кулишни, ҳазил-мутойибани камайтир. Ўзингдаги оғриқларни яшир, ўзингни соғлом қилиб кўрсат. Ишончни яшир, одамларнинг молидан умидингни уз, гўзал фақирликни ўзингда ҳис эт. Бошингга тушган мусибатга сабр қил, Аллоҳ сенга тақсимлаб берганига рози бўл, Аллоҳнинг ваъдасига ҳеч шубҳасиз ишон, амлларингдан қўрқувда бўл. Сенга алоқаси бўлмаган ишни қилишга уринма, сендан талаб қилинган ишни зое қилма. Ҳар бир инъомида Аллоҳга муҳтож бўл ва нажотни Ундан иста. Сенга зулм қилганларни кечириб юбор, сендан қизғанганларга ҳам сен беравер, сен билан алоқани узганларга Аллоҳ йўлида силаи раҳм қил, сени яхши кўрганларни Аллоҳ учун Афзал кўр, ўзингни ва молингни биродарларинг учун сарф эт, дининг хусусида сенга бош бўлганларнинг ҳақларига риоя қил. Қилган яхшилигинг кўзингга катта бўлиб кўриниб кетмасин, қилган ёмонлигингни кичкина санамагин. Амал билан ужуб қилишдан эҳтиёт бўлганингдек, илм билан зийнатланишдан ҳам эҳтиёт бўл. Ҳеч қачон одоб илмга зид келади деган тушунчага борма. Одамларга бўйсунмаслик бирла Аллоҳга итоат қил, лекин Аллоҳга маъсият бўладиган ўринда одамларга бўйсунма. Аллоҳ йўлида кучингни аяма. Амалларинг борасида ўзингдан рози бўлма. Намозингда Аллоҳнинг ҳузурида бутун вужудинг билан тур. “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҒУСЛГА ЎТАДИМИ? CАВОЛ: Оғизни чайиб бурунни ювиб бассейнда чўмилса ғуслга ўтадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳмани
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҒУСЛГА ЎТАДИМИ? CАВОЛ: Оғизни чайиб бурунни ювиб бассейнда чўмилса ғуслга ўтадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ўтади. Фақат бассейннинг суви оқиб турган бўлиши, ёки оқмаётган бўлса катта сув бўлиши (беш метрга беш метр), ёки катта сув бўлмаса ичига нажосат тушмаган бўлиши шарт. Лекин ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ЗУЛМКОР ЭРКАКЛАР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Al-Haaqqo surasi @diyonatli

#Ҳадис Саҳл ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Алига (р.а.): «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ
#Ҳадис Саҳл ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Алига (р.а.): «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сен сабабли бир кишини ҳидоят қилмоғи сенга бериладиган қизил туядан ҳам яхшироқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Фойда: қизил туя ўша пайтда арабларнинг энг қимматбаҳо мулки эди. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz